Фуқаролар қабули ўтказилди

Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязовнинг навбатдаги қабули ўтказилди.  Унга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари  раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган  уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари  билан боғлиқ  ўн бешга яқин мурожаатлар тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

🌐 Жорий йилнинг 16 май куни  Хоразм вилояти Янгибозор туманида қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимоя бошқармаси, "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" вилоят бошқармаси ходимлари, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида "Хоразм фахри" уруғчилик кластери ғалла  майдонида апробация жараёни бошланди.

♻️ Маълумот учун  вилоятда 70 та ғалла етиштирувчи субъект томонидан 2099,3 гектар ер майдонига жумладан, 125 гектар кўпайтириш кўчатзор, 1009 гектар супер элита ва 966 гектар экин майдонга элита авлоди уруғлик ғалла экилган. Шундан, 1263,9 гектар майдонда 8 та хорижий ҳамда 835,4 гектар ер майдонида ғалланинг 2 та маҳаллий нави етиштирилади.

Асосийси, фермер хўжаликлари ва субъектлар томонидан етиштириладиган 8000 тонна уруғлик дон ҳамда 2023 йил ҳосилидан ортиб қолган 594 тонна уруғлик вилоятда 2025 йил ҳосили учун экиладиган ғалла майдонларини тўлиқ уруғликлар билан қоплаш имкониятини беради.

@yashil_Xorazm
Бугун Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Константин Оболенский билан учрашди.

Учрашув доирасида "Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, Швейцсариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан молиялаштирилган ва UNISEF томонидан қўллаб-қувватланган  «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббуси Фарғона, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ҳамма Қорақалпоғистон Республикасида «Юксалиш» ҳаракати ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказилган ва амалга оширилган.

Унда Янгибозор тумани «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббусида ғолиб бўлган ва «Болалар ва ёшларга дўстона шаҳар" мақомига эга бўлган эди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
Ёшлар марказида «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.

Унда Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Константин Оболенский иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
2024/05/16 16:28:40
Back to Top
HTML Embed Code: