Telegram Web Link
Ёшлар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жиноятга жазо муқаррар эканлигини аҳолига тушунтириш мақсадида судлар томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлислар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги ана шундай тадбир Шовот туманида бўлди. Унда асосан ёшлар, профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар, маҳалладаги ёшлар етакчиларидан иборат иштирокчиларнинг қатнашиши таъминланди.

Тадбир судья ва ёшлар мулоқотидан бошланди. Унда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Н. Юлдашева ва тергов судьяси Ў. Машарифовлар ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлилига тўхталиб, жиноят содир этишнинг салбий оқибатларини тушунтиришди. Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ўғил-қизларнинг таклифлари ҳам эшитилди.

Шунингдек, мулоқотларда бугун жамиятда долзарб ҳисобланган оилавий(маиший) зўравонликнинг салбий оқибатлари, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик масалалари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, шу ернинг ўзида ёшлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларга оид маъмурий ва жиноят ишлари кўриб чиқилди. Суд жараёни, судланувчиларнинг пушаймонлиги, қўлига кишан солинишигача барча процессуал ҳаракатлар иштирокчиларнинг кўз ўнгида бўлди. Бундан мақсад ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ёшларда жиноятга жазо муқаррарлиги ҳақида тўғри тушунча шакллантиришдир.

Каналга уланиш:
@xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқлов - суд тизимидаги ислоҳотларнинг бир намунаси

Хоразм вилоят судлари томонидан 2025 йилнинг ўтган 9 ойида 10 нафар шахс оқланган

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2025 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

Ўтган 9 ой давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 8,2 трлн. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар)ни ундириш ҳақида 1 135 823 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 472 932 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 365 164 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 56 804 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 45 682 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 5 282 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 151 519 таси битимлар, 52 507 таси никоҳдан ажратиш, 19 493 таси уй-жой муносабатлари, 14 595 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 9 116 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 2 835 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 27 578 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 18 430 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 4 658 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 841 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

2 375 та ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 053 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 911 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 361 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 50 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 9 672 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 720 та қарор бекор қилиниб, 587 та суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 6 357 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 243 та қарор бекор қилиниб, 541 та суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 4 267 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 363 та қарор бекор қилиниб, 106 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 257 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 35 та суд қарори ўзгартирилган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Хоразм вилоят, туманлараро ва туман(шаҳар) судларининг судья ва ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Атроф-муҳит муҳофазаси – ҳамманинг бурчи

Бугунги кунда экологик хавфсизлик масаласи бутун жамият эътиборида турган долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик ҳар бир фуқаро ва корхона зиммасига юкланган муҳим масъулиятдир. Шу маънода Хоразм вилоят маъмурий судида соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда вилоят маъмурий суди раиси Ж. Султанова ва судьялар, вилоят прокуратураси, ИИБ ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Мулоқотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришда қонунчилик талабларига риоя қилиш кераклиги тушунтирилди. Фуқароларнинг эътирозига олиб келиши мумкин бўлган бошқарма мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан гапирилиб, бу тоифадаги низоларнинг маъмурий судларда кўрилиши бўйича маълумот берилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
2025/10/19 02:02:06
Back to Top
HTML Embed Code: