#Мутолаа
Қиймати баланд олма
Солиҳ салафлардан бири қийин аҳволда қолди. Очликдан силласи қуриб, бир боққа кириб қолди.
Қараса, дарахтда қип-қизил олма пишиб турибди. Қўлини чўзиб, олмании бир тишлади. Сўнг экинзор ёнидаги ариқ сувидан ҳовучига олиб ичди. Сўнг бирдан очлик сабаб унутган нарсаси эсига тушди: «Шўрим қурсин! Бировнинг мевасини рухсатсиз еб қўйдим!» деди. Кейин боғ эгасини топиб, еган олмаси учун розилик сўрашга аҳд қилди. Унинг уйини топиб, эшикни тақиллатди. Боғ эгаси чиққач, унга мақсадини тушунтирди:
«Мен боғингизга кириб, ундаги бир олмани олиб, ярмини едим. Очликдан бировники экани эсимдан чиқиб кетибди. Шунинг учун сиздан ўтинаман, еган яримта олмамга рози бўлинг, хатоим учун кечиринг», деди. Боғ эгаси ўйланиб қолди. Сўнг шундай деди:
- Сендан сира рози бўлмайман. Фақат бир шарт эвазига рози бўлишим мумкин.
- Қанақа шарт?
- Бир қизим бор, ўшанга уйланасан.
- Майли уйланаман.
- Фақат қизимнинг кўзи кўр, қулоғи кар, тили соқов.
Бу гапдан сўнг энди йигит ўйланиб қолди. Ниҳоят, «Майли, жаҳаннамда йиринг емасам бўлди. Рухсатсиз еб қўйилган олманинг жазоси шу экан-да! Беш кунлик дунё ўтиб кетар», деб ўйлади. Аллоҳдан савоб ва ажр умидида унга уйланишга рози бўлди.
Тўй куни яқинлашган сари йигитни ғам босаверди. У тинмай гапирмайдиган, кўрмайдиган ва эшитмайдиган аёл билан яшаш қанчалик қийинлиги ҳақида ўйларди. Қанийди ер ёрилса-ю, унга кириб кетса! Ниҳоят, Аллоҳга таваккул қилиб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Албатта, биз Аллоҳга қайтгувчимиз», деди.
Тўй кечаси юрак ютиб, қизнинг олдига кирди. Кирди-ю, қизнинг майин овоз билан «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деган сўзини эшитиб, турган жойида қотиб қолди. Жаннатдаги ҳурлардек гўзал бу қиз эшитар, кўрар ва гапирар эди! У нима дейишини билмай, «Бу қанақаси? Сиз кимсиз?» деди ва унга отаси айтган гапларини айтди. Қиз уялибгина:
«Отам тўғри айтганлар», деди.
«Қандай қилиб ахир?» деди йигит.
Қиз деди: «Соқов деганлари шуки, мен ҳеч қачон ҳаром сўз айтмаганман, номаҳрамлар билан гаплашмаганман. Кар деганлари шуки, бирор марта ғийбат, чақимчилик ва беҳуда гаплар бўлган жойда ўтирмаганман.
Кўр деганлари шуки, ҳеч қачон номаҳрам одамга қарамаганман».
Кейинчалик бу оилада Нўъмон исмли ўғил туғилди. У зот биз билган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собитдир.
Манба: «Солиҳлар гулшани» китобидан, 251-253-бетлар.
@zarbulmasall

👍1
Forwarded from Зарбулмасал (Xayotillo Xabibulayevich)
Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.
Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. У манзилни, маҳалладаги қайси хонадон эканлигини аниқ билмасди. Аллоҳнинг хоҳишини қарангки, у киши қўйни дўстининг қўшниларига берди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.
У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.
Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Тавба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.
Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.
Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим - а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар - да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг - чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.
Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай - да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.
Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима дебди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.
Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.
ХУЛОСA
Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, надомат қилманг! Албатта яхшисини беради. Сиз «Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз» денг.

👍2
Forwarded from Зарбулмасал (Xayotillo Xabibulayevich)
.Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
~ "Эй Ҳаким!...мен юрак дардига давоман дебди.
.... Луқмони ҳаким бояги гиёхни уйига олиб келиб қайнатаётса бир бола чопиб келиб, "мени онамни юраги ушлаб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...
....Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди.
Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб,
- "Сен ёлгончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади?
Онам ўша куниёқ оламдан куз юмди" дебди...
....Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
~ "Мен юрак дардига давоман" деди...
....Луқмони ҳаким;
- "Эй гиёҳ! сен ёлгончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг" деса ...
~ "Эй луқмон! мен ўлимга эмас , юракка давоман.Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида!" дебди гиёҳ...
Азиз инсонлар улим х,ак,дир ундан х,еч бир жонзот к,очиб к,утула олмаган,вак,ти соати етса барибир Алло,га к,айтурмиз.

Жудаям таъсирли
1980-йиллар. Эндигина армиядан қайтган ўғилга онасининг полни ғижирлатиб у ёқдан бу ёққа юриши ёқмасди.
– Ойи, ғижирлатманг, ухлолмаяпман.
– Полни бошқатдан қилиш керак, ўғлим.
– Хўп, эртага қиламан, ухланг энди.
Эртасига ўғил ишга кетди. Дам олиш куни албатта полни янгилайман деб ваъда берди. Аммо дам олиш куни ўртоғининг тўйи эди...
Шундай қилиб йиллар ўтаверди. Орада она ўзи пол учун тахталар сотиб олиб машина ва мардикорлар ёллаб уйга келтириб қўйди. Аммо ўғил полни алмаштиришга ҳеч вақт тополмади.
1992 йил. Она вафот этди. Уй-жойни ўғлига мерос қолдирди. Ўлими олдидан албатта полни алмаштиришини сўради. Ўғил онасининг сўнгги илтимосини бажаришга ваъда берди. Бироқ... Барибир вақт тополмади.
2017 йил.
– Дада, уйнинг полини алмаштирайлик, ғижирлашидан набирангиз уйғониб кетяпти.
– Майли, эрталабдан шу ишни бошлайлик. Раҳматлик бувинг аллақачон пол учун тахталар ҳам келтириб қўйгандилар.
Эртасига ота-бола уйнинг полини янгилашга тушдилар. Эски тахталарни кўчиргандилар, каттагина сумка чиқди. Ичи тўла пул эди. Шўро давридаги энг йирик купюралар! Ва бир мактуб ҳам бор эди:
“Ўғлим, ниҳоят полни янгилаётганингдан хурсандман. Сен ҳарбийдалигингда онамдан қолган уйни сотдим, пулларини келажагинг учун олиб қўйдим. Энди бу эски полли уйда яшамайсан, янги уй сотиб олишинг мумкин!”
Ўғил алам билан энди оддий қоғозга айланган купюраларга тикилиб турарди.
Хулоса ўзиздан азизлар.

👍3
Forwarded from Зарбулмасал (Xayotillo Xabibulayevich)
Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Ғийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди.
Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.
Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
-Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир. Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл бўйи ерга сочиб кел.
Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди.
Эртаси куни донишманд аёлга:
-Кеча ташлаб келган патларингни бугун териб кел,- деб буюрибди.
Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор- йўғи бир-иккита патни топибди.
Доно зот унга шундай дебди:
-Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул...

Forwarded from Зарбулмасал
Қандай ўлчовдан фойдаланасиз?!
Бир камбағал эрнинг хотини сарёғ тайёрлар эди, кейин эса эри уни дўконга олиб бориб сотар эди. Аёл сарёғга доира шаклини берар ва унинг вазни доим 1 кг бўлган. Шу йўл билан улар оилани боқар эдилар.
Бир куни сотувчи унга сарёғни сотаётган камбағалдан шубҳаланди ва сотиб олинган сарёғларни тарозда ўлчаб кўради. Сотувчи қараса ҳар бири 1 килограмм эмас, балки 900 грамм вазнга эга эди ва бундан сотувчи ғазабланиб кетди.
Эртанги куни тонгда, ўша камбағал яна дўконга келади, сотувчи жахл билан шундай деди:
-Бошқа менга сарёғингни олиб келма! Мен энди сендан бошқа сотиб олмайман, сен ёлғончисан! Сен менга сарёғ 1 килограммдан бўлади деб айтган эдинг, аслида эса улар 900 граммдан экан. Мени алдашларига йўл қўймайман!
Камбағал, хафа бўлиб, шундай жавоб берди:
- Хўжайин бизда тарозимиз йўқ... Ҳар доим мен сиздан сотиб олган бир килограмм шакар билан ўлчаган эдим. Шунга қараб биз хотиним билан сарёғ тайёрлаган эдик...
Доим эсда тут: Агарда сен бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансанг, сени ҳукм қилганда ҳам худди ўшандай ўлчовдан фойдаланилади.

ҚИЗ ҚАДРИ
(жуда ибратли ва таъсирли😢)
Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди. Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозидан аввал келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди, уни ҳеч ким олиб кетмабди. Ноилож ота қизни уйига қайтариб келди ва кечгача онаси олдида қолдирди. Хуфтон намозидан кейин чақалоқни яна масжид эшиги олдида қолдириб кетди. Бомдод вақтида яна қизини қайтариб олиб келди. Бу ҳол етти кун давом этди. Онаизор эса етти кун тинимсиз қизи учун Қуръон ўқиб, дуо қилиб ўтирарди. Ота ўз ишидан ўзи зерикиб қизни уйда қолдиришга қарор қилди. Бундан она жуда хурсанд бўлди. Озгина муддат ўтиб она яна ҳомиладор бўлди. Бу сафар ўғил! Лекин катта қиз фарзанд тўсатдан вафот этди. Она иккинчи ўғилни дунёга келтирди. Аммо иккинчи қиз вафот этди. Шу зайл ҳар сафар ўғил туғилса, битта қиз дунёдан кўз юмар эди. Она беш ўғилни дунёга келтирди. Лекин бешта қизини қабрга қўйди. Фақат отаси қутилишни истаган кенжа олтинчи қизгина тирик қолди. Кейин эса онанинг ўзи бу фоний дунёни тарк этди. Ҳозир ўша қиз ҳам, укалари ҳам улғайишган. Ўша отаси халос бўлишни истаган олтинчи қиз ким эканини биласизларми? Ўша қиз менман. Отам қариб қолган. Унга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Мен барча хизматларини қиламан, таом ҳозирлайман, хуллас нима парвариш бўлса ўзим қиламан. Турмушга чиқмаслигимнинг асосий сабаби ҳам мана шу. Бешта укам эса отамни зиёратига келиб турадилар. Қайси
биридир, бир ойда бир, яна қайсиси икки ойда бир “қораси”ни кўрсатиб кетади. Отам эса менга нисбатан гўдаклигимда қилган ишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни йиғлайдилар...

Сусамбилдаги идораларнинг биридаги ишга қабул жараёни
“Соққа”сини тўлаган номзодга савол беришди:
– Иккига иккини қўшсак, неча бўлади?
– Уч!
– Йўқ!
– Беш!
– Йўқ!
– Олти!
– Нотўғри! Лекин изланувчан экан, қабул қиламиз!
“Танка”си бор номзодга савол беришди:
– Иккига иккини қўшсак, неча бўлади?
– Уч!
– Йўқ!
– Уч!
– Йўқ!
– Уч дедим!
– Нотўғри! Лекин тутган ерини кесадиган йигитлардан экан! Майли, қабул қилганимиз бўлсин.
Билимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ номзодга савол беришди:
– Иккига иккини қўшсак, неча бўлади?
– Тўрт!
– Қаранг-а, биттагина ақлли номзод чиқди-ю... Афсуски, бўш иш ўрни қолмади-да...
P.S.: Шу-шу бўлибдию, барча идораларни “изланувчан” ва “тутган ерини кесадиган”лар босиб кетибди.

Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди. Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.
P.S.: Ҳеч қачон фарзандингизга "Ҳали ёшсан, қила олмайсан" деманг. Сиз фарзандингизни ўқимишли қилишингиз мумкин, лекин ўзига бўлган ишончни шакллантира олмасангиз, бутун умр муваффақиятга эриша олмайди. Мустақил қарор қабул қилиши учун шароит яратиб беринг. Хато қилишидан қўрқманг, зеро хатолар одамни тоблайди!
❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ризқ ҳақида қисқа видео
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Холид 27 ёшли йигит эди. Холид имом билан танишиб қолди-ю...
@zarbulmasall
@zarbulmasall
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий бой бўлишликнинг 8 сири!
Кўриб фойда олинг!
Ва дўстларингизга ҳам улашинг!
Манба@IymonliQalblar
➥Линкни босиб “фойдали” каналга обуна бўлинг!👇
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Кўриб фойда олинг!
Ва дўстларингизга ҳам улашинг!
Манба@IymonliQalblar
➥Линкни босиб “фойдали” каналга обуна бўлинг!👇
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Жуда ибратли филм, кўриб ибрат олинг, дўстларингизга улашинг!
Манба:IymonliQalblar

Рўза тутишнинг фойдали томонлари.
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япон олими рўза тутиш инсонни ёшартиришини исботлаб Нобель мукофотини олганидан хабарингиз борми?..
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw

#Тафаккур
Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, хазил-хузул қилиб, «сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?» деб савол беришарди.
- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.
Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...
Бир кун ўша кун келди, ғарибга «инсоф берилди», у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.
- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.
Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.
Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди.
Асрга азон чақирилди.
Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди.
Такбир, рукуъ, сажда...
Намоз якунланди.
Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш.
Кутишди, туртишди, «туринг энди, намоз тугади» дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?
- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?
Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.
- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг?
- Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а?
- Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда?
Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.
- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - хайрон бўла бошлашди намозхонлар.
- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?
Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқар, ғариб эса, «жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим» деб бақириб, кўчага югурди.
© Қахрамон Асланов

Telegram
Зарбулмасал
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
@Burxonov_Xayotillo

😢1