Forwarded from Xorazm.uz
📌 Жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳрида анъанавий “Қовун сайли” бўлиб ўтади.
✅ Минг йиллик анъаналар асосида ўтказиб келинаётган, замонавий туризм ва маданий тадбирлар билан уйғунлашган “Қовун сайли” фестивали қадимий ва навқирон Хива шаҳрида — "Ичонқалъа" ва "Арда Хива" мажмуаларида тантанали равишда ўтказилади.
✅ Ушбу фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилмоқда.
✅ Фестивал доирасида Хоразм вилоятининг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павильонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади.
✅ Шунингдек, театрлаштирилган саҳналар, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фольклор гуруҳларининг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади.
✅ “Қовун сайли” да фаол иштирок этганлар турли номинациялар асосида Хоразм вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
✅ Фестивалнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8-9 август кунлари "Ичонқалъа" ва 10 август куни “Арда Хива” туризм мажмуаларида бўлиб ўтади.
📑 Ташкилотчи:
Хоразм вилояти ҳокимлиги
📍 Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри
📞 Телефон:
+998934661001
+998985775711
🌐 qovunsayli.uz
📩 Электрон почта: [email protected]
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

✅ Бугунги кунда халқ билан мулоқот тизими фуқароларни ташвишлантираётган ижтимоий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлат идоралари раҳбарлари маҳаллаларга чиқиб фуқаролар билан юзма юз мулоқотда бўлиб уларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиб, ҳар бир масаланинг ижобий ечимини топаётгани аҳолининг кайфияти, турмуш шароитлари яхшиланиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда.
✅ Бугун Шовот туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабулда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✅ Бугун Шовот туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабулда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Xorazm.uz
Урганчда битирувчи талабалар учун “Бизнес-марафон” ўтказилди
✅ Давлатимиз раҳбари жорий йил 30 июн куни мамлакатимиз ёшлари билан ўтказган учрашувида Хоразм вилояти ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудга айланганини эътироф этди. Вилоятимизда олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида “Келажакка қадам” дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда.
✅ Жорий йилда Хоразм вилоятидаги 8 та олий таълим муассасаларини 9 124 нафар битирувчи тамомлайди. Уларни ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида “Бизнес-марафон” ташкил қилинди. Хоразм вилояти ҳокимлиги, олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг вилоят бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Миллий банк” ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир битирувчилар ва иш берувчилар ўртасида ўзига хос мулоқот кўприги бўлиб, ёшларга ўз қизиқиши ва малакасига мос иш топиш, шунингдек бизнес фаолиятини йўлга қўйишга ёрдам берди. Семинар-тренингга таклиф қилинган тадбиркорлар бизнесда муваффақиятга эришиш сирларини ўртоқлашдилар, ёшлар бўш иш ўринлари ярмаркасида ўзларига маъқул иш топиш имкониятига эга бўлдилар.

Сайёр қабул – аҳоли билан мулоқотнинг самарали усули
✅ Мамлакатимизда фуқароларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Натижада аҳолининг таклиф ва мурожаатлари тезкорлик билан ўрганилиб, ҳар бир масала ўз ечимини топмоқда.
✅ Бугун Урганч туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари тегишли соҳа мутахассислари иштирокида пухта ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram