Telegram Web Link
🎧 Янги суҳбат!

🧄 “Бадбўй, лекин шифобахш!”
Саримсоқ ҳақида эшитгансиз, лекин бу даражада эмас!

Саримсоқ – иммунитет учун қурол, вирус учун заҳар, паразит учун қирқинчи!
🎙 Суҳбатда нималар бор: Табиий антибиотик – аллицин нима?
Қандай қилиб саримсоқ қон босимни туширади?
Диабет, гижжалар, шамоллаш – барчасида фойдаси
Лекин... кимларга эҳтиёт бўлиш керак?
Эшитмасангиз, сиз ҳам “бошқалар” сингари дорига тикилиб қолаверасиз.

Эшитсангиз – тана учун ҳақиқий “биоқалқон” қандай тайёрланишини билиб оласиз.

📥 Саримсоқ ҳақидаги подкастни эшитинг – жисмингиз сизга раҳмат айтади!

👉 Подкастга ўтиш учун шу ерни босинг🔽🔽🔽🔽
https://youtu.be/9B2MDDKw3t4

🔊 Бу сафарги суҳбатда – саримсоқни янги кўз билан кўрасиз.

📲 Эшитинг, ўрганинг, дугоналарингиз билан улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍95👏3
Ортиқча вазннинг зарари нимада?
Ўзига хос қилиб айтганда, ортиқча вазн одамни дарров ўлдирмайди, аммо у кўплаб хасталиклар хавфини оширади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, дунёдаги ўлим сабаблари орасида биринчи ўринларда туради.
Ортиқча вазн ва семизлик билан боғлиқ кенг тарқалган касалликлар:

Гипертония (юқори қон босими)
Қон босимининг доимий равишда 139/89 мм с.б.дан юқори бўлиши. Бу ҳолат юрак хуружи, инсульт, юрак ва буйрак етишмовчилиги хавфини оширади.

Остеоартрит (суяк бўғимларининг артрози)
Бу бўғим касаллигидир: бўғим тўқималари секинлик билан емирилади, оғриқ, қийин ҳаракатланиш, шиш пайдо бўлади. Тоғайлар, боғламалар, суяклар зарарланади.

2-тур диабет
Қонда глюкоза даражаси доимий равишда юқори бўлиб туради. Организм инсулинни етарлича ишлатолмайди, шу сабабли диабет ривожланади.

Сизда ортиқча вазн борми?

Бўлса марҳамат ташриф буюринг, биз сизга ечим берамиз.

–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:

🌐 https://www.tg-me.com/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib
9👍9👏1
🧠🕋 Хотира синови ва қалб мусиқаси — Намоз
Ҳар бир кун бизга юклама олиб келади:
📌 ишлар
📌 гаплар
📌 инсонлар
📌 ҳислар...
Миямиз эса уларни хотира қутисига жамлайди.
Лекин... бир кун келиб, бу хотиралар йўқолсачи? 😟

🧓 Альцгеймер — инсонни аста-секин ўзлигидан узоқлаштиради.
Фарзандини танимайди, ўз исмини эсламайди.
Лекин шундай нур борки, у қалб ва мияга парвариш қилади:
Намоз 🕌

📚 Илм нима дейди?
📌 Journal of Religion & Health журналида 892 нафар 65 ёшдан ошган инсон ўртасидаги тадқиқот натижалари:
Доимий намоз ўқувчиларда Альцгеймер ривожланиш хавфи 50% камроқ! 🧠


Нега намоз бу қадар таъсирли?

1️⃣ Қомат, руку, сажда – мияга қон ва кислород оқимини оширади 🧎‍♀️💨

2️⃣ Хушуъ – стрессни камайтиради, асабни тинчлантиради 😌🕊

3️⃣ Қуръон тиловати ва зикрлар – мияни машқ қилдирувчи тил ва хотира фаолияти 🔁📖

❤️ Намоз — бу фақат ибодат эмас
Намоз —
💡 хотирани сақлайди,
💡 онгни қувватлайди,
💡 қалбни тозалайди.

🧕 Агар сиз:

Қариликда ҳам ўзингизни танишни истасангиз
Хотирани ёруғ ва фаол сақламоқчи бўлсангиз
Руҳий барқарорлик ва қалб ҳузурини хоҳласангиз...

... беш вақт намозни ҳаёт тарзингизга айлантиринг! 🕋🙏

🧠🤲 Бу — ақлий, жисмоний ва руҳий соғлик учун энг чиройли сармоядир.

–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:

🌐 https://www.tg-me.com/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib
38👍17
❄️ Ёзда совуққа алданиб, шамоллаб қолманг!

Ташқарида 40 даража.
Юриб-юриб терга ботдингиз. Шу пайт... муздек сув! 🧊

"Иштаҳа очди!" дейсиз. Шартта қотириб ичасиз.
Ёки: Кўчадан кириб келиб, кондиционерни максималга қўясиз. “Зўр-ку!” деб ўзингизни мақтайсиз.

🥶 Бир неча соатдан кейин эса:
– Бўғзингиз ғижимлайди
– Томоқ оғрийди
– Бурун битади
– Бош оғрийди
– Мушаклар “чарчадим” деб бақиради
– Ва сиз ётоққа михланасиз...

❗️Сабаб нима?
Тана терлаб турганда – муздек сув, шамол ёки кондиционер қаттиқ шок келтиради.
Иммунитет тушади, қон томирлар қисқаради, ички аъзолар мувозанатдан чиқади.

🚫 Қиладиган энг кенг тарқалган хато:
🔻 Терлаб туриб муздек сув ичиш
🔻 Кондиционерни юқорига ёқиб, “дарақ” қилиб унга юзланиш
🔻 Ҳўл тана билан шамолда қолиш
🔻 Музқаймоқни иссиқдан қочиш воситаси деб билиш

Нима қилиш керак?
1️⃣ Сув – муздек эмас, хона ҳароратида бўлсин.
2️⃣ Кўчадан кирганингизда — тўғри муздекка эмас , аста салқинга ўтинг.
3️⃣ Кондиционер остида эмас, ён томон ёки сал узоқда ўтиринг.
4️⃣ Ҳўл кийим билан шамолга чиқманг.
5️⃣ Музқаймоқ ва газли ичимликлардан узоқроқ юринг.

🎯 Ёз завқини совуқ билан ўлдирманг!
Бироз салқинлик туйиш учун бир ҳафта ётоқда ётишга арзимайди!
Ёз — ҳаёт, ҳаракат, хурсандчилик мавсуми.

Шуни шамол билан алмашманг.
Хотиржам, ақлли, эҳтиёт ҳаёт – саломатлик кафолати.

Шу ҳолат сизда бўлганми?
Унда бу тавсиялар сиз учун!

Яқинларингиз ҳам бундай хатога йўл қўймаслиги учун, уларга ҳам юборинг ✉️

–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:

🌐 https://www.tg-me.com/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib
19👍11👏3
Alafer Аs - organizmni quvvatlovchi

Tarkibi: Xilba, zanjabil, steviya, qora xalila, balila, omila, propolis, zarchava ildizi, sedana, ravoch ildizi, uzum, anor, tut, olma, na‘matak, qichitqi o‘t, arpabodiyon, limon, malina, jiyda mevasi, qizil lavlagi, olxo‘ri, kaliy sorbat, tozalangan suv.

Xususiyati:
– Vitaminlar va mineral moddalarga boy bo‘lib, tarkibidagi biologik aktiv moddalar organizmning vitamin va minerallarga boyitib, eritropoezni rag‘batlantirish xususiyatiga ega
– Jigar-o‘tqopi, oshqozon-ichak xazm bezlarini stimullab, ishtahani ochadi.

Hajmi — 200 ml
Narxi — 35.000 so‘m

Murojaat uchun: +998555103003; +998935874403

Manzil: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Usta Olim tor koʻchasi, 21.
Moʻljal: Sebzor chorrahasi, Riviera savdo markazi orqasi.

Yetkazib berish xizmati mavjud.

(Toshkent shahriga yandex va boshqa kompaniyalar orqali, viloyatga pochta va h.klar orqali)

@zmtxk
13
🍭 Ширинликка тортмаслик учун табиий йўллар
Метформин ўрнига нима ишлатиш мумкин? Қандли диабет, инсулинорезистентлик ва ширинликка қарамликда ёрдам берадиган топ табиий воситалар ва усуллар 👇
🌿 1. Корица
– Инсулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради
– Глюкозани пасайтиради
– Ширинликка талабни камайтиради
Чойга, таомга, капсула кўринишида қабул қилинади
💪 2. Магний
– Инсулинга ҳужайра сезгирлигини оширади
– Ширинликка қарамликни камайтиради
– Дефицитида диабет хавфи ортиб боради
🥬 Кешью, уруғлар, баргли кўкатларда кўп
🌰 3. Пажитник (Хелба)
– Инсулин ва глюкозани туширади
– Овқатдан кейин қанд кўтарилишини секинлаштиради
🍲 Таомга қўшиш ёки кунига 15 грдан қабул қилиш мумкин
🧬 4. Хром пиколинат
– Ширинликка қарамликни пасайтиради
– Инсулин фаолиятини яхшилайди
💊 Самараси 5 ҳафтада сезилади
🍇 5. Барбарис (Берберин)
– Метформинга табиий альтернатива
– Инсулин сезгирлигини оширади
– Яллиғланиш, ёмон холестеринни камайтиради
– В витаминлари танқислигини келтириб чиқармайди
🍃 6. Жимнема
– Қанд ва углеводлар алмашинувини тартибга солади
– Барбарис билан бирга ичилганда самарали
🧠 7. Мио-инозитол
– Инсулинорезистентлик, метаболик синдром, ПКЯ, гестацион диабетда қўлланилади
– Глюкоза алмашинувини яхшилайди

.

Табиий воситаларни қувватловчи 4 муҳим одат:

🧫 8. Ичак микрофлорасига эътибор
– Пробиотик ва пребиотиклар инсулинга сезгирликни оширади
🥣 Кефир, кимчи, ачитилган маҳсулотлар фойдали.

🏃‍♀️ 9. Жисмоний фаолият
– 30 дақиқалик юриш ёки аэроб машқлар глюкозани метформиндек туширади
– Висцерал ёғларни камайтиради
– Энергияни оширади

☀️ 10. Витамин ва Омега-3 баланси
– D, B12, B9, Омега-3 – қанд ва гормон мувозанати учун зарур
– Дефицитида қанд кўтарилиши ва чарчоқ ривожланади.

😴 11. Уйқу ва стресс назорати
– Уйқусизлик ва стресс ➡️ кортизол кўтарилиши ➡️ қандни ошиши
– 7–8 соатлик уйқу, нафас машқлари, хотиржам ҳаёт – гормонларга ёрдам

🧾 Хулоса:
Метформин – ягона ечим эмас. Табиат ва турмуш тарзингиз сизга соғломлик бериши мумкин.
Ширинликка қарамлик, ортиқча вазн ва қандли диабет муаммоларида комплекс ёндашув энг самарали натижани беради! 💚

Сизда ширинликка қарамлик борми?
Zaytunmedtib маҳсулотларидан фойдаланиб кўринг.

–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:

🌐 https://www.tg-me.com/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib
33👍7👏5
🦵 Болаларда Тунда Оёқ Оғриши: Нима Сабаб? 🤔

Кўплаб ота-оналар боласи тунда уйғониб, "оёғим оғрийди" деб йиғлашидан ташвишга тушади 😟
Бу тасодифий ҳолат эмас! Сабаблари турлича ва баъзилари жиддий эътибор талаб этади.

1️⃣ Ўсиш оғриқлари 🌱
Энг кенг тарқалган сабаб.
3-12 ёшдаги болаларда учрайди.
Оғриқлар одатда болдир, сон, тизза атрофида кечқурун ва тунда пайдо бўлади 🌙
Симметрик бўлади, эрталабгача ўтиб кетади 💤

2️⃣ Магний танқислиги 🧂
Мушаклар бўшашиши ва тинч уйқу учун жуда муҳим.
Етишмаса – санчиқсимон оғриқ, уйқу бузилиши, безовталик пайдо бўлади 😫
Магний глицинат ёки магний мойи (магниевое масло) фойда беради 💆‍♀️

3️⃣ Жисмоний зўриқиш 🏃‍♂️
Кунда кўп югурган, сакраган болаларда кечқурун мушаклар чарчайди.
Тананинг тикланиш жараёнида оғриқ пайдо бўлиши мумкин 😴

4️⃣ Механик сабаблар 🦶
Плоскостопии (текис оёқ), умуртқа муаммолари — оёққа тушадиган босимни нотўғри тақсимлайди.
Оғриқ одатда кундуз ҳам кузатилади

5️⃣ Скелет-боғлам касалликлари ⚠️
Ювенил артрит, Пертис касаллиги, остеохондропатиялар
Агар шиш, қизариш, бир томонда оғриқ, тана ҳарорати бўлса — бу аллақачон касаллик белгисидир 🚨

6️⃣ Асабийлик ва сезгирлик 🧠
Ҳаддан ташқари ҳиссиётчан болаларда оғриқка сезувчанлик юқори бўлади.
Кўпинча чарчоқ, уйқу олдидан пайдо бўлади 😵

7️⃣ Қон айланиши муаммолари 🩸
Қондаги кислород етишмаслиги тунда мушак оғриқларини келтириб чиқаради.
Узоқ турган болаларда ёки жуда қаттиқ жим турганда кузатилиши мумкин.

8️⃣ Инфекция ёки яллиғланиш 🦠
Агар оғриқ бир томонда, қизариш, шиш, иссиқлик, ҳарорат билан кечса – инфекция ёки суякда яллиғланиш бўлиши мумкин.
Бу ҳолда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш шарт! 🚑

9️⃣ Руҳий омиллар ва стресс 😰
Баъзи болалар тунда оғриқ орқали ички қўрқув ёки стрессини ифода этади.
Кўпроқ руҳий сезгир, ортиқча толиққан болаларда учрайди.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?
🔺 Оғриқ бир томонда бўлса
🔺 Қизариш, шиш, тана ҳарорати бўлса
🔺 Юришда чўлоқлаш ёки ҳаракат чекланса
🔺 Болада уйқу бузилиши ва кучли безовталик кузатилса
➡️ Шифокор кўриги зарур! 👩‍⚕️

📌 Хулоса:
Тунда оёқ оғриғи — баъзан оддий ва мумкин, лекин баъзан жиддий касаллик белгиси ҳам бўлиши мумкин.

🎯 Эътиборли бўлинг, фарзандингизни тингланг. Агар оғриқ мунтазам такрорланса — сабабини аниқлаш муҳим.

🧘‍♂️ Соғлом овқат, магний қўшимчалари, дам олиш ва яхши уйқу кўп ҳолларда ечим бўлиши мумкин.

–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:

🌐 https://www.tg-me.com/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib
16👍6
Audio
Сўранг, жавоб берамиз?

Биоқўшимчаларни қандай ичиш керак?


@Muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97👏1
Тухум - хотирани яхшилайди

Кўп одамлар ацетилхолин деб аталадиган модда ҳақида эшитмаган бўлиши мумкин. Ушбу модда тухумда мавжуд ва хотирани яхшилашга ёрдам беради.

Ҳар куни эрталаб тухум истеъмол қилинг. Бу, айниқса, болалар учун фойдалидир, чунки бу оддий одат уларнинг концентрациясини яхшилайди ва яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.


–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:

🌐 https://www.tg-me.com/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib
8👍7
2025/10/23 21:12:20
Back to Top
HTML Embed Code: