Telegram Web Link
Фармацевтика соҳасида олимлар ва тадбиркорлар ўртасида учрашув ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан электротехника, қурилиш, фармацевтика, автомобилсозлик ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида фаолият юритаётган олимлар ва тадбиркорлар ўртасида мулоқот ташкил этилган эди.


👍 Ушбу учрашувда фармацевтика йўналишига бўлган қизиқиш юқори бўлгани сабабли, талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда, 22 октябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова бошчилигида мазкур соҳада алоҳида учрашув ўтказилди.

Тадбир доирасида фармацевтика йўналишидаги 10 та етакчи компания вакиллари ҳамда 23 нафар олим иштирок этди. Учрашувнинг асосий мақсади — олимлар яратган илмий ва инновацион ишланмаларни тижорийлаштириш, соҳага инвестиция жалб этиш, шунингдек, тадбиркорлар билан узвий ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Бундай мулоқотлар олимлар ва бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, янги илмий ғояларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш учун замин яратади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🖥🖥 Business Port — тадбиркорлар ҳамжамиятининг янги майдони

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹“Business Port” — 250 нафар чемпион тадбиркор бир манзилга йиғилди

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32
Forwarded from Sinchalak🕊
🌊⚓️“Business Port” - tadbirkorlar uchun netvorking platformasi.
Kecha “Hilton”da loyihaning ochilish marosimi bo’ldi. Unda ishtirok etgan O’zbekistonning TOP tadbirkorlari bilan pul, biznes, ijtimoiy mas’uliyat haqida savol berdim.

⬇️🆕Videoda batafsil:
https://www.instagram.com/reel/DQHZlqqjMCW/?igsh=dGRpb2UzcTRja2tl

@Sinchalak_blog
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍2
Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

🇺🇿🇷🇺 Кенгаш доирасида “Россия – Ўзбекистон: бизнес ҳамкорлигини кенгайтириш ва ривожлантириш йўллари” шиори остида Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашларининг 11-қўшма йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Ўзбекистон–Россия ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Дилшод Расулов ҳамда Россия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Андрей Кузяев очиб бердилар.

➡️Мамлакатимизда рус капитали иштирокида 3 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, шулардан 900 дан зиёди — қўшма, 2,2 мингтаси — тўлиқ рус капиталига эга. Шунингдек, 4 мингдан зиёд маҳаллий бизнес Россия шериклари билан ҳамкорлик қилмоқда — бу ўтган йилга нисбатан 12% кўп.


Йиғилишда саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Самарқанд вилоятида йилига 200 минг тонна қувватга эга агрологистика маркази, Навоий эркин иқтисодий зонасида 500 та иш ўрни яратиладиган Россия–Ўзбекистон технопарки, шунингдек, Чирчиқ ва Жиззахдаги амалга оширилаётган технопарклар лойиҳалари алоҳида қайд этилди.

🎤 Муҳокамаларда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини ошириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, банк хизмати, сертификатлаш ва стандартлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Алоҳида эътибор минтақалар ўртасидаги тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инновациялар жорий этиш ва саноат ҳамда аграр соҳада тажриба алмашиш масалаларига қаратилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53🔥2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги ВМҚ-662-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

👍 Янги таҳрирга кўра, рейтинг тизимигаги 23 мезонга қўшимча 3 та рағбатлантирувчи мезон жорий этилди ҳамда амалдаги 11 та мезон такомиллаштирилди.

Бу ўзгаришлар тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини холис баҳолаш, масъулиятли ва инновацион бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
2025/10/23 08:45:54
Back to Top
HTML Embed Code: