Telegram Web Link
III
Сориғ нафас ила сўз бошлар нидо:
– Ғам менинг асосим, асосимдир Куз.
Баркамол аршидан сўйлайди Худо:
Менинг бу заминга қасосимдир Куз.

Боғда чинқиради таслим ҳар оғоч:
Япроқлар умрининг давомати Куз.
Осмон хаёл сурар, кўзларида ёш:
Балки қиёматнинг аломати Куз.

Тирилмоқ шарафми, ўлмоқ шарафми,
Маюс оҳанглари каби ёниб шан:
Руҳим, сен кўзлайсан қайси тарафни,
Бу гал Куз келмоқда қай жавонибдан?

Р. Б.

#Куз | @Rahmat_Bobojon
💔3👍2
Руҳим, сен кўзлайсан қайси тарафни,
Бу гал Куз келмоқда қай жавонибдан?

#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
🔥6
Нусрат Касаманли

ЙЎҚ, БУ СЕН ЭМАССАН...

Ёнимага қайтибсан кўзларингда ёш,
Гўёки сен мендан тонган эмассан.
Қани у виқоринг, нозинг, бағритош,
Йўқ, бу сен эмассан, бу сен эмассан.

Дейсанки, вақт ўтар, замон кўзламас,
Тилинг айтганини юрагинг демас,
Бу ёлворган гўзал сенга ўхшамас,
Йўқ, бу сен эмассан, бу сен эмассан.

Кетган ҳар жойимни кутган сен эдинг,
Ранжиганда ойлаб йитган сен эдинг,
Эшикларни ёпиб кетган сен эдинг,
Йўқ, бу сен эмассан, бу сен эмассан.

Дейсанки, тонганлар қайтадир яна,
На тез бўйин эгдинг беш кунлик ғамга?
Ўзингдан ризолик ярашар сенга,
Йўқ, бу сен эмассан, бу сен эмассан.

Дардлисан, дардингни, бор, айтгил сувга,
Қўл очма ҳеч қачон мен далли, қувга,
Гўё бир тиланчи келган қаршимга,
Йўқ, бу сен эмассан, бу сен эмассан.

1995 й.

Озарбойжончадан
Раҳмат Бобожон
ўгирмаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
2
Гўё бир тиланчи келган қаршимга,
Йўқ, бу сен эмассан, бу сен эмассан.

#таржима | @Rahmat_Bobojon
🔥3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 сентябр – миллатсевар шоир Рауф Парфи туғилган кун

«Изтиробдан ўлмас шоирнинг қалби,
Шоирнинг онаси Изтироб ахир…»


Ўқиди: Раҳмат Бобожон

#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍2🔥1
* * *
“Умрим видо айтмоқ учун йўл қўйди...” —
Дейман бу қисматга қолмагач бир иш.
Тарк этар бир кун бу бефайз уйни
Менинг бўйим қадар улғайган Ташвиш.


Қўл силкиб ортимда умидим қолар,
Таассуф куйига рақс тушиб алҳол.
На исмим, на жоним, на ҳидим қолар,
Юрагимни олиб кетарман, ҳатто.

Чарсиллаб етказар симлар хабарни,
Зотан, айтаримни тинглагувчи йўқ, —
Тарк этар бир кун бу бадбахт шаҳарни
Менинг хаёлимдек талотўп Андуҳ.


Йўқлигим ўйнига сира ҳам кўнмай
Кимдир тор хонада ичикар, балки.
Руҳида лаҳзалик умиди сўнмай
Кимдир йўлларимга кўз тикар, балки.

Юракдан топмайман марҳам, давони,
Манзилга етмасдан мунғаяр туғим.
Тарк этар бир кун бу дайри фанони
Менинг исмим билан аталган Ҳукм.


28 сентябр, 2023.

Р. Б.

#Ҳукм | @Rahmat_Bobojon
👍4
Тарк этар бир кун бу бадбахт шаҳарни
Менинг хаёлимдек талотўп Андуҳ.

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
👍2
“Вақти келса, на Адлия вазирлигини эслашади, на сизни, аммо мени ҳамиша ёдида сақлашади...”
машҳур турк шоирлари ҳаётидан қизиқарли воқеалар

* * *
Бир кун таниқли шоир Жон Южел
бир дўсти билан Бодрумга йўл олади. Автобус йўлда кичик дам олишга руҳсат беради. Беш дақиқадан кейин ҳамма автобусга қайтади, биргина Жон Южелдан бошқа. Ҳамма уни ахтаришга тушади. Бироздан сўнг қўлида бир пакет кўтариб автобусга чиқади. Чиптачи савол беради:
– Жон афандим, қаерда эдингиз? Барчамиз сизни қидирдик.
– Раки олишга кетгандим.
– Ахир ўзи беш дақиқалик танаффус бергандик.
– Биламан, мана, шунинг учун ҳам кичкина шишалигидан олдим.

* * *
Жон Южел
нинг 70 ёш юбилейида бошловчи ҳазил билан унга сўз бериб, шундай дейди:
– Сўз туркча билан ўйнашган шоир Жон Южелга!
Микрафонни олган шоир шундай жавоб қайтаради:
– Адашдинг болам, мен туркча билан эмас, туркча мен билан ўйнашади...

* * *
Жон Южел
бир кўргазмани кўздан кечираётганида бир аёл унга яқинлашиб шундай дейди:
– Жон бей, учрашиб қолганимиздан жуда хурсанд бўлдим, севинчимнинг чеки йўқ. Энг содиқ мухибингизман. Ошиқман сизга.
Шоир тиржаяди:
– Юринг унда уйга кетамиз бирга.
– Ишқ бўлсин, Жон бей.
Жон Южел қатъият билан кўз қисади:
– Ишқ ҳам бўлади албатта!

* * *
Кунларнинг бирида бир одам таниқли шоир Нажиб Фозил Кисакурак
ка шундай дейди:
– Францияда чиққан энцеклопедияга биздан фақат икки шоир номини киритишибди.
Шоир дарҳол сўрайди:
– Хўш, ким экан ўша иккинчи шоир?

* * *
Саид Фаиқ
қишда ҳатсаликдан азият чеккан дўстлари билан суҳбатлашаётиб, шундай дебди:
– Авваллари шамоллаб қолганимда дарров тузалиш йўлини топардим.
– Қандай йўл? – сўрашибди бир овоздан.
– Дарҳол майхонага бориб ярим шиша раки олардим. Ярим соатга етмай асар ҳам қолмасди...
– Шамоллашданми?
– Йўқ, биродар, ракидан!

Давоми: https://oyina.uz/uz/teahause/2247

Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Кунларнинг бирида бир одам таниқли шоир Нажиб Фозил Кисакуракка шундай дейди:
– Францияда чиққан энцеклопедияга биздан фақат икки шоир номини киритишибди.
Шоир дарҳол сўрайди:
– Хўш, ким экан ўша иккинчи шоир?

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
😁6💔1
ВИДОНИНГ СЎНГГИ СЎЗИ

Сен мағрурсан!
Мени қийнаган
кийиб либос маҳзун ранглардан.
Айт, учмадинг қайси ҳийлага,
омон қолдинг қайси жанглардан?

Адади йўқ сўроқларимга
арзийдиган жавоб изладим.
Ҳеч таптортмас гуноҳларимга
қасдлашишдан тўйди қисматим.

Ва ҳажрингда юксалди қалбим,
Надоматни сипқорди ташна.
Кечагидек ёниб, ҳапқириб,
Ошиғингга бир нигоҳ ташла.

Андуҳларга қўйиб тамом чек,
Бўлиб гўё бизни сийлаган,
қўлларингдан умримни гулдек
юлқиб олди
қисмат — ҳийлагар...

декабр, 2022.

Раҳмат Бобожон

#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍1🔥1
Кечагидек ёниб, ҳапқириб,
Ошиғингга бир нигоҳ ташла…


#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
5💔4
* * *
Ёмғир, сен йўқ жойда ночор кўрингай,
Шодлик, сен йўқ жойда озор кўрингай,
Кўп эсладим сени,
Кўп кутдим сени,
Кулбам, сен йўқ жойда мозор кўрингай,
Аммоки, лаҳзага унутдим сени –
Мен қошингда бўлолмадим,
афв этгин...

Сарсон бўлса, ғариб сарсон мен ўша,
Ҳайрон бўлса, яна ҳайрон мен ўша,
Нишонсиз отилган ўқ этдим сени.
Осмон бўлса, қаро осмон мен ўша,
Аммоки, тўкилдим, йўқ этдим сени –
Мен бошингда бўлолмадим,
афв этгин...

Эҳтимол, мен билмас ерларда эдинг,
Китобларда эдинг, шеърларда эдинг,
Қай йўллар ортида тортгандинг мулзам,
Ҳув, ажал келтирган ўлим билан тенг –
Бир озод дунё – сен,
Бир қул дунё – мен.
Бир ғамгин нигоҳ – сен,
Бир ёш қароқ – мен,
Иккимизга тордир, бироқ, олам ҳам,
Иккимизга тордир, бироқ, кўзлар ҳам.

Нада борман бебахт қайғуларингда,
Нада борман бетуш уйқуларингда,
Тилайман ўзимга
бир нажот Ҳақдан,
Нада борман беғам кулгуларингда,
Нада ҳар оқшомда кўзингдан оққан –
Мен ёшингда бўлолмадим,
афв этгин...

2020 й.

Раҳмат Бобожон

#эски_дафтардан | @Rahmat_Bobojon
4🔥1👏1
Ёмғир, сен йўқ жойда ночор кўрингай


#ҳолат | @Rahmat_Bobojon
👍1
Доим фахрланиб айтаман “Шовот ижод мактаби”да адабиётдан сабоқ олганман деб. У ердаги устозлар, дўстлар, яқинларнинг бари мен учун ҳамиша қадрли!

“Шовот ижод мактаби” — ёш истеъдодларни жипслаштирган адабий маскан” номли тайёрлаган мақолам ҳам айнан шу ҳақда.

Мақолани охиригача ўқийлик ва иложи борича тарқатайлик дўстлар, токи ижодкор дўстларимизга ёрдам бўлсин!


Мақолани ўқиш: https://xs.uz/uzkr/105958

#мулоҳаза | @Rahmat_Bobojon
👍4👏1🎉1
Audio
Бу мусиқа сўзсиз бўлса ҳам юракни титратади…

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“My5” телеканалининг “Нега” дастурида тил ва бугунги жараёнлар борасида суҳбатлашдик

Дастур вақти:

11 ноябр, соат 8:50

#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍8👏1
* * *
Сен юрган соҳилда – яшайди ғусса,
Мен юрган соҳилда – кун кўрар ғамлар.

Дунёда исмсиз ёлғизлигимсан,
Буни тушунмайди одамлар...
Одамларга нима, гап-сўз бўлса бас,
Билишмас, кўнгилда қадим иморат.
Ўртамиз бепоён денгиздан эмас,
Бепоён осмондан иборат...

Суратлар чизасан кипригинг билан,
Мунгли кулгулари гўзал мусаввир.
Сен бор-йўғи тўлган ишқу туйғудан,
Мен эса бор-йўғи аблаҳман ахир...
Кет, демайман асло, кечирмасанг ҳам,
Юрагимга қушдай қўнмас энди “Қол!”
У соҳил сен мени кутаётган дам,
Бу соҳил мен ўлиб бўлдим, эҳтимол...

Жимгина кетамиз, сақлаганча кек,
Ўйлаймиз: “У балки ортига қайтар...”
Бир кун яна қайта учрашадигандек,
Бизнинг видомизни денгизлар айтар...


Раҳмат Бобожон

#эски_дафтардан | @Rahmat_Bobojon
5👍2🔥2👏2
Ўртамиз бепоён денгиздан эмас,
Бепоён осмондан иборат...

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
👍6🔥1👏1
2025/07/13 22:22:24
Back to Top
HTML Embed Code: