Telegram Web Link
21 октябрь — Ўзбек тили байрами

Тил – миллат кўзгуси. Бу дунёда ҳар бир халқ, миллатнинг энг бебаҳо қадриятларидан бири унинг она тили ҳисобланади. Чунки тил нафақат мулоқот воситаси, балки халқ, миллатнинг мавжудлиги тимсолидир. Шу боис мамлакатимизда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун Ўзбек тили байрами сифатида алоҳида тантана қилинади.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан Урганч РАНЧ технология университетида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туманлараро судининг раиси Ш. Исмоилов, судья М. Матякубов ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилининг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда фаол қўлланилаётгани, хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ҳамда тилимизнинг нуфузини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар хусусида тўхталишди. Айниқса, мустақилликдан олдин 1989 йилда Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш нақадар қийин ва мураккаб жараён бўлганлиги ҳаётий воқеалар билан тушунтирилди.

Ёшларга сўзлашув жараёнида тил қоидаларига амал қилиш ҳамда ўзбек тилида расмий ҳужжатларни юритиш тартиби бўйича ҳам маълумот берилди.

Мулоқот давомида талабаларнинг оилавий низоларнинг олдини олиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, табиатдан фойдаланиш қоидалари ҳамда ушбу соҳалардаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий жавобгарлик каби саволларига жавоб берилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят маъмурий суди "Заковат интеллектуал клуби" ННТ Хоразм заковат клуби билан ҳамкорликда 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан судья ва суд ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан Урганч РАНЧ технология университетида очиқ мулоқот ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
2025/10/22 02:59:14
Back to Top
HTML Embed Code: