Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш Отажон Худайшукуров яъни  (Жавохир Юлдашев- табассум кил) кушиги билан!

✳️Манашу болакай хакида маълумот керак, биладиганлар борми⁉️

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока  👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://www.tg-me.com/xorazm_va_xorazmliklar
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xalqaro etnosport festivali | Xiva, O'zbekiston | 7-10 sentabr

Международный фестиваль этноспорта | Хива, Узбекистан | 7-10 сентября

🌐 Хива шаҳар ҳокимлиги
👍3
Мазасининг тенгги йук Хоразм нонлари мана шундай шаклдаги тандирда ёпилади. Куриниши бошка худудлар тандирлари билан умумий жойлари бор, лекин шаклнинг мана шундай эканлиги хоразмча ноннинг таъми узидай чикишини таъминлайди.
Масалан туркманлар хоразмликлар билан бир хил тандир ишлатади, лекин курилиш ва урнатилиш шакли фаркли булганлиги сабабли нонларининг сифати хоразмча нон билан бир зил булмайди.
Нондай азиз булинг, Азизлар!
👍19😢1
Открытка Хива. Ворота в городской стене. Кош-Дараваза. Середина XIX в. Москва-1964.
👍102
Хоразмли узбек, Улли бог. 19 аср. Бебахо сурат.
👍151
Xo‘jalik yurituvchi subyekt rahbarlari, yer qazish texnikasi egalari va yerdan foydalanuvchilarga eslatma!

Ma’lumki, aholiga xizmat ko‘rsatishga mo‘ljallangan yer osti magistral aloqa kabellari davlat muhofazasiga olingan.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1998-yil
15-mayda qabul qilingan 210-son qaroriga muvofiq, magistral aloqa kabellarining har ikki tomondan 2 metr qismi himoya hududi hisoblanadi.

Shu bois, mazkur hududlarda ruxsatsiz barcha turdagi yer qazish-ko‘mish va turli shakldagi qurilish ishlarini amalga oshirish taqiqlanadi!

Agar sizda shunday hududlarida yer qazish va qurilish ishlarini amalga oshirish zaruriyati tug‘ilsa, magistral aloqa kabeli trassasi belgisida ko‘rsatilgan manzilga yoki 1133 qisqa raqami orqali murojaat qilishingiz tavsiya etiladi.

Eslatib o‘tamiz: bunday vaziyatlarda moddiy zarar va avariya-tiklash ishlarini olib borish uchun talab etiladigan xarajatlar аloqa liniyalariga shikast yetkazgan shaxslardan undiriladi.
👍21
Ассалому алейкум хоразмликлар.
Ким билади бу монумент нерда жойлашган ади, хозирам борми би?
Жавобингизни коментарияда колдиринг ☝️☺️
7👍4
Хоразм воҳаси ёввойи табиати ва кузги бетакрор, хўшрой манзараси☝️☺️
Бир вактлари дунё ташвишларидан безиб, шунин ерларда бир узинг юрасинг галади... 😊😔

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
👍106😢2🔥1
Хоразмнинг буюк сиймолари.☝️☺️

Суръатда кимларни танидингиз?
👍6
Шунча марта Бухорога борип хеч Ичан калага гирмаган аканман гирганлар борми?

Фейзбукдан олинди
😢5👍4
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Бугун 20 сентябрь куни Узбекистон, Каракалпокистонда хизмат курсатган артист рахматли хофиз Рахматжон Курбанов тирик булганларида 63-ёшни каршилаган булар эдилар...

Ma’lumot uchun, Rahmatjon Qurbonov 1959-yil 20-sentabrda Xiva shahrida san’atkor oilasida tavallud topgan. Otasidan o‘zbek cholg‘u asboblarini chalish va mumtoz qo‘shiqlarni ijro etish uslublarini o‘rgangan. U Xivadagi Matyoqub Xarratov nomidagi musiqa bilim yurti hamda O‘zbekiston davlat Konservatoriyasining vokal va maqom bo‘limida o‘qigan. Buyuk san’at darg‘alari — Nasim Hoshimov, Halima Nosirova, Saodat Qobulovalarning sevimli shogirdlari qatoridan joy olgan.

Uzoq yillar Toshkent shahrida samarali faoliyat yuritib, “Lazgi” ansambliga rahbarlik qilgan. Bir necha risolalar, kitoblar, o‘quv qo‘llanmalar muallifi sifatida ham tanilgan. Rahmatjon Qurbonov hozirga qadar O‘zbekiston davlat filarmoniyasi Xorazm viloyati bo‘linmasi direktori vazifasida faoliyat yuritayotgan edi.

Ijodkorning fidoyi mehnatlari munosib taqdirlangan — “O‘zbekiston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan artist”, “Qoraqalpog‘iston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan artist” faxriy unvonlari hamda “Mehnat shuhrati” ordeniga sazovor bo‘lgan.

daryo.uz.
👍4
Кўҳна Хоразм заминида жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул қосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир.

Алломанинг тўлиқ исми Абул қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йил ражаб ойининг 27 куни (1075 йил 19 март) Хоразмнинг катта қасабаларидан бири — Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Аз-Замахшарий ҳақидаги маълумотлар асосан Ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вактини Қуръон тиловатию намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Аз-Замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан ҳисобланган.
Афтидан, аз-Замахшарийнинг отаси серфарзанд бўлган. Чунончи, шоир қасидаларидан бирида отасининг фарзандлари кўп ва оиласи катта бўлгани туфайли ҳам тирикчилик йўлида тинмай меҳнат қилгани ҳақида ёзади.
Аз-Замахшарийлар оиласи исломнинг муътазилий таълимотига мансуб бўлиб, ёш Маҳмуднинг дунёқараши мана шу диндор, тақводор отасининг таъсирида шаклланди ва дастлабки билимни ҳам ўз отасидан олди. Аллома ҳақидаги маълумотлардан маълумки, унинг бир оёғи ёғочдан бўлиб, тарихчилар бу ҳақда: «Бир оёғи ёғочдан эди ва узун яктагини тушириб кийгани учун курган одам уни чўлоқ деб ўйларди» — деб ёзганлар. Оғир иллат туфайли у ёшлигидан бир оёқ бўлиб қолган ва шундан сўнг отаси уни энди оғир меҳнатга ярамайди, деб кийим тикувчи устага шогирдликка бермоқчи бўлади. Бироқ ёшлигидан илмга ҳавасманд ўсган Маҳмуд отасидан ўзини мадрасага ўқишга юборишни сўрайди. Ўғлидаги илмга бўлган зўр иштиёқ ва ҳавасни сезган отаси уни мадрасага беради.
Аз-Замахшарий илм-фаннинг турли соҳалари билан қизиқиб, толиби илмлар орасида зўр истеъдодини намоён қила бошлайди. У мадрасада ўқитиладиган илмларни, айниқса, араб тили ва адабиё-ти, диний илмларни пухта эгаллашга киришади, ўша даврда илм аҳпи орасида қадрланган хаттотлик санъатини ҳам мукаммал эгаллаб, ўз тирикчилигини бирқадар тузатади. Сўнг, араб тарихчиси ва биографи ибн Халликоннинг ёзишича, талабалик ёшига етгач, билимини янада ошириш, ҳар томонлама камол топтириш мақсадида Бухорога йўл олади. Бухоро, машҳур олим Абу Мансур ас-Саолибийнинг (961-1138) ибораси билан айтганда: «Сомонийлар давридан бошлаб шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган: ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ва ўз даврининг фозил кишилари йиғилган (жой) эди». Аз-Замахшарий Бухорода ўқишни тугатгач, бир неча йил Хоразмшоҳлар хизматида бўлиб, котиблик билан шуғулланади, ҳукмдорлар билан яқинлашишга уринади. Бироқ қобилияти, илми, фазилатига яраша бирор мансаб ва муносиб эътибор кўрмагач, ўзга юртларга сафар қилади, матлабу-мақсадларининг ушалишига умид боғлайди. 1118 йили аз-Замахшарий оғир дардга чалинади, бу касалликдан тузалгач эса ҳукмдорлар хизматию мансаб ва мол-дунё таъмасидан мутлақо воз кечади, қолган умрини фақат илм-фанга бағишлашга, асарлар таълиф этишга астойдил қарор қилади.
Аз-Замахшарийнинг ўз даври илмларини тўлиқ эгаллашга, олимлик даражасига етишишида, шубҳасиз, устозларининг хизмати бениҳоя катта бўлган. Мана шундай устозлардан бири — тил, луғат ва адабиёт соҳасида машҳур олим Абу Мудар Маҳмуд ибн Жарийр ал-Даббий ал-Исфаҳонийдир (1113 йили Марвда вафот этган). Ал-Исфаҳоний Хоразмда ҳам бир қанча муддат яшаган. Бу ўлкада муьтазилийлар таълимотининг жорий бўлиши ҳам мана шу Ал-Исфаҳоний номи билан боғлиқдир. Аз-Замахшарий Бағдодда шайх ул-ислом Абу Мансур Наср ал-Хорисий, Абу Саад аш-Шаққоний, Абул Хаттаб ибн Абул Батар каби машҳур олимлардан ҳадис илмидан таҳсил одди. Маккада бўлганида эса наҳв ва фиқҳ бўйича илмни Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Талхат ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Йабирий ал-Андалусий, аш-шайх ас-Садийд ал-Хаййатий, луғат илмини эса Абу Мансур Мавҳуб ибн ал-Хадар ал-Жаволиқий каби машҳур олимлардан ўрганди.
👍2
Аз-Замахшарий ҳаёти давомида Марв, Нишопур, Исфаҳон, Шом, Бағдод ва Щижозда, икки марта Маккада бўлди. Олим бу ерда илмий ишларини давом эттирди, араб тили грамматикаси ва луғатини ҳамда маҳаллий қабилаларнинг лаҳжалари, мақоллари, урф-одатларини чуқур ўрганди, бу минтақа жуғрофиясига оид хилма-хил маълумотларни тўплади.
Адиб кўп асарларини Маккалигида яратади. Ўз ҳаётида чуқур из қоддирган Маккада аз-Замахшарий беш йилча яшайди. Шу боисдан у Жоруллоҳ («Оллоҳнинг қўшниси») деган шарафли лақабга муяссар бўлади.
Ўз даврининг йирик олими даражасига кўтарилган аз-Замахшарийнинг Хоразмда ҳам, Шарқнинг бошқа кўпгина шаҳарларида ҳам кўпдан-кўп шогирдлари бўлган, аллома кўп вақтини ўшаларга бағишларди. У қариндош-уруғларининг қийин-қистовларига қарамасдан, ҳаётида бирор марта ҳам уйланмаган. Илмий асарлар яратиш ва муносиб шогирдлар тайёрлашни фарзанд ўстиришдан аъло деб ҳисоблаган. Аз-Замахшарий охирги марта Маккадан қайтиб, Хоразмда бир неча йил яшайди ва ҳижрий 538 йилда, арафа кечаси (1144 йил 14 апрел) вафот этади. 1333 йили Хоразмда саёҳатда бўлган машҳур араб сайёҳи ибн Баттута (1304-1377) «Ар-Риҳла» («Саёҳатнома») асарида аз-Замахшарийнинг устида қуббаси бўлган мақбарасини кўрганини ёзади.
Буюк мутафаккир аз-Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, жуғрофия, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ асарлар яратган, уларнинг аксарияти бизгача етиб келган.
Араб тилшунослиги ва грамматикасининг турли томонларига оид асарлар аз-Замахшарий ижодида салмоқли ўрин эгаллайди. Жумладан, араб тили грамматикасига оид «Ал-Муфассал» (1121 йил) номли асарини у Маккада яшаган пайтида, бир ярим йил давомида ёзган. «Ал-Муфассал» араб тили наҳву сарфини ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқда ҳам, ғарбда ҳам шуҳрат топган асарлардан ҳисобланади. Кўпчилик олимлар ўз илмий қиммати жиҳатидан аз-Замахшарийнинг бу асари таниқли араб тилшуноси Сибавайҳнинг (796 йили вафот этган) араб грамматикасига оид китобидан кейин иккинчи ўринда туради, деб таъкидлаганлар. Ўша даврнинг ўзидаёқ араблар орасида ҳам бу асар катта эътибор қозонган ва араб тилини ўрганишда асосий қўлланмалардан бири сифатида кенг тарқалган. Ҳатто Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким Аз-Замахшарийнинг ушбу асарини ёд олса, унга беш минг кумуш танга пул ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга ҳам сазовор бўлганлиги манбаларда келтирилган. Бу мисол аз-Замахшарий асарининг ўша даврда ҳам қанчалик юксак баҳоланганини кўрсатади. Бу асарнинг бир қўлёзмаси Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланади. «Ал-Муфассал»нинг ихчамлаштирилиб, мухтасар ҳолга келтирилган нусхаси «Ал-Унмазаж» («Намуна») номи билан аталади. Грамматикага оид асарларидан Шарҳ абйат китоб Сибавайҳ» — ҳозир зикр этганимиз Сибавайҳнинг китобига ёзилган мукаммал шарҳдир. Аз-Замахшарийнинг хоразмшоҳ Алоуддавла Абулмузаффар Отсизга бағишлаб ёзилган «Муқаддимат ул-адаб» асари алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, хо-размшоҳлар даврида илм-фан, маданият анча тараққий қилган эди. Ҳукмдорлар, айниқса, хоразмшоҳ Отсиз олимлар, шоиру адибларга ҳурмат билан қарар, ўзи ҳам истеъдодли, маърифатпарвар, адабиётга қизиққан, билимдон одам эди. Унинг даврида илм-фан тараққиёти йўлида бир қанча хайрли ишлар амалга оширилган. Шу сабабдан бўлса керак, аз-Замахшарий «Муқаддимат ул-адаб»ни унинг номига бағишлаб ёзган. Асар беш катта қисмга бўлинган бўлиб — отлар, феъллар, боғловчилар, от ўзгаришлари ва феъл ўзгаришлари ҳақида баҳс юритади. Асар 1137 йиллари ёзиб тугалланган.
Аз-Замахшарий ўз асарида ўша давр араб тилининг истеъмолда бўлган барча сўзлари, ибораларини қамрашга интилган, уларнинг этимологиясига катта эътибор қилган. Шу боисдан ҳам аз-Замахшарийнинг бу йирик асарини мазкур йўналишдаги дастлабки асарлардан дейишга ҳақлимиз. «Муқаддимат ул-адаб» арабчадан форс, чиға-той, мўғул ва турк тилларига таржима қилинган. Манбаларда таъкидланишича, асарнинг чиғатой тилидаги таржимаси аз-Замахшарийнинг ўзи томонидан амалга оширилган.
👍3
Зотан хоразмшоҳ Отсизнинг тушуниши учун асарнинг арабча матни билан биргаликда чиғатой тилидаги таржимаси ҳам яратилган, деб билиш ўринлидир. «Муқаддимат ул-адаб» яратилган давридан бошлаб бир неча асрлар давомида олимлар, тадқиқотчилар диққатини ўзига тортиб келаётир. У биринчи марта 1706 йили Хўжа Исҳоқ Афанди томонидан усмонли турк тилига таржима этилган. Сўнгра Оврўпонинг бир қанча тилларига (француз, немис) ўгирилган. Париж, Лейпциг, Вена, Лейдан, қозон шаҳарларида, Норвегия, Миср ва Ҳиндистонда бир неча марта чоп этилган. Немис олими Ватзастайн «Муқаддимат ул-адаб»-нинг Оврўпо қўлёзма фондларидаги еттита нусхасини қиёсий ўрганиб, 1850 йили Лейпцигда асарнинг икки жилдлик танқидий матнини нашр этган.
Асарнинг чиғатой тилидаги таржимаси узбек тили тарихини ўрганувчилар учун муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда Садриддин Айний 1921 йили «Меҳнаткашлар товуши» газетасига ёзган мақоласида «Аз-Замахшарийнинг «Муқаддимат ул-адаб» асари узбек тили учун бутун дунёнинг хазинаси билан баробардир», деб ёзган эди.
Аз-Замахшарий Макка амири, олим ва адиб Абул Ҳасан Али ибн Ҳамза ибн Ваҳҳос ас-Сулаймон билан дуст эди. Ибн Ваҳҳос ўз мамлакатининг жуғрофияси билан жуда яхши таниш бўлган. Аз-Замахшарий ибн Ваҳҳос маълумотларига таяниб, ўзининг Ҳижозга қилган сафаридан олган шахсий кузатишлари асосида ёзган «Китоб ал-жибол ва-л-амкина ва-л-мийоҳ» («Тоғлар, жойлар ва сувлар ҳақида китоб») номли асарида жуғрофий жойлар, тоғлар ва денгизларга дойр қимматбаҳо маълумотлар келтиради. Машҳур араб олими ва сайёҳи Ёқут ал-Ҳамавий (1179-1229) ҳам ўзининг бутун дунёга таниқли «Муъжам ал-булдон» («Мамлакатлар қомуси») асарида Арабистон, хусусан, Ҳижоз ҳақидаги маълумотларни аз-Замахшарийнинг ушбу асарига таяниб ёзган. Аз-Замахшарийнинг бу асари ғарб олимлари ўртасида ҳам кенг танилган, 1856 йили голландиялик арабшунос олим Сальверда де Граве томонидан мукаммал тадқиқ қилинган ҳолда нашр этилган.
Аз-Замахшарий адабиёт, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича ҳам мукаммал асарлар яратган.
Олимнинг «Асос ал-балоға» («Нотиқлик асослари») асари асосан луғатшуносликка бағишланган. Унда араб тилининг фасоҳати, мукаммаллиги ҳақида сўз боради. Фикрни чиройли ибора ва сўзлар билан ифодалаш, сўз бойлигидан усталик билан фойдаланиш учун киши фасоҳат, балоғат илмларидан яхши хабардор бўлиши керак.

Бунинг учун сўзни тўғри, ўз ўрнида ишлатиш, қоидага мувофиқ сўзлаш ва ёзиш ҳам керак бўлган. Бу асарда адабиётнинг асосий қисмлари, фразеологик сўз бирикмалари, уларни амалда тадбиқ этиш йўллари чуқур таҳлил қилинган.
«Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавоиъз ва-л-хутаб» («Хутбалар ва ваъзлар баёнида олтин шодалар») — насиҳатомуз мақолалар тўпламидан иборат. Асар биринчи марта 1835 йили олмон олими Фон Хомир томонидан немисчага таржима қилиниб, арабча матни билан нашр этилган. Ўттиз йилча ўтгач, французчага таржима қилиниб, 1886 йили Парижда чоп этилган. 1873 йили ҳам усмонли турк тилига таржима қилиниб, Истамбулда нашрдан чиққан...
Аз-Замахшарийнинг «Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахйар» («Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни») асарида адабиёт, тарих ва бошқа фанларга оид ҳикоялар, латифалар, суҳбатларнинг энг саралари жамланган, 97 бобдан иборат бу асарнинг нодир бир қўлёзма нусха-си Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтада сақланади. Бун-дан ташқари, Лейден, Берлин кутубхоналарида ҳам қўлёзмалари мавжуд.
Олимнинг аруз вазни ҳақида баҳс юритувчи «Ал-Кустос фи-л-аруз» («Арузда ўлчов (мезон)») асари муҳим манбалардан ҳисобла-нади. Алифбо тартибида йиғилган араб мақоллари, масалларига ба-ғишланган бошқа бир асарини «Ал-Мустақсо фи-л-амсол» («Ниҳоя-сига етган масаллар») деб атапш. «Мақомат» («Мақомлар») — эллик мақомдан иборат бўлиб, қофияли наср — сажъ услубининг нозик намуналарини ўзида мужассам этган муҳим асардир. «Девон уш-шеър» китоби ҳам диққатга сазовор асарлардан саналади. Аз-Замахшарийнинг «Навобиғ ул-калим» («Нозик иборалар») асари эса араб луғатларини ўрганишга бағишланган юксак дид билан ёзилган. Бу асар дастлаб француз тилига таржима қилиниб, асл нусхаси билан биргалиқда 1876 йили Парижда, 1870 йили қоҳирада, 1884 йили Байрутда, 1896 йили эса қозонда нашр этилган.
Аз-Замахшарийнинг ғоятда кенг танилган «Ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ит-танзийл ва уйун илгақовийл фи вужуҳ ит-таъвийл» («Куръон ҳақиқатлари ва уни шарҳлаш орқали сўзлар кўзларини очиш») асари Қуръон тафсирига бағишланган. Маълумки, Ўрта асрлардан бошлаб Қуръонни тафсир ёки шарҳ билан ўқиш одат тусини олган. Шу боисдан ҳам қуръон яратилган даврдан бошлабоқ унга бағишланган тафсирлар, шарҳлар ёзишга катта эҳтиёж сезилган. Турмуш тақозоси билан шундай вазиятда ислом тарихида қуръонга бағишланган кўпдан-кўп тафсирлар, шарҳлар вужудга келган. Аз-Замахшарий ҳам тафсир ёзишдан аввал ўзидан олдин яратилган Қуръон тафсирига бағишланган кўплаб асарларни қунт билан ўрганган. «Ал-Кашшоф» аз-Замахшарий Маккада турган пайтида, уч йил давомида (1332— 1334) ёзилган.

Немис шарқшуноси қарл Броккелман дунёнинг турли қўлёзма хазиналарида «Ал-Кашшоф»нинг юзга яқин қўлёзмалари ва асарнинг ўзига битилган йигирмадан ортиқ шарҳ ва ҳошиялар борлиги ҳақида ёзиши аз-Замахшарий асарининг катта шуҳратидан далолат беради.
Қоҳирадаги бутун дунёга машҳур Ал-Азҳар диний дорулфунунининг талабалари ҳам аз-Замахшарийнинг «Ал-Кашшоф» асари асосида Қуръонни ўрганадилар.
«Ал-Кашшоф»нинг Тошкентда, жумладан, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диния назоратининг кутубхонасида бир қанча қўлёзма нусхалари сақланади.
Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. Машҳур олимлар, шоирлар, адиблар даврасида у доимо пешволардан бири бўлиб, қизғин илмий баҳслар, мунозараларда унинг фикри инобатга олинарди. Мана шундай улкан обрў-эътибор, эҳтимол, даҳо ўз асарларидан бирида «ва инний фи Хваразм каабат ул-адаб» («Чиндан ҳам мен Хоразмда адиблар учун бир каъбаман») деб ёзишига асос бўлган бўлса керак!

У. Уватов
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Шовотлик журналист,адиб Нурмат ака Ражабов дунёдан ўтди.
Нурмат Ражабов 1937 йил Шовот туманидаги Арвик қишлоғида туғилган.
1964 йилда ТошДУ нинг филология факультетининг журналистика бўлимини тугаллаган.
Дастлаб Хоразм телевидениесида кўрсатувларни эфирга узатувчи муҳаррир, вилоят радиосида муҳбир, 1966 йилдан тумандаги ,, Шовот пахтакори" (Шовот истиқболи) газетасида бўлим мудири, 1976 йилдан ,, Хоразм ҳақиқати" вилоят рўзномасида адабий ходим, бўлим мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.
1981 йилдан Шовот тумани рўзномасида адабий ходим, бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Нурмат Ражабовнинг ,, Шовотликлар фарёди ва жасорати",
,, Бу қадим йўллар" ,, Ветеринария хизмати фидокорлари ,, Кат қалъанинг кулган тарихи", ,, Шовот тарихи" ва бошқа бир қанча китоблари чоп қилинган шулар билан бир қаторда публицистика соҳасида республика,вилоят миқёсида қизғин ижодий фаолият олиб борган.
Устоз Нурмат Ражабовнинг 2016 йилдан бошлаб
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган ,, Шовот ижод мактаби" деб номланган ижодий тўгаракни ташкил қилишдаги хизматлари беқиёсдир.
У инсоннинг тумандаги ижодкорларни жумладан ёш ижодкорларни кашф қилиш уларни марказдаги тўгаракга жалб қилишдаги хизматларини ҳар битта Шовотлик ижодкор билади.
Устоз ижодкор, фидоий инсон Нурмат ота Ражабов хотираси шогирдлари қалбида чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан яшайверади.
Ижод мактабидан етишиб чиқаётган ёш журналистлар, ижодкорлар устоз Нурмат аканинг ҳайрли ижодий ишларини албатта давом қилдирадилар.
😢5👍1
2025/07/13 01:27:54
Back to Top
HTML Embed Code: