"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Осиёликларни писанд килмай юрган Кауфман рақс тушаётган отини кўриб ҳайратланган
От инсоннинг чин дўсти, эр йигитнинг қаноти. Аждодларимиз азалдан от ўйнатиб, эгар устида улғайган. Ҳанузгача нуронийларимиз от парваришланган хонадон файз-баракали бўлишини бот-бот уқтиришади. Зеро, отнинг қулоқлари орасидан беҳишт шамоли эсиб туради.
Шўро замонида йилқичилик таназзулга учради. Асл қорабайр отлари турли баҳоналар билан олиб кетилди...
Йилқичилик соҳаси эътибордан четда қолиб келаётган бир пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июнда “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатни мустақиллик йилларида эълон қилинган тармоққа оид илк тарихий ҳужжат дейиш мумкин.
Дарҳақиқат, қорабайир отлари – миллий ғуруримиз. Унинг довруғи етти иқлимга ёйилган. Хитой императорлари бизнинг самовий тулпорларни қўлга киритиш учун мамлакатимизга алоҳида ҳарбий юришлар қилгани ва шу каби тарихий ҳақиқатлар ҳам буни исботлайди.
Хива тарихида 1873 йил хонлик таназзулини бошлаб берган сана сифатида ўтмиш саҳифаларига муҳрланган. Шу йили рус мустамлакачилари генерали фон Кауфман ва Муҳаммад Раҳимхон II Феруз ўртасида Гандимиён мавзесидаги Отажон тўра ҳовлисида келишув имзоланади.
Отажон тўра бошчилигидаги мулозимлар хоннинг келишига алоҳида тадорик кўради. Эрта келган генерални бир четга жойлаб, асосий дарвозадан уйгача пояндоз тўшайди. Пояндознинг икки четига йигирма нафар машшоқ жойлаштиришади. Атроф-кунгарани қирмизи гиламлар билан ўрайди. Ҳар бир мулозимнинг ўрни белгиланади. Сулҳ хонтахтасини шарқона услубда безашади. Мустамлакачи фотиҳ хоразмликларнинг тараддудини кўриб мийиғида кулади.
Бир маҳал кўча тарафдан жарчининг хон яқин келганлигини англатувчи хитоби эшитилади. Мулозимлар ўз ўрнини эгаллайди. Созандалар оғир-вазмин, ажиб бир куй бошлашади. Дарвоза очилиб, бўйи баланд, яғрини кенг, ўмрови катта, танаси узун ва йўғон шашти баланд от устида хон кўринади. Созандалар чалишда давом этаверади. От ичкарилагач, мусиқага мос рақсга тушиб юришда давом этади. Жиловдор турган жойгача ўйин тушиб боради. Бир бошини икки ёнга сарак-сарак қилиб ўйнатса, бир танасини кериштириб, олд оёқларини ажиб ҳаракатлантиради...
Бу Хива хонларининг аҳолига кўриниш беришида, меҳмонларни қабул қилишида ёки байрамга чиққанида чалинадиган “Хончиқар” куйи эди. Уни Хоразм устазодалари тождорларнинг алоҳида тадбирлари учун басталаган эдики, “Хончиқар”дан садо келса, фуқаро юрт эгасининг шу атрофдалигини англарди.
Осиёликларни мирламай юрган Кауфман хоннинг рақс тушаётган отини кўриб ҳайратга тушади. Ёлларининг тебраниши мусиқага мос тушаётган арғумоқнинг шайдосига айланади. Хива ҳукмдори узангидан оёқ туширгунича отдан кўзини узмайди.
Ҳовлига Жайҳуннинг ҳарир эпкини уфуриб турган паллада қаттол генерал ва художўй ҳукмдор ўртасида сулҳ тузилади. Келишувга кўра, Амударёнинг чап қирғоғидаги бепоён Хоразм кенглиги Рус императори мулки сифатида эътироф этилади. Хон эса, ўнг соҳилдаги ҳудудларга эгалик қилади. Лекин, ушбу эгалик ҳуқуқи ҳам чекланган бўлиб, хоннинг қўшни давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий алоқалар қилиши таъқиқланади. Узоқ-яқин давлатлар билан ҳамкорлик қилишда, албатта, императордан рухсат олиши белгиланади. Яна, шартномга император хазинасига катта миқдорда йиллик бож тўланиши киритилади.
Хуллас, хонлик ўша куни русларга таслим бўлади.
Келишув тарихга “Гандимиён шартномаси” номи билан киради.
– Э-эй, ўртоқ! – дейди Кауфман шартномага имзо чекаётиб хонга. – Анови отингни менга бер!
Ҳукмдорга қандайдир генералнинг “ўртоқ” деб мурожаат қилиши ёқмайди. Сўровни эшитмаганга олиб, юзига фотиҳа тортиб қўзғолади. Ғолибликдан мастланган Кауфман иккинчи сафар товушини баландлатиб сўрайди.
– Бутун Хоразмни олдинг, – дейди Феруз вазминлик билан. – Кунинг шу бир отга қолдими!
Бир отга, бир эгасига қараган генерал шаштидан тушмайди:
– Унда сот, пулини берай!
Хон мийиғида кулади. Бир пас ўйланиб туради. Бундан руҳланган Кауфман яна гап қўшади:
– Яхшигина тўлайман.

👍3😢1
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Хон отини генералнинг устига ҳайдайди. Яқин келганда дона-дона қилиб айтади:
– Қаерда кўргансан хоннинг от сотганини!
Мустамлакачи фотиҳ аввалига тушунмайди. Сўнг аламзадалик билан сулҳ хонтахтасига бориб ўтиради. Шу маҳал машшоқлар “Хоразм лазгиси”ни бошлашади. Хоннинг оти бу сафар тамомила бошқача, шўх ва енгил рақсга тушади. “Лазги”нинг ўйноқи оҳангига мос қадам ташлаб дарвозадан чиқиб кетади.
Ақл ва сўз бобида енгилган Кауфман узоқ йиллар уни қўлга киритиш пайида юради. Аммо очиқчасига ҳамла қилишга юраги бетламайди. Кейинчалик шу арғумоқнинг зурриёдини Петербургда ўтган 1909 йилги кўргазмага таклиф қилишади. Тоза қонли ёвмит наслига мансуб той кўргазманинг кумуш медали билан тақдирланади. Бироқ Хоразмга қайтиб келмайди. Карвонга йўлда қароқчилар ҳужум қилиб тойни ўғирлайди. Хивага кўргазманинг кумуш медалини олганлиги тўғрисидаги ёрлиқ етиб келади. Ким билсин, насли тоза тойни қўлга киритиш учун ўғирликни кўргазма ташкилотчилари уюштиргандир. Пулга сотиб олишнинг иложи бўлмагач, рус йилқичилари муғомбирликнинг шу йўлига ўтгандир...
Буни хивалик тарихчи олим Дилмурод Бобожоновдан эшитдим. Домланинг айтишича, хивалик кексалар мазкур воқеани узоқ вақт гапириб юришган. У киши ҳам болалигида кайвониларидан эшитган экан.
Мени воқеанинг бошқа жиҳати қизиқтирди.
Яъни, бугун от спортининг “От йўрттириш” турини ғарбдан кириб келган деймиз. Аслида бу спорт тури ҳам қадимда ўзимизда шаклланган, йилқичиликнинг пири бўлган ота-боболаримиз отларни ҳар муқомга ўргатган, шекилли...
Анвар Суюнов,
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти
федерацияси Матбуот котиби

👍14
Ассоламу алайкум. Ёш вақтимиз ёдимизда бор, қорри аналаримиз отоларимиз Хоразмдаги бўлғон ва бўлмоғон воқеаларни ойтиб ўтирар ади, биза аса қизиқиб сўриварар адик. Ҳозира галип кўпси ёдданам чиқиб гетган. Инди биза болларимиза Хоразм хаққинда нови ойтиб барамиз билимман, ё тарих китобингдан ўқиб олавар дап қутуломизми? Вуннин дасак мактаб тарих китобларда хамма гап ёзилавармиди. Шу учун гуруҳимиздаги Хоразм тарихини яхши биладовинлардан Хоразм ҳаққинда биладўвин бўлғон ва бўлмоғон воқеаларни ойтиб барсалар. Хам баҳонада ўзларимиз урганамиз ҳам болларимиза Хоразм ҳаққинда ургатамиз.
P.S: Бу постни ёзишима сабаблардан бирси давларда ўтирганда Хоразмнан гап гетса аста стол тейина яшинниб бошладиқ. Ҳам баъзимиз Хоразмнан четтамиз.

👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюнчи беринглар хоразмликлар, Узбекистон, Хоразм фахри Исроил Мадримов киз фарзандли булди👏👏🧑🍼🧑🍼 Жамоамиз номидан чин юракдан табриклимиз, укимишли, доно, солиха киз булиб етишсин🤲😌
👍11❤2
Интернетда шунга ухшаган мемла пайдо булибди, ничик акан сизлара ёкдими ? ☝️😁
😢17👍4❤2