Telegram Web Link
🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Батафсил 👉 @XORAZM
МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи

Озарбайжоннинг 13 та шаҳарида ўтказилган мусобақада 21 та спорт тури бўйича 2400 дан ортиқ спортч иштирок этди.

Мусобақада 130 та олтин мелаь жамғарган Россия 1-ўринни, 33 та олтин билан Озарбайжон иккинчи ўринни эгаллади.

МДҲ ўйинлари икки йилда бир ўтказилади. Биринчи мусобақа 2021 йилда Қозонда, иккинчиси 2023 йилда Беларусда ўтказилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Бугун Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйнайди

Ўйин соат 18:00 да Тошкентдаги “Олимпия” стадионида старт олади.

Ушбу беллашув Фабио Каннаваро учун жамоа мураббийилигидаги дебют ўйин бўлади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни электротехника саноатини ривожлантириш ва экспортни ошириш масалалари бўйича тақдимот билан танишди.

📈 Сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 16,3% га ўсиб, 34 трлн сўмга етди, экспорт эса 970 млн долларни ташкил этди.

Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлди — эндиликда миллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади.

Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга “CE” белгиси берилиши орқали Европага экспорт ҳажми икки баробарга ошиши кутилмоқда.

Президент соҳадаги лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Диққат Тарқатинг

Ўзбекистонда шахсни рухсатсиз тасвирга олиш тақиқланмоқда, лекин айрим истиснолар бор.

📜 Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Розиликсиз тасвирга олиш мумкин бўлган 8 та ҳолат:

1. Қидирувдаги шахсни аниқлашда.
2. Хавфсизлик ёки жамоат тартибини таъминлашда (видеокузатув).
3. Давлат органлари хизмат вазифасини бажараётганда.
4. Қонунбузарлик ҳақида хабар берганда.
5. Давлат хизматчилари хизмат вақтида.
6. Жамоат жойларида ва оммавий тадбирларда умумий жараённи акс эттиришда.
7. Тасвир очиқ манбаларда бўлса.
8. Олдиндан келишилган мақсадда олинган тасвирдан фойдаланилганда.

Қўшимча талаблар:

Вояга етмаганлар учун ота-она розилиги керак.
Видеокузатув ҳақида огоҳлантирувчи белги бўлиши шарт.
Яширин камера учун жавобгарлик белгиланади.
Кийиниш хонаси, ҳожатхона каби жойларда камера ўрнатиш тақиқланади.
Бу хабарини яқинларга юбориб огохлантириб қўйинг.


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Юк машина ҳайдовчилари диққатига!

2026-йил 1-январдан бошлаб Ўзбекистонда юк машиналарининг тунги вақтда йўл четида тўхтаб туриши ТАЬҚИҚЛАНМОҚДА

Бу қоидадан кўзланган асосий мақсад тунги вақтда йўл четида тўхтаб турган машиналар орқасидан келиб чиқадиган авариялар сонини камайтиришдир.

Юк машина минадиган яқинларга юбориб огохлантириб қўйинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
Қайси шифокор нимани даволайди?

— Соч касалликлари шифокори – Трихолог
— Тери касалликлари – Дерматолог
— Юрак шифокори – Кардиолог
— Кўз шифокори – Офталмолог
— Жигар шифокори – Гепатолог
— Асаб шифокори – Невролог
— Ошқозон шифокори – гастроэнтеролог
— Суяк жароҳатлари шифокори – Травматолог
— Геморрой шифокори – Проктолог
— Бўғим касалликлари – Ревматолог
— Ўсма касалликлари шифокори – Онколог
— Буйрак шифокори – Нефролог
— Томоқ, бурун, қулоқ шифокори – отоларинголог (ЛОР)
— Жинсий тизим шифокори – Уролог, Гинеколог
— Нафас олиш органлари шифокори – Пульмонолог

Батафсил 👉 @XORAZM
Тезкор

⚡️Самарқандда тоғ-кон компанияси табиатга 7 миллиард сўмлик зарар етказди

Хорижий корхона олдин олинган лицензия шартлари ва амалдаги қонун талабларини бузган ҳолда қарийб 51 куб метр тупроқни ноқонуний равишда қазиб олган.

❗️Ҳолат бўйича материаллар Бош прокуратурага юборилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️😴 Энди яхши ухлаймиз: Ўзбекистонда дам олиш кунлари таъмирлаш ишларини қилиш тақиқланди

Эндиликда шовқин қилиш мумкин эмас:
• иш кунлари — соат 23:00 дан 07:00 гача (илгари — 06:00 гача)
• дам олиш ва байрам кунлари — соат 22:00 дан 09:00 гача

🏗 Эндиликда хонадонларда таъмирлаш ишларини фақат иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача қилишга рухсат берилган.
Дам олиш ва байрам кунлари — қатъиян тақиқланади!

⚠️ Қоидаларни бузганлар учун жарима, айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ пойтахт, Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркотиклар айланмасига чек қўйди

Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 5 нафар ака-укаларнинг уйидан 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, уларнинг шеригидан эса қуруқ ҳолатдаги каннабис топилди.

Юнусободда эса фуқаронинг машинасидан 967 гр, унинг шеригидан 1 кг 992 гр "гашиш" топилди.

Фарғона туманида эса фуқаронинг уйидан Қирғизистондан олиб келинган қиймати 412 млн. сўмга тенг 6880 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дориси топилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тезкор

☄️Инстаграмда президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Оҳангаронлик фуқаро президентнинг Инстаграмдаги сурати остига изоҳ қолдирган, экспертиза уни давлат раҳбарига нисбатан ҳақоратли деб топган. Судда у ўз айбига иқрор бўлди ва бу хабарни оқибатини ўйламасдан ёзганини айтди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Яқинларга юбориб қўямиз, ЭҲТИЁТ БЎЛАМИЗ


Батафсил 👉 @XORAZM
ана_холос

Жиззахда ҳам боғча болалари оммавий заҳарланди

Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасининг 37 нафар тарбияланувчиси иситма кўтарилиши, кўнгил айниши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан шифохонага мурожаат қилган. Улар 8-октябр куни боғчада биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлар истеъмол қилишгани аниқланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСТАГРАМДА ШАҲИДЛИК ВА ЖИҲОД ҲАҚИДА ГАПЛАШГАН СИНФДОШЛАРГА  ЖИНОИЙ ИШ ОЧИЛДИ 😱

2007-йилда туғилган бола ижтимоий тармоқларда гуруҳ очиб, ўз синфдошларини қўшган. Улар шаҳидлик, жиҳод қилиш масаласида суҳбатлар қилиб, ўзларига диний тахаллуслар ҳам қўйиб олган

ГРУППАДАГИЛАРГА ЖЎНАТИБ ҚЎЙИНГ
!

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб котибаси ўқувчиларни калтаклади😨

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган 71-мактабда 3-синф ўқувчиси мактаб котибаси томонидан калтаклангани айтилмоқда

Бундай ҳолатда зудлик билан муносабат бериб, ёш болаларга шавфқатсиз муносабатда бўладиган ҳодимларга қатъий чора кўрилиши керак

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолатни зудлик билан назоратга олишларини сўраб қоламиз

Батафсил 👉 @XORAZM
ФОТОФАКТ

‼️ЎЗБЕКИСТОНДА БИР-БИРИГА ЁПИШГАН СИАМ ЭГИЗАКЛАР ТУҒИЛДИ.

ШИФОКОРЛАР ТОМОНИДАН УЛАР НОЁБ ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИНДИ. ТАНАЛАР БИР-БИРИДАН  АЖРАТИЛДИ.

Чақалоқлар ва онасининг аҳволи айни вақтда яхши эканлиги айтилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ана_холос

Ўзбекистонда янги асфальт яратилди

У оддий асфальтдан мустаҳкамроқ ва 2 баробар кўпроқ муддат хизмат қилиши мумкин.

Видеони йўллардан доим нолиб юрадиганларга юбориб қўйинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими 1,5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсулти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Бош юрисконсулт муқаддам бир неча маротаба судлангани маълум қилинган. Ҳозирда унга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Диққат Расман

Иссиқхона хўжаликларига қатор имтиёзлар берилади

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. 

Яқинларга ҳам юбориб қўямиз!

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкентда қизнинг кўкрагидан ушлаган эркак 3 суткага ҳибсга олинди!

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Қашқадарёлик 39 ёшли эркак GOLD MOON TASHKENT корхонаси ҳудудида қизнинг кўкрагига тегингани учун қўлга олинди.

Ҳодиса 26 сентябрь куни содир бўлган. Суд жараёнида у айбини тан олди, пушаймонлигини билдириб, «бундай ишни бошқа қилмаслигини» айтди. Суд уни айбдор деб топди ва жазо сифатида 3 сутка ҳибс белгиланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Бойсунда аҳолига кўмир тарқатиш чоғида тартибсизлик юзага келди

Ҳолатга туман ҳокимлиги муносабат билдириб, тўполон бартараф этилганини маълум қилди. Кўмир тарқатишда биринчи навбатда туманнинг олис, тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолига эътибор қаратилган.

Ушбу вазият жорий йилнинг 8 октябрь куни “Бошработ” маҳалласида жойлашган кўмир омборида содир бўлган. Аҳолига куз-қиш мавсуми учун тарқатиш мақсадида 278 тонна кўмир келтирилган. Давлат томонидан арзон нархларда тарқатилаётган кўмир ҳақидаги эълонлар эса тумандаги маҳалла Telegram гуруҳларига юборилган.
Шундан сўнг, омборга тўпланган фуқаролардан айримлари белгиланган графикка риоя қилмай кўмир олишга уринган ва тартибсизлик келиб чиққан.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/19 18:12:13
Back to Top
HTML Embed Code: