Telegram Web Link
❗️Булар ”Ы” ОПEРАЦИЯСИ киносидаги қаҳрамонлар эмас, Пора билан қўлга тушган Сурхондарё амалдорлари!

Доимгидек таркибда ҳоким ёрдамчиси мавжуд!


Ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1996 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧬 Дунёда касалликлар камайиши мумкин

Олимлар томонидан яратилган янги сунъий интеллект инсон организмида пайдо бўлиши мумкин бўлган касалликларни 20 йил аввал аниқлаб бериши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассислар фикрича, сунъий интеллект келажакда тиббиёт соҳасида инқилобий қадам бўлиб, дунёда касалликлар сони сезиларли даражада камайиши мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент технологиялар ва инновацион янгиликлар ҳафталигига мезбонлик қилмоқда.

Пойтахтдаги CAEx мажмуасида навбатдаги ICT Week ҳафталиги старт олди. Биринчи кун тафсилотлари билан танишинг!

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлади ва бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Батафсил 👉 @XORAZM
📊 Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида нефть ва газ ишлаб чиқариш камайди

Аммо бу тенденция кўмир ишлаб чиқаришга таъсир қилмади ва бу йўналишда 11% ўсишга эришилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Наманганда ҳоким яшовчи контейнерга аламли хат ёзиб қолдирилди

Контейнерга кўчиб ўтган Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов остонасида аламли хат қолдириб кетилди. Унда қуйидагича ёзилган:

“Сизнинг қарорингиз туфайли биз оилавий уйсиз қолган эдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Мен турмуш қурганман, укам эса ҳануз уйсиз, уйланолмай, ватан қилолмай юрибди. Ишонамизки, сиз қачондир ўз уйингизга қайтасиз, биз эса 13 йилдан бери қайтолмаяпмиз.”

Ушбу аламли мурожаат Президентнинг Шўрариқ маҳалласидаги танқидларидан кейин ҳокимнинг контейнер уйга кўчиб ўтгани ортидан пайдо бўлди.

Батафсил 👉 @XORAZM
🚗 HAVAL H6 FL endi yanada foydali!

🔥 Xarid qiling va 10 000 000 so‘m gacha foydani qo‘lga kiriting.

Zamonaviy dizayn, keng va qulay salon, xavfsizlik hamda ilg‘or texnologiyalarni o‘zida mujassam etgan HAVAL H6 FL — hayotingiz uchun mukammal tanlov!

Shoshiling, maxsus narxlar faqat oy oxirigacha amal qiladi.

Batafsil malumot uchun:
📞 +998712878888
📍 Урганч.ш,Хива 1/3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистонда халқ турмуши юқори даражага етгани учун иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди

Бу ҳақда Халқ маслаҳати йиғилишида оқсоқол Ёзмурод Отамуродов ташаббус билдирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбариятининг «бахтли халқ турмуш даражасини барқарор ўстираётган» сиёсати туфайли «аҳолининг ижтимоий-маиший шароитлари юқори даражага етган».

Батафсил 👉 @XORAZM
Ижтимоий тармоқларда лайк босаётганда эҳтиёт бўлинг: Ўзбекистонда бунинг учун қамалишингиз мумкин

Сурхондарёда бир эркак 6 йил олдин "Одноклассники" ижтимоий тармоғида экстремистик деб топилган диний маърузага лайк босгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Суд бу ҳаракатни тақиқланган материалларни тарқатиш сифатида баҳолади ва айбдорни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортди.

Батафсил 👉 @XORAZM
‼️Ҳайдовчилар диққатига! Машинангиз газ баллони техник кўрикдан ўтганига ишонч ҳосил қилинг

Акс ҳолда, “газ заправка”да газ тўлдириш билан муаммо бўлиши мумкин. Негаки, босқичма-босқич АГТКШларда “UGaz” назорат тизими ишга туширилa бошланди.

Тизим машиналар газ баллони рўйхатдан ва кўрикдан ўтказилганини автоматик текширади ва муаммо аниқланса, операторни огоҳлантиради.

Шунингдек, дастур АГТКШ қабул қилаётган ва сотаётган газ ҳажмини кузатиб боради, дея хабар беради Энергетика вазирлиги.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ватандошлар билан учрашди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Сурхондарёда 15 яшар қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган эркакка жиноят иши қўзғатилди

7 август куни Денов туманида яшовчи 1958 йилда туғилган аёл вояга етмаган набираси А.Р. (2009 йилда туғилган қиз)ни мазкур туманда яшовчи М.Р. (1997 йилда туғилган эркак)га турмушга бериш маросимини ташкил қилган.

А.Р вояга етмаганлиги сабабли М.Р. билан никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган бўлса-да, фуқаро И.М (1950 йилда туғилган эркак) моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан ЖКнинг 125-1-моддаси, фуқаро М.Р.га нисбатан эса ЖКнинг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Диққат

Мактаб ўқитувчиларидан "B2" тил сертификатини талаб қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилди

Энди тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари 2025 йил якунига қадар ишини давом эттириши мумкин. Аммо халқаро сертификатга эга бўлиш талаби ўзгармади.

Ўқитувчиларга юбориб қўйинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
“БОЛАЛАРДА ОММАВИЙ ЗАҲАРАНИШ КУЗТИЛМОҚДА”😱

‼️Ҳабар қилишларича, Аслида Заҳарланиш Тошкент вилояти Пискент туманидаги боғчаларда кузатилган.

Заҳарланган болалар кўплигидан Пискентдаги касалхонага сиғмаган ва Нурафшон, Олмалиқ ва Бўка туманларига тарқатиб юборилган.

Ҳолат бўйича ССВ ва Мактабгача таълим вазирлиги ҳали расман изоҳ бермаган.

ОТА ОНАЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!!

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️15 ЁШЛИ ЭРГА БЕРИЛГАН ҚИЗНИНГ ОТАСИ МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ

2009 йил 3 октябрда туғилган ёш қизалоқни турмушга беришган. Ота-онанинг оилавий келишмовчиликлари, оилага ташқаридан бўлган таъсирлар ҳали қўғирчоқ ўйнаб юрган қизалоқни келинлик остонасига боришга мажбурлаган.

Ота ҳали аёли билан ажрашмаган, ҳуқуқан оталиги бекор қилинмаган, аммо қизининг турмушга берилганидан бехабар қолган. Отанинг иддаосича, қайнонаси неварасини босим остида эрга берган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда қарийб $2,5 млнлик криптовалюталар билан ноқонуний операциялар аниқланди

Киберхавфсизлик маркази Навоий вилояти бошқармаси томонидан криптоактивлар билан боғлиқ ноқонуний фаолият ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, 27 ёшли шахс қўл телефонидан онлайн крипто биржасида шуғулланиб, мазкур бўлим орқали тегишли лицензияга эга бўлмасдан туриб, онлайн крипто-биржада қиймати 8 млрд сўмдан ортиқ (тахминан 650 минг доллар) бўлган крипто-активларни ноқонуний олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келган.

Яна бир рейд давомида 27 ёшли аёл томонидан содир этилган худди шундай ҳуқуқбузарлик аниқланди. У криптоактивлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний молиявий операцияларни амалга ошириб, даромад олиш мақсадида хорижий электрон платформалар хизматларидан фойдаланган. Натижада ҳуқуқбузар 22 миллиард сўмдан ортиқ (тахминан 1,8 миллион доллар) активларни алмаштирган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистон IQ даражаси бўйича дунёда 70-ўринни эгаллади

2025-йилги рейтингдан 126 та мамлакат ўрин олган. Энг юқори IQ даражаси Хитой, Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Сингапурда қайд этилган. Энг пасти эса Бенин, Ангола, Габонда.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбек халқи айтади ва қилади. Шунга биз ишонтирдик” — Шавкат Мирзиёев Трамп билан суҳбати ҳақида

Давлат раҳбари АҚШ президенти билан суҳбатда жуда кўп масалалар келишиб олинганини таъкидлади.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️Магистр хотин-қизлар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаб бериш бўйича муддат узайтирилди

Магистратурада базавий контракт асосида ўқиётган ва ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун контракт маблағини давлат бюджети ҳисобидан қоплашга ариза топшириш муддати 2025 йил 30 сентябрга қадар узайтирилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Энди техник кўрик муддати тугаган автомобилларга ёнилғи қуйилмайди

Автомашина газ қуйиш шохобчасига кирганда унинг техник кўрикдан ўтганлиги автоматик тарзда текширилади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса, тизим операторга хабар беради.

Шунингдек, агар ёқилғи тури мос келмаса ёки баллон рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тизим бу ҳақда ҳам операторни шу жойнинг ўзида огоҳлантиради.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/26 13:41:13
Back to Top
HTML Embed Code: