Telegram Web Link
“YouTube” видеохостингида эълон қилинган “Хоразм прокурори жиноий тўда манфаатидами? Вилоят судичи ботқоққа ботдими?” номли видеомурожаат юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, А.Абдаловга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Судда ишда тўпланган далиллар етарли эканлиги ва етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинган.

Тергов органи томонидан судланувчи А.Абдаловга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Хоразм минтақавий филиали томонидан “PERFECT BEST HOUSES” МЧЖга 2020 йил 29 апрелдаги шартномага асосан жами ажратилган 682.500 АҚШ доллари қийматдаги кредит маблағидан иссиқхонада мавжуд товарларнинг 2025 йил 12 майдаги бозор қиймати 5.326.500.000 сўми (413.280 АҚШ доллари) чегирилиб, А.Абдалов томонидан қиймати 2.882.100.000 сўмлик (269.220 АҚШ доллари) иссиқхона жиҳозларини ўзлаштирилганликда айблов қўйилган.

Бироқ қонунчилик талабида, яъни Олий суд Пленумининг “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жиноят объекти бўлган мол-мулк қийматини аниқлашда, жиноят содир этилган пайтдаги шартномавий, улгуржи, чакана, биржа ёки бозор нархидан келиб чиқиш лозимлиги;

Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозимлиги, бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кундан белгиланган курс бўйича аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган.

Иш ҳолатига кўра, “XORAZM EXPERT BAHOLASH” МЧЖнинг 2025 йил 8 сентябрдаги баҳолаш ҳисоботига кўра, “PERFECT BEST HOUSES” МЧЖ томонидан Хитой давлатидан олиб келинган ва ҳозирги кунда мавжуд бўлган иссиқхона ускуналари ҳамда жиҳозларининг 2021 йил 8 ноябрдаги бозор қиймати 6.232.600.000 сўмни ташкил қилиши ва божхона декларацияси расмийлаштирилган ушбу даврга нисбатан 582.200 АҚШ долларини ташкил қилиши аниқланган.

Биринчи инстанция суди томонидан юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда иш юзасидан зарар миқдори ўзгартирилган ҳамда судланувчидан жиноят натижасида етказилган зарарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган 2025 йил 17 сентябрь ҳолатига белгиланган курс бўйича 682.500 АҚШ доллари қийматдаги кредит маблағларидан 582.200 АҚШ долларини чегириб, қолган 100.300 АҚШ доллар банк фойдасига ундириш лозим деб топилган.

Шунга мувофиқ, А.Абдалов томонидан Хоразм вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 2.840.000.000 сўм пуллардан етказилган зарарни қоплаш учун 1.232.201.548 сўм пул ҳукм қонуний кучга киргач банк ҳисобига ўтказилиши қолган 1.607.798.452 сўм пуллар судланувчига тегишли тартибда қайтарилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда судланувчи А.Абдаловнинг ҳимоячиси томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилганлиги, шунингдек тарафларда биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилик ҳолатлари бўлса апелляция инстанцияси суд мажлисида билдиришлари мақсадга мувофиқлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Ноқонуний қурилмани қурган шахсга уни бузиш мажбурияти ҳам юкланади

Кўчма савдо объектларини жойлаштириш учун ижарага берилган ер майдонида қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади, шу боис бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Батафсил 👈

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Рақамли суд – замон талаби

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида суд тизимида ҳалқаро стандартларга асосланган ортга қайтмас ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Хоразм вилоят судлари жамоаси 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Судья ва суд ходимлари билимдонлар баҳсида беллашишди

Хоразм вилоят маъмурий суди "Заковат интеллектуал клуби" ННТ Хоразм заковат клуби билан ҳамкорликда 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан судья ва суд ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Қизғин ўтган мусобақа 2 турдан иборат бўлди ва жами 24 савол ўйналди.

Якунда 1-ўринни "Юксалиш" жамоаси, 2-ўринни "Адолат" жамоаси ва 3-ўринни "Одил судлов" жамоаси қўлга киритишди.

Ғолибларга вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ҳамда "Заковат интеллектуал клуби" ННТ Хоразм заковат клуби бош координатори А.Маткаримовлар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
2025/10/22 16:22:59
Back to Top
HTML Embed Code: