Telegram Web Link
Тадбиркорлар учун интеллектуал мулкка оид ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

👍 Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича тузилган меморандум доирасида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

👍 Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ–1080-сон Қонуни билан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги, хусусан интеллектуал мулкдан ноқонуний фойдаланиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши муҳокама қилинди.

👍Шу боис, тадбиркорларга ўзга шахсларнинг интеллектуал мулк объектларидан, хусусан товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ўрнига ўз брендига эга бўлиш учун афзалликлари ҳақида тушунчалар берилиб, уларни тижоратлаштиришга эришиш учун талабнома топшириш тартиблари кўрсатиб берилди.

👍 Шунингдек, учрашув давомида “KFC”, “Krember” ва “Hayot” товар белгиларига бўлган ҳуқуқлари бузилаётганлиги юзасидан маълумотлар олинди ва ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқ эгалари билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Нишон туманида хотин-қизлар тадбиркорликка йўналтирилди

👍 Нишон туманидаги “Гулзор”, “Юксалиш”, “Қаптарли”, “Байналминал”, “Навбаҳор” ва “Тинчлик” маҳаллаларида даромад топиш истагида бўлган хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда уларга Савдо-саноат палатасининг “Тадбиркорлик компетенциялари” ўқув дастури ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, суҳбат жараёнида хотин-қизларнинг мавжуд касб-ҳунар кўникмалари ўрганилиб, мустақил даромад топишлари учун зарур йўналишлар тавсия этилди.

Хусусан, Савдо-саноат палатаси, Нишон тумани ҳокимлиги ва “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида гилам тўқиш санъати устаси, маҳаллий ҳунарманд Раъно Эшқувватова учун туман ҳудудида “Ҳунармандлар маркази” ташкил этиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Раъно Эшқувватова бугунги кунда 35 та ишчи ўрни яратиб, юзлаб шогирдлар тайёрлаган. Шу билан бирга, 2025 йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Тадбиркор аёллар ҳафталиги”да Қашқадарё вилояти номидан қатнашиб, қорақалпоқ аёлларига Қашқадарё нақшлари асосида гилам тўқиш бўйича маҳорат дарслари ўтказган.


Шунингдек, учрашув чоғида бизнес ғоясига эга 4 нафар хотин-қиз АТ “Халқ банки” орқали имтиёзли кредит олишга йўналтирилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72
Ҳурматли тадбиркорлар!

💸"Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан тўқимачилик саноати корхоналари учун халқаро «маркетплейс»ларда (💜💙💛❤️) реклама қилишда бир ойда ҳақиқий харажатлар қоплаб берилади:

Бунда,

◾️ 25 000 АҚШ долларидан юқори экспорт амалга оширилганда — 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

◾️ 50 000 АҚШ долларидан юқори экспорт амалга оширилганда — 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

◾️ 225 000 АҚШ долларидан юқори экспорт амалга оширилганда — 15 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

◾️ 400 000 АҚШ долларидан юқори экспорт амалга оширилганда — 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

🌱 Ушбу молиявий ресурслардан фойдаланиш учун https://subsidiya.epauzb.uz электрон портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин

📞 Батафсил маълумот учун: +998 (71) 207 04 06 (107)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1
Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади

“Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–176-сон, 26.09.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб 2026–2027 йилларда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан 4 трлн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш орқали 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди.

📃 Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан Компания томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:

◾️тадбиркорларни “чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига тижорат банклари орқали 10 млрд сўмгача кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;

◾️кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига тижорат банклари томонидан 500 млн сўмгача ажратилган кредитларни қуйидаги шарт ва ҳолларда қайта молиялаштириш:

◾️ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;

◾️камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган тадбиркорларининг 5 та ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган лойиҳаларига тақдим этиш.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Savdo-sanoat palatasi
Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади “Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–176-сон, 26.09.2025 й.) қабул қилинди. Фармонни қабул қилишдан кўзланган…
Тадбиркорларга қўшимча равишда кафолатлар тақдим этилади

📃 Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан Компания томонидан қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгиланди, жумладан:

◾️йирик тадбиркорларга 10 млрд сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

◾️ ўрта ва йирик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;

◾️аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача оширган ҳолда;

🗓 2026 йил 1 январдан олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорларга ажратилган кредитларнинг мос равишда 1,5 млрд сўмгача ва 5 млрд сўмгача бўлган қисмини Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкасигача қайта молиялаштириш орқали компенсация тақдим этилади.

Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари тадбиркорларда банд бўлган ходимларнинг камида:

▪️ 5 нафарини ташкил қилганда – 2 фоизгача;

▪️ 10 нафарини ташкил қилганда – 4 фоизгача;

▪️ 20 нафарини ташкил қилганда – 6 фоизгача миқдорда қайта молиялаштирилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🔥2
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇰🇿 Сизни жорий йилда бўлиб ўтадиган “HOREX 2025” халқаро меҳмонхоналар, ресторанлар, супермаркетлар соҳасига ихтисослаштирилган кўргазмасида "Made in Uzbekistan" миллий стенди остида иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 12-14 ноябрь
📍 Қозоғистон, Олмаота

🖥 Аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин
https://subsidiya.epauzb.uz/list/?p_slug=parent_exhibition&ch_slug=exhibition

Жойлар сони чекланган.

Қўшимча маълумотлар учун:
📞 +998 (71) 207 04 06 (113)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🔥1
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇵🇱 Сизни жорий йилда бўлиб ўтадиган “Fast Textile-2025” Халқаро текстиль ва мато кўргазмасида "Made in Uzbekistan" миллий стенди остида иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 18-20 ноябрь
📍 Польша, Лодзь

🖥 Аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин
https://subsidiya.epauzb.uz/list/?p_slug=parent_exhibition&ch_slug=exhibition

Жойлар сони чекланган.

Қўшимча маълумотлар учун:
📞 +998 (71) 207 04 06 (113)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🔥1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ички бозорда импорт товарларига нисбатан реал эҳтиёж ҳажми билан танишиш орқали ўз бизнесингизни янада кенгайтиришни истайсизми?

✔️ Нуфузли хорижий брендлар ва трансмиллий компаниялар вакиллари билан тўғридан тўғри B2B шаклидаги музокаралар ўтказмоқчимисиз?

✔️ Саноатнинг 24 та соҳасида маҳаллий контентни ривожлантириш бўйича самарали ечимлар керакми?

У ҳолда биз Сизни Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш бўйича ўтказилаётган "UZBEK IMPORT FAIR 2025" I - халқаро кўргазмага таклиф қиламиз!

2025 йил 7-9 октябрь кунлари “Узэкспомарказ”нинг 3-4 павильонларида кутиб қоламиз.

Кўргазмада иштирок этинг ва маҳаллий контент ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
#тайинлов

✔️ Юлдашев Шерзод Акрамович Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерзод Юлдашев 1986 йилда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Ушбу тайинловга қадар Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.
__________

#назначение

✔️ Юлдашев Шерзод Акрамович назначен начальником территориального управления Торгово-промышленной палаты Ферганской области.

Шерзод Юлдашев родился в 1986 году в Тошлокском районе Ферганской области. В 2009 году окончил Ферганский политехнический институт.

До назначения работал хокимом Узбекистанского района Ферганской области.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113👏1🙏1
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇦🇿 Сизни жорий йилда бўлиб ўтадиган “AQUATHERM BAKU 2025” халқаро электротехника маҳсулотлари кўргазмасида "Made in Uzbekistan" миллий стенди остида иштирок этишга таклиф қиламиз.

🗓 14-16 октябрь
📍 Озарбайжон, Баку

🖥 Аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин
https://subsidiya.epauzb.uz/list/?p_slug=parent_exhibition&ch_slug=exhibition

Жойлар сони чекланган.

Қўшимча маълумотлар учун:
📞 +998 (71) 207 04 06 (113)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти худудий бошқармасида вилоят ҳокими иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥1
Япония билан ҳамкорлик: қишлоқ аёлларини тадбиркорликка ўргатиш ва атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган янги ташаббуслар

🇺🇿🇯🇵 Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Япониянинг OISCA халқаро нодавлат ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланган лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.

Мазкур меморандум доирасида жорий ийлнинг 29 сентябрь куни Палата раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова ҳамда OISCA ижрочи президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

👍Учрашувда OISCA ташкилотининг халқаро тажрибалари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Бангладешда қишлоқ хотин-қизларини органик маҳсулотлар етиштиришга ўргатиш орқали турмуш даражасини ошириш, Филиппинда эса тайфунлардан ҳимоя мақсадида дарахтлар экиш лойиҳалари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда мазкур тажрибани қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, Оролбўйи ҳудудида 40 минг гектар майдонда саксовул экиш лойиҳаси кўриб чиқилаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида OISCAнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси ташкил этилиши ва қишлоқ аёлларини янги турдаги маҳсулотлар етиштиришга ўргатиш, уларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бу ҳамкорлик аҳолига даромад топиш имкониятларини яратиш билан бирга, экологик барқарорлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8🔥2😍1
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!


Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида навбатдаги онлайн семинар-тренинг

🗓️ 2 октябрь куни

👍 “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусида бўлиб ўтади.

👍 Бошланиш вақти – 15:00

Жонли эфир 📱 YouTube платформасида.

Семинар давомида мавзу бўйича долзарб саволларга жавоблар тақдим этилади.

Барчангизни иштирок этишга таклиф қиламиз!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🔥1
2025/10/28 05:08:27
Back to Top
HTML Embed Code: