МЕН БАХТЛИМАН
Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда уларга бир донишманд маслаҳат қилибди: агар бир бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.
Хулоса: Эй инсон, билгинки, бахт матоҳда эмас. Одам ўзини бир муддат бўлсада бахтли ҳис қилиши учун бой бўлиши шарт эмас, балки борига шукр қилиши кифоя.
Акбаршох Расулов
https://www.tg-me.com/zarbulmasall

Telegram
Зарбулмасал
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
@Burxonov_Xayotillo

#Манзиллар
Қирқдан ошган биродаримга!
Сизга айтар сўзларим бор эди.
Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим.
Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз!
Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари.
Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай.
Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз.
Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз?
Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди.
Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир.
Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея.
Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз.
Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг.
Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим.
Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади.
Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен ҳам сендан ҳаё қиламан!"
Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз!
Мубашшир Ахмад

👍2
ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!
Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси.
«Ҳилол» журналининг
4(41) сонидан.

👍3
ДЎСТНИНГ ҚАРОРИ
Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.
Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.
Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.
Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
-Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
- Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...
Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.
Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
-Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
-Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.
Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
-Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
-Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.
ХУЛОСА:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.

👍5
И Б Р А Т
Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берганди:
Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини аниқлашипти.
Уларни чақириб:
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пуллардан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрларнинг иккитаси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!
========
Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.
Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.

👍6
«УЙИНГИЗ ФАРИШТАЛАР БИЛАН ТЎЛА ЭДИ»
(Ўқинг, тасирли ривоят)
Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиб (эр) лари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қур'он тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:
- "Ассалому алайкум" -деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:
- " Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз!" - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-"Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг!" - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:
-"Кошки ўтирсангиз эди" - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:
-"Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?" - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар.
-"Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим.”
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:
-"Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”
Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-"Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳиб (эр) ингиз Али (р.а)ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдир.
Бошқа бир гуруҳи эса қўлингизда соҳибингизни кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлни фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилишлиги, фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан (р.а) ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қур'он эшитиш учун келишган эдилар. Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...”
Хулоса: Бир аёл, ўз ҳаётига ислом нуқтаи назаридан қараса, Ислом динининг бой маданияти ила ҳаётини зийнатлантирса, ўз мустақил ҳаётини Исломий ўлчовлар билан гўзаллаштирса, бу аёлнинг уй-рўзғор юмушлари ҳам катта бир ибодатдир. Аёлларнинг жаннатни қозонишлари соҳиблари орқали янада осонроқ бўлади.
Бу ҳам бўлса, аёлларимиз учун жудаям яхши севинтирувчи хушхабардир.
Ҳадис:
«Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳиби (эри) га итоат қилса, у аёлга:
-"Жаннатнинг ҳоҳлаган
эшигидан киргин" - дейилади».
(Aҳмад ибн Ҳанбал, Саҳиҳут Тарғиб ват Тарҳиб)

📜 Ривоят қиладиларки...
Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

ҲАЁТ ҲИКМАТИ
Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:
- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.
- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..
- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?
- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.
- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми?
Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:
- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.
- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам?
Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.
Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

#ривоят.
Ҳозиргина бир ривоят ўқиб қолдим. Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан, уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.
Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.
Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.
Подшоҳ:
– Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз уни қутқаришга келиб олибсизлар..?
Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.
Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.
– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.
У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.
Сўнг келганлар айтишибди:
“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”
Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"
Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...
Йўқ, инсонни ким бўлмасин, қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!
Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"
Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!
Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!
Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!
Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!
Азизахон Исмоилова

👍6👏2
📖ФАРОСАТ
Бир шоҳнинг яккаю ёлғиз зурриёди бўлиб, у
шунчалар уқувсиз эканки, унга салтанат тугул, оддий
бир ишни топшириш ҳам амримаҳол экан... Ўғлимни қандай ҳунарга ўргатсам экан, деб шоҳ
узоқ бош қотирибди ва охири фолбинликни маъқул
кўрибди... ~Устоз фолбинлар бу мушкул вазифани чор-ночор ўз
зиммаларига олишибди... Орадан йиллар ўтиб, улар шаҳзодани саройга
бошлаб келишибди, шоҳ олдида таъзим қилиб: - Олампаноҳ, ўғлингиз фолбинликнинг барча сир-
асрорларидан воқиф бўлди - нимаики билсак, унга
ўргатдик... Шоҳ узугини кафтига яшириб, ўғлини синов
қилибди.
- Қани, айт-чи, қўлимдаги нима?.. Шаҳзода қумга чизиб, фол очибди:
- Қўлингиздаги нарсанинг ўзи думалоқ, ўртаси тешик,
- дебди ниҳоят... Шоҳ бундан роса мамнун бўлибди.
- Баракалла ўғлим! Лекин сен унинг фақат
аломатларини айтдинг. ..Энди отини ҳам айт-чи... ~Шаҳзода ўйлай-ўйлай:
- Тегирмон тоши, - деб жавоб берибди... ~Бу гапни эшитган шоҳ пешонасига уриб, фарёд
чекибди: - Билим кучи билан барча аломатларни топдинг,
лекин одамнинг кафтига тегирмон тоши
сиғмаслигига фаросатинг етмади...
Алёр бўлинг, Худо ёр бўлинг,
Лек мен томон босманг қадамлар!!!
Майли, сиз ҳам бахтиёр бўлинг,
Мени ёмон кўрган одамлар ....!!!!

👍4🤨2🔥1
📖 ҲАЛОВАТ
Йигит уйланди. Хотини эпсиз, фаросатсиз чиқди. Эрталаб эри уйғотса, аранг ўрнидан турар, юз-қўлини ювмасдан телевизор томоша қилишга ошиқарди. Эр шоша-пиша кийиниб, чой ҳам ичмасдан ишга отланар, кун бўйи ишхонада ҳам кўнгли ёришмас эди. Уйга келса, овқат тайёр эмас, ҳаммаёқ ивирсираган... Костюмни елкасига ташлаб, чойхонага чиқиб кетди. Эртаси ҳам, индин ҳам худди шундай бўлди. Хотин ўз хатолари, камчиликлари ҳақида зиғирча ўйламади, у ўзича фикрлади: "Эрим аниқ бошқасини топиб олган! Ҳамма эркаклар бир гўр!". Зеро, унда хатолари ҳақида ўйлаш учун ҳам фаросат йўқ эди. Эркак эса ҳаловатини топган эди. Бора-бора у умумман уйга келмайдиган бўлди. "Қадримни билиб, бир кун қайтади..." ўйларди шунда ҳам бефаросат хотин ивирсиқ уйда чўзилиб ётганча. Аммо эр бу пайтда қайтмайдиган ерга кетган эди...

ИБРАТ
Ҳазрат Aли бир жанг асносида рақиби билан узоқ уришиб, ниҳоят, уни ерга йиқитдилар ва ўлдирмоқчи бўлдилар.
Шунда душман аскари ҳазрати Aлининг юзига туфлайди. Ҳазрат Aли шундан кейин душманни қўйиб юборади. Ўринларидан туриб, унга:
– Тур энди, кета қол, сени ўлдиришдан воз кечдим, дейдилар.
Душман жангчиси бу ҳолдан ҳайрон қолиб дейди:
– Мени ўлдиришингга бир баҳя қолган эди. Нега ўлдирмадинг?
Ҳазрат Aли бундай жавоб бердилар:
– Мен сенга қарши Aллоҳ йўлида ва фақат Aллоҳ розилигига эришиш учун жанг қилаётган эдим. Сен юзимга тупурганингда эса жаҳлим чиқди. Aгар шу аснода сени ўлдирсам, сенга қарши адоватим сабабли ўлдирган бўлардим. Бунда сени Aллоҳ йўлида эмас, ўз нафсим учун ўлдирган ҳисобланардим. Шу сабабли сени қўйиб юбораман.
Бу сўзларни эшитган рақиб бундай адолат ва нозик фаҳм-фаросат қаршисида имон келтириб, мусулмонлар сафига қўшилди.

👍8
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲
🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин...

👍10
#Ҳаёт_манзаралари
Сўз - буюк қудрат...
Бир қўшнимиз бор . Ҳар доим аёлини камситгани камситган. Бир куни қўшни аёл ҳасратини тўкиб солди.
- Шу десангиз, эрим ёмон одаммаску-я, аммо гапирган гапларига илон пўст ташаворади. Мана уч кундан бери мени "бефаросат" деб чақиришга ўрганибдилар. Қанча ялинсам ҳам, барибир шу одатларини ташамаяптилар . Бу юрагимни ёмонам тилкалаяпти-да.
Унга қараб раҳмим келди. Бир оз ўйланиб, унга нима қилиш кераклигини ўргатдим.
Эртасига келинчак гул - гул яшнаб чиқди. Унга савол назари билан қараганимни кўриб, жавобга шошилди:
- Худди ўргатганингиздек жавоб қилдим. Менга гапира туриб бефаросат девдилар, мен уларга,
- Фаросатсизлигимни ўзим хам биламан, таъкидламасангиз ҳам бўлаверади дедим.
Улар:
-Ия , неожиданна-ку! Қаердан биласан? - деб сўраган саволларига:
- Фаросатим йўқлигини бирдан бир исботи сиздай одамни танлаб турмушга чиққанлигим, фаросатим бўлганда шу ишни қилармидим? - дедим.
Улар бир зум ҳайрон қолдилар-да , кейин:
- Кечир, фаросатхон ! - дедилар.
Хуллас, хамма ишлар жойида...
Сўнгги сўз :
Аёллар ! Сўз - буюк қудрат! Хамма гап уни ишлата билишда.
Илтимос, сўзларни ақл билан қўллаб уйингиз ва ҳаётингизни нурга тўлдиринг...
Хазонрезги

Бефаросат ва фаросатли инсоннинг бир воқеа мисолидаги фарқи.
Еnsaniyat номи остидаги арабистонлик Twitter фойдаланувчиси кўча тозаловчи фаррошни қидириш учун бутун бир кампанияни ишга туширди. Гап шундаки, у ижтимоий тармоқда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги қимматбаҳо тақинчоқлар дўкони расталарига қараб турган фаррошнинг суратини кўриб қолади. Суратнинг тагига бир бефаросат "Яхшиси чиқиндиларга қараса бўларди", деган таҳқирловчи сўзларни ёзган эди. Бу унинг ҳамиятига тегади. Бир неча соат ичида Ensaniyat'нинг пости 6000дан зиёд фойдаланувчилар томонидан твитланди. Кўпчилик фаррош кийимидаги ўша кишини излашга тушди ва ўша куннинг ўзидаёқ уни топишга муваффақ бўлишди. У киши 65 ёшли Носир Ал-Ислом Абдул Карим бўлиб чиқди. Абдул Каримнинг холига бефарқ бўлмаган кишилар ўша растанинг олдида унга қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва сўнгги моделдаги iPhone, шунингдек бир неча қоп гуруч совға қилишди.
Бу воқеа мисолида инсон табиатининг икки хил қутби намоён бўлди: Кимдир ўз бефаросатлигидан муҳтож мискинни таҳқирлаб, унинг устидан кулишни табиий хол деб билса, бошқа биров инсоний фазилати ила фаросат бобида атрофдагиларга юксак ўрнак кўрсатди.

👍4

👍7
Ривоят қиладиларким, пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг расули вазифаси берилган чоқда Иблис алайҳилаънанинг ёрдамчилари ҳовлиқиб келиб:
— Бир пайғамбар жўнатилибди ва бир уммат пайдо бўлибди, — деб хавотир билан хабар беришибди. Шунда Иблис сўрабди:
— Ўша уммат нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севармикин?
Ёрдамчилар «ҳа, севаркан», деб жавоб беришганда, Иблис ҳотиржамлик ва мамнунлик билан дебдики:
— Нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севсалар — масала йўқ, биз учун ташвишли ери ҳам йўқ. Бутга топинишлари мутлақо шарт эмас. Мен уларни уч восита билан йўлдан оздираман: Биринчиси — ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топдириш орқали, иккинчиси — топган-тутганларини лойиқ бўлмаган нарсаларга ҳарж қилдириш орқали ва учинчиси — лойиқ бўлган нарсаларга сарфлашдан юз ўгириш орқали. Билингким, бутун ёмонликларнинг манбаи шулардир.
Тоҳир Малик
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
— Бир пайғамбар жўнатилибди ва бир уммат пайдо бўлибди, — деб хавотир билан хабар беришибди. Шунда Иблис сўрабди:
— Ўша уммат нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севармикин?
Ёрдамчилар «ҳа, севаркан», деб жавоб беришганда, Иблис ҳотиржамлик ва мамнунлик билан дебдики:
— Нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севсалар — масала йўқ, биз учун ташвишли ери ҳам йўқ. Бутга топинишлари мутлақо шарт эмас. Мен уларни уч восита билан йўлдан оздираман: Биринчиси — ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топдириш орқали, иккинчиси — топган-тутганларини лойиқ бўлмаган нарсаларга ҳарж қилдириш орқали ва учинчиси — лойиқ бўлган нарсаларга сарфлашдан юз ўгириш орқали. Билингким, бутун ёмонликларнинг манбаи шулардир.
Тоҳир Малик
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Telegram
Зарбулмасал
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEppXlBnm7BSL8Adlw
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
@Burxonov_Xayotillo
Ассалому алейкум каналимизга хуш келибсиз азиз диндошим.
@Burxonov_Xayotillo
👍8
Тақдирдан қочмоқ...
Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик қилган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига, тушга яқин бир одам ҳовлиқиб келди. Соқчиларга шахсий масала юзасидан Ҳазрат Сулаймонни кўриши лозимлигини айтиб дарҳол ичкарига кирди. Сулаймон қўрқувдан титраб, ранги оқариб кетган одамдан сўради:
— Тинчликми нима гап? Нега бунчалик ваҳимага тушдинг?
Нима дардинг бўлса, айт менга…
Одам ҳовлиқиб:
— Бугун саҳарлаб Азроилни кўрдим. Менга қўрқинчли бир қараш қилди-да, кейин узоқлашди. Тушундимки, у менинг жонимни олишга қарор қилган…
— Тушунарли. Нима қилишимни истайсан?
Одам ёлворди:
— Эй, жонларнинг қўриқчиси, мазлумларни ҳимоя қилувчи Сулаймон… Сен ҳамма нарсага муқтадирсан. Қуш, бўри, тоғ, тош, сенинг амрингда. Шамолга буюр. Мени бу ердан Ҳиндистонга олиб кетсин… Шунда Азроил мени топа олмайди. Мен эса жонимни сақлаб қолган бўламан. Мадад сендан…
Сулаймон, одамнинг ҳолига ачинди. Шамолни чақирди: “Бу одамни дарҳол олиб Ҳиндистонга элтиб қўй…” амрини берди…
Шамол зудлик билан одамни олиб Ҳиндистондаги узоқ бир оролга этиб ташлади. Эртаси куни Ҳазрати Сулаймон мажлис қилиб, ҳамма келганлар билан танишиб чиқди. Бир пайт Азроилнинг ҳам йиғинда ўтирганига кўзи тушди. Уни ёнига чақириб:
— Эй Азроил… Кеча у одамга нега дарғазаб қарадинг? Жонини олсанг олардинг, нега уни бунча қўрқитдинг? – деди.
Азроил жавоб берди:
— Эй, дунёнинг улуғ султони.. Мен у одамга ғазаб билан, қаҳр билан қарамадим, ҳайрат билан боқдим. У янглиш буюрди деган ваҳм қамради. Уни бу ерда кўриб шоширдим. Чунки Тангри менга буюрган эдики: “Боргин, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол” деганди… Уни кўриб, бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам, бу оқшом Ҳиндистонда бўла олмайди, бу қандай бўлди деб ҳайратга тушдим… Унга бундай қарашимнинг сабаби шу эди. Ҳақиқий ҳайрат шуки, кеча оқшом мен у одамни Ҳиндистоннинг фалон оролида жонини олдим!
Мавлоно сўрайди:
— Кимдан қочамиз, ўзимизданми? Бу хомхаёл… Кимдан қочиб қутуламиз… Тангриданми? Қандай гуноҳ… Дунё Тангридан ғофил бўлмоқда… Дунё, пул, аёл, кийим-кечак – тижорат эмасдир. Буни билиб ол…
Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан Кавсар таржимаси

📖 ҚЎЛИ ҚИНҒИР ТИКУВЧИ
Рум шаҳрига бир ёш савдогар ташриф буюрди. Бу шаҳарда машҳур бир тикувчи бор эди. Ёш савдогар шу чеварда кийим тиктиришни хоҳлади.
Йўловчи мўйсафиддан чеварнинг дўкони қаердалигини сўради. Мўйсафид унга чеварнинг дўкони қаерда эканлигини тушунтириб берди ва огоҳлантирди:
- Болам, у машҳур чевар бўлгани билан, қўли эгри. Эҳтиёт бўл. Мана ман деганларнинг матоларидан ўзларига билдирмай қирқиб олади.
- Эх отахон, мен савдогарликни бекорга қилиб юрибманми? Ўғридан кўпини кўрибманми? Хали менинг матоларимни ўғирлайдиган ўғри туғилмаган!
- Болам у жуда моҳир ўғири!
- Отахон, мендан ҳеч нарса ололмайди. Манзилни кўрсатганингиз учун рахмат!
Отахонга шу жавобни айтиб, савдогар чеварнинг дўкони томон равона бўлди. Дўконни қидириб топди. Ичидан чевар чиқиб келди. Чевар шундай мулозамат қилдики савдогарга, худди минг йиллик танишлардек кутиб олди. Савдогар чеварнинг олдига ўзи билан олиб келган қимматбаҳо матони ёйди. Чевар савдогарнинг ўлчамларини олиб матони қайчи билан қирқа бошлади.
Ўз ишини бажараётиб Румнинг гўзал қизлари ҳақида гапирарди, турли хил латифалар айтарди. Латифаларнинг қизиқлигидан савдогар бошини тепага қилиб, қахқаха отиб куларди. Чевар бу онда тезлик билан матонинг бир томонини қирқиб олар ва беркитар эди.
Кейинги сафар ундан хам кулгулироқ латифа айтарди. Савдогар кулаверганидан кўзлари юмилиб кетар, бу онда чевар матонинг яна бир парчасини қирқиб олиб яширар эди. Бирданига чевар жим бўлиб ўз ишини бажаришда давом этди.
- Эй чевар, жуда қизиқ латифалар билар экансан. Нега жимиб қолдинг? Давом эт . . . - деди савдогар.
- Эй савдогар, агар яна бир марта латифа айтсам, сенга кийим тор келиб қолади . . . деб жавоб қайтарди.
Бу ҳикоямиз аслида зарбул масал. Ундаги савдогар – дунёда яашаётган инсонлар. Мўйсафид эса бизга насиҳат қилгувчи отамиз, устозимиз, ибратли ҳикоя ва ҳоказолардир. Чевар бу эса – мана шу дунё. Унинг қирқиб олаётган қимматбаҳо матоси эса, инсоннинг қимматли вақтидир.
Дунё шундай, сизга кулгили, кўнгил-очар нарсаларни кўрсатиб, вақтингизни ўзининг ўткир қайчиси билан “зип” этиб қирқиб олаверади. Буни пайқамай қоласиз. Баъзан пайқаганингизда, кийимингиз тор келиб қолган бўлади. Яъни вақтимиз жуда оз қолган бўлади дунёда.
Бир инсон ибодатсиз танишидан сўрабди:
- Агар сен эртага ўлишингни билиб қолсанг нима қилар эдинг?
- Тавба тазарруъ қилиб ибодат қилар эдим, жавоб берибди таниш.
- Ундай бўлса, сен эртага вафот этмаслигингни биласанмики, ғафлатда юрибсан?!
(Интернет маълумотлари асосида тайёрланди)
Бахтиёр Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиб

👍3🥰2👏1
📖 ГАРОВ
Ҳаётда "Кел, гаров ўйнаймиз. Мана бу бундай, буниси ундай” деб қўл сиқишаётганларни кўрганмисиз?
Шунақа пайтда ҳаёлингиздан нималар кечади? Баъзида жуда жўн масала устида шу тахлит баҳшлашаётганларни кўрсам, немисларнинг бир ҳикояси эсимга тушади. Келинг сизга ҳам ўша ҳикояни айтиб бераман…
- Мен розиман, - қичқирди қовоқхона хўжайини икки мижози билан қўл беришаркан. У табиатан шунақа, гаров ўйнашни яхши кўрарди.
Ҳозир ҳам икки нотаниш мижоздан еган овқатларига пул олиш ўрнига, янги бир гаровга қўл беришди.
Гаров шартларига кўра, хўжайин деворга осилган соат рўпарасига ўтириб, аста илдамлаётган соат миллаларига термулганча, ярим соат мобайнида бирорта сўз айтмаслиги керак эди. Гаров пули шартлашилганидек стол устида турибди. Хўжайин ярим соатдан кейин шу пулларга эга бўлишни ўйлаб қувонарди.
Бироз ўтиб меҳмонлардан бири ўрнидан турди ва пулни чўнтагига солиб, кўчага чиқиб кетди.
- Сизга омад тилайман, - деди бироз ўтиргач иккинчи мижоз ва у ҳам тезда ғойиб бўлди.
"Э, йўқ, мени осонликча лақиллатолмайсиз! Осонликча ютқазадиган ахмоқ йўқ!". - ўйлади хўжайин ва индамай ўтираверди.
Бу орада унинг бозорга кетган хотини кириб келди ва эрини бу ҳолатда кўриб, ажабланганича сўради:
- Сизга нима бўлди? Мижозлар пул тўлашдими?"
Эри лом-мим демади. У девордаги соатдан кўз узмаган кўйи қимирламай ўтирарди.
- Нимага бунақа ўтирибсиз? – ҳовотирлана бошлади хотин.
Эри яна миқ этмади.
- Ҳой, мен сизга гапиряпман! Касалмисиз? Ё ақлдан оздингизми?
Эридан жавоб ололмаган хотин, энди қизига қичқирди:
-Ҳой, Марта, бу ёққа қара, отангнинг аҳволини кўр. У ақлдан озибди шекилли. Тезда докторни айтиб кел. Чоп!
Хўжайин шунда ҳам соатга термулганча жим ўтираверди.
-Отажон, мени танимаяпсизми? - Марта ҳам отасининг аҳволини кўриб қўрқиб кетганди, у ҳам жавоб ололмагач, докторнинг уйи томон чопиб кетди.
Ниҳоят ярим соат ҳам ўтди.
- Мен ютдим! Мен ғолибман!, - қичқирганча ўрнидан сакраб турди хўжайин.
Энди эрининг ақлдан озганига бутунлай ишонган хотин унга эҳтиёткорлик билан яқинлашиб, ялинганнамо деди:
- Илтимос, ўрнингизга ётинг, тинчланинг... Ҳозир доктор
келади.
- Нима? Мени ақлдан озган деб ўйлаяпсанми? - жахл билан қичқирди қовоқхона хўжайини, кейин бўлиб ўтган ишларни ўйларкан, ўзининг алданганини англаб, пешонасига шапатилади:
- Эҳ, мени алдаб кетишибди-ку!
Бу пайтда доктор ҳам етиб келди. Ғазабдан ўзини йўқотиб қўйган хўжайинни жойига ётқизишди.
Доктор "бемордан" қон олди. Хотини унинг бошига ҳўл рўмолча қўйди. Хўжайин ҳамон асабий ғудранарди:
- Тушунсангизчи, мен ақлдан озмадим!
Аммо қип-қизил ахмоқ эканман, пулни ҳам бой бердим!.. Бу гаров менга сабоқ бўлди...
© Ҳомиджон РАҲМОНОВ таржимаси

👍7🥰2