Telegram Web Link
АННА ГЕРМАН-ХОРАЗМ ФАРЗАНДИ.

Кўпгина юртдошларимиз Анна Виктория Германни Урганчда туғилганини билишмайди. Айрим инсонлар эса уни Хоразмда туғилмаган деган маълумотни илгари суришади.
Анна Виктория Герман ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон ССР, Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида 1936 йил 14 февралда туғилган.
Исботлар суратларда!
👍155
Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни халқимизнинг энг улуғ байрами — истиқлолимизнинг 32 йиллик айёми билан Хоразм ва хоразмликлар жамоаси номидан муборакбод этамиз.Хар доим юртимиз тинч, осмонимиз мусафо бўлсин.Хар бир хонадонда фарзандлар кулгусию, оналар алласи янграсин!
Оилаларингизга тинчлик, омонлик, кунгилларингизга халоват тилаймиз!
Байрамлар МУБОРАК булсин!
👍5
Икки буюк шахс !

Узбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Абдуганиевич, Ортик Отажоновга "узбекистон халк артисти" унвонини топширмокда. 1991-йил ☝️👍
#xorazmxotira
👍92
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Ўлмас Алихўжаев
Ўлмас Алихўжаев 1941 йилда Урганчда тошкентлик ҳарбий оиласида таваллуд топган. 1964 йилда актёрлик факультетини тамомлаган. 1963 йилдан буён фильмларда суратга тушган. Ўлмас Алихўжаев бахти кулган актёрлардан, у жуда эрта, талабалик давридаёқ кинофильмларда роллар ўйнашга таклиф этилган ва 1962 йилда «Абдулла Набиев» бадиий фильмида Абдулла Набиев образини яратган. Бу ёш ва келажаги порлоқ актёрнинг кинодаги биринчи роли ва биринчи муваффақияти эди. Ёқуб Аҳмедов «Фурқат» бадмий фильмида Фурқат образи орқали кенг маданий жамоатчиликка қандай тез танилган бўлса, Ўлмас Алихўжаев ҳам Абдулла Набиев образи орқали барчанинг назарига тушди. Шундан бери кинода фаол қатнашиб, «Ўзбекфильм», «Ўзбектелефильм», «Тожикфильм» киностудияларида суратга олинган ўттиздан ортиқ бадиий ва телевизион фильмларда роллар ижро этди. Ўлмас Алихўжаевнинг тарихий ва замонавий мавзудаги бадиий фильмлар: «Улуғбек юлдузи»даги Али Қушчи, «Ўтган кунлар»даги Отабек, «Шиддат»даги Ёдгор Ҳамидович, «Оловли йўллар»даги Ҳамза, «Тожикфильм» киностудиясида суратга олинган «Тинчлик даврида»ги Ғулом Аҳмедов каби қатор образлари актёрнинг кўп йиллик изчил ва самарали меҳнатининг маҳсулидир.
Ўлмас Алихўжаев деганда мухлислар энг аввал «Ўтган кунлар» бадиий фильмидаги Отабекни ҳам тасаввур этишади. Мухлислар назарида бу образлар Ўлмас Алихўжаевга атаб ёзилгандек, фақат Ўлмас Алихўжаев ижро этиши керакдек туюлади. Актёрнинг истеъдодига бундан ортиқ меҳр ва баҳо бўлиши мумкинми? Айни шу роли билан актёр ўзбек кино тарихида ўчмас юлдуз бўлиб қолди.
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿Мустакиллигимизнинг 32 йиллиги байрам дастурида Тулкин ога Жабборов ижросида "бока бок" кушиги. 👍😍 Мустакиллигимиз абадий булсин. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
👍63
Хонлик даврида Хоразм бозори. Тарози тортиш.
👍8
Хоразмча шеър 😍👍👍

Бўлжақ бола дўққизинда бош бўлар,
Бўлмижақи ўттизинда ёш бўлар,
Мард йигитни қозонинда ош бўлар,
Номардни ошиннан сақла ўзингни.

Ғўч йигитни иши қаламқош билан,
Қомати галишган сумбулсоч билан,
Номард юрар мудом доғи-дош билан,
Номардни дошиннан сақла ўзингни.

Мард йигит маълум сўзлаган сўзиннан,
Қараганда гулиб дурган гўззиннан,
Кам бўлмисан борсанг босган изиннан,
Номардни изиннан сақла ўзингни.

Ёмон билан бўлиб қолмағин ёмон,
Бўлғил сан ҳамиша яхшилар томон,
Шу сўзимни юрагимдан айтаман,
Номардни ёниннан сақла ўзингни.
👍11
«Facebook»даги "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳининг «Телеграм»даги расмий канали!

Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian

YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q

Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

Каналимизни ва постларимизни бошкаларга улашиш эсингиздан чикмасин! 😍🙏
👍3
Muhammadrizo Erniyozbek o’g’li Ogahiy bobomizning ekkan tutlari. Xorazm diyorining ko’p buyuk vakillari bo’lgan. Ammo hammasining ham o’z qo’llari bilan ekkan mevalarini ta’tish baxtiga muyassar emasmiz...
Batafsil:👇👇👇👇
https://www.facebook.com/groups/khorezmian/permalink/2268998623178037/
👍4
Хотира-азиз

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КУТУБХОНАСИДА  ҚАТАҒОН ҚУРБОНИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ФОТО ВА  КИНОМАТОГРАФИЯ АСОСЧИСИ ХУДАЙБЕРГАН ДЕВОНОВНИНГ ФОТОГАЛЕРЕЯСИ БОР.

❗️Худойберган Девонов 1878 йилда Хива шаҳрида туғилган.ХХСР молия нозири, Марказий Осиёда фото ва киноматография асосчиси. Худойберган Девонов 1903 йилда Полвонниёз ҳожи Юсупов билан бирга Москвага бориб, соатсозлик ва зарур фото асбоб - анжомларини олиб келади. 1907 йилнинг сўнгги ойларида Исломхўжа бошлиқ хивалик элчиларнинг Петербургга қилган сафарларида фотограф сифатида қатнашади. 1908 йил баҳорида ватанига “Патэ” киноаппарати ва бир неча фотоаппарат ҳамда граммофон билан қайтади. Шу йили Худойберган Девонов Хивада Ўрта Осиёдаги биринчи фото - кинолабораторияни ташкил этади. Унинг «Халқ сайиллари» деб номланган биринчи кинолавҳаси ҳам тахминан шу йилларда суратга олинган. Худойберган Девонов 1916 йилда Хива хонининг мустабид зулмига қарши халқ қўзғолони вақтида “Ёш Хиваликлар” сафига киради. 1917 йилда Асфандиёрхондан ҳуррият олиб, мажлис ташкил қилинганда у мажлисга ҳақиқий аъзо бўлиб сайланади. Х.Девонов ЎзССР ЖКнинг 66 – моддаси билан айбланиб 1937 йил 17 август куни қамоққа олинган 1940 йил вафот этган.
Бугунги кунда Худойберган Девоновнинг муносиб авлоди қариндош жияни Абдулла Юсупов Урганч шаҳрида истиқомат қилмоқда.

❗️Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот -кутубхона марказида ташкил қилинган фотогалерея Абдулла Юсуповнинг узоқ йиллар давомида кўплаб келган ноёб  ФОТО суратлари асосида тайёрланган.

❗️Ҳокимлик вакиллари ушбу хонадонда бўлиб, қатағон қурбонини ёд этишди ва оила аъзоларини байрам билан муборакбод этишди.

Манба: АОКА Хоразм
👍10
Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳарбий лицейи очилиш маросими бошланмоқда.☝️💂‍♀

ПС: Бекзод Абдиримов
👍6
Чугирма - минг йиллардан бери хоразмликларнинг рамзий бош кийими! Чугирма кийган хайкалча Хоразмдаги археологик казишмалар пайтида топилган. Олимларнинг тахминича у камида 2000 йил олдин ясалган.
👍9
Отажон Худайшукуров кизи Индира билан 1985 йил☝️💂‍♀

ПС: Индира Худайшукурова профилидан олинди
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистан, Коракалпогистон, Татаристон халк артисти, Хамза номидаги давлат мукофоти лауреати, устоз санъаткор Отажон ога Худайшукуров хаёт йулига багишланган видео 📽

Куриб якинларингизга таркатинг!☝️🤗

Манба : Хамро Рахимов Диёр Озодов 📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока  👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://www.tg-me.com/xorazm_va_xorazmliklar
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кушикка бахо беринг ☝️🤗👏

Ёш Отажон Худайшукуров яъни (Жавохир Юлдашев- согинаман) кушиги билан!

✳️Манашу болакай хакида маълумот керак, биладиганлар борми⁉️

Манба : Диёр Озодов 📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока  👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://www.tg-me.com/xorazm_va_xorazmliklar
👍82
2025/07/13 13:23:00
Back to Top
HTML Embed Code: