#мақола

Мукофот – бонус ҳақида

Яқинда бир обуначимиз бонус – мукофот ҳақида савол бердилар. Ушбу саволга жавоб бошқа обуначиларимизга ҳам фойдали бўлади деган фикрда, уни сизлар билан бўлишишга қарор қилдик.

Маълумки, аксарият ишлар нафақат маош (ойлик), балки мукофот (замонавий тилда – бонус)ни ҳам кўзда тутади. Баъзи ишлар фақат маошни кўзда тутса ҳам, иш берувчи ўз ихтиёри билан иш бажарувчига мукофот бериши ҳам мумкин. Асосийси икки томон иш ҳақини ва мукофотни аралаштириб юбормасликлари керак. Чунки иш ҳақи муайян келишилган ишни/вазифани бажаргани учун берилади, мукофот эса бирор бир келишилган ишни яхшироқ бажаргани учун ёки иш берувчи томонидан ишни бажарган томонни рағбатлантириш учун берилади. Иш ҳақи ва мукофот бир бирини истисно қилмайди (яъни иш ҳақи берилди дегани, энди ўша ходимга/ишчига мукофот берилмайди дегани эмас). Иш ҳақи аниқ келишиб олиниши керак бўлган нарса, мукофот эса доим ҳам келишилмайди, балки иш берувчи ўз ихтиёри билан ҳам мукофот бериши мумкин. Шу билан бирга, ишчи-ходимларни ишга бўлган рағбат-иштиёқини кучайтириш учун уларга мукофот ваъда қилиш мумкин. Бунда, мукофот берилишининг шартлари аниқ эълон қилиниши/билдирилиши керак, акс ҳолда тушунмовчилик юз бериши муқаррар (бундай ҳолатни ҳаётда жуда кўп учратамиз, ишчилар ўзларини мукофотга лойиқ деб кўришади, иш берувчи эса уларнинг ишидан қониқмайди ва уларни мукофотга лойиқ деб билмайди).

Хўш, мукофот қандай берилади?

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

Иш хақи

Ассалому алайкум!
Мени бошчилигимда бир ходим ишлар эди. Унга қўйилган вазифаларни битирмай ишдан кетиб қолди ва ишлаб юрган даврида хам, ишларни охиригача етказмай юрар эди. Мени уни огоҳлантирдим хам, ойликни тўлиқ олиш учун, сенга юклатилган вазифаларни якунлашинг керак деб, лекин у бу гапларга парво қилмади.
Саволим шундан иборатки, мен унга иш хақини қилмаган иши учун ҳам беришим тўғрими? Ишларни бажарган ойларида, мен хақини тўлиқ бериб юрганман.

💬 «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Вақт етарли бўлишига қарамай унга юклатилган вазифаларни бажармаган ёки бажаришда сусткашлик қилган бўлса, шунга мос равишда ойлик маошидан ушлаб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
📝 “Ислом молияси”дан изоҳ: ушбу савол-жавобда кўрилган масала бугунги кунда энг кўп дуч келинаётган масалалардан бўлиб қолган. Масалан усталарни олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг аксарияти ишни вақтида бажармайди, чунки бу ишни олишдан олдин аввалги жойда ишни охирига етказмаган бўлади (яъни бирданига бир нечта жойдан буюртма олиб қўйган бўлади). Ёмон томони, аввалги жойдан ҳам қарз, янги жойдан ҳам бўнак олиб қўйиб янги буюртмачини ҳам ўзига ипсиз боғлаб қўйган (уй қурган ёки таъмирлаганлар буни жуда яхши билишади). Бу ҳолатда аввалги буюртмачи ҳам устани кетидан овора, бўнак берган бечора янги буюртмачи ҳам ўша устани кутиб вақт йўқотишга мажбур. Натижада, иккала буюртма берган ҳам норози, норози бўлиб пул бергандан кейин устани топиш тутишида ҳам барака бўлмайди (“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берса, ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти), ваҳоланки усталарнинг мехнат ҳақини кам деб бўлмайди.
Бундай зиддиятли ҳолатларни олдини олиш учун муддатлари кўрсатилган ишлар рўйхати киритилган соддароқ шаклда бўлса ҳам ёзма шартнома тузиш амалиётини урфга киритиш яхши натижа беради деб ўйлаймиз
.

@IslomMoliyasi канали
ИШ ҲАҚИНИ КЕСИШ

🕌 Ислом дини кишиларни меҳнат қилишга ундайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз” (“Жумъа” сураси, 10-оят). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ер юзида тарқалиб, ҳалол меҳнат билан ризқ топишга тарғиб қилмоқда.

Инсон ҳар қандай йўналишда меҳнат қилар экан, хоҳ бошлиқ бўлсин, хоҳ ходим бўлсин, маош, иш ҳақи деган тушунчага тўқнаш келади. Ушбу молиявий муомала адолатга таянган ҳолда бўлиши жиҳатидан, шариатнинг бу борада ўз қоида ва кўрсатмалари мавжуд. Қуйида ишчилар ва уларнинг иш ҳақи борасидаги баъзи масалаларни ёритамиз.

🔰 Шариатда ишчи ходимлар икки турга бўлинади:
1. Умумий ишчилар
– омма учун хизмат қиладиган ишчилар бўлиб, улар бир киши ёки ташкилотга боғланган бўлмайдилар. Ким тарафидан буюртма берилса, келишув асосида ишни бажариб, ҳақларини оладилар.

2. Хос ишчилар – маълум бир шахс ёки ташкилот бошқаруви остида, келишувга асосланиб, муайян вақт мобайнида ўз меҳнатини ижарага топширган инсонлар. Улар келишилган муддат ичида фақат ўша ташкилот ёки шахс учун ишлайдилар.

Ҳозирги кунда иш берувчи шахс ёки ташкилот ва ишчи-ходимлар ўртасида иш вақтида бошқа нарсалар билан машғул бўлиш, ишга кеч қолиш ва шу каби турли вазиятлар туфайли иш ҳақидан ушлаб қолиш, жаримага тортиш каби муомала кенг тарқалмоқда ва низоларга сабаб бўлмоқда. Ушбу масалага тааллуқли бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлиб, шариат бу масалада қуйидагича ечимлар берган:

🌐 давомини ўқиш👇
https://islommoliyasi.uz/uz/5458/

@IslomMoliyasi канали
#тафсир

Бир оят тафсири: «Лайл» сураси 5 — 12 оятлар

«5. Бас, кимки ато (закот ва садақотларни) берса ва (Аллоҳдан) қўрқса,
6. ҳамда гўзал (нарса)ни* тасдиқ этса,
7. бас, унга осон (йўл)ни муяссар қилурмиз.
8. Аммо, кимки бахиллик қилса ва (ўзини) беҳожат санаса,
9. ҳамда гўзал (нарса)ни ёлғонга чиқарса,
10. бас, унга оғир (йўл)ни “муяссар” қилурмиз.
11. (У) ҳалок бўлган вақтида бойлиги унга фойда бермас.
12. Албатта, ҳидоят (Тўғри йўлга йўллаш) фақат Бизнинг зиммамиздадир.»

Ушбу оятлар тафсирини ўқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/layl-5-12/

@IslomMoliyasi канали
ШУНДАЙ КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ:
Мен қўйларимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимизни қуйидагича тузмоқчимиз:
- чўпон қўйларни яйловда боқади ва шу қўйлардан 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларни ўртага тенг бўлишамиз, мана шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи бўлади;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шундай келишув тузсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади. Чунки чўпоннинг иш ҳақи мажҳул (яъни ноаниқ).

Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва хизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл (яъни ўша ҳудудда шунақа иш қилган чўпонга ўртача қанча иш ҳақи тўланса, унга ҳам шунча ҳақ) берилади.

Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

“Ислом молияси”дан изоҳ: бу ҳолатда чўпонга муайян иш ҳақи белгиланади ва агар буюртмачи томон чўпонни ишга рағбатини оширмоқчи бўлса, келишилган иш ҳақига қўшимча равишда қандайдир мукофот-бонус берилиши ҳақида келишиб олиш мумкин. Масалан, агар бир йилдан кейин туғилган қўзилар сони 40 тадан ошса, чўпонга 10 та қўзи бонус-мукофот берилади (ойликдан ташқари), деб.

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

КОМПЕНСАЦИЯ

Ассалому алайкум!
Бизнесда вақт, маблағ, сифат тамонидан нохақ талофат кўрган одам нариги тарафдан компенсация ундириши жоизми? Агар жоиз бўлса қандай хажмда бўлади? Мисол учун мен ўз ишлаб чиқарувим учун муҳим бўлган бирор нима (масалан эҳтиёт қисм) буюртма қилдим, нарх, сифат, муддат келишилди. Лекин нариги тараф сифатсиз махсулот тақдим қилса ёки вақтни келишилгандан анча чўзиб юборса (ўйламасдан буюртма олаверган), шу сабабли бизнесимга зарар бўлса компенсация талаб қилишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кўрилган реал зарарни қоплатиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

📝 “Ислом молияси”дан изоҳ:
Масалан, ишлаб чиқарувчи ўзига керакли бўлган хом ашёни сотиб олиш учун етказиб берувчи билан шартнома тузди. Етказиб берувчи шартномада келишилган вақтда хом ашёни етказиб бермади. Ишлаб чиқарувчи эса ўз навбатида ўзининг мижозига тайёр маҳсулот етказиб беролмади ва у билан тузилган шартномага мувофиқ жарима тўлади. Ана шу жаримани хом ашё етказиб берувчидан қоплатиб олиши (копенсация қилдириши) мумкин. Лекин бунинг учун бундай ҳолат, яъни зарарни қоплаш масаласи хом ашё етказиб берувчи билан тузилган шартномада кўрсатиб ўтилиши тўғри бўлади, акс ҳолда етказиб берувчи зарарни қоплашни рад қилиши ва шу сабабли иш (иқтисодий масалалар билан шуғулланувчи) судга оширилиши мумкин, бу эса вақт ва маблағ йўқотиш дегани.

Шу билан бирга, исломда “эҳтимолий фойда” тушунчаси инкор қилинади. Масалан, ишлаб чиқарувчи хом ашё етказиб берувчига "агар сен фалон куни етказиб берганингда, мен молимни шунчага сотган бўлишим мумкин эди, энди мен шунча фойдадан қуруқ қолдим", дейиши мумкин эмас.
Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
Қурилиш (истисна) шартномасида муддат кечиктирилгани учун жарима қўллаш масаласи

#Савол
Ислом банки ва қурилиш компанияси ўртасида қурилиш бўйича битим имзоланишга тайёрланди. Мазкур шартномага кўра, қурилиш ташкилоти ўз ҳисобидан хом-ашё, ишчи кучи, билим ва тажрибани ишга солиб, шартномада кўзда тутилган иншоотни қуриши керак ва ташкилот бунинг эвазига муайян маблағни қўлга киритади. Қурилиш шартномасида жарима банди ҳам мавжуд. Бу банд агар Ислом банки (Мижоз) тўловларни ўз вақтида амалга оширмаса, Банкка нисбатан жарима қўллашни, агар қурилиш ташкилоти қурилишни ўз вақтида амалга оширмаса, қурилиш ташкилотига нисбатан жарима қўллашни назарда тутади.
Шариат кенгашига банк томонидан шартномада жарима қўллаш банди жоизлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

#Жавоб

Муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш/ иншоотни қуриш бўйича битим – Истисна деб аталади. Мазкур битимга мувофиқ, қурувчи-пудратчи томон фойдаланиладиган хом-ашёларга ҳам, жалб қилинадиган ишчи кучига ҳам масъул бўлади. Шартномада иккита томон мавжуд: Сотувчи – ишлаб чиқарувчи, девелопер, пудратчи корхона деб номланади ва Мижоз, яъни ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бунёд этилган иншоотни қабул қилиб олувчи томон. Шартномага кўра, Мижознинг мажбуриятларига жадвалга мувофиқ келишилган маблағларни тўлаб бориш киради. Қурувчи-пудратчи эса шартномага кўра келишилган муддатда, келишилган хусусиятга эга маҳсулот ёки иншоотни тайёрлаб / қуриб етказиб бериши керак. Бунда зарурий хом-ашёлар билан таъминлаш ва талаб этилган ишни амалга оширишга корхонанинг ўзи жавобгар ҳисобланади.

Ислом банкининг мажбурияти молиявий хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, шартномада пеня белгиланишига шариатда йўл қўйилмайди, чунки бу пеня шариатда тақиқланган фоиз (рибо) билан баробар ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳозирги пайтда ислом банкчилиги ва молияси соҳаси етакчи уламоларининг аксарияти бундай шартномаларда Ислом банки-мижозга нисбатан ишлаб чиқарувчи-қурувчи ташкилотга ўз вақтида тўловлар қилмагани учун жарима қўллаш мумкин, чунки бу уни (яъни Мижозни) интизомга солади, лекин йиғилган маблағлар хайрия мақсадларига йўналтирилиши шарт дейишади.

Бошқа тарафдан, қурувчи-пудратчи корхонанинг мажбурияти – тавсифланган маҳсулот ёки бино-иншоотни ўз вақтида тайёрлаб/қуриб беришдир ва шариат тамойилларига биноан, ушбу турдаги мажбурият бўйича ишни охирига етказиш кечиктирилган тақдирда молиявий жазо қўлланилиши мумкин.

Дубай ислом банки ташаббуси билан тузилган “Dar Al Sharia” муассасасининг фатвоси асосида тайёрланди.

Батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/qurilish-istisna-shartnomasida-jarima-qollash/

Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube
Мавзу бўйича баъзи мулоҳазалар:
1. Ўзбек тилида “сунъий интеллект” эмас, балки “сунъий тафаккур” ёки “сунъий онг” дейиш тўғри бўлади;
2. Қизиқ ҳолат, ҳалол бўлиш керак деб ўргатилган сунъий онг ҳам алдашни ўрганибди. Аллоҳнинг элчиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ёлғончи биздан (яъни мусулмонлардан) эмас деган бўлишларига қарамай ёлғон гапирамиз, молимизни айбини айтмай сотамиз, ваъдамизга вафо қилмаймиз... Ваҳоланки, сунъий онгдан фарқли ўлароқ, биз дўзах азоби борлиги ҳақида огоҳлантирилганмиз. Хуллас, биз сунъий тафаккурнинг ёлғон гапиришни ўрганганлигига хайрон бўлмасак ҳам бўлади (“Мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўлади”, деб бежиз айтмаган халқимиз).
3. Сунъий тафаккурдан ҳозирни ўзида муайян ишларимизни бажаришда фойдаланяпмиз, бу жараён янада кучайиб боришида эса шубҳа йўқ. Бироқ, ҳар бир нарсанинг ижобий тарафи бўлганидек, салбий тарафи ҳам бор. Агар инсон ҳар бир ишда унинг салбий ва ижобий тарафларини инобатга олмаса... оқибати шунга яраша бўлади.

Аллоҳ оқибатимизни хайрли қилсин.
Молия ташкилоти учун дастур яратиб бериш

#савол_жавоб

Ассалому алайкум!
асбим дастурчи. Масофадан туриб турли корхоналар учун дастур яратиш билан шуғуланаман. Бир хусусий молия ташкилоти ўз мижозлари билан шартномалари ва тўловлари бўйича ички тизим яратиш бўйича буюртма берди. Вазифам, барча жараёнларни автоматлаштириб бериш. Мижознинг маълумотларини сақлаш, мижоз шартномалари ва кечиккан қарзларини ҳисоблаб борадиган дастур ишлаб чиқиш. Бунда риболи муносабатлар ҳам бўлади ва дастурда бу жараёнларни ҳам ҳисобга олган ҳолда дастурлаш керак. Уларга бундай дастури яратиб беришимни ҳукми қандай?

💬Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
:
Ва алайкум ассалом! Рибавий амалиётлар учун дастур тузиб бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

📝
“Ислом молияси”дан изоҳ: Ушбу жавобга асос сифатида уламолар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини келтиришади: «...Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир». (Моида сураси, 2-оят).


@IslomMoliyasi канали
Тежамкорлик – маза қилмасдан харажат қилиш усулидир, деб ёзган экан бир ёзувчи.

Тежамкорлик албатта яхши, лекин магарам бирор нима сотиб олар экансиз, буни хурсанд ҳолда қилинг, чунки завқ олмасдан харажат қилиш одамга ҳеч қандай ижобий ҳиссиёт бермайди (лекин барибир харажат қилинади). Шундай экан, ҳалолдан топганингизни ҳалолга сарф қилаётганингизни ўзига ҳам хурсанд бўлинг, чунки шуни ўзи маза қилишингизга етарли асос бўла олади.
Яқинларингиз ва дўстларингизга чин дилдан, маза қилиб ўзингизга ҳам ёқадиган нарсаларни ҳадя қилишга одатланинг, бундан сиз жуда катта завқ ва албатта савоб оласиз
.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз” (Имом Бухорий: “Ал-адаб ал-муфрад”).
 
Ҳурматли ислом молияси ва иқтисодиёти ихлосмандлари!

Кўпчилигингизга маълум бўлиши мумкин, профессор Меҳмет Асутай яқинда, яъни жорий йилда Ислом иқтисодиёти соҳасида эришган ютуқлари Ислом тараққиёт банки томонидан эътироф этилди ва ушбу халқаро молия муассасининг махсус мукофотга сазовор бўлди.

Профессор Меҳмет Асутай 2016 йил Ўзбекистонда таъсис этилган International School of Finance Technology and Science (ISFT) институти томонидан 2024-йил 24-25-май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ISFT 2024 халқаро анжуманида асосий маърузачи ва фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга рози бўлганини эълон қиламиз. Анжуман давомида Профессор Алижа Авдукич профессор Меҳметга асосий маърузачи сифатида ҳамроҳлик қилади.

Агар кимдир ушбу халқаро анжуманда иштирок этишни ва юқорида номлари зикр этилган (Ислом иқтисодиёти ва молияси соҳасидаги илмий ишлари билан машҳур) икки профессор билан учрашишни истаса, қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин: https://conference.isft-ilm.uz/

Сизлар билан ушбу халқаро анжуман давомида учрашишни интиқлик билан кутамиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Анжуман ташкилотчилари.
​​#мақола

Нажш ёки харидорни ҳаққоний нархдан маҳрум қилиш


Савдода харидорни маҳсулотнинг ҳаққоний бозор нархидан маҳрум қилиш деган тушунча бор. Бунда, бозорга энди кириб келган, бозор нарх-навосидан хабари бўлмаган (масалан, хорижлик сайёҳ) ёки табиатан содда харидорга маҳсулотни тожир/савдогар ҳаддан зиёд қиммат нархда сотади ва шу орқали харидорни адолатли нарх-наводан “маҳрум” қилиш ҳолати юзага келади.

Маҳрум қилишнинг турли кўринишлари бор. Масалан, маҳаллий тожирларнинг (олиб-сотарлар) қишлоқдан маҳсулот олиб келаётган деҳқонларнинг йўлига чиқиб улар бозордаги нарх-навони билмасидан туриб уларнинг молини арзон-гаров сотиб олиши ҳам маҳрум қилишга киради.

Маҳрум қилишнинг яна бир кўриниши араб тилида “нажш” деб аталади, бунда мол олиш нияти бўлмаган одам ўзини харидорга солиб молни нархини кўтаради (бундай одамлар одатда сотувчи бн келишиб иш қилишади), натижада бошқа ҳақиқий харидорлар бу қилвирликка ишониб молни ҳақиқий нархидан юқори нархга сотиб олишади. Бундай қилвир ишлар асосан машина ёки уй-жой бозорларида юз беради...

🔰 давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/7519/

🟢 @IslomMoliyasi канали
🇺🇿🇲🇾Malayziyada tashkil etiladigan malaka oshirish kursiga taklif etamiz!

“Islom banki va moliyasi: Malayzia tajribasi” yo‘nalishi bo‘yicha o‘tkaziladigan kurs mashg‘ulotlari 2024-yil 15–27-may kunlari Kuala-Lampur shahrida tashkil etilib, xorijlik amaliyotchi ekspertlar tomonidan ma'ruza va amaliyot darslari olib boriladi.

Bir nafar ishtirokchi uchun kursning narxi 1800 (bir ming sakkiz yuz) emas endi 1200 (bir ming ikki yuz) AQSh dollarini tashkil etadi. Kurs davomida ishtirokchilar Malayziya Markaziy banki, Malayziya Soliq va zakot qo‘mitasi, Xalqaro Islomiy Likvidlilikni Boshqarish tashkiloti, Malayziya qimmatli qog‘ozlar tashkiloti va Malayziya Bank Muamalat Islom banki kabi tashkilotlar amaliyoti bilan tanishish uchun korporativ tashriflar tashkil etiladi.

O‘quv dasturi yakunida sertifikat beriladi.

Bundan tashqari ishtirokchilarga Bank-moliya akademiyasida tashkil qilinadigan Islom moliyasi bo'yicha kurslarga bepul qatnashish imkoniyati beriladi.

Stajirovka dasturi bilan ushbu 👉havola👈 orqali tanishishingiz mumkin.

🔗 Ro‘yxatdan o‘tish

Batafsil ma’lumotlarni https://www.tg-me.com/BekzodS_4840 orqali olishingiz mumkin.

🌐 www.bfa.uz | 🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram | 📺Youtube | Linked in
Мушоракага оид очиқ савол

Сармоя киритмасдан мушорака ташкил қилиш (яъни шерикчилик битими асосида бизнес ҳамкорлик) мумкинми? Агар мумкин бўлса шунга бирор мисол келтиринг.
Ислом молияси | Islom moliyasi
Мушоракага оид очиқ савол Сармоя киритмасдан мушорака ташкил қилиш (яъни шерикчилик битими асосида бизнес ҳамкорлик) мумкинми? Агар мумкин бўлса шунга бирор мисол келтиринг.
💬 Очиқ саволнинг жавоби

Баъзи обуначиларимиз бугун қўйилган очиқ саволга тўғри жавоб беришди (Аллоҳ илмларини зиёда қилсин).

❇️ Демак, саволнинг жавоби қуйидагича:
Мушораканинг бир тури бор, унинг номи Ширкат ал-вужуҳ (вужуҳ/юз ширкати). Шерикчиликнинг ушбу турида томонлар умуман сармоя киритишмайди. Улар насияга мол сотиб олишади ва нақдга сотишади ва олинган фойдани келишувга кўра тақсимлашади. Зиён эса насияга олинган молга талафот етганда қанчасини тўлашни томонлар зиммасига олса, ўшанча миқдорда бўлади.
Шерикчиликнинг вужуҳ ширкати дейилишининг сабаби, унда икки киши молсиз, важҳ-юзларини (бошқача айтганда обрўларини) ўртага қўйиб шерикликка нарса харид қилиб, кейин уни сотиб фойда кўришади.

Шунингдек, шерикчиликнинг яна бир тури бор, унинг номи Ширкат ал аъмал (ўзбек тилида амал/касб/ишни бирлаштириш асосидаги шерикчилик дейиш мумкин). Бунда ҳам (назарий жиҳатдан) томонлар ўртага сармоя тикмасдан шерикчилик қилишлари мумкин. Масалан, икки ёки ундан кўп тикувчи буюртма асосида кийим ёки бошқа нарсалар тикиб шерикчилик қилишади. Фойда келишилган нисбатга кўра тақсим қилинади (мисол учун, қайсидир тикувчи ишнинг мураккаброқ қисмини тикишни зиммасига олиши ва шунга кўра фойданинг ҳам кўпроғига даъвогарлик қилиши мумкин). Зиён эса, фойда нисбатига кўра шериклар орасида тақсим қилинади.

@IslomMoliyasi канали
Forwarded from Kozimxon Turaev
📉 Xodimlarni tizimli boshqarishni istaysizmi?

📊 Biz "Korporativ boshqaruv va HR" kursimizda mana shu ilmlarni ko'p yillik xalqaro tajriba va aniq instrumentlar orqali o'rgatamiz.

🗓 Kursimizning 9-mavsumiga 18-maydan start beriladi.

Kursimiz dasturi bilan shu yerda tanishing

Batafsil ma'lumot olish uchun ro'yxatdan o'ting yoki quyidagi raqamlar orqali murojaat qiling

https://forms.amocrm.ru/rlvvxwc

📞 +998910080509

📞 +998910010509
Ассалому алайкум!
Куни кеча бир обуначимиз мушоракага оид савол билан мурожаат қилдилар. Шу савол-жавоб бошқа обуначиларимизга ҳам манфаатли бўлади деган умидда уни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Савол:
Ушбу телеграм каналга қўйилган музораба бўйича мақолаларни ўқиб, чекланган музораба ҳақида маълумотга эга бўлдик (яъни сармоядор иш бошқарувчи музорибни бирор жой ёки соҳа билан чегаралаши мумкин экан). Худди шу каби мушоракада ҳам иш юритувчи томонни чегаралаш мумкинми?

Жавоб:
Исломда, ҳар қандай шартни, агар у шарт шариатга зид бўлмаса, тузилаётган битим/шартномаларга киритиш мумкин. Хусусан, мушоракада, яъни томонлар маблағ киритиб бирор бизнес лойиҳани амалга ошираётган келишув доирасида, томонларнинг бири бизнесни муайян тармоқ ёки ҳудуд билан чеклаш таклифини киритиши мумкин. Агар мушорака иштирокчилари (яъни бизнес ҳамкорлар) шу шартга рози бўлишса, улар шу шарт ўзаро келишув асосида бекор қилинмагунча унга риоя қилишлари керак бўлади. Ўзаро келишувга риоя қилмаслик ҳуқуқбузарлик (тааддий) ҳисобланади. Шериклар бирор бир ҳудудда савдо қилмаслик ёки насияга савдо қилмасликка келишишса ва қайси бир шерик шу шартларга риоя қилмаса ва бунинг оқибатида унинг қўлида шериклик молига зарар етса, зарар учун жавобгарлик ўшанинг зиммасига тушади.

Диққат, мавзуга алоқадор янги савол!
Шерик келишувга риоя қилмади (яъни тааддий ҳолати юз берди), лекин зарар кўрилмади, балки фойда кўрилди. Бу ҳолатда бошқа шериклар фойдага даъвогарлик қилишга ҳақли бўлишадими ёки йўқми?
Ислом молияси | Islom moliyasi
Ассалому алайкум! Куни кеча бир обуначимиз мушоракага оид савол билан мурожаат қилдилар. Шу савол-жавоб бошқа обуначиларимизга ҳам манфаатли бўлади деган умидда уни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик. Савол: Ушбу телеграм каналга қўйилган…
Юқоридаги саволга бир нечта обуначимиз тўғри жавоб беришди, аммо бунга бирор асос/манба келтиришмади. Биз шу саволга жавоб ўлароқ қуйидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз:

Шерик келишувга риоя қилмаса (яъни тааддий ҳолати юз берса) ва бунинг оқибатида унинг қўлида шериклик молига зарар етса, зарар учун жавобгарлик унинг зиммасига тушади. Бироқ, зарар кўрилмасдан фойда кўрилса, у ҳолда кўрилган фойда шериклар ўртасида уларнинг фойдадаги улушига кўра тақсимланади. Бунга асос сифатида қуйидаги воқеа/ҳадис келтирилади:

Урва ал-Бориқий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига қўй олиш учун бир динор бердилар. У киши унга иккита қўй олди. Бирини бир динорга сотиб, у зотнинг ҳузурларига бир қўй ва бир динорни олиб келди. У зот унинг савдоси баракали бўлишини сўраб дуо қилдилар. Бас, у тупроқ сотиб олса ҳам фойда кўрадиган бўлиб қолди».
Абу Довуд, Термизий ва Бухорий ривоят қилган.

Бу ҳолатда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам Урва исмли саҳобийга тахминан бир қўйга етадиган пул ва қўй сотиб олиш топшириғини бердилар. Саҳобий у пулга иккита қўй сотиб олишга муваффақ бўлди. Натижада қўй ҳам сотиб олинди, берилган пул ҳам ёнга қолди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам қўй ва динорни олдилар ва топширилган ишни аъло даражада бажарганлиги учун саҳобийнинг ҳақига дуо қилдилар. У кишининг дуолари ижобат бўлиб, саҳобий қандай тижорат қилса ҳам яхши фойда кўрадиган бўлди.
Бироқ, агар шундай ҳолатда аниқ топшириқ олган одам, унга берилган пулни тижорат қилиб кўпайтираман ва топшириқни зўр тарзда бажараман деб зарарга кириб қолса, олинган пулни қоплаб бериши керак бўларди. Зеро, унга аниқ топшириқ берилган ва у унга берилган топшириқни бажариши керак эди холос.
Валлоҳу аълам.
2024/05/16 14:37:14
Back to Top
HTML Embed Code: