Telegram Web Link
”Ўзбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига қўшилиши: ташкилот қоидалари асосида экспортни амалга ошириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

🔴 30 сентябр куни Савдо-саноат палатаси ҳамда Адлия вазирлиги томонидан экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари вакилларини Жахон савдо ташкилоти (ЖСТ) нинг экспорт бўйича қоида ва меъёрлари билан таништириш ҳамда экспорт соҳасидаги миллий қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жахон савдо ташкилоти бўйича вакили А.Урунов, адлия вазири ўринбосари М.Истамов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Якубхўжаев, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Д.Расулов, шунингдек, вазирлик ва идоралар вакиллари, Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Озиқ-овқат уюшмаси раислари ҳамда 30 га яқин экспортчи корхоналар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда А.Урунов ЖСТга аъзолик маҳаллий тадбиркорларга, хусусан, экспорт қилувчи корхоналарга бир қатор афзаллик ва имкониятлар олиб келиши, жумладан, мазкур ташкилотга аъзоликдан сўнг экспорт қилувчи корхоналарнинг жахон бозорларига кириш имконияти янада ошиши кутиллаётганини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, тадбир давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
▪️ЖСТ битимларининг экспортни амалга оширишдаги асосий қоидалари;
▪️божхона қонунчилиги ва савдо-тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
▪️техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар;
▪️экспорт билан боғлиқ санитария-эпидемиология, ўсимликлар карантини, ветеринария масалалари;
▪️озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари;
▪️интеллектуал мулк ҳуқуқларининг экспорт фаолиятидаги аҳамияти.


Семинар сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволларга мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тегишли жавоблар олдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82
#табрик

📚 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакатимиздаги бир миллион кишилик азиз педагоглар жамоасини чин дилдан қутлаймиз!

Шу билан бирга, ўз маблағи ҳисобига таълим муассасаларини қуриб, таъмирлаб, ёшларни касбга йўналтираётган, иш ва даромад манбаи яратаётган саховатпеша тадбиркорлар ҳамда юртимизнинг ҳақиқий чемпион ишбилармонларига ҳам миннатдорчилик билдирамиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз таълим фидойилари!


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍6
Жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК майдонида “Aquatherm Tashkent – 2025” кўргазмаси бўлиб ўтади

"Aquatherm® Tashkent" – Ўзбекистондаги ягона ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб, бу ерда барча турдаги муҳандислик ечимлари ҳар томонлама тақдим этилади:

🔵Иситиш: радиаторлар, қозонхоналар, "иссиқ пол" тизимлари;
🔵Кондиционерлаш ва вентиляция: маиший ечимлардан саноат ечимларигача;
🔵Сув таъминоти ва дренаж: клапанлар, фильтрлар, насослар, редукторлар, септиклар;
🔵Маиший ва муҳандислик сантехника: қувурлар, сув ҳисоблагичлари, фитинглар, кранлар, душ кабиналари.


Кўргазмада БАА, Чехия, Эрон, Германия, Италия, Корея Республикаси, Озарбайжон, Полша, Қозоғистон, Россия, Туркия, Хитой ва Ўзбекистондан 175 та компания ва брендлар иштирок этишини тасдиқлади.

Иштирокчилар орасида Midea, Wilo, Haier, CNP, Bosch, Grandfar, Kan Sp. z o.o, Wavin Pilsa, Hisense HVAC, TICA, Dayuan каби таниқли брендлар бор.

👉 Онлайн рўйхатдан ўтинг — https://bit.ly/AT-uz_reg

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!


Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида навбатдаги онлайн семинар-тренинг

🗓️ 2 октябрь куни

👍 “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусида бўлиб ўтади.

👍 Бошланиш вақти – 15:00

Жонли эфир 📱 YouTube платформасида.

Семинар давомида мавзу бўйича долзарб саволларга жавоблар тақдим этилади.

Барчангизни иштирок этишга таклиф қиламиз!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥42
#live

📹 “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусида навбатдаги онлайн семинар-тренинг бошланди.

👍 Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган бўлиб, у солиқларни ўз вақтида тўлайдиган, қонунчиликка риоя қилиб ишлайдиган корхоналар учун қўшимча имкониятлар ва рағбатлантириш чораларини тақдим этмоқда.


Ушбу рейтинг тадбиркорлик фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади, семинар эса корхоналарга амалдаги имкониятлардан унумли фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Семинарда Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси мутахассислари иштирок этмоқда, шунингдек, юқори рейтингга эга бўлган корхоналар вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда.

Онлайн қўшилиш учун ҳавола:
⭕️ Семинар трансляцияси

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍3
“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусидаги онлайн семинар-тренинг давом этмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар, сиз ҳам жонли эфирга қўшилинг!

Саволларингизни тўғридан-тўғри мутахассисларга бериб, амалиётда қўллаш мумкин бўлган жавобларга эга бўлинг.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1
Миллий брендлар эътироф этилди (+видео)

Бугун пойтахтимизда “Бизникиларни бил” номли биринчи миллий брендлар танлови бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан Россия Федерациясининг Стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

📹 https://youtu.be/oedtOEctFrA

Батафсил: uza.uz/posts/766479

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
4
Миллий брендлар эътироф этилди

🇺🇿🇷🇺 Бугун пойтахтимизда “Бизникиларни бил” номли биринчи миллий брендлар танлови бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан Россия Федерациясининг Стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловнинг асосий мақсади – истиқболли ўзбек компаниялари ва лойиҳаларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, улар учун кенг қамровли медиа ва инфратузилма ёрдамини йўлга қўйишдир. Танлов маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар, креатив индустрия ва стартаплар вакилларини ривожлантиришга хизмат қилади.


Танловда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, технология, дизайн ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этди. Улар ўз бизнес тарихи, миллий қадриятларни акс эттирувчи маҳсулотлари ва инновацион ечимларини тақдим этдилар.

"Бизникиларни бил" танлови мамлакатимиз иқтисодиётини миллий брендлар орқали ривожлантиришга қаратилган давлат стратегиясининг бир қисми бўлади. Бу лойиҳа миллий брендларни тарғиб қилиш учун махсус компания тузиш каби бошқа ташаббусларни тўлдириб, экспортга йўналтирилган иқтисодиёт учун мустаҳкам пойдевор яратади.

📃 Уларга Россия Федерацияси Стратегик ташаббуслар агентлиги кўмагида Россия бозорига чиқиш имконини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.

Лойиҳа ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар учрашуви учун ноёб майдончага айланди. Энг яхши маҳсулотлар миллий ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилади. Бу эса тадбиркорларни ўз фаолиятини кенгайтириш ва экспортга чиқишга ундайди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53
2025/10/27 15:22:06
Back to Top
HTML Embed Code: