Атроф-муҳит муҳофазаси – ҳамманинг бурчи
Бугунги кунда экологик хавфсизлик масаласи бутун жамият эътиборида турган долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик ҳар бир фуқаро ва корхона зиммасига юкланган муҳим масъулиятдир. Шу маънода Хоразм вилоят маъмурий судида соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда вилоят маъмурий суди раиси Ж. Султанова ва судьялар, вилоят прокуратураси, ИИБ ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Мулоқотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришда қонунчилик талабларига риоя қилиш кераклиги тушунтирилди. Фуқароларнинг эътирозига олиб келиши мумкин бўлган бошқарма мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан гапирилиб, бу тоифадаги низоларнинг маъмурий судларда кўрилиши бўйича маълумот берилди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Forwarded from Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
#Муносабат
Йиқилганни тепмайдилар...
“YouТube”видеохостингидаги “Elparvar” каналида эълон қилинган ушбу лавҳа тўғридан тўғри фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид низо хусусида бўлса-да, асосий эътибор сабаб-бесабаб собиқ судьяга қаратилгани натижасида “виртуал жиноий айблов”га айланиб кетган. На низо мазмуни очилган, на унинг моҳиятига эътибор бор?! Мавзуни етарлича ўрганмаган муаллифнинг янглиш талқинлари шундай тасаввур уйғотадики, собиқ мансабдор ва унинг укаси бир бечоранинг хусусий мулкини юзингда кўзинг борми демай тортиб олишган гўё...
Аслида-чи?
Аввалига ойдинлик киритиш лозим: низо хусусий мулк устида кечгани йўқ. Демак, “қонуний рейдерлик” ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Иккинчидан...
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Forwarded from Азиз Абидов | Олий суд
#биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш
✅Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —
фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, —

✅Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси билан 88 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.
Telegram

Атроф-муҳитни асраш барчамизни бурчимиз
2025 йил Ўзбекистонда "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилиниши бежиз эмас. Президентнинг ПФ-16-сон Фармони бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлашни энг долзарб вазифалардан бири сифатида белгилади. Ушбу чақириқ замирида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида, жумладан, Хоразм вилоятида ҳам экологик тартибни кучайтириш ётибди.
Батафсил 👈

Ердан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари суд олдида жавоб берди
Кейинги йилларда мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни, ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлашга ҳамда ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил 👈
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Кейинги йилларда мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни, ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлашга ҳамда ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил 👈
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
“YouTube” видеохостингида эълон қилинган “Хоразм прокурори жиноий тўда манфаатидами? Вилоят судичи ботқоққа ботдими?” номли видеомурожаат юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, А.Абдаловга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Судда ишда тўпланган далиллар етарли эканлиги ва етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинган.
Тергов органи томонидан судланувчи А.Абдаловга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Хоразм минтақавий филиали томонидан “PERFECT BEST HOUSES” МЧЖга 2020 йил 29 апрелдаги шартномага асосан жами ажратилган 682.500 АҚШ доллари қийматдаги кредит маблағидан иссиқхонада мавжуд товарларнинг 2025 йил 12 майдаги бозор қиймати 5.326.500.000 сўми (413.280 АҚШ доллари) чегирилиб, А.Абдалов томонидан қиймати 2.882.100.000 сўмлик (269.220 АҚШ доллари) иссиқхона жиҳозларини ўзлаштирилганликда айблов қўйилган.
Бироқ қонунчилик талабида, яъни Олий суд Пленумининг “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жиноят объекти бўлган мол-мулк қийматини аниқлашда, жиноят содир этилган пайтдаги шартномавий, улгуржи, чакана, биржа ёки бозор нархидан келиб чиқиш лозимлиги;
Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозимлиги, бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кундан белгиланган курс бўйича аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Иш ҳолатига кўра, “XORAZM EXPERT BAHOLASH” МЧЖнинг 2025 йил 8 сентябрдаги баҳолаш ҳисоботига кўра, “PERFECT BEST HOUSES” МЧЖ томонидан Хитой давлатидан олиб келинган ва ҳозирги кунда мавжуд бўлган иссиқхона ускуналари ҳамда жиҳозларининг 2021 йил 8 ноябрдаги бозор қиймати 6.232.600.000 сўмни ташкил қилиши ва божхона декларацияси расмийлаштирилган ушбу даврга нисбатан 582.200 АҚШ долларини ташкил қилиши аниқланган.
Биринчи инстанция суди томонидан юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда иш юзасидан зарар миқдори ўзгартирилган ҳамда судланувчидан жиноят натижасида етказилган зарарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган 2025 йил 17 сентябрь ҳолатига белгиланган курс бўйича 682.500 АҚШ доллари қийматдаги кредит маблағларидан 582.200 АҚШ долларини чегириб, қолган 100.300 АҚШ доллар банк фойдасига ундириш лозим деб топилган.
Шунга мувофиқ, А.Абдалов томонидан Хоразм вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 2.840.000.000 сўм пуллардан етказилган зарарни қоплаш учун 1.232.201.548 сўм пул ҳукм қонуний кучга киргач банк ҳисобига ўтказилиши қолган 1.607.798.452 сўм пуллар судланувчига тегишли тартибда қайтарилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда судланувчи А.Абдаловнинг ҳимоячиси томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилганлиги, шунингдек тарафларда биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилик ҳолатлари бўлса апелляция инстанцияси суд мажлисида билдиришлари мақсадга мувофиқлиги маълум қилинади.

Ноқонуний қурилмани қурган шахсга уни бузиш мажбурияти ҳам юкланади
Кўчма савдо объектларини жойлаштириш учун ижарага берилган ер майдонида қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади, шу боис бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Батафсил 👈
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Кўчма савдо объектларини жойлаштириш учун ижарага берилган ер майдонида қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади, шу боис бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Батафсил 👈
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Рақамли суд – замон талаби
Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида суд тизимида ҳалқаро стандартларга асосланган ортга қайтмас ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Хоразм вилоят судлари жамоаси 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади!
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Судья ва суд ходимлари билимдонлар баҳсида беллашишди
Хоразм вилоят маъмурий суди "Заковат интеллектуал клуби" ННТ Хоразм заковат клуби билан ҳамкорликда 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан судья ва суд ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизғин ўтган мусобақа 2 турдан иборат бўлди ва жами 24 савол ўйналди.
Якунда 1-ўринни "Юксалиш" жамоаси, 2-ўринни "Адолат" жамоаси ва 3-ўринни "Одил судлов" жамоаси қўлга киритишди.
Ғолибларга вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ҳамда "Заковат интеллектуал клуби" ННТ Хоразм заковат клуби бош координатори А.Маткаримовлар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.