Мини-футбол бўйича “Хоразм вилоят суди раиси кубоги” мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Олий суднинг “Судья ва суд аппарати ходимларининг маънавияти ва маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси”га асосан вилоят суди томонидан суд тизимида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, судья ва суд ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида турли мусобақалар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги спорт мусобақаси мини-футбол бўйича ўтказилди ва унда вилоят, туманлараро, туман(шаҳар) судлари ҳамда вилоят маъмурий судининг судья ва ходимларидан ташкил топган жамоалар куч синашди. Қизғин ўтган баҳслар якунига кўра кучли учталик аниқланиб, фахрли учинчи ўринни олган жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар, Хонқа ва Янгибозор туманларининг терма жамоаси ҳамда иккинчи ўринни қўлга киритган вилоят маъмурий суди жамоасига медал ва эсдалик совғалари берилди.
Ғолибликни қўлга киритган вилоят суди жамоасига эса вилоят суди раиси томонидан махсус кубог ва қимматбахо совғалар топширилди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

"Xorazm ma'rifati" газетасининг 2025 йил 16 сентябрь кунидаги сонида жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди раиси Х.Авезовнинг "Мақсад - одил судловга эришиш" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
#мақола
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунбузарликларнинг салбий оқибатлари
XXI асрда инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири экологик хавфсизлик масаласи ҳисобланиб, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурслардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш, иқлим ўзгариши жараёнларининг кучайиши мамлакатларнинг барқарор тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда.
Батафсил 👈

ТАЪЗИЯ
Хоразм вилоят судлари жамоаси вилоят суди судьяси Махмуд Қазақовга отаси Бахадир Казаковнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Forwarded from Олий суд | Расмий канал
Т А Ш А К К У Р Н О М А
“7 OSMON SERVICE” МЧЖ раҳбари Жасур Машарипов жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида аризаси одилона, қонунчилик асосида кўриб чиқилганлиги ва адолатли қарор чиқарганлигидан миннатдор бўлиб ташаккурнома билдирди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
“7 OSMON SERVICE” МЧЖ раҳбари Жасур Машарипов жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида аризаси одилона, қонунчилик асосида кўриб чиқилганлиги ва адолатли қарор чиқарганлигидан миннатдор бўлиб ташаккурнома билдирди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
“Судья ва ёшлар” учрашуви
Урганч давлат педагогика институтида вилоят суди ва вилоят маъмурий суди раислари ҳамда талабалар иштирокида “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда судьялар жорий йил 21 августда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари юзасидан батафсил тушунтириш беришди.
Таъкидланганидек, бу фармонлар суд тизимида янги босқични бошлаб беради. Соҳада жорий этилаётган “Рақамли суд” концепцияси бугунги давр талабига мос равишда судга мурожаат қилувчи фуқароларга электрон хизматларни кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтиради. Суд мажлисларида масофадан иштирок этиш ва суд иши босқичларини кузатиб бориш хизматлари йўлга қўйилади.
Талабалар айниқса, янги ташкил этилган Одил судлов академиясида магистратура босқичида ўқиш тартиб ҳақида қизиқиш билдиришди. Маърузачилар томонидан академия фаолияти, йўналишлар ва ҳужжат топшириш тартиби бўйича тушунтириш берилди.
Шунингдек, мулоқотларда бугун жамиятда долзарб ҳисобланган оилавий(маиший) зўравонлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик масалалари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарлик чоралари аниқ мисоллар билан тушунтирилди.
“Судья ва ёшлар” учрашуви нафaқат ҳуқуқий саводхонликни ошириш, балки ёшларда қонунларга ҳурмат, адолат ва масъулият ҳиссини кучайтиришга хизмат қилади.