Dunyoda cheklangan miqdorda ruh hamda cheksiz miqdorda vujud bor – mashhur rus shoirasi Marina Svetayevadan iqtiboslar
O'qish: https://oyina.uz/uz/teahause/1963
#tarjima_daftaridan | @Rahmat_Bobojon
O'qish: https://oyina.uz/uz/teahause/1963
#tarjima_daftaridan | @Rahmat_Bobojon
👍8
"Аёлга бир сония ҳукмингни ўтказиш учун ўзинг бутун умр итоатда яшашинг даркор..." – аёл ҳақидаги энг машҳур иқтибослар
Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган иқтибосларни ўқиб беихтиёр юзингизда табассум пайдо бўлиши, балки, аччиғланишингиз мумкин, бироқ барибир ичингиздан “Ҳақиқатда шундай, ҳа” деган ўй кечса ажабмас...
Ўйланиб ўтирмай уйлан. Агар пешонангга яхши аёл ёзилган бўлса ҳаммадан айри қоласан, мабодо ёмонига учрасанг файласуфга айланасан.
Суқрот
Бутун Европани бирлаштириш менинг учун бир нечта аёлни тинчлантиришдан осонроқдир.
Людовик XIV
Эркакнинг ёдида абадий қолиш учун баъзи аёлларнинг қайсидир кўчадан бир маротаба ўтиши кифоя.
Р. Киплинг
Агар дунёда биттагина аёл қолса ҳам, албатта, улар борасида айтиш учун янги сўз топилади.
Ж. Баффле
Аёллар бизни бахтли қилишнинг бир, бадбахт қилишнинг минглаб йўлларини билишади.
Ҳ. Ҳайне
Фақат севишни биладиган аёллар зерикарли бўлишади. Севиш билан бирга нафратланишни ҳам билганлар эса анчайин қизиқроқ чамамда.
О. Уайлд
Тангри қизни, эркак эса аёлни яратган.
Б. Вервил
Эркакдан қачон ўлишини сўраш аёлдан қачон туғилганини сўрашдан анчайин осон.
Ж. Лабрюер
Аёллар ҳақида ёмон фикрда бўлган эркаклар одатда улардан бирини назарда тутаётган бўлишади.
Р. Гурмон
Аёлга бир сония ҳукмингни ўтказиш учун бутун умр ўзинг итоатда яшашинг даркор.
В. Гюго
Ҳамма нарса инсоннинг, инсон эса аёлнинг қўлида.
А. Фурстенберг
Аёлнинг ҳаёти уч даврга бўлинади: 1. Ёшини айтмасликдан қўрқиш даври, 2. Ёшини айтишдан қўрқиш даври, 3. Ёшининг ўзи ҳаммасини айтувчи давр.
Л. Кумор
Эркак аёлнинг оёқларини қадрлайди ва қаршисида тиз чўкади, аёл эса эркакнинг бошини қадрлайди ва ҳамиша у ерга киришга ҳаракат қилади.
С. Врублёвский
Аёл ҳаёти унчалик ҳам осон кечмайди, чунки у ҳамиша эркаклар билан юзма-юз келади.
Ж. Конрад
Аёл хоҳлаган нарсани Худо ҳам маъқуллайди.
Француз хақл мақоли
Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon

👍8👏2❤1
Аёл ҳаёти унчалик ҳам осон кечмайди, чунки у ҳамиша эркаклар билан юзма-юз келади...
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
👍4❤1
ИСТАК
Яралдим шу ишққа чанқоқлигимдан,
Озор чангалидан бўлмадим халос.
Ҳайиқмагин магар келмоқлигимдан,
Мен андуҳ эмасман, Раҳматман холос.
Кечалар тилини ёд олдим, илло,
Кўникдим руҳимга инган сабоқдан.
Мен на фуқароман, мен на подишо,
Бор-йўғи қисматинг битган изоҳман.
Минг йиллик ташвиш бир умримга жодир,
Насиб ҳар куним-чун турфа маҳкумлик.
Яшаб юрганимдан олма ҳавотир,
Ахир менинг асл исмим бу — Жимлик.
Айтайин, кел, агар назарга илсанг,
Бу бир далли истак, телбача ҳавас —
Жоним чиқар онда, марҳамат қилсанг,
Муштоқ кўзларимни ёпиб қўйсанг бас...
18 июл, 2023.
#истак | @Rahmat_Bobojon
Яралдим шу ишққа чанқоқлигимдан,
Озор чангалидан бўлмадим халос.
Ҳайиқмагин магар келмоқлигимдан,
Мен андуҳ эмасман, Раҳматман холос.
Кечалар тилини ёд олдим, илло,
Кўникдим руҳимга инган сабоқдан.
Мен на фуқароман, мен на подишо,
Бор-йўғи қисматинг битган изоҳман.
Минг йиллик ташвиш бир умримга жодир,
Насиб ҳар куним-чун турфа маҳкумлик.
Яшаб юрганимдан олма ҳавотир,
Ахир менинг асл исмим бу — Жимлик.
Айтайин, кел, агар назарга илсанг,
Бу бир далли истак, телбача ҳавас —
Жоним чиқар онда, марҳамат қилсанг,
Муштоқ кўзларимни ёпиб қўйсанг бас...
18 июл, 2023.
#истак | @Rahmat_Bobojon
👍1
Устоз шоир Хуршид Даврон шеърлари менинг таржимамда Озарбойжоннинг “Адабиёт” сайтида эълон қилинди!
Меҳнати сингганларга раҳмат!
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Меҳнати сингганларга раҳмат!
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍11
* * *
Қаердасан, сўйла,
Қайғулим, мунглим?
руҳим кўналғасин эгаллар ғулув.
Кўнглим — дард фарзанди. Норасо кўнглим —
кузнинг пойидаги домангир сулув.
Олдимизда турган, айт, қандай лаҳад,
ёмон кўриндикми қисмат кўзига,
иккимиз тентиймиз, иккимиз фақат,
шаҳар кўчаларин қоронғусида.
Ташқарида гоҳо нур умри шоддир,
девона ёмғирлар севалайди гоҳ.
Фақат метробекат бу кузга ётдир,
бу кузга бегона автотураргоҳ.
Ким кўксингга ғамнинг суратин чизган,
манглайда бебахтлик имзоси борми?
Кўнглим, ғариб кузнинг, айт, сендан ўзга,
бошқа бир қадрдон кимсаси борми?
Кўнглим, нима топдинг армондан ортиқ,
олий ишқнинг осий қазосисан сен.
Қай гуноҳим учун этилдинг тортиқ,
айт, қайси хатомнинг жазосисан сен?
30 октябр, 2021
#куз... | @Rahmat_Bobojon

👍8🔥2❤1
Кўнглим — дард фарзанди. Норасо кўнглим —
кузнинг пойидаги домангир сулув...
#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
кузнинг пойидаги домангир сулув...
#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
Жаҳонга машҳур полиглотлар ҳақида биласизми?
Полиглотлар – кўп тилларни мукаммал биладиган ҳамда ушбу тилларда бемалол гаплаша олувчи инсонлардир. Улар ўзига хос одамлар тоифасига киради. Қуйида келтирилган полиглотларнинг келиб чиқишлари турлича ва бошқа-бошқа даврларда яшаганлигига қарамай уларнинг барини битта нарса боғлаб туради: улар кўп тилларни билишган.
Хўш, атрофингизга бир назар солингчи, яқинларингиз, дўстларингиз орасида нечта тилни биладиган инсонлар бор?
Тарихдаги биринчи полиглот
Тарихдаги биринчи ва таниқли полиглот Понти шоҳи Митридат VI Эупатор бўлган. У ўзининг кўп миллатли қўшини билан узоқ муддат Рим империясига қарши кураш олиб борган. Маълумотларга кўра, Митридат 22 тилни билган ва ўз аёнлари билан турли тилларда суҳбатлашган. Шунинг учун ҳам параллел матнларнинг бир қатор тилларда нашр этилиши (айниқса Библияда) “митридат” деб номланади.
Клеопатра ҳақиқатда кўп тил билганми?
Энг машҳур аёл полиглот Миср маликаси Клеопатра эканини кўпчилик билмаса керак. Солномачилар қайд этишича, унинг овози инсон қалбига хуш ёққан, тили эса ҳар қандай оҳанг ва шевага мослаша олган. У кўплаб варварлар билан таржимон ёрдамида суҳбатлашганига қарамай, эфиопияликлар, троглодитлар, яҳудийлар, араблар, сурияликлар, мидияликлар ва парфияликлар билан бемалол, таржимонсиз ҳам гаплаша олган. Маълумотларга кўра, подшоҳлар Клеопатрагача миср тилини ҳам билишмаган. Клеопатра ўнтагача тилни, жумладан, юнон ва лотин тилларини ҳам яхши билган.
100 га яқин тилни билган дурадгорнинг ўғли
Кейинчалик кардинал даражасига кўтарилган камбағал дурадгорнинг ўғли Жузеппе Гаспаро Метсофанти ҳам машҳур полиглотлар қаторига киради. Маълумотларга кўра, у юзга яқин тилни билган. Улардан ўттизтасини мукаммал билиши ҳақида фактлар мавжуд. У асосан Европа тилларидан ташқари венгер, албан, қадимги яҳудий, араб, турк, форс, хитой ва бошқа тилларни ҳам яхши билган ҳамда бир тилдан бошқа тилга бемалол ўта олган. Масалан, у таниқли ёзувчилар А.В.Суворов ва Н.В.Гогол билан учрашганида рус тилида суҳбатлашган.
Метсофанти ҳатто турли тилларда шеър ёзиши ҳақида ҳам маълумотлар бор.

👍3❤1
Олим ва ёзувчи-шоирлар орасида ҳам полиглотлар кам эмас
Венгер таржимони ва ёзувчиси Иставан Даби 103 та тилдан бевосита таржималар қилган.
Рус шоир-таржимони Осип Борисович Румер 26 та тилни мукаммал билган.
Украиналик шоир, таржимон, адабиётшунос ва назариётчи Григорий Кочур 28 тилдан украин тилига тўғридан-тўғри таржималар қилган.
Яна бир украиналик таржимон, адабиётшунос, луғатшунос Николай Лукаш эса йигирмадан ортиқ тилни билган. У 14 ҳил тилдан украин тилига бадиий таржималар қилган.
Таржимон Борис Браинин 15 тилда равон сўзлашиб, ёза олган, шеърларни асл нусхадан 26 тилга ўгирган.
Улуғ рус ёзувчиси Лев Толстой 15 га яқин тилларни, жумладан, инглиз, француз, немис, поляк, чех ва италян тилларини яхши билган. Бундан ташқари, Толстой юнон, лотин, татар, украин, голланд, турк, қадимги яҳудий, болгар ва бошқа тилларни маълум даражада ўзлаштирган.
Масалчи Иван Крилов француз, италян ва немис тилларини яхши билган, кейинчалик у қадимги юнон ва инглиз тилларини ҳам ўрганган.
20 асрнинг вундеркинди Уилям Жеймс Цидис саккиз ёшида саккизта тилни, 30 ёшида эса 30 тилни билган.
Француз шарқшуноси, мисршунослик асосчиси Жан-Француа Шамполён Розетта тош ёзувларини ўқиган, 20 ёшидаёқ 13 тилни мукаммал билган.
19 асрда яшаган чечен муҳандис-архитектори, ҳуқуқшунос ва диншунос Юсиф ҳожи Сафаров 12 тилда бемалол сўзлаша олган.
Совет шарқшуноси Юлиан Константинович Шутский турли тил гуруҳларига мансуб 18 тилни билган.
Публицист ва дипломат Александра Михайловна Коллонтай инглиз, немис, француз, швед, норвег, фин ва бошқа тилларни пухта эгаллаган.
Рус тилшуноси Сергей Анатолевич 40 та тилни билган.
Драматург, дипломат Александр Грибоедов 9 тилни мукаммал билган. Ёшлигидан немис, француз, италян ва инглиз тилларини ўрганган Грибоедов кейинчалик юнон, лотин, форс, араб ва турк тилларини ҳам ўзлаштирган.
Николай Чернишевский 16 ёшида 9 тилни – лотин, қадимги юнон, форс, араб, татар, қадимги яҳудий, француз, немис ва инглиз тилларини яхши билган.
Немис олими Иоган Мартин Шлеер 41 та тилда бемалол ёзиб, гаплаша олган.
Бизнинг давримиздаги полиглотлар ҳақида эшитганмисиз?
Белгиялик 43 ёшли муҳандис-архитектор Иоганн Вандевалле 31 тилни билади.
Италиялик тилшунос Алберто Талнавани эса барча Европа мамлакатлари тилларида бемалол гаплаша олади.

❤1🔥1👏1
Кўп тил билиш инсонни ҳар томонлама ривжолантиради. Айниқса, таржимон бўлсанг!
Мақола баҳона қуйида эътиборингизга турли тиллардан таржималаримни ҳавола қиляпман.
Камина туркий тилларнинг баридан таржималар қиламан, шуларни ҳам қўшиб ҳисобласак, 10 та тил билар эканман! Ҳали ўрганишда давом этяпман...
Бир ўқиб, мазза қилинглар: https://ziyouz.uz/tag/tarjimon-rahmat-bobojon/

Этолмам тарк, Фузулий, сари-куйин ёрнинг,
Ватанимдир, ватанимдир, ватанимдир, ватаним.
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Ватанимдир, ватанимдир, ватанимдир, ватаним.
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
❤2
Муҳаммад ФУЗУЛИЙ
* * *
Пуштийи-доғи-жунун ичра ниҳондир баданим,
Тирик бўлганда либосим улдир, ўлсам, кафаним.
Жони жонон тиламиш, бермаслик бўлмас, эй дил,
На низо айламайлик, на санингдир, на маним.
Тош тешар оҳим ўқи шаҳди-лабинг шавқиндан,
На бўлар ари уйига менгзаса байтул-ҳазаним.
Тавқи-занжири-жунун доирайи-давлатдир,
На раво ким, мани андан чиқарса заъфи-таним.
Ишқ саргаштасиман, сайли-сиришк ичра ерим,
Бир кўпикманки ҳаводан тўладир пийраҳаним.
Булбули-ғамзадаман, боғу баҳорим сансан,
Даҳану қадди руҳинг ғунчаю сарви саманим.
Этолмам тарк, Фузулий, сари-куйин ёрнинг,
Ватанимдир, ватанимдир, ватанимдир, ватаним.
Озарбойжончадан
Раҳмат Бобожон
ўгирмаси

❤4👏2🎉2👍1
Устоз шоир Фахриёр ака ижодимга эътибор қаратиб, шундай фикрларни ёзибди. Жуда мамнун бўлдим!
Шоир ва таржимон дўстим Раҳмат Бобожон ижодидан
Раҳматжон дарду изтиробларини сипороқ ифода этишга ҳаракат қилиша интилибми, билмайман, руҳ исёнларини сўзлар, сатрлар ортига яширмоқчи бўлади, уларни қофия, туроқ, ташбиҳ - хуллас, шеър поэтикасида неки бўлса, ҳаммаси билан ниқоблашга ҳам уринади, аммо чин маънодаги исён ниқобнинг ортида тек турадиган, сўзлар билан беркитиб бўладиган унсур - стихия эмас. Барибир кутмаган ерингдан ёриб чиқиб кетаверади.
Шоир сатрларни қофиялашда изчил эмаслиги, баъзан бармоқда шеър бошлаб, сарбастга ўтиб кетиши ўша қалб вулқонларидан отилаётган лава оқимини истаган ўзанга бурмоқчи бўлганидан, аммо улар ҳар доим ҳам муаллифга бўйсунмаслигидан далолат беради. Демак, шоир жиловламоқчи бўлган исён, энг муҳими, дарднинг потенциали катта.
Мен бу сўзларни Раҳматжонни мақташ учун эмас, шеърларини мутолаа қилиб, олган завқимни сизлар билан баҳам кўриш учун ёздим.
БИЛДИРГИ
Тўсатдан йўлларим йўлингга тушди,
Қисматим чекига тушди бир гуноҳ.
Висол аямади иккимизни ҳам –
Қўлларим қўлингдан айро тушган чоғ
Кечалар бир оғриқ кўнглингга тушди.
Одамзор оралаб ичкин бўзладинг,
Надомат шаҳрида адашдинг, балким.
Тўсатдан кўзимга тушди кўзларинг –
Ёниқ алвидони айтган каби жим.
Мен эса ўйладим
сўнгсиз бир оғриқ,
Ва шу изтиробга кўнмоқ ҳақида.
Яшамоқ ҳақида ўйламадим, йўқ,
Ўйладим мен сенсиз ўлмоқ ҳақида.
Эҳтимол, ўшанда кечиккан армон
Бугундан кечдию эртага тушди.
Эҳтимол, бир четда бахт кулди аён,
Айролик билдирмай ўртага тушди.
Ғўр қисмат жўнатган машъум хабарнинг
Топдик ўзимизча хулосасини.
Босиб ўтолмадик икков шаҳарнинг
Битта йўлкиралик масофасини.
Нари кет, деб сира шоширолмадик
Умрни хато-ю гуноҳларидан.
Наҳотки кўнгилни яширолмадик
Шафқатсиз жудолик нигоҳларидан...
Кечалар тўлғониб ким у ўксинган,
Ўй сурдим: ким қувди бахт отлиғ қушни?
Бир юрак дилдираб учди кўксимдан,
Бир юрак сарғайиб пойимга тушди.
БИР ҚЎРҚОҚ ҲАҚИДА
1
Асли аждодлардан меросдир юрак,
Қачон ва қаерда бўлмасин, тамом,
Ҳар доим,
ҳар кимга,
тик боқиб ахир,
Яшашни яхшироқ эпларди бобом...
Қонида оловдек оқарди исён,
Иқрори бор эди, бор эди шаъни.
Эголмайин ҳалак бўларди кимлар,
Мағрурлик санъатин билган отамни...
Мен унга ҳавас-ла боқдим ҳамиша,
Билагида кучи бўлмасди (тугам.)
Ҳаттоки,
кимдандир фарқли ўлароқ
Бўйнини букмасдан яшади укам...
Менга қарғиш теккан,
Иснод – кечирмоқ,
Ўчирдим ўртада шажара – шамни.
Эгилиб, эгилиб, эгилавериб,
Қучганча йиғлайман яра тиззамни...
2
Бир сотқин бор эди ўтган асрда... –
Мен қаддим буккандим,
мен эдим хоин.
Онам фиғон чекди дорнинг остида:
“Ўғлимни афв этгин, ўзинг Худойим...”
Сира эслолмайман,
ўша пайтлар мен,
Туркмидим, ўзбекми, фаранг, мўғулми?
Оломонку майли, ор кечирарми,
Дор остидан қочган номард ўғилни?
Балки, минбарларда шеър ўқирдим маст,
Балки, эзгу қўлга солгандим кишан.
Умидвор эдим мен, Ҳақ сўз деб, аммо
Ўлганларнинг бир кун тирилишидан...
Йўқ, фақат,
ишонинг, шу сўзим чиндир,
Қайғурдим волидам ғам еганини.
Ахир, билмасдику бечора онам –
Қўрқоқнинг Худоси йўқ эканини...
3
Ахир,
сиз биласиз,
Ғолиб – ўлажак,
Хоинлар беорлик нашидасида,
Бор-будидан кечиб яшарлар тирик!
Ахир,
сиз биласиз,
Англайсиз ахир,
Ўз уруши бўлган ҳар бир даврнинг,
Ўз қўрқоғи бўлган ҳар асрнинг ҳам!
Ҳозир эса
айтай десам бу замон –
Оғиз булғаш билан бошланар албат,
Сўз уволи билан тугайди, тамом...
(Масалан,
ён-верда ҳар ҳил гавда бор,
Аланглаб қарайман Одам қани, воҳ,
каллалар гангиган елкалар узра?)
Масалан,
замонавий қўрқоқларни мен,
Бежирим кийимлар, бўйинбоғларнинг,
Шунчаки қули деб биламан холос...
У қўрқоқ, ҳа, тирик яшайди, тўғри,
Қадамин авайлаб, оҳиста босар.
Балки,
тунлар ўксиб қўрқоқлигидан,
Балки,
ўзи ҳақда шундай шеър ёзар...
ҒУЛУ
1
Эй, мангу аланга! Руҳим совқотар,
Ҳамонки чорлайман бўзлаб, зорланиб.
Балки, қаердадир эшилиб ётар
Бўйнимни қиймаган дунё дорлари.
Фалакдан бу дилнинг толейи маҳсус,
Бу дард ҳақда очмас кўнгил бир бор лаб.
Балки, қаердадир гуркирар ҳануз
Бошимни чопмаган мағрур болталар.

👍3
Балки, қаердадир ухлар хавотир,
Пинжига яшириб ёниқ туйғуни.
Балки, қаердадир ярадор ул ғам,
Оғриққа дош бермай чинқираётир.
Балки, қаердадир шундай қайғуни
Интиқиб кутади мангу бир Одам...
2
Мен – ғам мамлакати аро йўл солиб,
Босиб ўлдираман эркка ҳавасим.
Ҳар кун зир чопаман кўтариб олиб
Тити чиққан қисмат гувоҳномасин.
Кўзимни ўйнатар ёлғон шиорлар,
Ижарачи ташвиш боқади қаро.
Яшашга ҳақлисиз, сиз – бахтиёрлар,
Бир мен Бобожонов – ғариб фуқаро.
Йўлдан адаштирар, э-воҳ, бу ҳурлик,
Қўрқаман, бу қўрқув – ёлғиз меросим.
Дард билан шартномам – бутун умрлик,
Қарзга олинган қалам, қоғозим.
Наҳот, бошпанасиз бу исён шўрлик,
Наҳот, етим дилда мангу қасосим?
#бугун | @Rahmat_Bobojon
Пинжига яшириб ёниқ туйғуни.
Балки, қаердадир ярадор ул ғам,
Оғриққа дош бермай чинқираётир.
Балки, қаердадир шундай қайғуни
Интиқиб кутади мангу бир Одам...
2
Мен – ғам мамлакати аро йўл солиб,
Босиб ўлдираман эркка ҳавасим.
Ҳар кун зир чопаман кўтариб олиб
Тити чиққан қисмат гувоҳномасин.
Кўзимни ўйнатар ёлғон шиорлар,
Ижарачи ташвиш боқади қаро.
Яшашга ҳақлисиз, сиз – бахтиёрлар,
Бир мен Бобожонов – ғариб фуқаро.
Йўлдан адаштирар, э-воҳ, бу ҳурлик,
Қўрқаман, бу қўрқув – ёлғиз меросим.
Дард билан шартномам – бутун умрлик,
Қарзга олинган қалам, қоғозим.
Наҳот, бошпанасиз бу исён шўрлик,
Наҳот, етим дилда мангу қасосим?
#бугун | @Rahmat_Bobojon
❤5💔1
Forwarded from Ochiq mikrofon
Mustaqil ijodkor yoshlar birlashmasi, Oyina.uz portali, Book.uz hamkorligidagi
Ochiq mikrofon loyihasining 4-sonini kutib oling!
🔸Nazm
Bashorat Otajonova,
Suhrob Ziyo,
Rahmat Bobojon,
Gulnor;
🔹Nasr
Xoliyor Safarov,
Manzura Abdullayeva,
Firdavs Shokirxo'ja,
Ma'mura To'rayeva.
🔥 Kecha mehmonlari — shoira Gulnoz Mo'minova hamda xonanda Yusuf Eltoyev.
Keling, tinglang, his qiling! O‘z she’r va hikoyalaringiz bilan ishtirok eting.
⏰ 9-sentabr, 19:00
📌 Book.uz
https://www.tg-me.com/ochiq_mikrofon

👍4
Ochiq mikrofon
Mustaqil ijodkor yoshlar birlashmasi, Oyina.uz portali, Book.uz hamkorligidagi Ochiq mikrofon loyihasining 4-sonini kutib oling! 🔸Nazm Bashorat Otajonova, Suhrob Ziyo, Rahmat Bobojon, Gulnor; 🔹Nasr Xoliyor Safarov, Manzura Abdullayeva, Firdavs Shokirxo'ja…
Эртага яқинларни «Очиқ микрафон»да кутаман!
Келинглар, мазза қилиб шеър тингланглар!
Ҳурмат билан @Rahmat_Bobojon
Келинглар, мазза қилиб шеър тингланглар!
Ҳурмат билан @Rahmat_Bobojon
❤6👍1
* * *
2
Дедим, қайғу кимга молик,
Дединг, ҳасрат сари кетгум.
Дедим, ўзинг асра Ҳолиқ,
Дединг, асрамаса нетгум...
Дедим, бу иш надир, эй жон?
Дединг, дардга дўст тутинмоқ.
Дедим, бизга не имтиҳон?
Дединг, кутмоқ ва кутилмоқ.
Дедим, одам бўлгум не вақт,
Дединг, яша ошиққа хос.
Дедим, қачон келадир бахт,
Дединг, жуда оз қолди, оз.
Умр кечса қаролиқда,
Бизни маҳв этса бу армон,
Аросатда, аролиқда
Ва кўнгиллар топса дармон,
Қайда қолди қатли амрим,
Қайда қолди мангу зиндон,
Қайда қолди занжирларим?
Дедим, шартми сенсиз ёнмоқ,
Дединг, жонни даф эт, дединг.
Дедим, гуноҳ эрур тонмоқ,
Дединг, авф эт, авф эт, дединг...
Дедим, қайғу кимга молик...
Р. Б.
#дедим... | @Rahmat_Bobojon
2
Дедим, қайғу кимга молик,
Дединг, ҳасрат сари кетгум.
Дедим, ўзинг асра Ҳолиқ,
Дединг, асрамаса нетгум...
Дедим, бу иш надир, эй жон?
Дединг, дардга дўст тутинмоқ.
Дедим, бизга не имтиҳон?
Дединг, кутмоқ ва кутилмоқ.
Дедим, одам бўлгум не вақт,
Дединг, яша ошиққа хос.
Дедим, қачон келадир бахт,
Дединг, жуда оз қолди, оз.
Умр кечса қаролиқда,
Бизни маҳв этса бу армон,
Аросатда, аролиқда
Ва кўнгиллар топса дармон,
Қайда қолди қатли амрим,
Қайда қолди мангу зиндон,
Қайда қолди занжирларим?
Дедим, шартми сенсиз ёнмоқ,
Дединг, жонни даф эт, дединг.
Дедим, гуноҳ эрур тонмоқ,
Дединг, авф эт, авф эт, дединг...
Дедим, қайғу кимга молик...
Р. Б.
#дедим... | @Rahmat_Bobojon
❤3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бирорта баҳодир ўлганмас жангда, Қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни…» – Шавкат Раҳмон
#бугун | @Rahmat_Bobojon
#бугун | @Rahmat_Bobojon
❤9😢3🔥2👏1💔1