Telegram Web Link
Хоразм орденлари☝️💂‍♀
👍10
🌾Amudaryo sohilidagi kuzgi ranglar jilosi

🌾Палитра красок осени на побережье Амударьи

🌾Autumn colors palette on the Amu Darya coast
👍8
Malibu Www.Yangilar.uz
Xurshida Eshniyazova
Хуршида Эшниёзовв- малибу ☝️☺️

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://www.tg-me.com/xorazm_va_xorazmliklar
👍2
Жигулим бор!

Машъал ёнлар гўришмага ўнгтойли
Тезроқ чиқағуйинг вақтим ёғдойли
Малибу олинчам ўнгиштирғойли
Жигулим бор, бориб ман «бип» атаман
Апка қўйинг, Ласетти, Каптивани...

Азиз хоразмликлар бу кимни кушигидан олинган, жавобингизни коментарияда колдиринг ☝️☺️
👍5
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Бугун, 28 сентябр cанаси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри, хоразмлик Тоҳир Саидов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва оилавий хотиржамлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Тоҳир Саидов "Шайтанат", "Кўнгил кўчалари", "Суғдиёна", "Кичкина одамлар", “Қовун”, “Жасур”, “Жийда гули”, "Чавандоз", "Сув ёқалаб", "Динозавр қолдирган из", “Матонат”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси", "Паризод", “Киракаш”, “Уқубат”, “Мажрух”, "Сотқин", “Муқаддас бурч”, “Назира”, "Илҳақ" каби жуда кўплаб фильмларда ва турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” кўп қисмли телевизион фильмида ижро этган бетакрор роллари орқали томошабин меҳрини қозонган.
👍22😢2
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Ота боболаримиз Хоразмни ерни киндики дейишади . Яъни ерда хаёт ривожланиш Хоразмдан бошланган маъносида. Ҳақиқатдан фаслларни тахлил қилсак қиш, баҳор, ёз ва куз фасллари Хоразмдаги иқлимга қараб белгиланганини кўришимиз мумкин. Қишимиз ўз вақтида бошланиб ҳақиқий қиш бўлиб ўтади. Қиш фаслида 40 градус гача совуқ бўлганини кўрганмиз. Совуқ кунлари салгина шамол бўлса кўчага чиқсангиз қанчалик иссиқ кийинсангиз ҳам совуқ ҳамма жойигиздан ўтиб кетади. Қишда бирорта кўк майсани ёки дарахтни кўрмайсиз. Илон ялагандай дейишади . Қуёш чиқиб туради лекин шунақанги совуқ бўладики эшак ўлдирадиган қуёш дейишади .
Бахори бахордай ўтади. Наврўзгача буғдой ҳам кўкламайди. Ўзга юртларда навруз келмасдан буғдой тизза бўйли, қиши билан дарахтлар ва майсалар кўкариб туради.Бошқа вилоятларга караганда экинлар кеч экилсада ўзи вақтида етилиб пишади. Бахорда қисқа вақт ичида тут, ўрик, шафтоли ва х.з. мева ва сабзавотлар пишиб етилади. Ёзимиз ёздай бўлади. Ёз кунлари 50 градусгача иссиқ бўлган пайталари эрта билан сув хавзаларига чўмилгани борсангиз сув илиқ бўлади. Бундай холат бошқа вилоятларда камдан кам кузатилади . Куз ҳам ўзи вақтида бошланади. Пишиқчилик мўл кўпчилик бўлади. Бизни юртда очарчилик бўлмаса керак деб ўйлайман, сабаби ҳалқимиз меҳнаткаш кўнгли очиқ инсонлар. Қайси хонадоннинг олдига борманг бирорта мевали дарахт пишиб турганини кўрасиз . Бўш экилмай турган ерни кўрмайсиз. Кимдир ерини ўзи экишга вақти бўлмаса қўшниси экиб олишига беради. Дам олиш кунлари ҳам ҳамма харакатда юради. Бошқа қандай фикрларигиз бўлса билдиринглар. Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бўлсин ҳамиша .
7👍7
2025/07/13 16:39:10
Back to Top
HTML Embed Code: