Telegram Web Link
КОРПОРАТИВ ФУТБОЛ КУБОГИ-2025 мусобақасига старт берилмоқда

⚽️ Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси томонидан Президентнинг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сон қарорига асосан тижорат ташкилотлари футбол жамоалари ўртасида футбол (11х11) мусобақасига старт берилмоқда.


Мусобақада корхона ва ташкилотлар ҳамда тижорат банклари ходимлари (меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосидаги) иштирок этишлари мумкин.

🗓 24, 25, 26, 31 октябрь ва 1, 2 ноябрь кунлари мусобақанинг гуруҳ ва плей-офф учрашувлари Бунёдкор ФК машғулот майдонида бўлиб ўтади. Финал ўйини эса Олимпия шаҳарчаси футбол майдонида ўтказилади.

🏆 Мусобақа ғолиблари ва совриндор жамоаларни ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланади.

❗️ Мусобақа иштирокчилари сони чекланган ҳамда рўйхатдан ўтган жамолар сони 16 тага етганда рўйхатга олиш тўхтатилади.

Мусобақа низоми билан танишиш ҳамда рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998909298635
📱 @corpsports_admin

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8🔥4👍1
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам вывода реформ в системе махалли на новый уровень и повышения эффективности организации работы на местах.

Facebook|Instagram|X
3👍1
Пекин шаҳрида Глобал аёллар саммити бўлиб ўтмоқда

🌏 Жорий йилнинг 13–14 октябрь кунлари Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзинпин ҳамда БМТнинг Гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича тузилмаси ташаббуси билан Глобал аёллар саммити ўтказилмоқда.

Саммит 1995 йилда қабул қилинган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг 30 йиллиги арафасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — гендер тенгликни мустаҳкамлаш, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларнинг глобал ривожланишдаги иштирокини кенгайтиришдан иборат.


🇺🇿 Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари қаторида Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Делегация таркибига Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ҳам кирди.

Форум доирасида мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги устувор йўналишлар ва амалий ташаббусларни тақдимот қилиниб, рақамли технологиялар, “яшил” иқтисодиёт, аёл тадбиркорлиги, STEM-таълим, халқаро грантлар ва аёллар салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

Шунингдек, саммит доирасида Хитой халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши раиси ўринбосари, Бутунхитой аёллар федерацияси раҳбари Шен Юэюэ хоним билан мулоқот ўтказилди.Суҳбат чоғида тарафлар саммит якунларини амалга ошириш масалалари ҳамда хотин-қизларнинг ҳар томонлама ривожланиши жараёнини жадаллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍1🎉1
Йиғилишда маҳаллаларда тадбиркорлик лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Яратилган имкониятлар ҳисобига 7 мингта маҳалла мева-сабзавот, гулчилик, асаларичилик, тикувчилик, мебелсозлик, савдо ва сервис каби 15 та йўналишга ихтисослашди. 3 минг 326 та маҳалладаги 50 фоиз хонадон бу тизим билан қамраб олингани учун 1,5 миллион оила даромадли бўлди.

Маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан микролойиҳа қилиши учун уларга жорий йилда 6,5 триллион сўм ресурс берилди.

Лекин шунча ресурс берилса-да, ҳамма ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги” ҳам бир хил ишламаётгани таъкидланди. Ҳудудлардаги 2 минг 356 та маҳаллада эса ҳали ихтисослашув даражаси анча паст.

Мутасаддиларга барча маҳаллада ихтисослашувни охирига етказиш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бунда маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, уларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, аниқ ихтисослигини белгилаш, камида 200 минг аҳолини банд қиладиган микролойиҳаларни шакллантириш топширилди.

Келаси йилдан мева-сабзавотга ихтисослашган 2 минг 682 та маҳаллага саноат олиб кириш учун имтиёзли ресурслар, аввало, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳаларига берилади.

Facebook|Instagram|X
2
Маҳаллаларга маблағ ажратилиб, шароит яратилгани учун шу йилнинг ўзида 237 минг оила камбағалликдан чиқди. Лекин ҳозирда 28 та кичик туманда ишсизликка қарши етарли чора кўрилмаётгани қайд этилди.

Маҳалла тизими учун масъул раҳбарларга бугунданоқ ишчи гуруҳи тузиш ва ушбу 28 та туманга бориб, улардаги ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни келаси йили 2 карра қисқартириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

Маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўш давлат объектларини аукционга чиқариш ваколати берилган. Масалан, Самарқанд шаҳар Шодлик маҳалласи 1,5 минг квадратли бино сотувидан маҳалла бюджетига 5 миллиард сўм туширган.

Кўряпсизларми, қолган маҳаллаларда ҳам “еттилик” изланса, 3 мингга яқин бундай биноларни сотиш орқали анча масалани ҳал қилса бўлади”,

– деди Президент.

Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадратгача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади.

Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.

Facebook|Instagram|X
2
Шароит қилиб берилгани учун жойларда хусусий шериклик асосида 1 мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди.

Шу билан бирга, маҳалла биноларини замонавий сервис объектига айлантириш учун тадбиркорларга қўшимча енгилликлар берилади.

Энг аввало, вилоят “Ислоҳотлар штаби” тадбиркорлар билан маслаҳат қилиб, маҳалла биноси қуриш учун аниқ жойни белгилайди, ер ажратиш қарорини чиқариб беради.

Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

Facebook|Instagram|X
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СМИ_о_нас

Ахборот 24 | Узбекско-Китайский форум женщин-предпринимателей

🔹🔹🔹

Интервью заместителя председателя Торгово-промышленной палаты Узбекистана Шахло Ибрагимой 🎤

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3
#сўровнома

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида тадбиркорлар ўртасида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва шаклланган бизнес муҳитини баҳолаш” мавзусида сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровдан мақсад – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар таъсирини ўрганиш, муаммоларни аниқлаш ва шаклланган бизнес муҳитни баҳолаш асосида тегишли таклифлар тайёрлаш.


📲 Қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдиришингиз мумкин.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

👍 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари жаноб Ариян Азимий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусий секторлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:
👍 ҳар чоракда Тошкент, Қобул, Термиз ва Балх шаҳарларида B2B учрашувлар ташкил этиш;
👍 ACCI ваколатхонасини Тошкентда очиш орқали инвестицион алоқаларни кучайтириш;
👍 Афғонистон тадбиркорлари учун бизнес визаларини соддалаштириш ва таклифнома олиш жараёнини енгиллаштириш;
👍 Термиз портида юк ташиш жараёнларини тезлаштириш ва божхона тартиб-таомилларини оптималлаштириш;
👍 ҳар йили Қобул ва Тошкент (ёки Мозори Шариф ва Термиз)да қўшма савдо кўргазмаларини ўтказиш.

Томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва хусусий секторлар ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Учрашув якунида Даврон Вахабов Афғонистон делегациясининг ташрифини икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларда янги босқични бошлаб берувчи муҳим қадам сифатида қайд этди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍1
Пекинда Хитой тадбиркор аёллари билан учрашув бўлиб ўтди

🇺🇿🇨🇳 Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Глобал аёллар саммити доирасида Ўзбекистон делегациясининг Хитой тадбиркор аёллари билан учрашуви ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова иштирок этди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг халқаро бизнес лойиҳалардаги фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

✔️ Шаҳло Ибрагимова сўзга чиқиб, Хитой ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларни йўлга қўйиш, импорт ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича таклифларни илгари сурди.

Учрашув доирасида томонлар аёллар тадбиркорлиги орқали икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид таклифлар ва келгуси қадамларни белгилаб олдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инфографика

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏗 BUILD PRO EXPO 2025 — қурилиш ва пардозлаш материаллари, махсус қурилиш ускуналари ҳамда техникаларнинг халқаро кўргазмаси.

🗓️ 3-4-5 ноябрь
📍 SOF EXPO Samarkand

Қурилиш соҳасидаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг ва қурилиш саноатининг етакчи компанияларидан махсус таклифларни қўлга киритинг.

🌐 www.sofexpo.uz
📞+998 (55) 704-0-705

________

🏗️ BUILD PRO EXPO 2025 — Международная выставка строительных и отделочных материалов, специализированного строительного оборудования и техники.

🗓️ 3-4-5 ноября
📍 SOF EXPO Samarkand

Узнайте о последних новостях в сфере строительства и получите эксклюзивные предложения от ведущих компаний строительной отрасли.

🌐 www.sofexpo.uz
📞+998 (55) 704-0-705

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
2025/10/25 04:03:59
Back to Top
HTML Embed Code: