Telegram Web Link
Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.

Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. У манзилни, маҳалладаги қайси хонадон эканлигини аниқ билмасди. Аллоҳнинг хоҳишини қарангки, у киши қўйни дўстининг қўшниларига берди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.

У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.

Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Тавба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.

Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.

Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим - а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар - да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг - чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.

Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай - да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.

Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима дебди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.

Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.

ХУЛОСA

Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, надомат қилманг! Албатта яхшисини беради. Сиз «Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз» денг.
👍16
.Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
~ "Эй Ҳаким!...мен юрак дардига давоман дебди.
.... Луқмони ҳаким бояги гиёхни уйига олиб келиб қайнатаётса бир бола чопиб келиб, "мени онамни юраги ушлаб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...
....Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди.
Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб,
- "Сен ёлгончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади?
Онам ўша куниёқ оламдан куз юмди" дебди...
....Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
~ "Мен юрак дардига давоман" деди...
....Луқмони ҳаким;
- "Эй гиёҳ! сен ёлгончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг" деса ...
~ "Эй луқмон! мен ўлимга эмас , юракка давоман.Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида!" дебди гиёҳ...
Азиз инсонлар улим х,ак,дир ундан х,еч бир жонзот к,очиб к,утула олмаган,вак,ти соати етса барибир Алло,га к,айтурмиз.
@zarbulmasall
👍7
Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Ғийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди.
Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.
Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
-Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир. Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл бўйи ерга сочиб кел.
Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди.
Эртаси куни донишманд аёлга:
-Кеча ташлаб келган патларингни бугун териб кел,- деб буюрибди.
Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор- йўғи бир-иккита патни топибди.
Доно зот унга шундай дебди:
-Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул...
@zarbulmasall
👍92
Тоғда жарликдан ўтиш учун якка-ёлғиз кўприк бор экан.
Шу кўприк олдида бир йигит бизнес билан шуғулланарди, яъни кўприкдан ўтмоқчи бўлган одамларни 100 сўмга опичиб ўтказиб қўярди.
Бир куни тоққа туристлар группаси келибди. Ҳаммаси чуқур жарликдан қўрқар, шунинг учун йигитнинг ёрдамига мухтож эди.
Йигитнинг иши юришиб кетибди.
Қараса, шу кетишда олиб ўтаверса, уч-тўрт соат вақт кетади.
- Икки елкамга икки кишини олсам, тезроқ бўлади, кўпрок пул тушади,- деб икки кишини ортиб олибди. Кўприкнинг ярмига келганда, мувозанатни тутолмай йуловчилардан биттасини жарликка тушириб юборибди.
Шунда у афсусланиб:
-Эх, эссиз.100 сўм пул ҳайф кетди-я - деганакан.

Шу ҳангомани ўқиб очиғи кулишни ўрнига негадир ачиниш хиссини туйдим.
Йўқ, жарликка қулаган одамни тақдирига эмас, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам худди шунақа одам ўрнида аллақандай “100 сўм” ни тасаввур қилувчи "тубанлик жарлигига қулаб бўлган" кишиларни учратиш оддий ҳолдай бўлиб қолаётгани учун ачиндим...

Ўзи сақласин...

@zarbulmasall
👍12
Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлди-ю, бир бирлари билан ғижиллашиб қолишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига тарсаки тортиб юборди. Тарсаки еганнинг жони оғриди, лекин ҳеч нима демасдан ерга эгилди ва қумга шундай деб ёзди:
«Бугун энг яқин дўстим менга тарсаки туширди».
Яна йўлларида давом этишди ва битта воҳага чиқиб олишди.
У ерда кўзлари сувга тушди, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги ботқоққа тушиб кетиб, чўка бошлади.
Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қутқариб қолди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади:
«Бугун энг ақин дўстим ҳаётимни сақлаб қолди».
Уни кузатиб турган шериги сўради:
- Тарсаки тортувдим қумга ёздинг, энди эса тошга ёзапсан, нима учун?
Дўстининг жавоби қуйидагича бўлди:
- Бировдан оғринганимизда қумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда ҳам ўчиб кетсин. Аммо бировнинг қилган яхшилигини тошга битишимиз керак.
Токи ҳеч бир шамол, бўронлар уни ўчира олмасин…

Ривоят!
@zarbulmasall
👍11
Forwarded from Зарбулмасал
Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олипти... Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб депти:...
"бу олмос бебаҳодир.. Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмосни нархини ярмига ҳам етмас... Сизга маслахатим.... сиз яхшиси одил подшох ҳузурига боринг... Фақат угина сизни олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик беришлари мумкин"..
Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнапти...
Одил подшох ва уни хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишипти..
"келтирган олмосинг бебаҳодир.. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик..
Биз сени ихтиёрингга уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соат мухлатда хазинахонамиздан хохлаганча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз.. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан"..
Балиқчи одил подшох қароридан росса хурсанд бўлиб, унга рахматлар айтибди.. Хазинабон балиқчи ихтиёрига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди..
Хазинахонадаги тиллаю, бебаҳо дуру-гавхарларни кўрган балиқчи эсидан оғай депти..
"Хали вақт бор.. Икки соатдаям қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дептида... Бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлапти:..
"энди дунёдаги энг бой одамга айландим.. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади... Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан" - каби орзулар қўйнида ғафлат уйқусига кетиб, ухлаб қолипти...
Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш:..
"Уйғон... Тур ўрнингдан.... чиқ, хазинахонадан...вақтинг тугади сени."..
Балиқчи шошилиб:..
"вой, ғафлат уйқусида қолипман... хозир... хозир.... тиллаларимни олволай" дермиш...
- хазинабон:...
"қанақа тилла... сени вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."..
-балик,чи:..
"бир ховучгина тилла олволай"..
-хазинабон кулиб дебди:..
"бир ховуч эмиш... бир дона ҳам олмайсан... Ўз мухлатинг ичида қоплаб олгин эди.. Энди йўқ... Чиқ, хазинахонадан"..
Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилипти...
- Азиз биродарим!.. Ким айбдор.??...
- Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар...
- Одил подшох - Аллохдир..
- Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё..
- Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллох учун ибодат ва яхши амаллар..
- уч соат мухлат - бизга берилган умр..
- балиқчини ғафлат уйқуси - бизни бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз..
- Хазинабон ўлим фариштаси..
- вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани - умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз...
- бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда.... бандани сажда қилиб, ибодат қилишига ялинишидир...
- Азиз диндошим.!..
Бу дунё хазинахонасида ётипсиз ғафлат уйқусида.. Уйғонинг...
Уйғонинг биродар.... Хазинахонадан олинг савоб ва Аллохга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёнгиз учун... хозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч булади...
Тафаккур қилинг.

@zarbulmasall
👍21
Мўминларнинг жаннатгача, кофирларнинг жаҳаннамгача бўлган йўли.

Қўшимча изоҳлар:
• Ҳавз - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзи кавсарлари. Мусулмонлар маҳшарда ундан ичишади
• Сирот - дўзах устидаги кўприк
• Қантара - жаннат ва дўзах орасидаги оппоқ, текис ер бўлиб, унда ҳуқуқлар қайтарилади, қасослар олинади, шундан кейин жаннатга кирилади.

Абдували Муҳиддин Мансур таржимаси

Манба

adolat_kuychisi

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍10
​​😔 ХАЙИТ КУНИ АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА

Жаноби Пайғамбар (с.а.в) ҳайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди.
Пайғамбар (с.а.в) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:
– Нима учун йиғлаяпсан, эй бола?
– Мен етимман, ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ.

Жаноб пайғамбар (с.а.в) бағирларига босиб, пешонасини силаб:
– Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар.
Яна боладан сўрадилар:
– Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми?
–Албатта, ҳоҳлайман.
Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман.
Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:
– Мен Муҳаммад (с.а.в) сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин.

Бола хурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорнини тўйдиргандан кейин бола айтди:
– Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти.
Расуллулоҳ (с.а.в) болани қўлидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:
– Эй, отажон. Анави болаларни қаранг, уларни ота-оналари туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди.

Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб, етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофдаги болаларга қараб:
– Ё Расуллулоҳ, анави болаларнинг туяларини оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди.
Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди.
Баъзи туяларнинг овоз чиқариб “афф-афф ” дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар (с.а.в)га:
– Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг, “афф-афф” дейди. Нега меники “афф”ламайди, –деди.

Шунда Жаброил амин (а.с) келиб:
– Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, “Жамики умматимни гуноҳини авф қил” дея икки бор “афф-афф” денг.
Ҳабибимиз (с.а.в) икки бор “афф-афф” деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар:
– Эй, Муҳаммад, учинчи авфни айтманг. Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг..

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍12😢12🥰2
#ибрат

Ҳикоя қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом кема ясаётган кезларида, бир кекса аёл:
- Тўфон қачон бошланади, эй Нуҳ, - деб сўрар экан. Нуҳ алайҳиссалом
- Ҳали Роббим хабар бермади, - деб жавоб қилар экан. Қария:
- Агар, тўфон келса, мени унутиб қўймагин, - дея, тайинлар экан.

Кунлар, ойлар ўтиб, тўфон вақти келибди. Даҳшатли тўфон ваҳми босиб, Нуҳ алайҳиссалом бояги кекса аёлни ўзи билан олишни унутиб қўйибди. Атроф улкан тўлқинлар билан даҳшатли тус олиб бўлган, қуруқликка тушиш имкони қолмаган эди. Минг афсус-ла, кўзда ёш билан, ачина-ачина тиз чўкиб қолибди. Тўфон тинчиб, ердан сувлар аста кета бошлабди. Кунлар ўтиши билан, қуруқликка чиқибдилар. Нуҳ алайҳиссалом тушаркан, қай кўзи билан боқмасин, ўша кекса аёл ёнида турар эди. "Эй, Нуҳ! Тўфон қачон бошланади? Мени унутмагин-а, болам.."

Нуҳ алайҳиссалом у аёлни унутиб қўйган эди, бироқ, Аллоҳ бандасини унутмади. Шундоқ экан, бандасидан эмас, Аллоҳнинг ўзидан паноҳ сўрайлик, Ўзи қўлласин!


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍19
Ошпаз гўштни пишириш учун қозонга солиб, бошқа нарсага машғул бўлди. Бироз вақтдан кейин гўштдан хабар олиш учун келган ошпаз, гўштни ҳали ҳам хом эканлиги кўрди. Қозоннинг тагидаги оловини кучайтириб яна кетди. Бироз ўтиб қайтиб келиб гўштга қараса, аввал қандай қўйган бўлса яна шундайлигича турганини кўрди.
  Аскарлардан яна ҳам кўпроқ ўтин олиб келишини сўради ва оловни яна ҳам кучайтирди. Орадан озроқ вақт ўтиб, ошпаз гўштга такрор қараганида, гўшт ҳали ҳам қип-қизил ва шунча вақт қозонда пиширилганига қарамасдан озгина бўлса ҳам пишиш аломати йўқ эканлигини кўрди.
   Бошлиққа бўлган ҳолатдан хабар берган ошпаз, қозон бошига келди. Бошлиқ бўлинмадаги барча аскарларни тўплаб, гўштни ким олиб келганини сўради. Гўштни олиб келган аскар, бир қадам олдингга чиқди. Бошлиқ:
- Қани гапир. Бу гўштни кимдан, қаердан ва қандай қилиб олдинг? деди. Аскар, гўштни ҳар доим оладиган жойимдан, таниш қассобдан олдим.
   Фақат Ҳарам олдидан ўтиб кетаётиб, Каъба тавофдан холи  эканлигини кўриб, қўйнимдаги гўшт билан тавоф қилдим. Ундан сўнгра Мақоми Иброҳим алайҳиссаломда икки ракат намоз ўқиб келдим, деди.
Бошлиқ тўсатдан у‌кириб йиғлай бошлади...
Бўлинмага қайтаётиб у‌кириб ўкириб йиғлаб:
- Кўряпсизларми? Kаъбани тавоф қилган ҳаттоки бир жонсиз гўшт парчасини, Жаноби Ҳақ Таьоло оловда ёқмади! Инсонни қандай қилиб ёқсин, деб йиғлар эди.
У ерда тўпланганнинг барчаси кўз ёшларига чўмган ҳолда, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ни айтишар эди....

Аллоҳ таоло барчамизни Байтуллоҳни қайта-қайта тавоф қилиш бахтига муяссар этсин!
Илохим🤲🤲🤲

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍13
– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.
– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍5
НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!!
(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.

Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят), деб марҳамат қилган.

Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.

* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:

Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим:  ёмонликнинг  калити  жавоб.
Нодону - аҳмоққа   сукут   шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим   турган   шерларга   бир   қара,
Туришар  виқор-ла,   уларда   ҳайбат.
Энди   вовуллаган   итларга   қара,
Вовиллай-вовиллай,  қувилар  албат.

"Ҳикматлар чашмаси"дан


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍8
Расулуллоҳ ﷺ ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1.   Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2.   Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3.   Расулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4.   Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5.   Расулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.   Расулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7.   Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8.   Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув сольардилар.

9.   Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10.  Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14.  Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15.  Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16.  Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17.  Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19.  Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

20.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш  хакида (Нур-63).

21.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушьганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушьмаган эдилар.

23.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25.  Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушьида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26.  Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27.  Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31.  Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

32.  Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33.  Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34.  Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан.


♻️Яқинларингизга улашинг

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
«Hindistonlik 291 milliard dollari bor multimilliarder  Ratana Tata   telefon orqali boʻlgan intervyusida radiomuxbirning savollariga shunday javob bergandi :

Muxbir:
- Ser, xayotingizning eng baxtli lahzalari deb qaysi davringiz yoki kuningizni xisoblaysiz?

Ratan Tata:
Men xayotimdagi baxtning toʻrt bosqichini bosib oʻtdim va nihoyat  xaqiqiy baxt nima ekanligini tushindim.
Mening birinchi qadamim,yaʼni birinchi bosqichim boylik va zahira toʻplash vaqtimdir. Ammo bu davrimda men oʻzimni baxtli xisoblay olmasdim.

Keyin ikkinchi bosqichim boshlandi,unda men qimmatbaho narsalar va bebaho ashyolarni qoʻlga kiritish uchun umrimni sarfladim. Ammo bu davrimda xam men oʻzimni toʻliq baxtli xisoblay olmasdim. Qimmatbaho ashyolardan olgan lazzat va baxtim uzoqqa choʻzilmasligi buning isboti edi.

Keyin uchinchi bosqich boshlandi,yangi loihalar davrim edi bu. Mening qoʻlimda Hindiston va Afrikaning 95 % neft zahiralari toʻplangan edi.Men shuningdek Hindiston va Osiyodagi eng yirik poʻlat erituvchi zavodning egasi xam edim. Ammo men baribir oʻzim kutgan baxtga xali erishmaganimni xis qilib turardim.

Nihoyat toʻrtinchi bosqich keldi. Bir kuni doʻstlarimdan biri nogiron bolalarga 200 ta arava sovgʻa qilishimni iltimos qildi.Doʻstimning iltimosini yerda qoldirmasdan darrov 200 ta nogiron bolalarga nogironlar aravachalarini sotib olib berdim. Ammo doʻstim meni oʻsha aravachalarni nogironlarga shaxsan sovgʻa qilishimni xam iltimos qildi. Men doʻstimning bu iltimosini xam yerda qoldirmasdan oʻsha aravachalarni egalariga topshirish uchun nogironlar uyiga bordim. Men aravachalarni oʻsha nogiron bolalarga topshirarkanman ularning koʻzlaridagi cheksiz quvonchni va baxtni koʻrdim va qalbimda bir narsa oʻpirilib tushganday boʻldi. Ular goʻyo ulkan bir mukofotni yutganday xursand va baxtli edilar va men ularga qarab tushinib boʻlmas bir baxtni, qalbimdagi nur sochayotgan lazzatni xis qila boshladim. Men ketishga chogʻlanayotganimda nogiron bolalardan biri kelib oyoqlarimdan maxkam quchib oldi. Men uning qoʻllarini sekin boʻshatib ketishga otlandim,lekin bolakay oyoqlarimni qoʻyib yuborgisi kelmasdi. Shunda men bolakayga egilib: “oʻgʻlim yana nima istaysan?”dedim.
Shunda bolakay menga,  mening  dunyoqarashimni butunlay ostin-ustin qilib yuborgan javobini berdi:  “Men sizni yuzingizni eslab qolmoqchiman, xudoning oldiga borganimizda men sizga raxmatimni aytib guvohlik beraman!”

Kanalga ulanish uchun 👇👇
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍9
Эшшакни ўрмонга нозир килиб тайинланибди. Эшшак типратиканни тиканларинг жамоат жойида хавфли, деб камаб куйибди. У камерага кирса лайлак утирганмиш. Саломлашиб:
-Қара, тиканим учун қамашди. Бу Худони бергани булса, ман нима килишим керак?, -деб шикоят қилибди.
Лайлак:
- Ээ бу хеч нарса эмас. Мени ҳар йили кишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан деб қамашди!,-дермиш.

Абу Зубайр

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍5
​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт! 

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт! 

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм  ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍2
Ғийбатнинг зарарлари

1.  Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2.  Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3.  Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4.  Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5.  Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6.  Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7.  Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8.  Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

Дўстларингизни ҳам хабардор қилиб, огоҳлантиринг

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍2
2025/10/21 22:14:40
Back to Top
HTML Embed Code: