Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВМҚ-263.pdf
684.6 KB
⚡️Мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчи ходимлари учун янги устама тури жорий қилинди

Эндиликда сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги "Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида"ги 263-сонли низоми қабул қилинди.

🗂Низом матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ватан тинчлиги ва келажак авлоднинг нурли истиқболи йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар жасорати ва порлоқ хотираси ҳамиша қалбларимизда яшайди.

Қадрли ҳамюртлар!

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан сиз азизларга, қадрли уруш ва меҳнат фахрийларига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкинлик ҳамда барча эзгу ниятларингизнинг ижобатини тилаймиз.

Мамлакат тараққиёти йўлидаги хизматларингизда зафар ҳамиша ёр бўлсин!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Абитуриентлар учун асосий янгилик: Тестдан сўнг абитуриентга йўналиш танлашга 10-15 кун вақт берилади

Аввал тест, кейин йўналиш танлаш тартибининг технологик низоми ишлаб чиқиляпти, тез орада эълон қилинади. Тайёр бўлгач, тартиб тушунарли роликлар тарзида абитуриентларга тақдим этилади. Йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️С1 сертификати бор чет тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда 80 балл берилади ҳамда улар аттестациядан озод этилади

Савол:

Мен С1 даражадаги миллий сертификатга эга инглиз тили фани ўқитувчисиман. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтяпман. Белгиланган тартибга кўра, сертификатга эга ўқитувчиларга 80 балл қўшиб берилар экан, шу тўғрими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра:

➡️ умумий ўрта таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

❗️МУҲИМ!

➡️ Бу ўринда эътибор бериш керакки, бу имтиёз фақат навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этаётган чет тили фани ўқитувчиларига тегишли.

➡️ Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашаётган чет тили фани ўқитувчилари умумий талаблар асосида, барча тест синовларини топширади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани, чақалоқнинг отаси эса бошқа мактаб ўқувчиси экани айтилмоқда. Ҳозирда ўқувчи шифохонада, унинг онаси ишлаш учун бошқа мамлакатга кетган.

Болалар омбудсмани шундай ҳолат аниқланганини тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, 2009 йилда туғилган қиз 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган бола билан жинсий алоқада бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада кўзи ёриган.

Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) Тойлоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактабларда 2023-2024-ўқув йили тугашига ҳам икки ҳафта қолди, 25 май, шанба куни ўқув йилининг оҳирги дарс куни бўлади

2023-2024-ўқув йили якунланишига ҳам икки ҳафта вақт қолди, мактабларда таътил муддатлари қандай белгиланган?

ВМнинг 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

❗️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ommalashtirish.uz платформасида 15 май куни рад этилган методик ишлар, 20 май куни эса оммалаштирилган методик ишлар эълон қилинади

Методик хизмат бўлимлари ҳузуридаги Ўқув методик кенгашлар томонидан ommalashtirish.uz платформасига жойланган методик ишлар текширилиши ниҳоясига етмоқда.

2024 йил 15 май куни Кенгашлар томонидан "Рад этилган" методик ишлар ва рад этиш сабаблари эълон қилинади.

➡️ 2024 йил 20 май куни барча туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштирилган методик ишлар эълон қилинади. 

Методик ишлари Ўқув методик кенгаш қарори билан "Рад этилган" талабгорлардан апелляция қабул қилинмайди. 

➡️ Қолган барча турдаги шикоят аризалари 20 майдан 23 майгача ўз ишларини оммалаштиришга топширган иштирокчилар апелляция аризаси тақдим этиши мумкин. Аризалар фақат талабгорнинг шахсий кабинети орқали (PDF форматда) қабул қилинади.

➡️ 2024 йилнинг 20 майдан 30 майгача Методик хизмат бўлимлари томонидан ташкил этилган апелляция комиссияси талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқади ва жавоб хатини талабгорнинг шахсий кабинетига юборади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳа ММТВ

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати эълон қилинди

⁃ Халқ таълим муассасаларида – 5 612 та;
⁃ Мактабгача таълим муассасаларида – 2 173 та; 
⁃ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида – 1 215 та;
⁃ Қишлоқ хўжалигида – 452 та;
⁃ Қурилиш ташкилотларида – 266 та меҳнат қонунчилигининг бузилиш ҳолатлари қайд этилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, ҳозирча фақат 2 та фан фаоллаштиририлган

🗓 9 май соат 11:00 дан бошлаб А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 2 та фан бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Немис тили

⚠️ Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sertifikat loyiha matni (98472).pdf
239.3 KB
⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ёдингизда бўлса, аввалроқ ўқитувчиларга устама олиш учун бериладиган миллий сертификат бўйича бироз тушунмовчилик юзага келгани, Раш моделига ўтилиши ортидан қайси даражадаги сертификат устама берилиши сўроқ остида эканлигини айтилган эди.

Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса С даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади. Лойиҳа муҳокамасига қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

➡️ https://regulation.gov.uz/oz/d/98472

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Манба: Ўқитувчиларнинг методик кунлари қайта жорий қилиниши мумкин

Хабарингиз бор, собиқ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилинган эди.

Орадан икки йил ўтиб, методик кунлар “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида қайта жорий қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда xalqtaliminfo.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, қуйидагилар ўқитувчиларга “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида белгиланмоқда:

➡️ Душанба – Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани;

➡️ Сешанба – Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили);

➡️ Чоршанба – Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science));

➡️ Пайшанба – Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия);

➡️ Жума – Хорижий тиллар;

➡️ Шанба – Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги_қўнғироқ_тадбирларини_ўтказиш_бўйича.pdf
232 KB
🔔“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилган ҳолда 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

➡️ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

➡️ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

➡️ маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;

➡️ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

➡️ йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;

➡️ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

🗂Тавсия матни билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Сўнгги_қўнғироқ_тадбирларини_ўтказиш_бўйича.pdf
⚡️Битирувчиларга турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш тақиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тавсиясига кўра, 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

➡️ турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;

➡️ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

➡️ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраб қолади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Vazir jamg`armasi ustama oladiganlar 2024.pdf
1.6 MB
⚡️Вазир устамасини оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди, мазкур педагоглар 9 ой мобайнида 5.775.000 сўм қўшимча устама олади

Вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Forwarded from Davlat Test Markazi
⚡️ЭРТАГА ОНЛАЙН ТЕСТ БЎЛАДИ!

Тестда қатнашмаганлар афсусланади!
Якунда барчага сертификат берилади!


📆 Жума, 17-май куни @imtihonmarkazi томонидан 6⃣-онлайн тест ташкил этилади. Тестлар сифатига 100% жавоб берилади. Кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган барча абитуриентлар иштирок этиши шарт!

📆 Тест вақти: 17-май (кун давомида)
💻 Тест тиллари: ЎЗБЕК ва РУС
💳 Иштирок этиш нархи: БЕПУЛ
📲 Рўйхатдан ўтиш шарт

Йўналиш танланг ва рўйхатдан ўтинг:
👉 Ҳуқуқ + Инглиз тили
👉 Инглиз тили + Математика
👉 Инглиз тили + Она тили
👉 Кимё + Биология
👉 Математика + Инглиз тили
👉 Математика + Она тили
👉 Математика + Физика
👉 Она тили + Инглиз тили
👉 Она тили + Математика
👉 Она тили + Тарих
👉 Тарих + География
👉 Тарих + Инглиз тили
👉 Тарих + Она тили
👉 Биология + Она тили
👉 Биология + Кимё
👉 Кимё + Математика
👉 География + Математика

👉 Она тили + Русский язык


Тестга рўйхатдан ўтиш:
👉 Рўйхатдан ўтиш
⚡️Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган. Унда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда таҳсил олаётган айрим қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келгани айтилади.

«Буларда бир қиз бор, синфхонага кирганда «завуч» шу қизнинг қўлидан ушлаб олаверар экан. У қиз исми айтилганда ғалати бўлиб, ерга қараб, қочиб кетгиси келаверар экан. Қизим синф раҳбарига «синфдошимизга тегинади, қандайдир ғалати қарайди», деса, синф раҳбари, ҳечқиси йўқ, у шундай тушунтиради, деб жавоб қилган. Ўқитувчилар бу нарсадан қўрқяпти, гапирмаяпти. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

Қизиқ томони, ота-оналар мактаб раҳбариятига мурожаат қилса, раҳбарият директор ўринбосари унақа одам эмаслиги, ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтибди. 12-13 ёшли қизлар ҳақида гап кетяпти, Карл.

Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, директор ўринбосари ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ota-onangizni haj safariga bepul yuborishni xohlaysizmi?

O'zingiz va yaqinlaringiz uchun qimmatbaho sovg'alarga ega bo'lishnichi?

Unday bo'lsa online "Zakovat" intellektual o'yinimizda ishtirok eting hamda qimmatbaho sovg'alarimizga va bosh sovrin haj safariga yo'llanmani qo'lga kiriting:

Batafsil ma'lumot uchun kanalimizga qo'shiling va sovg'alarimiz bilan tanishing:
https://www.tg-me.com/+7zoov1KFfBVlNzUx
https://www.tg-me.com/+7zoov1KFfBVlNzUx
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Аттестация натижаларидан норози бўлган барча информатика фани ўқитувчилари қайта тест топшириши мумкин

Жорий йил 15-16 апрель куни бўлиб ўтган аттестация тест синовлари вақтида testuzedu.uz платформасида носозликлар юзага келиб, ишламай қолганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг вазирлик расмийлари фақат 16 апрель куни тест топшириқларини тўлиқ бажаришга улгурмаган педагогларгина қайта аттестациядан ўтказилишини маълум қилди.

Яъни, 15 апрель куни тест синовлари вақтида носозлик бўлмаганлиги учун фақат 16 апрель куни тестда иштирок этган педагогларгина қайта тест топшириши айтилганди.

Бугун бўлиб ўтган жонли мулоқотда эса вазирлик масъул ходими Сардор Рахимбоев барча педагогларнинг мурожаатини инобатга олган ҳолда, эндиликда аттестацияда 15 апрель куни иштирок этган информатика фани ўқитувчилари ҳам қайта тест топшириши мумкинлигини маълум қилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Янги ишга кирган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш имтиҳонлари 21-22 май кунлари ўтказилади

2023-2024-ўқув йилидан
бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар  касбий сертификатлаш синовларига жалб этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Жорий йилнинг 21-22 май кунлари илк маротаба ўқитувчиларни касбий сертификатлаш имтиҳонлари ўтказилади.

Назорат синови 50 та топшириқдан иборат бўлади, ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ 2 балл билан баҳоланиб, назорат синови учун жами 100 балл берилади. Синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади.

🗓 Биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади.

💵 Қайта иштирок этиш учун талабгор томонидан БҲМнинг бир баравари миқдорида тўлов тўланади.

❗️Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/18 11:10:52
Back to Top
HTML Embed Code: