This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Мулла бўлсанг, такрор қил!
ТИИ ўқитувчиси Раҳматуллоҳ Махсумхонов тайёрлади
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw

Икки йигит суҳбатлашди.
- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.
➖➖➖➖➖
Бир аёл бошқасидан сўради.
- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди.
Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди.
➖➖➖➖➖
Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
- Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Бўш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.
⭕️Ибрат :
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.
«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..
Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай тасир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз. Набавий ахлоқ коидалардан бири «Бузғунчилардан бўлманг»га амал қилинг.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши исломининг гўзаллиги, унга фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилишидир» дедилар.
Термизий ривояти.
Солиҳлардан бўлиш, барчамизга насиб қилсин!
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.

Telegram
Зарбулмасал

@Burxonov_Xayotillo

👍3
Битта мен ўзгарганим билан бирон нарса бўлиб қолади(ми)?
Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди.
Халқни жамлаб, эълон берибди:
- Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!
Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам.
Шундай қилиб уйга қайтиб,
Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
- Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.
Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.
Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...
Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?-, деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.
Ўша қаҳрамон биласизми ким?
Сиз ва мен!
Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.
Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!
P.S. copy past интернетдан, Анвар Сайфуллаев, но долзарб масала экан.
https://www.tg-me.com/zarbulmasall

👍1
Китоб ўқийверинг!
Машойихлардан бири ҳикоя қилади: Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим.
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни чайнаб егин деди" ва бироздан сўнг менга: "Катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган", деди.
Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".
"Ҳикматлар чашмаси"дан (@hidoyauz)

Ривоят қилишларича, шайтон узум уруғини ўғирлади. Қанча қидирсалар ҳам уруғни тополмадилар. Барча ҳайвонлардан сўраб-суриштирдилар, лекин ҳеч бири билмади. Охири уни шайтон олгани маълум бўлди.
– Менга узумга уч марта сув қуйишга рухсат берсангиз, ўша уруғни топиб бераман, – деб шайтон шарт қўйди.
Ноилож рози бўлдилар. Шайтон уруғни топиб берди. Уни ерга экдилар. Узумга уч бор сувни шайтон берди: аввал тулкининг, кейин шернинг, охирида тўнғизнинг қони билан суғорди. Узум сувидан май қилдилар. Кимки ундан ичса, аввал тулки каби кўрмаган одами билан ҳам дўст тутинди, кайфи ошганда ўзини шер ҳис қилиб, мардлиги жўш урди, учраганга борини улашди, охирида эса тўнғиздай тупроққа ағанади.
P.S.: Тўнғиз даражасига тушмай, десангиз, ичкиликка ружу қўйманг!
Ибрат учун дўстларимиз гуруҳларига юборамиз!
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
– Менга узумга уч марта сув қуйишга рухсат берсангиз, ўша уруғни топиб бераман, – деб шайтон шарт қўйди.
Ноилож рози бўлдилар. Шайтон уруғни топиб берди. Уни ерга экдилар. Узумга уч бор сувни шайтон берди: аввал тулкининг, кейин шернинг, охирида тўнғизнинг қони билан суғорди. Узум сувидан май қилдилар. Кимки ундан ичса, аввал тулки каби кўрмаган одами билан ҳам дўст тутинди, кайфи ошганда ўзини шер ҳис қилиб, мардлиги жўш урди, учраганга борини улашди, охирида эса тўнғиздай тупроққа ағанади.
P.S.: Тўнғиз даражасига тушмай, десангиз, ичкиликка ружу қўйманг!
Ибрат учун дўстларимиз гуруҳларига юборамиз!
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
Telegram
Зарбулмасал
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
@Burxonov_Xayotillo
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
@Burxonov_Xayotillo
👍5
#ибратли_ҳикоя
Айтишларича, Бухорода бир ёлғиз кампир яшаган экан. Биттагина эчкисини соғиб, сутидан бир миқдорини ичиб, қолганини сотиб кун кечирар экан. Иттифоқо кечаси ухлаб қолганда, шу эчкисини ўғирлаб кетишади. Кампир арз қилмаган жой қолмайди. Охири амир ҳузурига боради. Амир ундан не арз билан келганини сўрайди.
Кампир нима бўлганини айтади.
— Ия, — дейди амир. — Эчкини қўриқламай, донг қотиб ухлаган экансиз-да, эна!
Кампир жавоб қилди.
— Тўғри, ухлаган эдим, амир ҳазратлари. Лекин сизни уйғоқ деб ўйлагандим. Қаранг-а, сиз ҳам ухлаган экансиз-да!
Амир лол-у ҳайрон бўлиб, боши эгилади. Кампирнинг бир оғиз “сиз ҳам ухлаган экансиз-да”, деган гапи унинг юрак-юрагига бориб етади. Шу биргина жумла амирга ўз масъулиятини эслатиб қўйган эди.

👍6⚡1
Савдогарлар устози(1).rtf
1.3 MB
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
👍5
Soyasida mayli ötir
Yaproq sandan ranjimasin
Poklanib söng qabrga kir
Tuproq sandan ranjimasin.
Bu yo'l nozik sen omon böl
Nafsing uchun eng yomon böl
Ismoilcha yot qurbon böl
Pichoq sandan ranjimasin.
Soyasida mayli ötir
Yaproq sandan ranjimasin
Poklanib söng qabrga kir
Tuproq sandan ranjimasin.
Oshig'ing kechgani mahal
Dod desin köchganing mahal
Suvidan ichganing mahal
Buloq sandan ranjimasin.
Havolanma qörisalar
Tög'ri sözla sörasalar
Ölsang kafan örasalar
Mato sandan ranjimasin

👍11🔥1
2_5323260128261051168.mp4
2.7 MB
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
❤4
Умра сафарига йўл олдим. Аэропортда охирги йўловчиларни рўйхатдан ўтказилябди. Бир соатдан сўнг самолёт учишга хозирлик кўради. Рўйхат тугатилишини огохлантириб, йўловчиларни тезроқ рўйхатдан ўтишларига чорлов саси келишни бошлади.
Шу вақт умрага кетиш учун рўйхатда турган отахон ўғли билан келиб отахонни паспорти қолиб кетганини пайқаб қолишди . Шунда ходимларга уйлари узоқлигини, бориб келишга икки соатча вақт кетишини тушунтирмоқчи бўлдилар. Ходимлар эса хеч нарса қила олишмаслигини. Рўйхатдан ўтиш хам тугаятанини , бир соатда самолёт учишини, улгира олмаслигини айтишди.
Чорасиз қолган отахон қўлини осмонга чўзиб аэропортни бошига кўтариб додлашга тушди: Эй ОЛЛОХ бу нима холат , мени эсимдан чиқибди сени эсингдан чиқмасдику, мен қариган бўлсам сен қаримайдиган зотсанку , мен унитувчи бўлсам сен унитувчи зот эмассанку , мени хаёлимдан чиққан бўлса нега сен эслатмадинг деб қайта қайта такрорлаб бақириб йиғларди.
Бу ноласидан хама хайрон ва энсаси қотар эди.
Мен олдига бориб отахон бу қандай нола қилиш?! Ўзингизни босинг Роббингиз билан хам шундай муомала қиласизми эхтиром билан муомила қилинмайдими дедим. Отахон менга қарагиси хам келмай мени Роббим билан тек қўй Оллохим билан қўйиб қўй дегандек, мен унуттим сен унутмасдингку, мен қаридим сен қаримасдингку деб зални бошига кўтариб тўхтамай йиғларди.
Олдидан ўтятганлар : ОЛЛОХ билан хам шундай муомала қиладими эси оғиб қолганми деб ўтишарди .
Хатто ходимлар келиб кейинги сафарги рейсда кетишлари мумкинлигини айтиб юпатмоқчи бўлишди.
Отахон эса: Эй роббим мен сени байтингни соғинган эдимку, ичим эзилиб зўрға кутятгандимку, мен ортиқ кутолмайманкуу,ичим қанчалик байтинга ошиқятганини билардингку нега унуттирасан ! деб баттар йиғларди.
Хеч ким юпатолмади .
Биз хамсафарлар билан регистрациядан ўтиб кетдик отахонни овози анчагача эшитилиб турарди.
Самолётга чиқиш учун кутиш залида ўтирганимизда.
Хурматли йўловчилар тепада хавони кескин ўзгариб кетганлиги сабабли учиш тўрт соатга кечиктирилади деган сас келди.Шу билан ўзимиз билан ўзимиз овора бўлдик.
Орадан бир қанча вақт ўтиб Аллоху Акбар , Аллоху Акбар деган овоз билан отахон қўлида паспорт билан кириб келди. Унга қўшилиб биз хам кўзимизда нам билан такбирни такрорлар эдик.
Отахон ёнимга яқинлашганда пешонасидан ўпдим ва дедимки : отахон роббисига шундайин ишонч билан, содиқлик билан савол беравердики ,хеч кимга қулоқ солмай уни кўриб тургандек шикоят қилди -У бутун осмондаги хавони ўзгартириб, минглаб йўловчиларни куттириб , хар қандай сабабни хам инобатга олмай режа вақтидан кечикмай учадиган учоқларни жойидан жилдирмасдан саволига жавоб бердия! Субханаллох Субханаллох!! .
Аллоху Акбар !!!
Биз қандайин Илохни бандасимиза !! Агар қаттиқ ишониб сўрасак албатта у жавоб берадикана.
Устозлар айтишарди:Роббинг ижобат қилишни хохлайди сен сўрашни билмайсан, биз сўрашни билмаймиз!
Азизларим бу УЛУҒ кунда биз хам воқеадаги отахон каби ишониб роббимиздан сўрайликки:
Аввало иймонимизни саломат қилсин .
Ўзи бандам десин .
Бу ойдан гунохлардан пок чиқишимизни кейнги рамазонгача хам тақводан узоқлашмай етишишлигимизни насиб қилсин. Байтига ошиқ қалбларни харами ва равзаи муборакка етиштирсин , мусофирларга хам яхши ғаниматлар билан ватанга қайтишни насиб қилсин, деб қалбимизни ёриб ёриб сўрайлик.
Мен шундай гунохкорман , мен сени азаматлигингни билмасдим , кўп гунох қилиб қўйдим сенга қайтдим энди мени кечиргин , саждага бошимни қўяман , сени дўзахинга чидолмайман, жаннатингдан умидим бор , тўғри гунохим катта аммо сени рахматинг хар нарсадан буюк мени кечиргин , сени кечиришингни биламан чунки мени жаннатга киришимни хохламаганингда мусулмон қилиб яратмасдинг, каломингни кўп жойида ғофурур рохимлигингни айтдинг мен буни биламан , хар сурангни бошида Рохман ва Рохиймлигингни айтдинг мен бунга ишонаман бу УЛУҒ кунинг хурмати кечир деб не керак бўлса сўрайлик беради.
Омин!!!

👍16😢7🤔1
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп, дўстим.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

👍10
Во Умаро!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, - деб амирул-мўминин сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ойги маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-мўминин", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон:
— Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор.
— У қандай шарт экан?
— Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди хазинабон.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради".
Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик кўпайса эди: Умар, хазиначи ва Умарнинг болалари...
Manba:
👉 xushnudbek 👈

👍9
Беш кичик ҳикоя 😊
🫀Иҳлос....
Қишлоқ аҳли ёмғир сўраб дуо қилиш учун
масжидга чиқдилар. Фақат эбир болакай шамсия (соябон) кўтариб олган эди.
🫀Ишонч....
Гўдакни осмонга отганингизда қувончдан қийқириб кулади. Чунки тутиб олишингизни билади.
🫀Умид....
Эртага уйғониш - уйғонмаслигимизни
билмаймизу, бомдодга туриш учун уйғотгични тўғрилаб қўямиз.
🫀Таваккул...
Бир сониядан кейин нима бўлишини билмаймиз, лекин келажак учун катта-катта режалар тузамиз.
🫀Қатъият...
Ҳеч кимнинг оилавий ҳаёти силлиқ кечмаслигини биламиз. Ўзимизда ҳам шундай муаммолар учраши эҳтимоли юқорилигини ҳам биламиз. Лекин барибир оила қурамиз!...

👍7
Кунлардан бирида бир подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, идишларни турли покиза мева ва сабзавотларга тўлдириб, подшоҳга келтиришларини талаб қилибди. Шунингдек, улардан бу муҳим ишда бировдан ёрдам сўрамасдан, уни бошқага топширмасдан ўзлари бажаришларини ҳам талаб қилибди. Вазирлар подшоҳнинг бу талабига ҳайрон бўлишибди. Ҳар бирлари биттадан идиш олиб, боққа боришибди.
Биринчи вазир подшоҳни рози қилиш мақсадида боғдаги энг афзал ва сифатли меваларни терибди. Покиза, яхши пишган мевалар билан идишини тўлдирибди. Иккинчи вазир ўзича “Подшоҳ аслида меваларни истамаяпти. Уни ўзи учун сўрамаяпти. У барибир меваларнинг яхши-ёмонини текширмайди” деб ўйлаб, шу фикрга ишонч ҳосил қилиб, меваларни дангасалик ва бепарволик билан йиғибди. Меваларнинг яхши-ёмонига эътибор бермабди. Шу тарзда идишини пишган-пишмаган мевалар билан тўлдирибди. Учинчи вазир эса, “Подшоҳ идишлардаги нарсаларга аҳамият бермайди” деб қаттиқ ишониб, идишини ўт-ўланлар ва дарахт барглари билан тўлдирибди.
Эртаси куни подшоҳ уччала вазирни ҳам идишлари билан келишларини буюрибди. Вазирлар келгач, подшоҳ аскарларга вазирларни ушлаб, ҳар бирларини алоҳида-алоҳида қилиб қамоққа ташлашга буюрибди. Ҳар бир вазир ўз идиши билан уч ойга ҳеч ким бора олмайдиган узоқдаги қамоққа ташланибди. Подшоҳ уларни шу муддат давомида ташқаридан таом ва ичимлик билан таъминлашдан манъ қилибди. Биринчи вазир ўзи тўплаган покиза меваларни еб уч ойни ўтказибди. Иккинчи вазир ўзи тўплаган айниган меваларни еб, жуда қийналиб, оч қолиб, чанқаб, уч ойни зўрға ўтказибди. Биринчи вазир эса, бир ой ўтмасданоқ очликдан вафот этибди.
Ҳикмат:
Сен юқоридаги уч тоифадан қайси бирисан? Буни ўзингдан сўраб кўр! Сен ҳозир дунё боғидасан. Яхши ёки ёмон амалларни тўплаш борасида ихтиёрлисан. Лекин эртага Аллоҳ ўлим фариштасига сени қабр деган жойга қамашни буюради. Ўша тор, қоронғу қабрда бир ўзинг ётасан. Бу дунёда тўплаган яхши амалларингдан бошқа яна нима сенга қабрингда фойда келтиради?!!
Энди биз ўз нафсларимиз билан холи қолиб, бир ўйлаб кўрайлик: Эртага қабримизда нима қиламиз? Доим эсингда тут! Ишни, амални пухта, чиройли қилиш ортида ажойиб натижалар бор. Шундай экан, амалингни пухта қилиб бажаришга интил! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бир амал қилганда, уни пишиқ, пухта қилиб бажаришини яхши кўради”
@zarbulmasall

👍11😢2
... Туясини миниб
чўлда кетаётган
бир БАДАВИЙ, чанқоқдан
лаблари қуриб, ёрилиб кетган
бир кимсага дуч келибди...
... Муҳтож кимса бадавийни
кўргач, бир қултим сув
сўрабди... Бадавий туясидан
тушиб, сув узатибди...
... Сувни ичиб, жонига оро
кирган кимса
кутилмаганда бадавийни
итариб юбориб, туяга минганча
қоча бошлабди...
... Бадавий бўлса орқасидан
бақириб:
~ "Майли, туя сеники
бўлақолсин, розиман...
Лекин сендан битта илтимосим
бор... Бу воқеани
зинҳор ҳеч кимга айтмагин..!",
дебди...
Буни эшитган қароқчи
таажжубланган ҳолда бир зум
тўхтаб сабабини сўрабди...
"Агар айтсанг, - ушбу хабар
ҳамма ёққа овоза бўлиб,
инсонлар иккинчи бор чўлда
муҳтожларни кўрганида ЁРДАМ
бермай қўйишади.." - деб
жавоб
берибди Бадавий...
Ўша бадавийдек дардимиз
туя эмас, ёмонликнинг
ЁЙИЛМАСЛИГИ бўлганида эди...
@zarbulmasall
чўлда кетаётган
бир БАДАВИЙ, чанқоқдан
лаблари қуриб, ёрилиб кетган
бир кимсага дуч келибди...
... Муҳтож кимса бадавийни
кўргач, бир қултим сув
сўрабди... Бадавий туясидан
тушиб, сув узатибди...
... Сувни ичиб, жонига оро
кирган кимса
кутилмаганда бадавийни
итариб юбориб, туяга минганча
қоча бошлабди...
... Бадавий бўлса орқасидан
бақириб:
~ "Майли, туя сеники
бўлақолсин, розиман...
Лекин сендан битта илтимосим
бор... Бу воқеани
зинҳор ҳеч кимга айтмагин..!",
дебди...
Буни эшитган қароқчи
таажжубланган ҳолда бир зум
тўхтаб сабабини сўрабди...
"Агар айтсанг, - ушбу хабар
ҳамма ёққа овоза бўлиб,
инсонлар иккинчи бор чўлда
муҳтожларни кўрганида ЁРДАМ
бермай қўйишади.." - деб
жавоб
берибди Бадавий...
Ўша бадавийдек дардимиз
туя эмас, ёмонликнинг
ЁЙИЛМАСЛИГИ бўлганида эди...
@zarbulmasall
👍7
Бу воқеа бир неча йиллар олдин бўлган…
Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди...
Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: "Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз. Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!"
Шайх Наблусий жавоб берди: "Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз. Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман".
Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди. Дўсти унга: "Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди.
Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди). Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади.
Шунда ҳалиги олим жиянларга: "Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар", деб маслаҳат берди.
Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган..."
Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: "Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради. Буни тушунган тушунади... Жоҳил жоҳиллигича қолади... Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади.
Аллоҳ Таъоло айтганидек:
“Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”.
Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки). Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!”

👍12
Уста ва кумуш бўлаги
Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бас қил, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан, жуда самимий, меҳрли овоз эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланганини, биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз...

Эр хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди да, ўша шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, - деб айтишди.
Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди.
- Бу ким? - деб сўраган эди, одамлар:
- Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария, - деб айтишди.
У киши:
- Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар, -деди.
Подшоҳга олиб боришгач унга:
- Хазинангизни ўмарган аниқ бу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, калламни танамдан жудо қилаверинг, - деди.
Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ:
- Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?- деб сўраган эди, у киши:
- Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади, - деб жавоб берди.

👍11
Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
-Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
-Олмачи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини , олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди", деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
" Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим , кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни , унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман , деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман.
Ҳалиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб унинг пешанасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.

😢7👍5