Telegram Web Link
Yangi 2024 - yil bilan aziz "Xorazm va xorazmliklar"☺️👍
Xorazmliklar qanday oyoq kiyim kiygan?

Xorazmliklar poyabzali o‘ziga xosligi bilan ajralib turgan.
Ishlanmagan, teridan tikilgan poshnasiz choriq yozda kiyilgan. Uning orqasiga tikilgan bir parcha charmga poyabzalni oyoqda ushlab turish uchun ip o‘tkazilgan. Shuningdek, mahsi-kavush va dag‘alteridan tikilgan mo‘kki ham kiyishgan. Zargarlik buyumlaridan erkaklar tamg‘aliuzuk – xotam va kumush plastina hamda jiyak bilan bezatilgan kamarbog‘ taqib yurgan.
Forwarded from Baxtiyor ABDUG'AFUR
Султон Жалолиддин ва Гуржистон (Грузия)

Тарихда унчалик ҳам ёритилавермайдиган саҳифалардан бири султон Жалолиддин Мангубердининг Гуржистон фатҳидир.

Ўша даврларда Гуржистон қудратли давлат бўлиб, ҳудуди ҳозирги Арманистон, Туркия ва Озарбайжоннинг бир қисмини қамраб олган. Ҳарбий қудратда шунчалар кучли бўлганки, мусулмон юртларга босқинлар уюштиришган, ғорат қилишган. Ҳатто, мусулмонлар гуржилардек кийиниб юришга мажбур бўлишган (Ибн ал-Асир, "Ал-Комил фит-тарих", 380-саҳифа). Эрзурум ҳукмдори Абул Харис Муғисиддин Тўғрулшоҳ ўғли учун гуржилар маликаси Русуданнинг қўлини сўрайди. Малика агар шаҳзода насронийликни қабул қилсагина турмушга чиқишга рози бўлади. Шаҳзода (манбаларда исмини Довуд дейишади) насронийликни қабул қилиб, маликага уйланади...

Гуржилар Қўниё, Оқсарой, Малатия ва Румнинг бошқа шаҳарлари ҳукмдори Рукниддин Қилич Арслоннинг йирик қўшинини ҳам мағлубиятга учратишади. Энди бу ҳудудда гуржиларга тенг давлат деярли йўқ эди.

1225 йилда Озарбайжонни ишғол этган султон Жалолиддин гуржиларга қўшни бўлиб қолади. Бу ҳолат гуржиларга ёқмайди. Улар ўзларининг тарихидаги энг катта қўшин тўплашади. Бу қўшиннинг бошида ака-ука князлар (отабеклар) Шалва ва Иванэ Ахилцихелилар туради.
Гуржи қўшини Гарни яқинидаги Двинга (ҳозирги Арманистон ҳудудида) тўпланади. Қўшиннинг қудратига ишониб юборган Шалва Ахалцихели бир гапни айтади: “Жанг куни Али тирик бўлишини хоҳлардим. Мусулмонлар Бадр ва Ҳайбар жангларини эсларидан чиқаришади!..” Али (р.а.) ва Исломдаги икки муборак жанг ҳақидаги бу гап Жалолиддин ва мусулмон қўшинига етмай қолмайди. Икки ўртада уруш муқаррар эди.

Султон Жалолиддин ҳам қўшинни Гарнига олиб келади. 1225 йилнинг августи эди.

Гуржи қўшин тоққа чиқиб жойлашади ва Хоразмшоҳнинг қўшинини кўрганида биринчи қилган иши гулдурак солиб бақириши бўлади. Гуржилар уч кун давомида тоғдан тушмайди – жангга кира олмайди. Султон Жалолиддин амирлари билан кенгашиб, ўзлари тоққа кўтарилиб жанг қилишга келишишади.

Жанг тафсилотлари султоннинг хос муншийси Шиҳобиддин Насавий томонидан ёритилган. Хоразмшоҳ қўшини тоққа кўтарилади, мусулмон ва насоро аралашиб кетади, шафқатсиз қатли ом бошланади. Жанг ўрталарида гуржилар енгилиб, қоча бошлайдилар. Мусулмон қўшин уларни қувган ҳолда қира кетади. Шу тариқа гуржиларнинг катта қўшини қириб ташланади.
Қирғин шу даражада даҳшатли бўлганки, тоғ чўққисидаги султон Жалолиддин олдига сон-саноқсиз жасадларни босиб ўтишга тўғри келган.

Жангдан аввал катта кетган Шалва Ахалцихели ўликлар орасига яширинади. Ўзини ўликка солган ҳолда. Уни Ғиёсиддининг (Жалолиддиннинг укаси) энагасининг ўғли топиб олади. Шалва Ахалцихелини султон Жалолиддин ҳузурига олиб келишади.

“Қани сенинг Зулфиқор қиличинг?” – сўрайди Жалолиддин (ҳазрат Алининг қиличи шундай номланарди).

Шалва жавоб беролмайди. Жалолиддин мусулмонларни таҳқирлаган Шалва Ахалцихелини кечиради. Айрим манбаларда, Шалва Ахалцихели мусулмон бўлганлиги ҳақида фикрлар бор.

Гуржилар иккинчи марта қўшин йиғади. Русудан ва бошқа аслзодалар Тбилисидан (Тифлис) Кутаисига қочади. Султон Жалолиддин кейинчалик Тбилисига юриш қилади ва уни ҳам эгаллайди. Шу тариқа, қудрат ва тараққиётнинг чўққисига чиққан Гуржистон қулайди. Бошқа ўзини ўнглай олмайди. Агар Хоразмшоҳ бўлмаганида ўрта асрлардаги Гуржистон ҳозиргисидан анча катта ва қудратли бўлиши мумкин эди. Лекин тарих фанида “агар” сўзи қўлланилмайди.

Собиқ Иттифоқ даврида султон Жалолиддиннинг бу юришлари шунчаки эслаб ўтилади. Шу кунгача аҳамияти пасайтириб кўрсатилади. Ўша давр манбаларини таҳлил қилинса, мўғуллар Ислом юртларидан қанчалар тамаъланиб туришган бўлишса, гуржилар ҳам ён-атрофдаги мусулмон вилоятларга кўз тикишган эди. Гуржилар, яъни насоролар ва мусулмонлар ўртасидаги чегара Озарбайжондаги Мароға шаҳри эди. Эътиборли жиҳати, султон Жалолиддин Мароғани жангсиз ишғол этади ва шаҳарга кираётганида халқ уни олқишлаб кутиб олади. Сабаби, агар султон Жалолиддин келмаганида Мароға ҳам гуржилар томонидан истеъло қилиниши муқаррар эди.

Тарих ҳали кўп сирларини очади, бунга шубҳа йўқ ва биз қаҳрамонларнинг қаҳрамонлиги саҳифаларини ўқийверамиз.
Assalomu alaykum. Xorazmda (Xivada) köpincha Xorazmlik bulmaganlara "öshalar" deyishadi. Buning tarixi qanday, nima manoni beradi, aynan qaysi viloyat vakillarina aytilishini hali hech kim aytmadi va kitoblarda ham topmadim. Javoblar uchun oldindan rahmat!!
Турт.урм.сочли.
<unknown>
Бобомурод Хамдамов - дурт урим сочли ( туркманча )
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмча аркалашма барибир бошкача☺️😁
Сизла яна ничик сузларни биласизла?

Шундатиб аркалаб чакирадовин донишлариза юборинг☺️👍
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ХУШ ҚОЛ, ГЎЗАЛ "ШЕРҒОЗИ!"

(Хивадаги «Шерғозихон» мадрасаси
билан хайрлашув)

Макон айлаб, уч йил едим тузингни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Ўтказдим қишингни, наврўз, ёзингни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Ҳақдан бизга буйруқ, фарз эрур билим,
Сенда таълим олдим, очилди дилим,
Келсин дея кутар ул Карказ элим,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Ажратарман энди оқу қарони,
Дўст-рақиб, қардошим, ҳақни, ёронни,
Ўқидим, кўтардим Китоб-Қуръонни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Ақлим қисқа эди, кўксим қайнади,
Жигар талвос урди, юрак ўйнади,
Илми Ислом билан жоним яйради,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Ҳислар юрагимда мавж урар, битмас,
Қайнар, тўлқинланар, ҳеч лойга ботмас,
Илм таълим олган сени унутмас,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Паймон тўлмай, келсак, тоғат етмасдан,
Сирин зоҳир қилмас, ақл кетмасдан,
Бодипой отландим, сайрон этмасдан,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Дарёга кирсам-да, ғаввос сузарман,
Беҳасрат яйрабон, беғам кезарман,
Даҳон ичра асал забон эзарман,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Камол топиб, саранжомлик қилибмен,
Мушфиқимдан, ул падардан қолибмен,
Каъбамдан – ойимдан жудо бўлибмен,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Қутбда саъй кўзлаб, камона тушдим,
Найсон қуйди, уммон қайнадим-жўшдим,
Хуш қол, бу кун Жайҳун баҳридан ошдим,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Махтумқули ташлаб буткул қайғусин,
Алқади пирини, мулло, сўфисин,
Асло унутмасман тилло қописин,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Хурматли хоразмлик раҳбарларимиз, ота-оналаримиз диққатига: Ҳурматли вилоят ҳокимимиз, вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Жўрабек Раҳимовичнинг ташаббуслари билан вилоятимиздаги ҳар бир ҳонадонларни яқин йиллар ичида китобларга тўла жавонлар бўлишига эришиш мақсад қилиб қўйилган. Мазкур ташаббусни қўллаб қувватлайсиз деган умиддаман. Шу мақсадда Урганч шаҳридаги китоб дўконларида ихчам китоб жавонлари сотувга қўйилган. Жавонларга эса, Келин-куёв ўртасидаги, ёш оила ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатлар, бола тарбияси (қиз болалар, ўғил болалар тарбияси учун алоҳида) китоблар маърифий адабиётлар қўйилиши таклиф этилмоқда. Бу китобларга тўла жавоннинг нарҳлари имкон қадар ҳамёнбоб. Манзил: Урганч шаҳри Айти Марказ ёнидаги Ёшлар кутубхонаси. телефони - +998999666664
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Bugun 22:30 da futbol bo‘yicha Osiyo kubogining birinchi uchrashuvida O‘zbekiston terma jamoasi Suriya jamoasiga qarshi maydonga tushar ekan, ushbu hayajonli daqiqalarda bir-birimizga hamnafas bo‘lamiz.

Hammamiz bir bo‘lib, yuksak marralar sari intilayotgan futbolchilarimizni qo‘llaymiz.

Keling, jamoamizni g‘alabaga ruhlantiraylik — olg‘a, O‘zbekiston! 🇺🇿" — Saida Mirziyoyeva

👉 Obuna bo‘ling - @daryo
ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ ТАНГАСИ

Жалолиддин Мангуберди даврида ишлаб чиқарилган бронзадан ясалган танга. Олди ва орқа томони.

(Иқтисодиёт ва пул музейи, Париж. Танга Франция миллий кутубхонасига тегишли. Дилноза Дутураева туширган сурат)

Ёзувларни тўлиқ ўқишнинг иложи бўлмаганлиги учун суратлар муаллифи тангадаги қуйидаги ёзувларни ўқиган:

"Ал-Султан ал-Аъзам (Буюк Султон)

"Жалал ал-дуня ва ал-дин" (Дин ва дунё улуғворлиги)
Дунёда нонлар куп, лекин биз хоразмлилар учун тандирдан инди чиккан Хоразм нонина данг галадовини йук. Мммм 😋😍
Расмни гуриб, нонни иси бурунларингиза галдими? 😜☝️
PS. Мира Олимовнани сурати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метеорит кратери жойлашган манзил – Хоразм миллий табиат боғи

Хоразм, айниқса Хива шаҳри тарихий масканларга бой. Ичанқалъага ўхшаш уникал масканлар дунёда камдан кам топилади. Лекин кўпчилик метеорит қулаган Уч ўчоқ кратери ҳақида эшитмагани аниқ. Бу ажойиб маскан ва табиатни асраш учун ташкил этилган Хоразм миллий табиат боғига “Манзил” билан саёҳат қилинг.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ КЎРИШ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмча кади барак пиширишни урганамиз😍😍

Шу видеони кади баракни яхши гурадовин инсонлара юборамиз.😋😋
Forwarded from Xorazm.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пекиндаги Хитой миллий опера театри саҳнасида Хоразм лазгиси ҳақидаги "Муҳаббат ва қалб рақси" балет спектакли намойиши бўлиб ўтди

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2025/07/08 05:14:47
Back to Top
HTML Embed Code: