Forwarded from Xorazm.uz
Сайёр қабул
✅ Бугун Урганч шаҳрида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
✅ Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

ЧУҚУР ЭЪЗОЗ, ЭҲТИРОМ БИЛАН...
ФИДОЙИЛИК ДОИМО ФАОЛИЯТИ АСОСИ БЎЛГАН
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, давлат ва жамоат арбоби, устоз-мураббий Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб Махмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда қатор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, ўз даврида Шакаржон Хўжаниёзова билан биргаликда фаолият юритган ходимлар, унинг шогирдлари, ҳамкасблари, ёшлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар.
Давра суҳбатида сўз олган Махмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Раҳимбой Қурбонов, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Солияжон Раҳимберганова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Маткаримов, фаол хотин-қизлардан Сорабиби Ражабова, Комила Собирова, Меҳрибон Собирова, Жамила Қурбонова ва бошқалар ўзининг бутун ҳаётини юртимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларини, барча жабҳаларини ривожлантиришга салоҳиятли ҳисса қўшган Шакаржон Хўжаниёзованинг ибратли умр йўлларига алоҳида тўхталишди.
Жумладан, давра суҳбатида сўзга чиққан Солияжон Раҳимберганова Шакаржон Хўжаниёзованинг 1970-йиллар охирида Боғот туманидаги ҳунар-техника билим юрти директори, 1980-йиллар бошида Нориманов номли жамоа хўжалиги бошқаруви раиси ўринбосари вазифаларида ишлаган йилларидаги фаолияти тўғрисидаги унутилмас хотираларини эсга олди.
- Шакаржон Хўжаниёзова Нориманов номли жамоа хўжалиги бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган йилларида ушбу жамоа хўжалигида қишлоқ хўжалиги соҳаларида мўл ҳосил етиштирилар эди. Шунингдек, жамоа хўжалигида кичик саноат корхоналари барпо этилган бўлиб, кулолчилик, тикувчилик, гиламдўзлик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари кўплаб ташкил этилган эди. Ўша йиллар Шакаржон Юсуповна, айниқса, ёшларнинг, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун кўплаб амалий эзгу ишларга бош бўлган. Бу ҳақда мен кўплаб лавҳалар, репортажлар тайёрлаганман, - дея қайд этди С.Раҳимберганова.
Давра суҳбати иштирокчилари Шакаржон Хўжаниёзованинг қайси касб, қайси лавозимда фаолият юритган бўлсада, доимо ўзининг меҳнатсеварлиги, фидойилиги, камтарлиги, оддийлиги билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлганлигини алоҳида таъкидлашди. Тадбир қатнашчилари Шакаржон Хўжаниёзова Юсуповна тўғрисида ўзларининг унутилмас хотираларидан сўзлаб бердилар.
“Хоразм ҳақиқати” газетасининг ушбу йил 7 июндаги сони Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси, давлат ва жамоат арбоби, устоз-мураббий Шакаржон Хўжаниёзова Юсуповнанинг юртимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишдаги эзгу ишларига, фидойиликларига, салоҳиятли умр йўлларига бағишланди. Хусусан, газета саҳифаларидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Гурлан туманидаги 5-сон умумтаълим мактаби директори Аноржон Маҳмудованинг “Таълим фидойиси эди”, Ўзбекистон Қаҳрамони, Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжалиги раҳбари Шарифбой Ражабовнинг “Қишлоқ хўжалиги билимдони эди”, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуротованинг “Беқиёс эътибор, чексиз ғамхўрлик кўрсатиб...”, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи Рустам Султоновнинг “Эзгу ишлар ҳамроҳи бўлган”, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Ленинза Асқарованинг “Серқирра истеъдод, иқтидор соҳибаси” сарлавҳали мақолалари ўрин олган.
Шунингдек, газетада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шуҳрат Маткаримнинг “Мустаҳкам ирода эгаси эди”, Сайёра Самандарнинг “Толеи баланд аёл”, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Солияжон Раҳимберганованинг “Журналистларнинг яқин дўсти эди”, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ғофуржон Эшжоновнинг “Санъатимиз, маданиятимиз тараққиётига улкан ҳисса” сарлавҳали ва бошқа қатор туркум мақолалар ёритилган.

Ушбу газета мазкур марказнинг Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ташкил этилган кўргазмасидан ўрин олди ва давра суҳбати иштирокчиларига газетанинг мазкур сони тарқатилди.
Вилоятимизда устоз-мураббий Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Отахон РАҲИМ.
Муаллиф олган суратлар.