Forwarded from Хоразм Пресс
Шакаржон Хўжаниёзова хотираси қалбимизда мангу яшайди
✅ Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 1-2 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида кўп йиллар давомида эл-юрт учун фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда хотирасини абадийлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Бугун 12-июнь – Шакаржон Хўжаниёзова таваллуд топган санада вилоятимизда юртимизнинг ардоқли фарзанди хотирасига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
✅ Тадбир иштирокчилари дастлаб Боғот туманидаги “Толли бобо” қабристонида Шакаржон Хўжаниёзованинг қабрини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилдилар. Шундан кейин чинакам ўзбек аёли тимсоли бўлган, фидойи ва матонатли раҳбар Шакаржон Хўжаниёзова яшаб ўтган хонадонда уй музейи очилди. Музейдан Шакаржон Юсуповнанинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ўрин олган.
✅ Шунингдек, Боғот тумани асосий кўчаларидан бирига ва туман спорт мактабига қарашли гимнастика марказига Шакаржон Хўжаниёзова номини бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш, ғолибларни давлат идоралари учун раҳбар кадрлар заҳирасига тавсия этиш механизми ишлаб чиқилди ва мазкур танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича жараёнлар давом этмоқда.
✅ Хотира тадбирларининг асосий қисми Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Шакаржон Юсуповнанинг Ватан ва халқ олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталдилар. Тадбирда Шакаржон Хўжаниёзованинг серқирра фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари, расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Forwarded from Xorazm.uz
Сайёр қабул
✅ Халқ билан мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар мавжуд иқтисодий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Натижада кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда.
✅ Бугун Гурлан туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммолар дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.