Telegram Web Link
Business Port — тадбиркорлар ҳамжамиятининг янги майдони

Бу ерда ғоялар бизнесга айланади, ҳамкорлар дўстларга, муваффақият эса одатга!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥4
Business Port — тадбиркорлар ҳамжамиятининг янги майдони

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва соҳа вакилларини бирлаштириш мақсадида янги ташаббус — “Business Port” лойиҳаси йўлга қўйилди.

“Business Port” — бу кичик, ўрта ва йирик бизнес вакилларини, уларнинг айланмаси, фаолият кўлами ёки йўналишидан қатъи назар, яқинлаштирадиган, уларга бир-биридан ўрганиш, илҳомланиш ва биргаликда ўсиш имкониятини берувчи очиқ ҳамжамиятдир.


▶️ Лойиҳанинг илк тадбири айни дамда Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда, унда мамлакатнинг 250 дан зиёд корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Лойиҳа ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни бир платформада жамлаб, тажриба алмашиш, мулоқот ва ҳамкорлик муҳитини яратиш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топишга қаратилган.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍116
Ўмон ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

🇺🇿🇴🇲 Айни кунларда Funun Hospitality and Project Management LLC компанияси бошқарув кенгаши раиси Сиҳам бинт Аҳмад ал-Ҳарсия раҳбарлигидаги Ўмон Султонлиги ишбилармон аёллар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилмоқда.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова ва раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов билан учрашдилар.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, мамлакатимизда Ислом молияси тизимини ривожлантириш, шу жумладан краудфандинг (crowdfunding) механизмларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

ℹ️ Краудфандинг — бу оммавий инвестиция тизими бўлиб, унда кўплаб иштирокчилар (асосан интернет орқали) кичик маблағлар тўплаб, муайян бизнес ёки ижтимоий лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадилар.

Ўмон томони мазкур йўналишдаги ўз тажрибаси билан ўртоқлашиш, шунингдек, Ўзбекистонда краудфандинг маданиятини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш бўйича ташаббусни илгари сурди.

Шунингдек, учрашувда қурилиш, тиббиёт ва туризм соҳаларида тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни ривожлантириш ва икки мамлакат аёл тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🔥21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесда янги порт очилди!

Business Port — тадбиркорлар учун мулоқот, илҳом ва ҳамкорлик майдони.

Бугун 250 дан зиёд компания бирлашди — эртага улар билан бирга сиз ҳам бўлишингиз мумкин!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥421
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ “Ўзбекистон–Хитой: 14-Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси”нинг тантанали очилиш маросими

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🔥1
2025/10/24 12:10:52
Back to Top
HTML Embed Code: