Telegram Web Link
Андижонда тадбиркорлар учун электрон тижоратга бағишланган семинар бўлиб ўтди

👍 Семинар Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади — маҳаллий тадбиркорларга электрон савдо имкониятларини очиб бериш ва Wildberries маркетплейси орқали бозорга чиқиш жараёнини ўргатишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида мутахассислар тадбиркорларга амалий маслаҳатлар бериб, қатор масалаларни ёритдилар. Жумладан, Wildberries платформасида рўйхатдан ўтиш, маҳсулот танлаш ва карточка яратиш, янги сотувчилар йўл қўядиган хатолар ва улардан сақланиш, реклама воситаларидан самарали фойдаланиш ҳамда “Ўсиш платформаси” лойиҳасида иштирок этиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Семинарда Савдо-саноат палатаси вакили Мирислом Юлдошев, электрон тижорат йўналиши бўйича вакил, ҳамда PRO WB маркази мутахассиси Камол Пазлиев иштирок этиб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍3👏1
Қарши шаҳрида тадбиркор аёллар билан сайёр қабул ўтказилди

👍 Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Қарши шаҳрида Тадбиркор аёллар кенгашининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Н.Шотурсунова, вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари З.Аминова ҳамда вилоят мутасадди идора ва ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида 30 дан ортиқ тадбиркор аёллар ўз фаолиятларида учраётган масалалар билан мурожаат қилди.

👍 Жумладан, кам қамровли ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, халқаро грантларни олиш тартиблари, солиқ ҳисоботларини топширишда йўл қўйилаётган хатоликлар, фаолиятни кенгайтириш учун қўшимча жой ажратиш каби масалалар кўтарилди.

Барча мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81👏1
Умумий овқатланиш корхоналари 133 трлн сўмлик савдо қилган

🍽 Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига умумий овқатланиш соҳасида 25  840 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

Жорий йилнинг январь–август ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси қарийб 133 трлн сўмга етди.

👍 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 % га ўсган.

________

Предприятия общественного питания осуществили торговлю на 133 трлн сумов

🍽 Согласно данным, по состоянию на 1 сентября 2025 года в сфере общественного питания функционируют 25 840 коммерческих предприятий.

В январе–августе текущего года оборот предприятий общественного питания составил почти 133 трлн сумов.

👍 Этот показатель увеличился на 12,8 % по сравнению с аналогичным периодом 2024 года.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍1
#табрик

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жамоаси юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида туну-кун хизмат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан қутлайди. Олий мақсад йўлида барчангизга куч-қувват тилаймиз.
________

#поздравление

Согласно Закону «Об установлении Дня сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан», подписанному Президентом 14 сентября 2021 года, 26 сентября отмечается День сотрудников Государственной службы безопасности.

Коллектив Торгово-промышленной палаты Узбекистана сердечно поздравляет всех сотрудников службы с профессиональным праздником. Желаем вам крепкого здоровья, силы и мужества в благородной миссии по обеспечению мира, стабильности и процветания нашей Родины.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Ахборот 24 | Uzbek Arbitration Week 2025 – Ўзбекистон арбитраж ҳафталигидан репортаж


🔹🔹🔹

23-26 сентябрь кунлари Тошкентда бешинчи йиллик Ўзбекистон арбитраж ҳафталиги UzAW 2025 ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) тижорат ва сармоявий низоларни ҳал этишда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5
Қаршида талабаларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатишга қаратилган янги ҳамкорлик ўрнатилди

👍 Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Савдо-саноат палатасининг Қарши давлат техника университети ҳамда Қарши ахборот технологиялари ва менежмент университети билан талаба ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Янги ўқув йили бошида пилот лойиҳа асосида ташкил этилган курсларга икки университетдан 100 дан ортиқ талаба жалб этилди. Келишувга кўра, Савдо-саноат палатаси талабаларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, улар ишлаб чиқарган қўл меҳнати маҳсулотларини бозорга олиб чиқиш ва сотилишида кўмаклашади.


Шунингдек, тадбир иштирокличилари учун Қарши ахборот технологиялари ва менежмент университети билан ҳамкорликда устахона ва кўргазма майдончаси ташкил этилди. У ерда талабалар тайёрлаган маҳсулотлар намойиш этилди ва уларнинг илк ишлари билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍3
Bestseller A/S делегацияси Ўзбекистонда

✔️ “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Европанинг нуфузли бренди — Bestseller A/S компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюриб, Савдо-саноат палатаси ҳамда тўқимачилик ва трикотаж корхоналарида учрашувлар ўтказди.

Bestseller A/S — Даниянинг Бранде шаҳрида 1975 йилда ташкил этилган йирик оилавий компания бўлиб, JACK & JONES, ONLY, VERO MODA каби 20 дан ортиқ брендларга эга. Компания бугунги кунда Европадан ташқари, Осиё, Америка ва Яқин Шарқ мамлакатларини ўз ичига олган 70 дан зиёд давлатда фаолият юритиб, 2 700 дан ортиқ шахсий дўконлар ва 16 мингдан зиёд савдо нуқталари орқали маҳсулот сотувини амалга оширмоқда. Bestseller A/S таркибида 17 мингдан зиёд ходим меҳнат қилмоқда ва йиллик айланмаси 35,6 миллиард дания кронига етган.


Учрашувлар чоғида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, маҳаллий маҳсулотларни Европа бозорларига олиб чиқиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини янада такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Bestseller вакиллари қатор фабрикаларда техник ва экологик аудит ўтказиб, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш жараёнини халқаро талаблар асосида баҳоладилар. Шунингдек, тажриба тариқасида биринчи буюртмалар жойлаштирилди ва дастлабки ҳамкорлик келишувларига эришилди.

🤝 Бу ташриф натижасида маҳаллий корхоналар учун Европа бозори эшиклари кенг очилиши, узоқ муддатли шартномалар тузилиши, фабрикаларда технологик модернизация жараёнлари жадаллашиши ва ишчи-ходимлар малакаси ошиши кутилмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
2025/10/29 07:51:54
Back to Top
HTML Embed Code: