Telegram Web Link
Сен Роббингга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзингга суяниб талаб қилган нарса осон бўлмас.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
4🔥2
Forwarded from Яхши инсон
سامي ، لا تدع قلبي يتعلّق بشيء لا يخصني.

Аллоҳим, юрагимни менга тегишли бўлмаган нарсаларга боғлаб қўйма..

Яхши инсон
5👍1
Aллоҳ сенга ниманидир раво кўрмаслиги мумкин. Aгар ўзингга тўғри ва холис бўлсанг, билки, бунинг ортида ажиб бир ҳикмат ётгусидир.

Балки, у сени нимадандир асраётгандир. Зеро, фақатгина Яратган сенга нима энг яхши эканини билгучидир.

Тақдирнинг ҳар бир ишига шукрона қилишни ўрган, хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон!


@yaxshi_insoniy
6👍1
Кeма сувдалигида чўкмайди. У чўкади қачонки сув унинг ичига кирса. Атрофингизда нима рўй бераётгани муҳим эмас. Муҳими ичинггизда (ички дунёингизда) нима рўй бераётганидир.

@yaxshi_insoniy
👍31
Сиз учун қийин бўлсада, қайта-қайта уринишдан тўхтаманг. Узоқ эмас, тез орада нима бўлишини ўзингиз кўрасиз!

@yaxshi_insoniy
6
Aгар ҳаёт игна бўлса, ризқингиз унинг тешигидан ип бўлиб кириб келади. Ҳотиржам бўлинг!

@yaxshi_insoniy
🙏3👍1
Энг катта хатойимиз хали вақтимиз кўп деб ўйлашимиздир.

@yaxshi_insoniy
👍4
Сабр оғриқларни даволовчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Жонни оғритади, бироқ ярани даволайди.

@yaxshi_insoniy
🔥2👍1🥰1
Ҳеч ҳаёлингизга келмаган мусибат билан синалганингиз каби, бир кун буткул кутмаганингиз бир жойдан катта қувонч билан ризқланасиз, Ин ша Аллоҳ! Аллоҳга нисбатан гўзал гумон қилувчилардан бўлинг!

@yaxshi_insoniy
5👍1
Инсон кўп нарса билан танилади: қиёфаси, илми, мавқеи, мол-дунёси... Лекин шундай бир хислат борки, у билан инсон дилга яқинлашади — бу самимийликдир.

Кўпчилик самимийликни соддалик, оддийлик деб тушунади. Йўқ, самимийлик — бу ички поклик, ниятдаги тозалик, сўз билан амал бирлигидир. Самимий инсон кўриниш учун эмас, юраги нимани айтса – шуни қилади, нимага ишонса – шунга амал қилади.

Масалан, дўстингизга ёрдам қўлини чўзаётганингизда, бу учун жавоб кутмайсиз. Бу самимийлик. Ёки мижозингизга хизмат кўрсатаётганда, жамоа билан муносабатларда уни фақат пул, ресурс эмас, инсон сифатида қадрласангиз — бу ҳам самимийлик.

Инсоннинг кийими эскиради, лавозими ўзгаради, машинаси алмашади. Лекин самимийлик — ҳеч қачон ўз кучини йўқотмайдиган, ҳар доим қадрланадиган бойликдир.

Шунинг учун Меҳрожиддин уни сақла. Уни тарқат. Ўзингда ўрнак қил. Чунки энг таъсирли тил — юрак тилидир...

@yaxshi_insoniy
👍2🔥2💯2
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз. Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар. Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.

Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун — бугундир.

@yaxshi_insoniy
4👍2🔥1
- Ўзимга насиҳат:

Сукутларга чўк. Қалбингдаги ҳамма ҳисларни қўйиб юбор. Хоҳлаган тарк этсин. Хоҳлаган ёмон кўрсин. Хоҳлаган дўст бўлсин. Хоҳлаган душман. Хоҳлаган гул тутсин. Хоҳлаган тикон. Ҳаммага ўз одобинг ила муомала қилавер.
Булар сен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган лаҳзадан бошлаб, Сен Роббинг розилиги учун нафас олаётган бўласан.

@yaxshi_insoniy
3🔥1
📖 Амал ва Мукофот

Бир киши уйида ун қолмаганлиги сабаб буғдойни эшагига ортиб, тегирмон тарафга қараб йўл олибди. Етиб боргач, буғдойни тушириб олиши билан эшаги қочиб кетибди. Буғдойини тегирмончига топшириб, эшагини қидиришга чоғланибди. Эшагини ортидан қидириб бориб топа олмабди. Бу орада жума намози яқинлашганини кўриб: “Сен қаерга борсанг боравер, мен Раббимни ҳузурига бораман” деб, масжидга қараб йўл олибди.
Жума намозини адо этгач, ўйланиб қолибди, тегирмондан унни олиб кетай деса, эшаги йўқ, ноилож уйга қайтибди.
Уйига яқинлашгач, эшакнинг овози эшитилибди, хайрон бўлиб хотинидан сўраса, эшакнинг ўзи уйга қайтиб келган экан.
Хотини унга: “Қорнингиз оч бўлса керак, янги ундан нон ёпдим, келтирайми?” – дебди. У яна хайрон қолибди. Ун тегирмонда қолган, уйда ун қолмаган бўлса, хотини қайси янги ундан нон ёпганини сўрабди. Хотини: “Қўшнимиз ҳам тегирмонга борган экан, тегирмончи бизнинг унимизни ҳам қўшиб берворибди. Унимиз ҳам, эшагимиз ҳам ўз оёғи билан кириб келди”, - дебди кулиб.
Киши хотинидан бўлган ишларни эшитиб: “Аллоҳим мен сенинг бир амрингни ожизлик билан бажардим, эвазига шунча эҳтиёжимни қондирдинг. Сенга қанчалар шукр қилсак ҳам кам, Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин!” – дебди


@yaxshi_insoniy
🙏3👍2🔥1
Тақдирин қўл билан яратур инсон, ғойибдан келажак бахт бир афсона.

@yaxshi_insoniy
👍3🔥1
Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди, бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…

Нон бўлиб пишди-ю, дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдой босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...

Ҳар машаққатнинг ажри бор, Аллоҳдан умидингни узма...

@yaxshi_insoniy
🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг молиявий, ақлий хамда жисмоний имкониятларингизга тўғри келмайдиган режангиз "орзулар" деб аталади...

@yaxshi_insoniy
😁21👏1🌚1
Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Агар бир кун ўтса, сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади.

@yaxshi_insoniy
👍4🔥2👏2🌚1
Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайдиган тўртта нарса:

1. Пул — бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб — бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман — бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут — бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синовли дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.

@yaxshi_insoniy
👍5💯2🌚1🫡1
Нега бермади..

Икки дўст суҳбатлашиб ўтириб, улардан бири дўстига: "Аллоҳ бойликларини бошқаларга тақсимлаб бераётган вақтда, биз қаерда эдик-а. Биз, Аллоҳга ишонсак, нега бизни бой қилиб яратмади"— дея шикоят қилибди. Шунда, сукут сақлаб тинглаётган дўсти, тақдиридан нолиётган йигитни касалхонага олиб борибди. У ерда ҳаёт билан олишиб, жон олиб жон бераётган беморларни кўрсатиб: - "Аллоҳ бу дардларни бошқаларга тақсимлаётган пайтда биз қаерда эдик-а. Нега Аллоҳ касалликларни барча барчага тенг қилиб тақсимламади. Нега улар чекаётган бу дардни бизга ҳам бермади" - дея дўстини ношукрликдан қайтарган экан.

Дарҳақиқат, гоҳида бошқаларнинг ҳаётига разм солиб, ҳаётингиздан, Роббингизнинг қисматидан норози ва ношукурлик қилаётган пайтингизда, албатта Аллоҳнинг Адолати буюклигини унутманг, васвасага тушманг!
Зеро, биз ҳавас қилаётган инсонлар эгалик қилаётган неъматлар эвазига, аслида, Аллоҳ улардан нималарни олганлигидан бехабармиз..

@yaxshi_insoniy
3🌚1
Одамлар хар қандай холатда хам сиз хақингизда гапиради. Хаёт сизники, ўзингиз истагандек яшанг! Одамлар нима дейишларига эмас, ўзингиз нима исташингизга эътибор беринг!

@yaxshi_insoniy
👍3🔥2🌚1
2025/10/19 15:40:24
Back to Top
HTML Embed Code: