Экологияни асраш юзасидан очиқ мулоқот
Урганч туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судлари томонидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Давлатов ҳамда судьялар Н.Аллаберганова, М.Бобоназаров, Ё.Алмосов, М.Матякубовлар маъруза қилиб, экология ва атроф муҳитга етказилган зарарларни суд орқали ундириш, экологияни ифлослантираётган корхоналар фаолиятини тўхтатиб туриш юзасидан тушунтириш беришди.
Мулоқотларда Республикамизда сўнгги йилларда экологик соҳада тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб, тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинаётгани ва бу ўз навбатида мамлакатда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг амалий самарасини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Экологик назорат олиб борувчи ходимлар жамоатчиликнинг экологик маданиятини ошириш ва мазкур йўналишда жавобгарликни мустаҳкамлаш юзасидан таклифларини билдиришди.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида мазкур йўналишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Судлар томонидан экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга жазо муқаррар эканлиги таъминланмоқда. Иқтисодий судлар томонидан ҳавони ифлослантираётган корхоналар фаолиятини тўхтатиб турилиши таъминланмоқда.
Очиқ мулоқотда бошқарма томонидан судга тақдим этиладиган ҳужжатларни қонунчилик талабидан келиб чиқиб шакллантириш ва иловаларда табиатга етказилган зарарларни аниқ кўрсатиш масалаларига ҳам тўхталинди.
Бугун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиш стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади. Табиат инъомларидан фойдаланиш билан бирга, уни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, инсон саломатлиги учун қулай экологик муҳитни таъминлаш — бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН !
Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда вилоят судлари ва адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан 17 октябрь куни Қўшкўпир туманида соат 10:00да оммавий сайёр қабул ўтказилади.
Манзил: Қўшкўпир тумани, “Чаманзор” маҳалласида жойлашган 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси.
Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari