Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ўзини ўзи банд қилганлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун янги “Xolis” рақамли платформа ишга туширилди

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
Чуст туманида аҳоли иш билан таъминланмоқда

Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Chust Textile” корхонасининг янги фабрикасини малакали ишчи кучи билан таъминлаш мақсадида Чуст тумани маҳаллаларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар ҳар бир маҳаллага бориб, фуқаролар билан суҳбатлар ўтказмоқда ва мавжуд иш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бермоқда. Ҳозирга қадар 16 та маҳаллада учрашувлар ташкил этилиб, натижада 76 нафар фуқарога иш ўрни тақдим этилди.

Ушбу ташаббус маҳаллий аҳолини барқарор бандлик билан таъминлаш, айниқса, аёллар ва ёшлар учун янги иш имкониятлари яратишга қаратилган.

“Chust Textile” фабрикасида ишчилар учун қулай меҳнат шароити яратилган: бепул транспорт хизматлари, тушлик, иш кийими ҳамда болажонларни боғча билан таъминлаш имконияти мавжуд.

Агар ишга жойлашиш билан қизиқсангиз, қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
📞 +998 (97) 6 200 200

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар ва олимлар мулоқоти

👍 Жорий йилнинг 29 октябрь куни “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида паррандачилик, чорвачилик, пахтачилик, ғаллачилик ва боғдорчилик соҳаларида фаолият юритаётган олимлар билан тадбиркорлар ўртасида бизнес учрашув бўлиб ўтди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-графикка мувофиқ, жорий йил якунига қадар 8 та йўналиш бўйича олимларнинг илмий ишланмаларини тадбиркорларга таништириш мақсадида туркум мулоқотлар ўтказиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 5 та йўналишда маҳсулот ишлаб чиқаришга ва амалиётга жорий этишга тайёр, патентга эга бўлган 47 нафар олим ўз илмий ишланмаларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида тайёрланган видеороликлар орқали тадбиркорларга таништирмоқдалар.


Тадбирда илмий ишланмаларига эга 82 нафар олим ва 150 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Тақдим этилган лойиҳалар орасида экология, ресурс тежамкорлик ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган илмий ишланмалар алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

👍 Учрашув якунида тадбиркорлик субъектлари томонидан қатор илмий ишланмалар амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинди. Шунингдек, тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар томонидан тақдим этилган амалий ва инновацион ишланмалар асосида жами 11 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤‍🔥421🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🖥 Олим ва тадбиркорлар ўртасида учрашув

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🔥1
📣📣📣
Ҳурматли тадбиркорлар!


🇺🇿🇵🇰 Ўзбекистон ҳамда Равалпинди Савдо-саноат палаталари ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли тадбирда Покистон хусусий секторининг 140 дан ортиқ йирик компания ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Бизнес-форум доирасида B2B учрашувлар, тақдимотлар ва тажриба алмашиш сессиялари ташкил этилади.

Форум қуйидаги соҳаларни қамраб олади:
➡️Саноат ва энергия
➡️Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат
➡️Фармацевтика ва тиббиёт
➡️Ахборот технологиялари ва логистика
➡️Туризм ва хизматлар
➡️Молия ва савдо
➡️Қимматбаҳо тошлар ва ҳунармандчилик

🗓 2025 йил 10 ноябрь
📍 Hilton Tashkent City

📃Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун:
📞 +998 78 150 60 06

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9
⚽️ Бугун “Корпоратив футбол кубоги-2025” футбол мусобақасида 1/4 финал яъни чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Жуфтликлар билан танишинг.

Ўйин тафсилотлари 👉 https://www.tg-me.com/corpsports_uz

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Orif Tolipov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши: амалий таклифлар ва натижалар

Президентнинг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ–229-сонли фармонига мувофиқ, тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида ташкил этилган Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари давлат ва бизнес ўртасидаги очиқ мулоқотнинг муҳим майдонига айланди.


👍 Жорий йилда Кенгашнинг 21 та муҳокама йиғилиши ўтказилиб, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва норматив базани такомиллаштиришга қаратилган 135 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди. Улар орасида 28 та қонун, 12 та фармон, 91 та қарор ва 4 та ташаббус таклифи мавжуд.

📃 Кенгаш аъзолари ҳамда экспертлар жамоаси томонидан 250 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга юборилди. Улар амалдаги ҳужжатларга аниқ ва манфаатли тузатишлар киритишга хизмат қилди.

⚡️Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 13 та ҳужжат лойиҳаси рад этилди, бу эса қарор қабул қилишда очиқ муҳокама ва тадбиркорлар манфаатини инобатга олиш амалиётининг йўлга қўйилганидан далолат беради.

Жамоатчилик кенгашининг тизимли иш усули ва жамоат фикрини инобатга олиш тажрибаси Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини янада эркин ва барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2👍1
2025/10/31 12:12:24
Back to Top
HTML Embed Code: