Telegram Web Link
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87-моддаси. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш

Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш —

БҲМнинг 1/10 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87-моддаси (чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш) билан 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган судланувчи суд залида қамоққа олинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга ҳамда улардан келиб чиқадиган вазифа ва чора-тадбирларни белгилашга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик

Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддаларни ва қурилиш материалларини бир жойга тўплашда, ушбу моддалар ва материалларни, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик, махсус техник қурилмаларни қўлламасдан битумни эритиш —

фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, —

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) билан 419 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 18 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиатни асраш - барчамизнинг бурчимиз!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА

Гулистон туманлараро иқтисодий судида икки тадбиркорлик субъекти ўртасидаги шартномавий низо кўриб чиқилиб, ўз ечимини топди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Денов туманида йўл безориси маъмурий жаримага тортилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўз акасини зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиб, баданига қасддан оғир шикаст етказган ака-укалар судланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг сайёр мажлисида муқаддам судланиб, шартли жазога ҳукм қилинган мактаб ўқувчисига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу гал вояга етмаган ўсмир бола Жиноят кодескисининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Батафсил лавҳада...

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ҳуқуқбузар 10 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда фуқарога нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиб, босқинчилик содир этган 19 ёшли йигит 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-моддаси. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-моддаси билан 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-1-моддаси. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш

Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
2025/10/21 23:48:51
Back to Top
HTML Embed Code: