🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга тегишли манзилда ташкил этилган яширин цехда қонунга хилоф тарзда қалбаки дори воситалари тайёрланиши ва шаҳар дорихоналари орқали сотилиши маълум бўлди.📣 Текширув давомида ушбу манзилдан жами 11 дона дори ишлаб чиқариш станоклари, 21 дона дори тайёрлашда керак бўладиган қолиплар ҳамда умумий оғирлиги 389 кг бўлган кукун ва таблеткалар, “Raikal” номли пневматик қурол ва бошқа нарсалар ашёвий далил сифатида олинди.🔴 Шунингдек, МЧЖга тегишли иккинчи манзилда ҳам яширин цех мавжуд бўлиб, ундан дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қолип ва ускуналар, бўш дори капсулалари, қутилари, йўриқномалар, кукун кўринишидаги хом-ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
💊“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази” ДМ экспертиза хулосасига кўра, яширин цехда “Урсосан 250 мг”, “Нейромидин 20 мг”, “Фаниган” дори воситалари қалбакилаштирилган.💊 Тадбир мантиқий давом эттирилиб, мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган дориларни сотиш билан шуғулланувчи ва “Фаниган” дори воситасини қалбакилаштириш бўйича буюртма бериб, 130 кг ушбу дорининг субстанцияларини келтириб берган шахснинг дорихонаси ҳам кўздан кечирилди.💊 Натижада, ушбу дорихонадан “Фаниган”, “Азимак”, “Ципролет” каби 15 турдаги 1.067 қути қалбаки ҳамда 14 турдаги 274 қути яроқлилик муддати ўтган дорилар аниқланди.
⚖️ Ҳозирда ноқонуний цех ташкилотчиларининг 3 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119🔥23🤔7👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1991 й.т. ва 1993 й.т. икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🔥24👎13🤔8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг раҳбарларидан бири ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ўзаро тил бириктириб, мазкур тумандаги балиқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда аниқланган 4,1 млрд сўмлик зарар бўйича судга даъво аризаси киритмаслик, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан зарар миқдорини 10 баробарга оширилган ҳолда ундириш чораларини кўрмаслик, текширув тадбирларини тўхтатиш бўйича фермер хўжалик раҳбари томонидан Андижон туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига фермерга тегишли бўлган Хонобод шаҳридаги 10 сотихли дала ҳовлини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб беришни талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳокими ўринбосарининг укаси фермер хўжалик раҳбаридан дала ҳовлининг кадастр ҳужжаларини олиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда ушбу кўчмас мулкни ўзининг турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб олаётган вақтида фош этилди.⚖️ Ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдорига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг филиали бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига киради.
Мазкур мансабдор шахс туман захирасида бўлган 17 сотих тошлоқ ер майдонини нотурар жой сифатида унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
3️⃣ Бу каби қонун бузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилди.
Жумладан, вилоятдаги туманлардан бирининг мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда иккита хусусий боғча раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига киришган.
Хусусан, улар ўзларининг мансабдор танишлари орқали фуқарони бошқа тумандаги давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирига мудира лавозимига тайинлаш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан бирининг раҳбари 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан ушбу пул маблағини олган вақтида иккинчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари қўлга олинди.
Ўз навбатида у 1000 АҚШ долларини туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудирига бериши кераклиги аниқланиб, мазкур мансабдор шахс ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89🔥13🤔3
1️⃣ Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати одимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди.
Хусусан, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 й.т. шахс ўзининг “Спарк” русумли автомашинасида наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 гр “альфа-ПВП” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.⚖️ Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2️⃣ Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари етиштириш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Бўка-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи, 1970 й.т., собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.
Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда – 1975 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси ва Бўка туманида яшовчи, 1989 й.т. шахс кетаётганлиги маълум бўлиб, машинанинг орқа ўриндиғи ортида 979 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган Бекобод туманида яшовчи, 1989 й.т. ва 2001 й.т. 2 нафар фуқаро ушланиб, улардан ҳам 437 гр “гашиш” моддаси олинди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4️⃣ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи, 1988 й.т., муқаддам судланган шахс ва “Бирлик” маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро қўлга олиниб, улардан 976 гр марихуана олинди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66🔥12🤔1
🚨 Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.💵 Хусусан, Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси таълим ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни ўзининг танишлари ёрдамида камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.🔎 Терговга қадар текширув давомида, у “холис хизматни” жорий йилнинг июнь ойига қадар солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган таниши орқали ҳал қилиб бериши кераклиги аниқланиб, мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.
⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81🔥18🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Награды героям службы: чествование сотрудников СГБ в честь 34-летия независимости Узбекистана.
✈️ Подпишитесь на канал ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍144🔥34🤔7👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тақдирланди.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍181🔥46👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.🔴 Хусусан, Наманган шаҳар ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган маънан эскирган турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилишади.🚨 Ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб МЧЖ раҳбари ушбу сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.💰 Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, шаҳар ҳокими ўзининг яна бир ишончли одами бўлган – ҳокимликнинг девонхона мудири орқали МЧЖ раҳбаридан 60 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.⚖️ Ҳозирда Наманган шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.👮 Шаҳар ҳокимига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.🔎 Таъкидлаш лозимки, тергов доирасида ҳокимнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларига нисбатан ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.
2️⃣ Порахўрлик билан боғлиқ ҳолат Тошкент вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси маҳаллий фуқарога тегишли уйнинг ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.💰 Лекин, ушбу пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.⚖️ Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍185🔥35👎7
1️⃣ Сотрудники Службы государственной безопасности провели антикоррупционные мероприятия в органах власти.🔴 В ходе мероприятия установлено, что хоким города Намангана и руководитель общества с ограниченной ответственностью по производству обуви, войдя в сговор, потребовали от гражданина, намеревавшегося заняться предпринимательской деятельностью, 60 тысяч долларов США за предоставление права на строительство многоэтажного дома на месте старых домов общей площадью 35 соток на территории города и финансирование данного проекта.🚨 Руководитель ООО был задержан при получении указанных денежных средств.💰 В ходе продолжения оперативного мероприятия были пресечены незаконные действия хокима города в момент, когда он через своего доверенного человека – заведующего канцелярией данного хокимията – получал от руководителя ООО 60 тысяч долларов США.⚖️ В настоящее время хоким города Наманган лишен права на депутатскую неприкосновенность. Следственным отделом Управления Службы государственной безопасности по Наманганской области в отношении хокима города Наманган и заведующего канцелярией хокимията возбуждено уголовное дело согласно пункту “а” части 3 статьи 210 Уголовного кодекса, а в отношении руководителя ООО по пункту “а” части 4 статьи 168 и пункту “а” части 3 статьи 211 Уголовного кодекса.
В отношении хокима города применена мера пресечения “заключение под стражу”.
🔎Следует отметить, в ходе следствия будет дана правовая оценка другим незаконным действиям хокима.
2️⃣ Еще один случай. Главный специалист отдела по сельскому хозяйству Зангиатинского района потребовал 40 тысяч долларов США за оформление через группу, формируемого хокимиятом района, на имя предпринимателя 8 соток земельной площади, находящейся в государственном резерве.💰 Его незаконные действия были пресечены сотрудниками СГБ и Департамента по борьбе с экономическими преступлениями в момент получения 20 тысяч долларов США из требуемой суммы.⚖️ В настоящее время в отношении главного специалиста возбуждено уголовное дело согласно пункту “а” части 4 статьи 168 и пункту “а” части 3 статьи 211, и применена мера пресечения “заключение под стражу”.🔎 Следственные действия продолжаются.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍98🔥25👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔽 Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔎Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍233🔥31🤔20👎12
1️⃣ Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармасдан, қайта жиноятга қўл уради.
У ўзини ДХХ ходими дея таништириб, 1997 й.т. маҳаллий фуқарони давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2024 йилнинг сентябрь ойидан 2025 йилнинг июнь ойига қадар турли баҳоналар билан алдаб жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 млн. сўм пул маблағларини олади.
Бундан ташқари, мазкур фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ҳозирга қадар 4 минг АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган 10 минг АҚШ доллари ҳисобидан яна 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 1961 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136🔥24🤔13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1984–1991 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг “гашиш” моддасини 15.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишишади ва ушбу мақсадда 1950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида унга етказиб беришади.
🇺🇿🇰🇬Ўз навбатида Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонобод шаҳридаги хуфия жойда қолдиради.🚗 Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири эса ушбу заҳри қотилни олиб, ўзининг автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.💥 Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг қолган 5 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🔥15🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Жорий йилнинг январ ойида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида узоқ муддатга 22 сотих ер майдони ижарага берилган.🔴 Лекин, муқаддам судланган МЧЖ раҳбари сотиш ҳуқуқи бўлмасада, ушбу ер майдонини харидорга 52 минг АҚШ долларига сотишга келишиб ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”да ишловчи таниши орқали унинг номига хусусийлаштириб бериши эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 67 минг АҚШ доллари талаб қилган.🚨 Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”нинг Фурқат тумани бўйича етакчи мутахассиси МЧЖ раҳбари билан бирга 15 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсульти вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган маъмурий ишни мансабдор танишлари орқали Бўка туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи МЧЖ таъсисчиси фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳолат юзасидан юристконсультга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
3️⃣ Бу каби қонун бузилиши ҳолати Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилиб, унда Шўрчи тумани давлат солиқ инспекциясининг солиқ инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1999 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 19 млн. 400 минг сўмлик солиқ қарздорлигини сўндириб бериш эвазига 8 млн. сўм талаб қилишган.🚨 Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, дастлаб 1999 й.т. фуқаро сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.🔴 Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқародан 6 млн. сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.⚖️ Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан, унинг жиноий шериги бўлган фуқарога эса Жиноят Кодексининг 28,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 212-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🔥17🤔1
1️⃣ Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 246 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс эски одатини қўмсаб, Қирғиз Республикасидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келиб сотиш орқали мўмай даромад топишни режа қилади.
Бу мақсадда у қирғизистонлик танишига алоқага чиқиб, катта партиядаги дори воситаларини етказиб беришини сўрайди.
💊 Ўз навбатида Қирғиз Республикаси фуқароси 16755 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини айланма йўллар орқали Косонсой туманига олиб келиб, хуфия жойга қолдиради.
Наманганлик шахс эса ушбу дори воситаларини Косонсой туманидан Наманган шаҳрига келтириб бериши учун ўзининг ҳамшаҳарига 500 минг сўм ваъда қилади.🚨 Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда куръер дори воситаларини хуфия жойдан олиб кетаётган вақтида ушланди. Шунингдек тезкор тадбир давом эттирилиб, буюртмачи ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.⚖️ Ҳозирда ушбу 2 нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда эса Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс ўзининг “Трекер 2” русумли автомашинасида “Фарғона–Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилди.
💊 Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 11200 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.⚖️ Терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105🔥23🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Хусусан, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тумандаги фермер хўжаликнинг 500 минг АҚШ долларлик экспорт режасини сохта экспорт операциялари орқали ёпиб бериш эвазига 65 млн. сўм миқдорида пора талаб қилишган.💵 Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари жорий йилнинг август ойида сўралган пулнинг 25 млн. сўмини аванс сифатида олади. Қолган қисмини эса, яъни 40 млн. сўмни туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари орқали олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати “Call маркази”га мурожжаат қилиб, 2 нафар шахс ўзларининг ҳокимликда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Сергели туманида жойлашган МЧЖга тегишли 1 гектар ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, у ерда кўп қаватли уй-жой қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг АҚШ доллари талаб қилишганлигини айтади.💵 Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш ниятида бўлган “уддабурон”лар олдиндан 220 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
3️⃣ Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ариза муаллифининг ўғлига имтихонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига, хизмат хонасида 20 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105🔥25🤔1
ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1️⃣ Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган фаол тадбирда, Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ҳовлидаги дарахт тагига Тожикистон Республикасидан келтирилган 960 гр “опий” моддаси кўмиб қўйилганлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
2️⃣ Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида эса Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада хонадондаги мавжуд оғилхонада 25 кг 520 гр “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлиги сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🔥36🤔2
