Telegram Web Link
2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7 фоизга ўсиши кутилмоқда — ЕТТБ

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг янги прогнозига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6,7 фоизга, 2026 йилда эса 6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Кучли ички талаб, иш ҳақлари ва пул ўтказмаларининг ошиши бунинг учун асосий омиллар бўлиб қолмоқда.

Жорий йилги иқтисодий ўсиш Қирғизистонда 9 фоиз, Тожикистонда 7,5 фоиз, Туркманистонда 6,3 фоиз, Қозоғистонда 5,7 фоиз бўлиши мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистонда супер-контракт тўлиқ бекор қилиндими?

Аввал кириш имтиҳонларида 56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг (ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорининг) 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилар эди.

Эндиликда тўлов-контракт миқдори қуйидагича белгиланади:

1,05 баллга етмаганлар учун — базавий тўлов-контрактнинг 1,5 баробари;
1,06–2,05 баллга етмаганлар учун — 2,0 баробари;
2,06–3,05 баллга етмаганлар учун — 2,5 баробари;
3,06–4,05 баллга етмаганлар учун — 3,0 баробари.

Қабул чегарасидан 4,05 баллдан ортиқ етишмаганлар учун эса миқдор ОТМ раҳбарлари томонидан базавий тўлов-контрактнинг камида 3 баробари миқдорида белгиланади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Навоийда реклама учун ЙПХ ходими кийимида рол ўйнаган йигит жаримага тортилди

Фуқаро тегишли ҳуқуқи бўлмай туриб, ЙПХ ходими кийимини кийган ҳолда реклама учун рол ўйнаган. Бу ҳаракати билан йигит Ички ишлар ходими формасини кийиш тартибини бузган ва ижтимоий тармоқда эътирозларга сабаб бўлган.

Фуқаро топилиб, унинг шахсига аниқлик киритилди. Кийимлар эса сотиб олингани маълум бўлди.

“Жорий йилнинг тахминан июль август ойларида бир реклама ғояси асосида Instagram саҳифасига видео жойлаган эдик. Унда мен йўл ҳаракати ходими формасида, ‘ГАИ’ ролини ижро этгандим. Бунинг қонунга зид эканини билмаган эдик”, деган ҳуқуқбузар йигит.


Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Шавкат Мирзиёев БМТдаги нутқида қайси сўзларни энг кўп ишлатгани таҳлил қилинди

Сўзларнинг мавзулар бўйича таҳлили давлат раҳбари нутқида асосий урғуни Марказий Осиёда ҳамкорликка ҳамда транспорт ва экологик масалаларга қаратганини кўрсатди.

Батафсил 👉 @XORAZM
💊Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган
дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистон фуқаролари Кореяда мавсумий ишларда иштирок этиш дастурига қайта жалб қилинади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги делегацияси Жанубий Кореяга ташкил этилган амалий ташриф доирасида Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари, Корея иммиграция хизмати комиссари Ким Жонг До билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаларни ўзаро тан олиш ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, ноқонуний миграцияни қисқартириш, шунингдек, одам савдоси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасида мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Фарғонада коррупцион ҳолат аниқланди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Андижонда Нехиа ҳайдовчиси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетди.

Пиёда ҳодисадан енгил тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

🚦 Мопед ва скутер ҳайдовчилари – «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рўйхати мажбурий.

🚘 Чиройли авторақамлар – биржа орқали савдо бекор, фақат Uzavtomotobelgi орқали.
⚖️ Судья номзодлари – 6 ойлик курс, стипендия билан.
💼 Инвестиция ва финтех – махсус ҳуқуқий режим 2026 йилгача.
Ер ости бойликлари – тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.
🏢 Ер ижараси – тадбиркорлар туташ ерни аукционсиз 1 йилга ижарага олиши мумкин.
🌍 Хизмат сафарлари – ягона онлайн платформада ҳисобот.
👵 Пенсия – Face-ID орқали рақамли хизмат, жараён тўлиқ онлайн.
🍬 Оқ шакар – акциз солиғи бекор.
🌱 «Яшил сертификат» – экологик талаблар кучаяди.
📦 Божхона – барча ҳужжатлар «Ягона ойна» орқали.
💳 Субсидия ва грантлар – ижтимоий карта орқали берилади.

Шу тартибда 1 октябрдан қонунчиликда кучга киради.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида экилган хитой чигитидан олинган пахта ҳосили экан, туришидан 70-80 центнер беради-ёв

«Кечирасизлару, пахта уруғчилиги илмий текшириш институтларидаги "олим"ларимиз шунча йиллардан бери бекорга вақт ва пул совурганининг исботи бу», деб ёзган видеони улашган блогер.

Видеони фермер танишларга юбориб қўямиз

Батафсил 👉 @XORAZM
#Диққат #Тарқатинг
Доллар қуламоқда! Пул тўплаб қўйганлар нима қилиши керак?

Долларнинг қиймати 2-3 йил олдинги даражага қайтмоқда. Баъзи манбалар унинг 12 мингдан ҳам пасайиб 11500 сўмгача тушиб кетишини прогноз қилишмоқда. Бундай шароитда нима қилиш керак?

Экспертлар айтишича, энг мақбул ечим — кўчмас мулк сотиб олиш. Ҳозир турар ва нотурар жойлар яхшигина арзонлашган пайт. Шу пайтда кўчмас мулк сотиб олиш орқали, келгусида кафолатланган пассив даромад ва нархлар ошганда фойда эвазига сотиш мумкин бўлади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон ҳарбийлари Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада учинчи маротаба мутлақ ғолиб бўлишди

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Жентрада 15 ёшли қизни уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Диққат! Видеода кўнгилни хира қилувчи тасвирлар мавжуд

Жорий йилнинг 24-сентябр куни ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан яширинган шахснинг автомобили устахоналардан бирида топилган. Қиз эса тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.

Батафсил 👉
@XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида экилган хитой чигитидан олинган пахта ҳосили экан, туришидан 70-80 центнер беради-ёв

«Кечирасизлару, пахта уруғчилиги илмий текшириш институтларидаги "олим"ларимиз шунча йиллардан бери бекорга вақт ва пул совурганининг исботи бу», деб ёзган видеони улашган блогер.

Видеони фермер танишларга юбориб қўямиз

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда илк бор чиқиндиларни сақлаш учун ер ости мажмуаси яратилди

Мажмуа икки контейнердан иборат бўлиб, умумий сиғими 1,1 минг литрни ташкил қилади. У чиқиндиларнинг тарқалиб кетиши ва нохуш ҳидларнинг олдини олишга мўлжалланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, 13 нафарининг аҳволи ўртача оғир» – Нурмат Отабеков

ССВ Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги давлат боғчаларида болалар заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат ҳақида ахборот берди. Унда айтилишича жами 1922 нафар, шу жумладан, бемор болалар билан мулоқотда бўлган болалар ҳам тиббий кўрик билан қамраб олинган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Патрул машинасида аёл фарзандли бўлди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида туғруқхонага кетаётган аёл чақалоғини патрул машинасида дунёга келтирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, она ва болага зарур тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Қўшимча "Афросиёб" қатновлари йўлга қўйилди

1–2 октябр кунлари "Афросиёб" тезюрар поезди Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар амалга оширади.

3 октябрдан бошлаб эса, ҳар ҳафта чоршанба, жума ва шанба кунлари доимий қўшимча қатновлар йўлга қўйилади.

🕒 Жадвал:
🔸Самарқанд — Тошкент: 10:55 → 13:10
🔸Тошкент — Самарқанд: 13:56 → 16:09

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/26 04:28:31
Back to Top
HTML Embed Code: