Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲

🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин...

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
​​#Ҳаёт_манзаралари

Сўз - буюк қудрат...

   Бир  қўшнимиз бор . Ҳар доим аёлини камситгани камситган. Бир куни қўшни аёл ҳасратини тўкиб солди.
- Шу десангиз, эрим ёмон одаммаску-я, аммо гапирган гапларига илон пўст ташаворади. Мана уч кундан бери мени  "бефаросат" деб чақиришга ўрганибдилар. Қанча ялинсам ҳам,  барибир шу одатларини ташамаяптилар . Бу юрагимни ёмонам тилкалаяпти-да.
      Унга қараб раҳмим келди. Бир оз ўйланиб, унга нима қилиш кераклигини ўргатдим.
    Эртасига келинчак гул - гул яшнаб чиқди. Унга савол назари билан қараганимни кўриб, жавобга шошилди:

   - Худди ўргатганингиздек жавоб қилдим. Менга гапира туриб бефаросат девдилар, мен уларга,
- Фаросатсизлигимни ўзим хам биламан, таъкидламасангиз ҳам бўлаверади дедим.

Улар:

-Ия , неожиданна-ку! Қаердан биласан? - деб сўраган саволларига:
- Фаросатим йўқлигини бирдан бир исботи сиздай одамни танлаб турмушга чиққанлигим, фаросатим бўлганда шу ишни қилармидим? - дедим.
Улар бир зум ҳайрон қолдилар-да , кейин:

- Кечир, фаросатхон ! - дедилар.

Хуллас, хамма ишлар жойида...

Сўнгги сўз :
Аёллар ! Сўз - буюк қудрат! Хамма гап уни ишлата билишда.
Илтимос, сўзларни ақл билан қўллаб уйингиз ва ҳаётингизни нурга тўлдиринг...

Хазонрезги


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Бефаросат ва фаросатли инсоннинг бир воқеа мисолидаги фарқи.

Еnsaniyat номи остидаги арабистонлик Twitter фойдаланувчиси кўча тозаловчи фаррошни қидириш учун бутун бир кампанияни ишга туширди. Гап шундаки, у ижтимоий тармоқда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги қимматбаҳо тақинчоқлар дўкони расталарига қараб турган фаррошнинг суратини кўриб қолади. Суратнинг тагига бир бефаросат "Яхшиси чиқиндиларга қараса бўларди", деган таҳқирловчи сўзларни ёзган эди. Бу унинг ҳамиятига тегади. Бир неча соат ичида Ensaniyat'нинг пости 6000дан зиёд фойдаланувчилар томонидан твитланди. Кўпчилик фаррош кийимидаги ўша кишини излашга тушди ва ўша куннинг ўзидаёқ уни топишга муваффақ бўлишди. У киши 65 ёшли Носир Ал-Ислом Абдул Карим бўлиб чиқди. Абдул Каримнинг холига бефарқ бўлмаган кишилар ўша растанинг олдида унга қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва сўнгги моделдаги iPhone, шунингдек бир неча қоп гуруч совға қилишди.
Бу воқеа мисолида инсон табиатининг икки хил қутби намоён бўлди: Кимдир ўз бефаросатлигидан муҳтож мискинни таҳқирлаб, унинг устидан кулишни табиий хол деб билса, бошқа биров инсоний фазилати ила фаросат бобида атрофдагиларга юксак ўрнак кўрсатди.

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Бефаросат ва фаросатли инсоннинг бир воқеа мисолидаги фарқи.

Еnsaniyat номи остидаги арабистонлик Twitter фойдаланувчиси кўча тозаловчи фаррошни қидириш учун бутун бир кампанияни ишга туширди. Гап шундаки, у ижтимоий тармоқда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги қимматбаҳо тақинчоқлар дўкони расталарига қараб турган фаррошнинг суратини кўриб қолади. Суратнинг тагига бир бефаросат "Яхшиси чиқиндиларга қараса бўларди", деган таҳқирловчи сўзларни ёзган эди. Бу унинг ҳамиятига тегади. Бир неча соат ичида Ensaniyat'нинг пости 6000дан зиёд фойдаланувчилар томонидан твитланди. Кўпчилик фаррош кийимидаги ўша кишини излашга тушди ва ўша куннинг ўзидаёқ уни топишга муваффақ бўлишди. У киши 65 ёшли Носир Ал-Ислом Абдул Карим бўлиб чиқди. Абдул Каримнинг холига бефарқ бўлмаган кишилар ўша растанинг олдида унга қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва сўнгги моделдаги iPhone, шунингдек бир неча қоп гуруч совға қилишди.
Бу воқеа мисолида инсон табиатининг икки хил қутби намоён бўлди: Кимдир ўз бефаросатлигидан муҳтож мискинни таҳқирлаб, унинг устидан кулишни табиий хол деб билса, бошқа биров инсоний фазилати ила фаросат бобида атрофдагиларга юксак ўрнак кўрсатди.

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Ривоят қиладиларким, пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг расули вазифаси берилган чоқда Иблис алайҳилаънанинг ёрдамчилари ҳовлиқиб келиб:
— Бир пайғамбар жўнатилибди ва бир уммат пайдо бўлибди, — деб хавотир билан хабар беришибди. Шунда Иблис сўрабди:
— Ўша уммат нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севармикин?
Ёрдамчилар «ҳа, севаркан», деб жавоб беришганда, Иблис ҳотиржамлик ва мамнунлик билан дебдики:
— Нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севсалар — масала йўқ, биз учун ташвишли ери ҳам йўқ. Бутга топинишлари мутлақо шарт эмас. Мен уларни уч восита билан йўлдан оздираман: Биринчиси — ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топдириш орқали, иккинчиси — топган-тутганларини лойиқ бўлмаган нарсаларга ҳарж қилдириш орқали ва учинчиси — лойиқ бўлган нарсаларга сарфлашдан юз ўгириш орқали. Билингким, бутун ёмонликларнинг манбаи шулардир.


Тоҳир Малик

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Тақдирдан қочмоқ...

Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик қилган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига, тушга яқин бир  одам ҳовлиқиб келди.  Соқчиларга шахсий масала юзасидан Ҳазрат Сулаймонни кўриши лозимлигини айтиб  дарҳол ичкарига кирди. Сулаймон қўрқувдан титраб, ранги оқариб кетган одамдан сўради:
—    Тинчликми нима гап? Нега бунчалик ваҳимага тушдинг?
Нима дардинг бўлса, айт менга…
Одам ҳовлиқиб:
—    Бугун саҳарлаб Азроилни кўрдим. Менга қўрқинчли бир қараш қилди-да, кейин узоқлашди. Тушундимки, у менинг жонимни олишга қарор қилган…
—    Тушунарли. Нима қилишимни истайсан?
Одам ёлворди:
—    Эй, жонларнинг қўриқчиси, мазлумларни ҳимоя қилувчи Сулаймон… Сен ҳамма нарсага муқтадирсан. Қуш, бўри, тоғ, тош, сенинг амрингда. Шамолга буюр. Мени бу ердан Ҳиндистонга олиб кетсин… Шунда Азроил  мени топа олмайди.  Мен эса  жонимни сақлаб қолган бўламан. Мадад сендан…
Сулаймон, одамнинг ҳолига  ачинди.  Шамолни чақирди:  “Бу одамни дарҳол олиб Ҳиндистонга элтиб қўй…” амрини берди… 
Шамол зудлик билан одамни олиб Ҳиндистондаги узоқ бир оролга этиб ташлади. Эртаси куни Ҳазрати Сулаймон мажлис қилиб, ҳамма келганлар билан танишиб чиқди. Бир пайт Азроилнинг ҳам йиғинда ўтирганига кўзи тушди. Уни ёнига чақириб: 
—    Эй Азроил… Кеча у одамга нега дарғазаб қарадинг? Жонини олсанг олардинг, нега уни бунча қўрқитдинг? – деди.
Азроил жавоб берди:
—    Эй, дунёнинг улуғ султони.. Мен у одамга ғазаб билан, қаҳр билан қарамадим, ҳайрат билан боқдим. У янглиш буюрди деган ваҳм қамради. Уни бу ерда кўриб  шоширдим. Чунки Тангри менга буюрган эдики: “Боргин, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол” деганди… Уни кўриб, бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам, бу оқшом Ҳиндистонда бўла олмайди, бу қандай бўлди деб ҳайратга тушдим… Унга бундай қарашимнинг сабаби шу эди. Ҳақиқий ҳайрат шуки, кеча оқшом мен у одамни Ҳиндистоннинг фалон оролида жонини олдим!
Мавлоно сўрайди:
—    Кимдан қочамиз, ўзимизданми? Бу хомхаёл… Кимдан қочиб қутуламиз… Тангриданми? Қандай гуноҳ… Дунё Тангридан ғофил бўлмоқда… Дунё, пул, аёл, кийим-кечак – тижорат эмасдир. Буни билиб ол…


Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан  Кавсар таржимаси

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 ҚЎЛИ ҚИНҒИР ТИКУВЧИ

Рум шаҳрига бир ёш савдогар ташриф буюрди. Бу шаҳарда машҳур бир тикувчи бор эди. Ёш савдогар шу чеварда кийим тиктиришни хоҳлади.
Йўловчи мўйсафиддан чеварнинг дўкони қаердалигини сўради. Мўйсафид унга чеварнинг дўкони қаерда эканлигини тушунтириб берди ва огоҳлантирди:
- Болам, у машҳур чевар бўлгани билан, қўли эгри. Эҳтиёт бўл. Мана ман деганларнинг матоларидан ўзларига билдирмай қирқиб олади.
- Эх отахон, мен савдогарликни бекорга қилиб юрибманми? Ўғридан кўпини кўрибманми? Хали менинг матоларимни ўғирлайдиган ўғри туғилмаган!
- Болам у жуда моҳир ўғири!
- Отахон, мендан ҳеч нарса ололмайди. Манзилни кўрсатганингиз учун рахмат!
Отахонга шу жавобни айтиб, савдогар чеварнинг дўкони томон равона бўлди. Дўконни қидириб топди. Ичидан чевар чиқиб келди. Чевар шундай мулозамат қилдики савдогарга, худди минг йиллик танишлардек кутиб олди. Савдогар чеварнинг олдига ўзи билан олиб келган қимматбаҳо матони ёйди. Чевар савдогарнинг ўлчамларини олиб матони қайчи билан қирқа бошлади.
Ўз ишини бажараётиб Румнинг гўзал қизлари ҳақида гапирарди, турли хил латифалар айтарди. Латифаларнинг қизиқлигидан савдогар бошини тепага қилиб, қахқаха отиб куларди. Чевар бу онда тезлик билан матонинг бир томонини қирқиб олар ва беркитар эди.
Кейинги сафар ундан хам кулгулироқ латифа айтарди. Савдогар кулаверганидан кўзлари юмилиб кетар, бу онда чевар матонинг яна бир парчасини қирқиб олиб яширар эди. Бирданига чевар жим бўлиб ўз ишини бажаришда давом этди.
- Эй чевар, жуда қизиқ латифалар билар экансан. Нега жимиб қолдинг? Давом эт . . . - деди савдогар.
- Эй савдогар, агар яна бир марта латифа айтсам, сенга кийим тор келиб қолади . . . деб жавоб қайтарди.
Бу ҳикоямиз аслида зарбул масал. Ундаги савдогар – дунёда яашаётган инсонлар. Мўйсафид эса бизга насиҳат қилгувчи отамиз, устозимиз, ибратли ҳикоя ва ҳоказолардир. Чевар бу эса – мана шу дунё. Унинг қирқиб олаётган қимматбаҳо матоси эса, инсоннинг қимматли вақтидир.
Дунё шундай, сизга кулгили, кўнгил-очар нарсаларни кўрсатиб, вақтингизни ўзининг ўткир қайчиси билан “зип” этиб қирқиб олаверади. Буни пайқамай қоласиз. Баъзан пайқаганингизда, кийимингиз тор келиб қолган бўлади. Яъни вақтимиз жуда оз қолган бўлади дунёда.
Бир инсон ибодатсиз танишидан сўрабди:
- Агар сен эртага ўлишингни билиб қолсанг нима қилар эдинг?
- Тавба тазарруъ қилиб ибодат қилар эдим, жавоб берибди таниш.
- Ундай бўлса, сен эртага вафот этмаслигингни биласанмики, ғафлатда юрибсан?!

(Интернет маълумотлари асосида тайёрланди)

Бахтиёр Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиб


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 ГАРОВ

Ҳаётда "Кел, гаров ўйнаймиз. Мана бу бундай, буниси ундай” деб қўл сиқишаётганларни кўрганмисиз? 

Шунақа пайтда ҳаёлингиздан нималар кечади? Баъзида жуда жўн масала устида шу тахлит баҳшлашаётганларни кўрсам, немисларнинг бир ҳикояси эсимга тушади. Келинг сизга ҳам ўша ҳикояни айтиб бераман… 

- Мен розиман, - қичқирди қовоқхона хўжайини икки мижози билан қўл беришаркан. У табиатан шунақа, гаров ўйнашни яхши кўрарди.

 Ҳозир ҳам икки нотаниш мижоздан еган овқатларига пул олиш ўрнига, янги бир гаровга қўл беришди. 

 Гаров шартларига кўра, хўжайин деворга осилган соат рўпарасига ўтириб, аста илдамлаётган соат миллаларига термулганча, ярим соат мобайнида бирорта  сўз айтмаслиги керак эди. Гаров пули шартлашилганидек стол устида турибди. Хўжайин ярим соатдан кейин шу пулларга эга бўлишни ўйлаб қувонарди. 
 
Бироз ўтиб меҳмонлардан бири ўрнидан турди ва пулни чўнтагига солиб, кўчага чиқиб кетди.

- Сизга омад тилайман, - деди бироз ўтиргач иккинчи мижоз ва у ҳам тезда ғойиб бўлди.

"Э, йўқ, мени осонликча лақиллатолмайсиз! Осонликча ютқазадиган ахмоқ йўқ!". - ўйлади хўжайин ва индамай ўтираверди. 

Бу орада унинг бозорга кетган хотини кириб келди ва эрини бу ҳолатда кўриб, ажабланганича сўради:

- Сизга нима бўлди? Мижозлар пул тўлашдими?" 

Эри лом-мим демади. У девордаги соатдан кўз узмаган кўйи қимирламай ўтирарди.

- Нимага бунақа ўтирибсиз? – ҳовотирлана бошлади хотин.

Эри яна миқ этмади.

- Ҳой, мен сизга гапиряпман! Касалмисиз? Ё ақлдан оздингизми?

Эридан жавоб ололмаган хотин, энди қизига қичқирди: 

-Ҳой, Марта, бу ёққа қара, отангнинг аҳволини кўр. У ақлдан озибди шекилли. Тезда докторни айтиб кел. Чоп!

Хўжайин шунда ҳам соатга термулганча жим ўтираверди.

-Отажон, мени танимаяпсизми? - Марта ҳам отасининг аҳволини кўриб қўрқиб кетганди, у ҳам жавоб ололмагач, докторнинг уйи томон чопиб кетди.

Ниҳоят ярим соат ҳам ўтди.

- Мен ютдим! Мен ғолибман!, - қичқирганча ўрнидан сакраб турди хўжайин.

Энди эрининг ақлдан озганига бутунлай ишонган хотин унга эҳтиёткорлик билан яқинлашиб, ялинганнамо  деди:

- Илтимос, ўрнингизга ётинг, тинчланинг... Ҳозир доктор
келади.

- Нима? Мени ақлдан озган деб ўйлаяпсанми? - жахл билан қичқирди қовоқхона хўжайини, кейин бўлиб ўтган ишларни ўйларкан, ўзининг алданганини англаб, пешонасига шапатилади:

- Эҳ, мени алдаб кетишибди-ку! 

Бу пайтда доктор ҳам етиб келди. Ғазабдан ўзини йўқотиб қўйган хўжайинни жойига ётқизишди.
 
Доктор "бемордан" қон олди. Хотини унинг бошига ҳўл  рўмолча қўйди. Хўжайин ҳамон асабий ғудранарди:

- Тушунсангизчи, мен ақлдан озмадим! 

Аммо  қип-қизил ахмоқ эканман, пулни ҳам бой бердим!.. Бу гаров менга сабоқ бўлди...
 

© Ҳомиджон РАҲМОНОВ таржимаси

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 Қизғанчиқ бўлманг!

Аёл йўл четида тухум сотиб ўтирган чолдан сўради:

– Тухум неча пул?

– Донаси 2 дирҳамдан.

– 6 донасини 10 дирҳамга берасизми ёки кетаверайми?

Отахон ноилож рози бўлди. Майли, олақолинг, бугун ҳали бир дона ҳам тухум сотганим йўқ. Жуда бўлмаганда савдоимни сизга сотиш билан бошлай. Охирги пайт савдо унчалик яхши эмас, жуда кам тухум сотаяпман.

Аёл бутун бошли бойликни қўлга киритгандай 2 дирҳам арзонга олган тухумларни олиб ҳурсанд бўлиб ўзининг қимматбаҳо машинаси томон югурди...

...Аёл дугоналари билан ресторанга борди. У ерда ҳар доимгидек кўп буюртма беришди, натижада кўпгина истеъмол қилинмаган егуликлар ортиб қолди.

130 дирҳамлик чек олиб келишганда, бу аёл 150 дирҳам тўлаб қайтими керак эмаслигини айтди. Ушбу воқеа ресторан фаолиятида оддий хол, лекин тухум сотиб кун кўраётган чол учун эса оғриқли масала. Бу аёл 2 дирҳамни қизғанди, лекин деярли 150 дирҳамни кўкка совурди.

Нима учун ана шундай ўринларда савоб қилиш ўрнига,  қизғанчиқлик қиламиз?! Муҳтожга беришга маблағ орттиролмаймиз, лекин орзу ҳавасга бир неча миллионлаб сарф қиламиз. Атрофдагилар бизга баҳо бериши учун ўзимизни кўрсатамиз, аслида-чи, аслида баҳони Холиқ бермайдими?!  

«Халқаро алоқалар бўлими
Моҳира Зуфарова
тайёрлади»


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Тулки ва эчки

Бахтсиз тасодиф туфайли бир Тулки ўрага тушиб кетибди. У ҳеч ўрадан чиқишнинг иложини қилолмабди. Бир пайт тепадан Эчки ўтиб қолибди. У Тулкидан пастда нима қилаётганини сўрабди.
— Эй, ҳали эшитмадингми? — дебди Тулки. — Яқинда қурғоқчилик бўлармиш, шунинг учун мен бу ерга сув борлигига ишонч ҳосил қилиш учун тушдим. Балки сен ҳам тушарсан? Эчкига бу маслаҳат маъқул келиб, пастга сакрабди. Аммо Тулки тезлик билан унинг орқасига чиқиб, оёқларини унинг узун шохларига қўйибди-да, ўрадан чиқиб олибди.
— Хайр, дўстим, — дебди Тулки, — кейинги сафар эсингда турсин: Ҳеч қачон ўзи мушкул аҳволда қолганнинг маслаҳатига қулоқ солма.

Эзоп масали.


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 ЭШАК ҲАРИД ҚИЛУВЧИ

Бир одам эшак харид қилмоқчи бўлди ва бир эшакни, синаб кўриш учун, уйига етаклаб келиб оғилхонадаги бошқа эшаклариорасига қўйиб юборди. Шунда янги келган эшак бу ердаги эшакларга қайрилиб ҳам қарамай, дарров ҳар қандай ишга яроқсиз бўлган ўта ялқов ва очофат эшакнинг ёнига бориб турди. Бу ҳолни кўрган харидор эшакни етаклаб яна эгасига олиб бориб берди. Эшак эгаси синов қандай ўтганини сўради, харидор унга жавоб қилди: «Ҳеч қандай синовнинг ҳожати йўқ; қарасам, бу эшагинг менинг эшакларим ичидан фақат ўзига ўхшаган биттаси билан зумда иноқлашиб олди».

Одамнинг қандайлигини унинг дўстларига қараб билса бўлади, дейди бу масал.

Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 БЎРИ ВА КАМПИР

Егулик ўлжа қидириб изғиб юрган қорни оч Бўри бир уй олдига келганида ичкаридан гўдак боланинг чинқириб йиғлаганини ва Кампир бувисининг: «Бўлди, бас қил, бўлмаса, сени Бўрига бериб юбораман!» деб қўрқитаётганини эшитиб қолди ва, Кампирнинг гапи ростга ўхшайди, деб ўйлаб, болани унга ташлашларини кута бошлади. Кеч кириб, қоронғи тушди, лекин Кампир ҳануз ваъдасини бажармасди; бир пайт ичкаридан Кампирнинг овози эшитилди: «Вой, ўзим ўргилай эркатойимдан, нега энди сени Бўрига берарканман, ундан кўра, ўзимиз тутиб олиб ўлдирамиз ўша Бўрини!» Бу гапни эшитган Бўри тезроқ бу ердан жуфтакни ростлаб нари кетаркан деди: «Бу уйда бетайин одамлар яшаркан — айтган гаплари бошқа-ю, қиладиган ишлари унинг  тескариси».

Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 Товуқ ва Қалдирғоч

Товуқ илон қўйиб кетган тухумларни топди ва ўзи уларни босиб ўтириб бола очирмоқчи бўлди. Мана, тухумлар бирин- кетин чирс-чирс ёрила бошлади. Буни кўриб қолган Қалдирғоч Товуққа деди: «Вой, овсар-е! Нима қилардинг бунақа болаларни очириб; ахир сал катга бўлишса, даставвал сенинг бошингни ейдилар-ку булар!»

Масал дейдики, бадният кишиларга қанча кўп ҳиммат ва хайру саховат кўрсатма, барибир улар шум ниятларини ташламайдилар.

© Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 Фолбин

Фолбин бозор майдонида ўтириб олиб, одамларга фол очар ва шу йўл билан пул топарди. Бир пайт унинг олдига ҳовлиқиб югуриб келган одам бақириб деди: «Ҳей Фолбин, ўғрилар эшигингни бузиб кириб, уйингдаги ҳамма мол-давлатингни ўғирлаб кетишди». Ваҳимага тушган Фолбин сакраб ўрнидан туриб кетди ва бозорни бошига кўтариб дод солганча уйи томон югуриб кетди. Уни йўлда учратган бир одам сўради: «Эй биродар, ўз уйингда нималар бўлаётганини билмас экансан-у, қандай қилиб ўзгалар ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ишларни башорат қила оласан?»

© Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 Йўловчи ва Илон

Бир Йўловчи қиш пайтида кетатуриб, совуққотиб сулайи бўлар ҳолда ётган Илонни кўриб қолади ва раҳми келиб, уни қўйнига солиб исинтира бошлайди. Илон совуқ қотган  пайтида Йўловчининг қўйнида жимгина ётади, аммо исиниб жони кирганидан кейин ўз халоскорининг қорнини чақиб заҳарлайди. Йўловчи жони узилар экан, дейди: «Айб ўзимда ахир тириклигида кўрганимда ҳам янчиб ўлдиришим керак бўлган бу газандани сулайиб ётганида қутқариб нима қилардим — ўлса ўлиб кетавермасмиди!»

Масал дейдики, ичиқора, қилмиши фақат ёвузлик бўлган одамларга қанча яхшилик қилма, ундайлар, барибир, яхшиликка ёмонлик қилаверадилар.

© Эзоп масали
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 ҚУРУМСОҚ

Бир қурумсоқ одам барча молу давлатини сотиб, пулига тилла ёмби харид қилди. Кейин у ёмбини девор тагига кўмди-да, ҳар куни келиб ундан хабар олиб турди. Сал нарироқда бир неча одам ишлаётган экан; шу ишчилардан биттаси Қурумсоқнинг девор тагига серқатнов бўлиб қолганини пайқаб, бунинг бир сири бор, деб ўйлади ва ҳеч ким йўқлигида келиб тилла ёмбини ўғирлаб олиб кетди. Ёмби эгаси келиб бойлигининг йўқолганини кўрди ва бу бахтсизликка чидолмай, сочларини юлиб фарёд чека бошлади. Унинг оҳу зорини эшитган бир киши унга деди: «Қўй, куюнма, яхшиси, сен бирор бир тошни олиб, ўша чуқурга кўмгин-да, ёмби кўмдим, деб ўйлаб баҳузур юравер. Ахир бу ерда ётган олтинингдан заррача ҳам фойдаланмас эдинг-ку! Бинобарин, кўмганинг тошми ё олтинми — сенга барибир эмасми?»

Масал демоқчики, фойдаланилмаган билимдан, ақлдан, кучдан, бойликдан ҳеч қандай наф йўқ.

Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 Чўмилаётган Бола

Дарёда чўмилаётган бир Бола сувга чўка бошлади ва соҳилда кетаётган бир одамни кўриб уни ёрдамга чақирди. Лекин бу одам ўйламай-нетмай чуқур дарёга чўмилгани тушгани учун Болага танбеҳ бера бошлади; Бола унга бундай деди: «Сиз олдин менга ёрдам бериб сувдан тортиб олинг, ана ундан кейин бемалол койийверинг».

Ҳозирги замон одамлари ҳам шундай, ёрдам сўрасанг танбеҳ бера бошлайди.

© Эзоп масали


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
📖 Йўловчилар ва чинор дарахти

Бир гуруҳ йўловчилар саратонда туш пайтида жазирама иссиқдан лоҳас бўлиб оёқларини зўрға судраб борардилар. Шу пайт йўлларида бир Чинор дарахти учраб қолди. Улар шу дарахт тагига келиб, соясида ётиб дам ола бошладилар. Бир оздан сўнг сал ўзларига келишгач, тепаларидаги Чинорга қараб бир-бирлари билан гурунглаша бошладилар: «Қара, тоғдек бўйи бор-у, қисир дарахт: мева бермайди, фойдаси ҳам тегмайди одамларга!» Чинор уларга жавобан деди: «Эй ношукур бандалар, ўзларинг-ку менинг соямда ётиб ҳордиқ чиқаряпсанлар. Бас, шундай экан, фойдаси йўқ, мева бермайди, деб мендан нолиганларинг инсофданми?»
Баъзи одамлар ҳам шунақа чинор дарахтига ўхшаган бўладилар: улар одамларга қанча яхшилик қилишмасин, ҳеч ким миннатдорлик билдирмайди.

© Эзоп масали


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Йўловчи ва Тақдир

Йўловчи узоқ йўл юриб қаттиқ чарчади ва бир қудуқ яқинига келиб, ўзини таппа ерга отдию пинакка кетди; кейин уйқусираб ағдарилди-да, сал бўлмаса қудуққа тушиб кетаёзди. Шу чоғ тепасига келган Тақдир унга деди: «Эй биродар, агар ҳозир бехосдан қудуққа тушиб кетганингда эди, ўзингданмас, мендан нолиган бўлардинг!» Кўпчилик одамлар ҳам шунақа: қилғилиқни ўзлари қилиб қўядилар-да, доим Тангриларни айблайдилар.

© Эзоп масали

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Ҳақиқий умр...

Ривоят қилинишича, бир сайёҳ жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.
  Қишлоқ аҳолиси қабр тошига ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта бўлсада ўлганларнинг ёши жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У қабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.
  Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан:
– Бу Фарруҳ исмли одамнинг қабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.
  Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди:
– Ушбу қабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.
  Бир қабрдан бошқаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига:
– Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.
  Қабристон қоровули табассум қилиб:
– Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз қабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга.
– Ха, -деб жавоб берибди сайёҳ хаёл сурганча.
– Биз фақат ҳаётимизнинг баҳтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Фарруҳ деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чиқариб ташлаганмиз, – дебди.
– Шунда сайёҳ қабристон қоровулига ғамгин оҳангда шундай дебди:
– Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб қолсам қабримга:
– Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг қорнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – деган экан.

  Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.
  Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳақиқий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади.

"Фазилатли амаллар" китобидан

Шу вақтгача яшаган умрингиздан фақат солиҳ амалларингизни олиб ўлчасак, неча йил умр кўргансиз?

Тафаккур қилинг!


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
2024/05/02 11:36:16
Back to Top
HTML Embed Code: