Telegram Web Link
Forwarded from Xorazm.uz
#Тайинлов
Жумагалдиев Усманбай Рўзимматович ‒ Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг Хоразм вилояти бўлинмаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!

Бугун вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида анъанавий “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди. Жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан Урганч шаҳридаги 22-сон умумтаълим мактабида ҳам тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Жорий ўқув йилида вилоятимизда халқ таълими соҳасида эришилган ютуқларга тўхталиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларнинг келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

Тадбир якунида ўқув йилида юқори натижаларга эришган устозлар ва фаол ота-оналар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Урганч шаҳрида “Тут сайли”

УШБУ ЙИЛДА ҲАМ ШИРИН-ШАКАР ОҚ ТУТ МЕВАСИНИНГ ҲОСИЛИ МЎЛ БЎЛДИ

Бугун юртимиз боғларида ширин-шакар мевалар пишиб етилиб, бозорларимиз, савдо шохобчалари турли сархил мевалар билан янада мўл-кўл, тўкиндир. Айниқса, шу кунларда шаҳар ва қишлоқлардаги кўчалардан юриб борар экансиз, ҳовлилар олдиларида ғарқ пишиб қолган оқ тут меваларини кўрасиз. Эшик олдидаги ўриндиқларда-супаларда нуроний отахон, онахонлар фарзандлари, набиралари билан биргаликда дастурхон атрофида ўтириб, оқ тут мевасини севиб истеъмол қилмоқдалар.
Ҳа, айниқса, ушбу йилда вилоятимизда оқ тут меваси янада серҳосил бўлиб пишиб етилди.
Куни кеча Урганч шаҳрида вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган “Тут сайли”да оқ тут мевалари тўлдирилган идишларга қараб, қалбингиз янада қувончга тўлади.
“Тут сайли”да Урганч шаҳри ва Урганч туманининг маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари боғларда етиштирилган оқ тут меваларидан тадбир иштирокчиларига ҳавола этишди.
- “Тут сайли” давомида оқ тут мевасини севиб истеъмол қилдим, - дейди “Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармаси” вилоят бўлими раҳбари Ленинза Асқарова. - Оқ тутлар жуда мазали, ширин бўлиб пишибди. Оқ тутларнинг инсон саломатлигига фойдаси жуда катта. Анаънавий тиббиётда оқ тут мевасидан камқонлик, ошқозон ичак касалликларини даволашда ҳам фойдаланилади. Албатта, ҳар йили май ойида тут мевасидан тўйиб тановул қиламан.
“Тут сайли”да тут мевасидан тайёрланган тут майзи, шинниси, мураббоси ҳам тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.
Сайлда иштирок қилаётган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гулора Раҳимова оқ тут мевасидан истеъмол қилар экан, юртимиз боғларини, мўл кўлчиликни, сархил меваларни тараннум этувчи қўшиқларни ҳам ижро қилди.
Тадбир давомида Урганч шаҳри маҳаллаларидан фаол қатнашган Нигора Қиличева, Индира Бобожонова, Нигора Бобониёзова, Дилнур Мусаева, Умида Жуманиёзова, Юлдуз Шерова, Дилафруз Собирова, Гулжамол Йўлдошева, Зулфия Губайдулина, Зумрад Тожибоева, Ҳурматой Олланазарова ва бошқа фаол хотин-қизлар ушбу йилда маҳаллаларида оқ тут меваси ниҳоятда серҳосил бўлганлигини ва у ёш-у кексалар томонидан севиб истеъмол қилинаётганлигини мамнунлик билан қайд этишди.
Шунингдек, тадбирда иштирок қилган Урганч туманидан Муниса Самандарова, Интизор Эрназарова, Азиза Хажиева, Наргиза Маткаримова сингари маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари ҳам ўз маҳаллаларида етиштирилган ширин-шакар оқ тут меваларини йиғилганларга ҳавола этишди.
Тадбирда она юртимизни, навбаҳорни, чирой очаётган шаҳар ва қишлоқларимизни тараннум этувчи шеърлар айтилиб, қўшиқлар янгради.
Сайлда қатнашаётган шаҳарликлар ҳам бундай тадбирнинг ташкил қилинганлигидан хурсандчиликларини билдиришди.
“Тут сайли” барчада унутилмас таассурот қолдирди.

Отахон РАҲИМ.
Муаллиф олган суратлар.
2025/07/14 05:31:31
Back to Top
HTML Embed Code: