Telegram Web Link
Forwarded from Xorazm.uz
Сайёр қабул

Бугун Янгиариқ туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.  

Қабулда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.  Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари  иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш  ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Маълумки, вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижодкор ёшлар учун вилоят ҳокими стипендияси таъсис этилган эди. Махсус комиссия томонидан жорий йилда ушбу стипендияни олиш учун тавсия этилган номзодлар ҳужжатлари белгиланган Низом талаблари асосида ўрганиб чиқилди ва ғолиблар аниқланди.

Бугун вилоят ҳокимлигида стипендия соҳибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 26 нафар иқтидорли ёшларга махсус сертификатларни тантанали равишда топширди. Шунингдек, вилоятимиздаги бир гуруҳ фаол ёшлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Xiva shahrida Birinchi O‘zbekiston-Ozarbayjon parlamentlararo forumi o‘z ishini boshladi

“Yangi imkoniyatlar sari: muloqotdan birgalikdagi harakatlarga” mavzusidagi forum ishida O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi va Ozarbayjon Respublikasi Milliy Mejlisi aʼzolari hamda ikki mamlakatning yoshlar parlamentlari vakillari ishtirok etmoqda.

Mazkur forum parlamentlararo hamkorlikni kengaytirish, qonun ijodkorligi va parlament nazorati sohasida tajriba almashish, shuningdek, oliy darajada erishilgan kelishuvlarni amalga oshirishga xizmat qiladi.

🧠aokaxorazm.uz | 🌐Facebook | ✈️Telegram |📸Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xorazm.uz
Жорий йилнинг 30 июнь - 2 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан "Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон" мавзусида V миллий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда "Энг яхши ахборот хизмати -2025" лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти муносиб эътироф этилиб, Агентликнинг махсус дипломи, пул мукофоти ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2025/07/13 14:22:52
Back to Top
HTML Embed Code: