Telegram Web Link
📖 Қизғанчиқ бўлманг!

Аёл йўл четида тухум сотиб ўтирган чолдан сўради:

– Тухум неча пул?

– Донаси 2 дирҳамдан.

– 6 донасини 10 дирҳамга берасизми ёки кетаверайми?

Отахон ноилож рози бўлди. Майли, олақолинг, бугун ҳали бир дона ҳам тухум сотганим йўқ. Жуда бўлмаганда савдоимни сизга сотиш билан бошлай. Охирги пайт савдо унчалик яхши эмас, жуда кам тухум сотаяпман.

Аёл бутун бошли бойликни қўлга киритгандай 2 дирҳам арзонга олган тухумларни олиб ҳурсанд бўлиб ўзининг қимматбаҳо машинаси томон югурди...

...Аёл дугоналари билан ресторанга борди. У ерда ҳар доимгидек кўп буюртма беришди, натижада кўпгина истеъмол қилинмаган егуликлар ортиб қолди.

130 дирҳамлик чек олиб келишганда, бу аёл 150 дирҳам тўлаб қайтими керак эмаслигини айтди. Ушбу воқеа ресторан фаолиятида оддий хол, лекин тухум сотиб кун кўраётган чол учун эса оғриқли масала. Бу аёл 2 дирҳамни қизғанди, лекин деярли 150 дирҳамни кўкка совурди.

Нима учун ана шундай ўринларда савоб қилиш ўрнига,  қизғанчиқлик қиламиз?! Муҳтожга беришга маблағ орттиролмаймиз, лекин орзу ҳавасга бир неча миллионлаб сарф қиламиз. Атрофдагилар бизга баҳо бериши учун ўзимизни кўрсатамиз, аслида-чи, аслида баҳони Холиқ бермайдими?!  

«Халқаро алоқалар бўлими
Моҳира Зуфарова
тайёрлади»


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
Тулки ва эчки

Бахтсиз тасодиф туфайли бир Тулки ўрага тушиб кетибди. У ҳеч ўрадан чиқишнинг иложини қилолмабди. Бир пайт тепадан Эчки ўтиб қолибди. У Тулкидан пастда нима қилаётганини сўрабди.
— Эй, ҳали эшитмадингми? — дебди Тулки. — Яқинда қурғоқчилик бўлармиш, шунинг учун мен бу ерга сув борлигига ишонч ҳосил қилиш учун тушдим. Балки сен ҳам тушарсан? Эчкига бу маслаҳат маъқул келиб, пастга сакрабди. Аммо Тулки тезлик билан унинг орқасига чиқиб, оёқларини унинг узун шохларига қўйибди-да, ўрадан чиқиб олибди.
— Хайр, дўстим, — дебди Тулки, — кейинги сафар эсингда турсин: Ҳеч қачон ўзи мушкул аҳволда қолганнинг маслаҳатига қулоқ солма.

Эзоп масали.


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍4🤷1
📖 ЭШАК ҲАРИД ҚИЛУВЧИ

Бир одам эшак харид қилмоқчи бўлди ва бир эшакни, синаб кўриш учун, уйига етаклаб келиб оғилхонадаги бошқа эшаклариорасига қўйиб юборди. Шунда янги келган эшак бу ердаги эшакларга қайрилиб ҳам қарамай, дарров ҳар қандай ишга яроқсиз бўлган ўта ялқов ва очофат эшакнинг ёнига бориб турди. Бу ҳолни кўрган харидор эшакни етаклаб яна эгасига олиб бориб берди. Эшак эгаси синов қандай ўтганини сўради, харидор унга жавоб қилди: «Ҳеч қандай синовнинг ҳожати йўқ; қарасам, бу эшагинг менинг эшакларим ичидан фақат ўзига ўхшаган биттаси билан зумда иноқлашиб олди».

Одамнинг қандайлигини унинг дўстларига қараб билса бўлади, дейди бу масал.

Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍11
📖 БЎРИ ВА КАМПИР

Егулик ўлжа қидириб изғиб юрган қорни оч Бўри бир уй олдига келганида ичкаридан гўдак боланинг чинқириб йиғлаганини ва Кампир бувисининг: «Бўлди, бас қил, бўлмаса, сени Бўрига бериб юбораман!» деб қўрқитаётганини эшитиб қолди ва, Кампирнинг гапи ростга ўхшайди, деб ўйлаб, болани унга ташлашларини кута бошлади. Кеч кириб, қоронғи тушди, лекин Кампир ҳануз ваъдасини бажармасди; бир пайт ичкаридан Кампирнинг овози эшитилди: «Вой, ўзим ўргилай эркатойимдан, нега энди сени Бўрига берарканман, ундан кўра, ўзимиз тутиб олиб ўлдирамиз ўша Бўрини!» Бу гапни эшитган Бўри тезроқ бу ердан жуфтакни ростлаб нари кетаркан деди: «Бу уйда бетайин одамлар яшаркан — айтган гаплари бошқа-ю, қиладиган ишлари унинг  тескариси».

Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
📖 Товуқ ва Қалдирғоч

Товуқ илон қўйиб кетган тухумларни топди ва ўзи уларни босиб ўтириб бола очирмоқчи бўлди. Мана, тухумлар бирин- кетин чирс-чирс ёрила бошлади. Буни кўриб қолган Қалдирғоч Товуққа деди: «Вой, овсар-е! Нима қилардинг бунақа болаларни очириб; ахир сал катга бўлишса, даставвал сенинг бошингни ейдилар-ку булар!»

Масал дейдики, бадният кишиларга қанча кўп ҳиммат ва хайру саховат кўрсатма, барибир улар шум ниятларини ташламайдилар.

© Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
📖 Фолбин

Фолбин бозор майдонида ўтириб олиб, одамларга фол очар ва шу йўл билан пул топарди. Бир пайт унинг олдига ҳовлиқиб югуриб келган одам бақириб деди: «Ҳей Фолбин, ўғрилар эшигингни бузиб кириб, уйингдаги ҳамма мол-давлатингни ўғирлаб кетишди». Ваҳимага тушган Фолбин сакраб ўрнидан туриб кетди ва бозорни бошига кўтариб дод солганча уйи томон югуриб кетди. Уни йўлда учратган бир одам сўради: «Эй биродар, ўз уйингда нималар бўлаётганини билмас экансан-у, қандай қилиб ўзгалар ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ишларни башорат қила оласан?»

© Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍5
📖 Йўловчи ва Илон

Бир Йўловчи қиш пайтида кетатуриб, совуққотиб сулайи бўлар ҳолда ётган Илонни кўриб қолади ва раҳми келиб, уни қўйнига солиб исинтира бошлайди. Илон совуқ қотган  пайтида Йўловчининг қўйнида жимгина ётади, аммо исиниб жони кирганидан кейин ўз халоскорининг қорнини чақиб заҳарлайди. Йўловчи жони узилар экан, дейди: «Айб ўзимда ахир тириклигида кўрганимда ҳам янчиб ўлдиришим керак бўлган бу газандани сулайиб ётганида қутқариб нима қилардим — ўлса ўлиб кетавермасмиди!»

Масал дейдики, ичиқора, қилмиши фақат ёвузлик бўлган одамларга қанча яхшилик қилма, ундайлар, барибир, яхшиликка ёмонлик қилаверадилар.

© Эзоп масали
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
📖 ҚУРУМСОҚ

Бир қурумсоқ одам барча молу давлатини сотиб, пулига тилла ёмби харид қилди. Кейин у ёмбини девор тагига кўмди-да, ҳар куни келиб ундан хабар олиб турди. Сал нарироқда бир неча одам ишлаётган экан; шу ишчилардан биттаси Қурумсоқнинг девор тагига серқатнов бўлиб қолганини пайқаб, бунинг бир сири бор, деб ўйлади ва ҳеч ким йўқлигида келиб тилла ёмбини ўғирлаб олиб кетди. Ёмби эгаси келиб бойлигининг йўқолганини кўрди ва бу бахтсизликка чидолмай, сочларини юлиб фарёд чека бошлади. Унинг оҳу зорини эшитган бир киши унга деди: «Қўй, куюнма, яхшиси, сен бирор бир тошни олиб, ўша чуқурга кўмгин-да, ёмби кўмдим, деб ўйлаб баҳузур юравер. Ахир бу ерда ётган олтинингдан заррача ҳам фойдаланмас эдинг-ку! Бинобарин, кўмганинг тошми ё олтинми — сенга барибир эмасми?»

Масал демоқчики, фойдаланилмаган билимдан, ақлдан, кучдан, бойликдан ҳеч қандай наф йўқ.

Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
📖 Чўмилаётган Бола

Дарёда чўмилаётган бир Бола сувга чўка бошлади ва соҳилда кетаётган бир одамни кўриб уни ёрдамга чақирди. Лекин бу одам ўйламай-нетмай чуқур дарёга чўмилгани тушгани учун Болага танбеҳ бера бошлади; Бола унга бундай деди: «Сиз олдин менга ёрдам бериб сувдан тортиб олинг, ана ундан кейин бемалол койийверинг».

Ҳозирги замон одамлари ҳам шундай, ёрдам сўрасанг танбеҳ бера бошлайди.

© Эзоп масали


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
📖 Йўловчилар ва чинор дарахти

Бир гуруҳ йўловчилар саратонда туш пайтида жазирама иссиқдан лоҳас бўлиб оёқларини зўрға судраб борардилар. Шу пайт йўлларида бир Чинор дарахти учраб қолди. Улар шу дарахт тагига келиб, соясида ётиб дам ола бошладилар. Бир оздан сўнг сал ўзларига келишгач, тепаларидаги Чинорга қараб бир-бирлари билан гурунглаша бошладилар: «Қара, тоғдек бўйи бор-у, қисир дарахт: мева бермайди, фойдаси ҳам тегмайди одамларга!» Чинор уларга жавобан деди: «Эй ношукур бандалар, ўзларинг-ку менинг соямда ётиб ҳордиқ чиқаряпсанлар. Бас, шундай экан, фойдаси йўқ, мева бермайди, деб мендан нолиганларинг инсофданми?»
Баъзи одамлар ҳам шунақа чинор дарахтига ўхшаган бўладилар: улар одамларга қанча яхшилик қилишмасин, ҳеч ким миннатдорлик билдирмайди.

© Эзоп масали


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
Йўловчи ва Тақдир

Йўловчи узоқ йўл юриб қаттиқ чарчади ва бир қудуқ яқинига келиб, ўзини таппа ерга отдию пинакка кетди; кейин уйқусираб ағдарилди-да, сал бўлмаса қудуққа тушиб кетаёзди. Шу чоғ тепасига келган Тақдир унга деди: «Эй биродар, агар ҳозир бехосдан қудуққа тушиб кетганингда эди, ўзингданмас, мендан нолиган бўлардинг!» Кўпчилик одамлар ҳам шунақа: қилғилиқни ўзлари қилиб қўядилар-да, доим Тангриларни айблайдилар.

© Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6🙏3🥰1
Ҳақиқий умр...

Ривоят қилинишича, бир сайёҳ жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.
  Қишлоқ аҳолиси қабр тошига ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта бўлсада ўлганларнинг ёши жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У қабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.
  Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан:
– Бу Фарруҳ исмли одамнинг қабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.
  Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди:
– Ушбу қабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.
  Бир қабрдан бошқаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига:
– Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.
  Қабристон қоровули табассум қилиб:
– Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз қабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга.
– Ха, -деб жавоб берибди сайёҳ хаёл сурганча.
– Биз фақат ҳаётимизнинг баҳтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Фарруҳ деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чиқариб ташлаганмиз, – дебди.
– Шунда сайёҳ қабристон қоровулига ғамгин оҳангда шундай дебди:
– Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб қолсам қабримга:
– Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг қорнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – деган экан.

  Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.
  Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳақиқий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади.

"Фазилатли амаллар" китобидан

Шу вақтгача яшаган умрингиздан фақат солиҳ амалларингизни олиб ўлчасак, неча йил умр кўргансиз?

Тафаккур қилинг!


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍29👎3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон ва капалак ҳақида ривоят...
Албатта тингланг, ҳулоса ўзингиздан☝️

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibrat
"Uy" animatsion filmi

Juda zo'r ishlangan.
Ko'rishni tavsiya qilaman!


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍9🔥1🥰1👌1
Бўри билан эшак қиссаси...

Кунларнинг бирида бўри билан эшак майсанинг ранги ҳақида баҳслашиб қолдилар:
Эшак: “Майсанинг ранги сариқ” деди.
Бўри: “Майсанинг ранги яшил” деди.
Кўп баҳслашдилар. Аммо, бир ечимга келолмадилар. Охири ўрмоннинг ҳокими шернинг хузурига бориб, ҳукм чиқаришни унга топширишга қарор қилдилар. Маҳкама бошланди. Ҳар бир даъвогар ўзининг ҳужжатини келтирди. Ҳукм ижро қилиш вақти келди. Мажлисдагилар адолат калимасини эшитишга умид қилдилар. Шу пайт шер мажлисда ўтирган гувоҳларнинг орзуларини пучга чиқариб, бўрининг зарарига, бир ой муддат қамоқ жазоси билан жазоланиш ҳукмини берди. Эшакни эса оқлади. Бўри шернинг ҳукмидан норози холатда сўради: “Саййидим, майсанинг ранги яшил эмасми?!”. Шер: “Тўғри, майсанинг ранги яшил” дея, жавоб берди. Бўри яна сўради: “Ундай бўлса, нима учун менга қарши ҳукм чиқардингиз вахолангки, мен ўз фикримда хато қилмагандим?”. Шер: “Тўғри, сен фиркингда хато қилмадинг, лекин маълум бўлиб турган масалада эшак билан тортишдинг. Шунинг учун сенга дарс бўлсин дея, соҳанинг эгаси бўлмаган сўраладиган нарсада тушунчаси, фаҳм-фаросати йўқ кишилар билан тортишмаслигинг ва эътибор қилмаслигинг учун сени зараринга ҳукм чиқардим” дея, жавоб берди.

© Элёрбек Эркинбек

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍4
​​​​#ривоят.

Ҳозиргина  бир ривоят ўқиб қолдим.  Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан,  уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.

Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.

Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.

Подшоҳ:
–  Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз  уни қутқаришга келиб олибсизлар..?

Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.

Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.

– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.

У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.

Сўнг келганлар айтишибди:

“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”

Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"  

Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...

Йўқ,  инсонни ким бўлмасин,  қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!

Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"

Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!

Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!

Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!

Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!

Азизахон Исмоилова


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍51
БАҲИЛЛИК

Товуқ катагининг бурчагидан алоҳида пана қилиб тўсилган ним қоронғи жойда тухумларни босиб ётган курк товуқ деярли емас, ичмас... икки-уч кунда бир дунёни бузгудек овоз билан қақоғлаб ташқарига чопиб чиқар, ўн-ўн беш сония шу ҳолатда туриб, яна ичкарига учиб кириб кетарди. Шу алфозда иккинчи ҳафта ўтиб борарди.
Товуқнинг ҳолидан хабар олиб юрган йигит охирги марта кирганида кўрдики, тухумларнинг айримлари дарз кета бош­лаган. Демак, жўжаларнинг ёруғ дунёга келиш фурсати етган. Йигитнинг дилига шайтон ғулғула солдими, хаёлидан: “Товуқ курк бўлиб турган пайт­да яна ўн-ўн бешта жўжа очириб олсам-чи!” деган гап ўтди ва уйи­дан саватчада тухумлар олиб чиқди. Она товуқнинг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб турди-да, ўша пайтда ичида митти жонлар бетоқат бўлаётган тухумларни йиғиштириб олиб, ўрнига ҳалиги тухумларни қўйиб чиқиб кетди. Она товуқ шитоб билан қақағлаб кирди ва тухумларни бағрига олиб ётди. Ҳозиргина иссиққина бўлган тухумлар нима учун муздеккина бўлиб қолганини сездими, йўқми...
Тухумларни астагина синдириб ичидан жўжаларни чиқариб олган йигит товуқхонадан доим хабардор эди. Тонглар отиб қуёш ботар, ҳафта, ўн кун... Озиб кетган она товуқ ҳар икки-уч кунда ташқарига қақағлаб чопиб чиқиб келарди. Муддати етди чоғи, иккинчи бора қўйилган тухумлар ҳам дарз кета бошлади ва йигит товуқ ташқарига чиқиб кетганда иссиқққина, ичидан жўжаларнинг майин “чий-чий"­лагани эшитилиб турган тухумларни шошилмай яна саватчага териб олди. Уларнинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйилган совуқ тухумларни жойлаштирди, ташқарига чиқиб кетишга шошилмади, чунки энди она товуқнинг аввалги шахду шиддати йўқ эди – узуқ-юлуқ қақоғлаб кириб келди ва янгидан қўйилган тухумларни босиб ётди.
Кеча она товуқнинг бағридан ўғирлаб чиқилган тухумларни ёриб, уларнинг ичидан чиққан жўжаларни аввалгиларига қўшиб хурсанд юрган йигит эрталаб хабар олгани кирганда, бир сиқимгина бўлиб қолган товуқнинг боши осилиб ётарди. Йигит шалвираган қоқ суяк жониворни бир бурчакка кўмди. Ҳовли жимжит, назарида тинмай “чий-чий” қиладиган жўжалар ҳам она товуқ аҳволини ғойибдан сезиб сукут қилишаётгандек эди. Йигит бир-бир қадам босиб улар қамалган катакка яқинлашаркан, кўзи ерда сочилиб ётган майин патчаларга тушди. Онасиз – ҳимоясиз қолган жўжаларни мушукми, итми еб кетганди...


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
😨5🔥32👍2
2025/10/19 01:49:23
Back to Top
HTML Embed Code: