ЎША КУН...
“Сенсиз ҳароб бўлган ғариб умримнинг
Ҳар дақиқасида бир ўлим яшар...”
Самад ВУРҒУН
Эшикдан чиққанда табассум ила:
– Эрталаб келаман, – деган эдим мен.
Дунёнинг бешафқат айрилиғига
Бериб чап, келаман, деган эдим мен.
Ўша кундан бери –
дардга жон ўтди,
Қанча дош беролмай синди тафовут.
Ўйингдан неча минг бадгумон ўтди,
Тилингдан неча минг пушаймон ўтди,
Умрингдан неча минг имтиҳон ўтди,
Ўша кун келмади, мен ҳам келмадим,
Ва сенга демадим: – Яна бироз кут...
Дардлашиб юраги адолар билан,
Армонлар, қайғулар, хатолар билан,
Висолга ўрганан масъум кўнгилни,
Қолдирдим юзма-юз видолар билан.
Ўша кундан бери –
Ғам хонасида
Ўз кўксига олов тутар бир аёл.
Саодат гулламай пешонасида,
Кунлардан кунларга ўтар бир аёл.
Умиднинг муборак остонасида,
Менинг келишимни кутар бир аёл.
Ҳасратга таланган ишқнинг кўйида,
Гарчи далли қалби ошиққа хосман.
Муқим жой топарман афсус уйида,
Бу ташвишни енгиб бора олмасман.
Энди ғамгин кўзлар йўлга тикилар,
Бир аёлнинг бахти қолар беэга.
Эшик орқасидан бир йиғи келар:
– Нега келмаяпти? Оҳ, нега? Нега?
Висол аввалида бўзлар юрагим,
Бир хаёл келади ногаҳон бошга:
Мендан бошқага йўқ унинг кераги,
Менинг-да керагим бир ундан бошқа...
17 июль, 2024 й.
Р. Б.
#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
“Сенсиз ҳароб бўлган ғариб умримнинг
Ҳар дақиқасида бир ўлим яшар...”
Самад ВУРҒУН
Эшикдан чиққанда табассум ила:
– Эрталаб келаман, – деган эдим мен.
Дунёнинг бешафқат айрилиғига
Бериб чап, келаман, деган эдим мен.
Ўша кундан бери –
дардга жон ўтди,
Қанча дош беролмай синди тафовут.
Ўйингдан неча минг бадгумон ўтди,
Тилингдан неча минг пушаймон ўтди,
Умрингдан неча минг имтиҳон ўтди,
Ўша кун келмади, мен ҳам келмадим,
Ва сенга демадим: – Яна бироз кут...
Дардлашиб юраги адолар билан,
Армонлар, қайғулар, хатолар билан,
Висолга ўрганан масъум кўнгилни,
Қолдирдим юзма-юз видолар билан.
Ўша кундан бери –
Ғам хонасида
Ўз кўксига олов тутар бир аёл.
Саодат гулламай пешонасида,
Кунлардан кунларга ўтар бир аёл.
Умиднинг муборак остонасида,
Менинг келишимни кутар бир аёл.
Ҳасратга таланган ишқнинг кўйида,
Гарчи далли қалби ошиққа хосман.
Муқим жой топарман афсус уйида,
Бу ташвишни енгиб бора олмасман.
Энди ғамгин кўзлар йўлга тикилар,
Бир аёлнинг бахти қолар беэга.
Эшик орқасидан бир йиғи келар:
– Нега келмаяпти? Оҳ, нега? Нега?
Висол аввалида бўзлар юрагим,
Бир хаёл келади ногаҳон бошга:
Мендан бошқага йўқ унинг кераги,
Менинг-да керагим бир ундан бошқа...
17 июль, 2024 й.
Р. Б.
#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Ўша кундан бери –
Ғам хонасида
Ўз кўксига олов тутар бир аёл.
Саодат гулламай пешонасида,
Кунлардан кунларга ўтар бир аёл.
Умиднинг муборак остонасида,
Менинг келишимни кутар бир аёл...
#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
Ғам хонасида
Ўз кўксига олов тутар бир аёл.
Саодат гулламай пешонасида,
Кунлардан кунларга ўтар бир аёл.
Умиднинг муборак остонасида,
Менинг келишимни кутар бир аёл...
#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
АНЪАНАВИЙ ТИЛАК
Кунба-кун ўзимга бўлдим етти ёт,
Ғамгусор яшадим, басдир, йилма-йил.
Асиринг эмасман ахир умрбод,
Тинмай буюраман: “Раҳмат, озод қил!”
Дилимга эрк йўлин излаган сайин,
Бу далли истакни сезгил, авайла.
Қўрқиб бир лаҳзалик жазодан кейин,
Ҳар кеч ёлвораман: “Раҳмат, авф айла!”
Умримни тангадай сочиб шаҳарга,
Бу ғусса қисматим ёзар бетма-бет.
Жамики кўзёшим битар маҳалда,
Ўртаниб тилайман: “Раҳмат, жудо эт!”
Саодатнинг йўли бўлсин мудом ўнг,
Қайғуга қўйилган мангу хатар бўл.
Ўзимга кўникмай яшайману сўнг,
Аста шивирлайман: “Раҳмат, баттар бўл!”
4 июл, 2024 й.
Р. Б.
#ўзимга_мактуб | @Rahmat_Bobojon
Кунба-кун ўзимга бўлдим етти ёт,
Ғамгусор яшадим, басдир, йилма-йил.
Асиринг эмасман ахир умрбод,
Тинмай буюраман: “Раҳмат, озод қил!”
Дилимга эрк йўлин излаган сайин,
Бу далли истакни сезгил, авайла.
Қўрқиб бир лаҳзалик жазодан кейин,
Ҳар кеч ёлвораман: “Раҳмат, авф айла!”
Умримни тангадай сочиб шаҳарга,
Бу ғусса қисматим ёзар бетма-бет.
Жамики кўзёшим битар маҳалда,
Ўртаниб тилайман: “Раҳмат, жудо эт!”
Саодатнинг йўли бўлсин мудом ўнг,
Қайғуга қўйилган мангу хатар бўл.
Ўзимга кўникмай яшайману сўнг,
Аста шивирлайман: “Раҳмат, баттар бўл!”
4 июл, 2024 й.
Р. Б.
#ўзимга_мактуб | @Rahmat_Bobojon
"Зериктирмайдиган барча нодир санъатлар яхши" – Лев Толстойдан иқтибослар
* * *
Санъаткорнинг санъаткорлиги нарсаларни ўзи истаганидек эмас, борлигича кўра олганидадир.
* * *
Совға қилсанг-да сенда қоладиган ягона нарса муҳаббатдир.
* * *
Яхши нарсалар ҳақида мушоҳада эт. Бу ўй сени хайрли амаллар қилишга ундайди.
* * *
Кўп ҳолларда ёшлар бошқа бировнинг эмас, ўзининг ақли билан яшашни исташларини айтишади. Ахир нега сенга қадар ўйланганларни янгидан ўйлашинг керак? Тайёрини ол ва йўлингда давом қил. Инсониятнинг қудрати ҳам айнан шунда.
* * *
Ҳақиқий дўстлик бир-бирига ишончдан яралади.
* * *
Индама, ҳамма ўз остонасини супурсин. Ана шунда бутун кўча тоза бўлади.
Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон
Давоми: https://oyina.uz/kiril/teahause/2884
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon

Oyina.uz
Зериктирмайдиган барча нодир санъатлар яхши – Лев Толстойдан иқтибослар
Феруза Хайруллаева.
Очиғи, ўзбекчадан озарбойжончага ҳақиқий шеър таржима қилишни роса соғинган эканман. Бу ҳасратдан мени бугун ўзбек адабиётида ўзига хос ўринга эга шоира – Феруза Хайруллаева суғуриб олди. Гўзал туйғулар, дардлар ва бахтлар учун раҳмат сизга!
Худо хоҳласа, яқинда мен шу пайтгача шеърларини ўгирган бир гуруҳ ёшлар Озарбойжонга, шеърият фестивалига йўл олади.
Кутган кунларимиз келди! Ўзбек адабиётининг сара вакиллари туркий дунёда танилишида кичик бўлса-да ҳиссам қўшилаётганидан хурсандман.
Firüzə XƏYRULLAYEVA
ACLIQ
Özünü öldürmək istəyən
Adamı öhdəsinə burax,
O bu qərara
Səhər oyananda gəlməmiş.
O yatırkən
Yuxusunda yüz minlərlə suvərəklərin
İçində üzdüyünü görmüş...
Yuxuya gedər anda isə
Evliliyinə beş il olan qonşusu
Arvadını pis sözlər deyən zamanda
Maykada eyvana çıxırkən
ona
çirkli çirkli baxdığını görmüş.
Televizoru yandırıb
Tavada kartof qızartırırkən
Hansısa məmura rüşvət vermək-çün
Ərini xilas edəcəyinə inanan
hansısa qadının
inəyini, quzusunu, namusunu satdığını dinləyib
bircə pamidor kəsmişdi axı...
Axı onu ömrü boyu ərköyün etməyib anasi
yeddi yaşında saçını kəsdirirkən
qucağına basib
“Kaş ki oğlan olsan! Hamısı fərqli olardı.
Atan da qayıtırdı”
Deyən sözünü
Unutmaq üçün
Siqara çəkır,
Durmadan içir.
Özünü öldürmək istəyi daim
Boşa harcamiş ömrünü
Xəyallarını
Və ölsəm bu Vətən
Bir təmkindən
qutular
Və məndən sonra
Hansisa körpə
daha çox pul alır
ölkədən deyir.
Amma... amma, yenə də
Yorğunluq sondurən
Şu gözlər haqqı
Onu xilas et sən
Bir şirin söz de.
Çünkü o doğulmuş insantək
Yaşamasa da...
Onuntək hamı bədbəxtlər ölsə
Bu yurd boş qalacaq bir mazar kimi.
Onu xilas et!
Gərçi özün
Kirayə aldığın evinin
Boyası köçmüş qapısını
Açarını dəyişdirməyə
Hədsiz olsan da!
Uyğunlaşdıran: Rəhmət Babacan
#tərcümə I @Rahmat_Bobojon

Феруза Хайруллаева
ОЧЛИК
Ўзини ўлдирмоқ истагидаги
Инсонга қўйиб бер,
У бу қарорга
Эрталаб уйғониб келиб қолмаган.
У ухларкан
Тушида юз минглаб суваракларнинг
Ичида сузиб юрганин кўрган…
Уйқуга ётар чоғида эса
Тўйига беш йил бўлган қўшниси
Хотинин бўралаб сўккани ҳолда
Майкачан айвонга чиқаркан
унга
аҳлоқсиз термулиб турганин кўрган.
Телевизорни ёқиб
Товада картошка қовурар экан
Қайсидир амалдорга пора беришчун
Эрини қутқармоқ умидидаги
қайсидир хотин-халажнинг
сигирин, қўзисин, номусин сотганин тинглаб
бир дона помидор тўғраган ахир…
Ахир уни бутун умр эркаламаган онаси
етти яшар чоғида сочин оларкан
бағрига босиб
“Ўғил бўлсайдинг! Бариси бошқача бўларди.
Отанг ҳам қайтарди”
деган гапини
унутмоқлик учун
Чеккани-чеккан
Ичгани-ичган.
Ўзини ўлдирмоқ истаги мудом
Совурган умрини
Хаёлларини
Ва ўлсам бу Ватан
Бир текинтамоқдан
қутилар буткул
Ва мендан кейин
қайсидир болакай
кўпроқ пул олар
мамлакатдан дер.
Аммо… аммо, барибир
Хорғинлик сўндирган
Шу кўзлар ҳаққи
Уни қутқаргин сен
Бир ширин сўз айт.
Чунки у туғилган инсондек
Яшамаса ҳам…
У каби бахтсизлар ўлиб кетса гар
Бу юрт ҳувиллайди бир мозор мисол.
Уни қутқар!
Гарчи ўзинг
Ижарага олган уйингнинг
Бўёғи кўчган эшигин
Калитини алиштирмоққа
Ҳадсиз бўлсанг ҳам!..
#ёшлар_ижоди I @Rahmat_Bobojon

_____
Чунки у туғилган инсондек
Яшамаса ҳам…
У каби бахтсизлар ўлиб кетса гар
Бу юрт ҳувиллайди бир мозор мисол.
#ўзбек_адабиёти | @Rahmat_Bobojon
Yaşamasa da...
Onuntək hamı bədbəxtlər ölsə
Bu yurd boş qalacaq bir mazar kimi.
_____
Чунки у туғилган инсондек
Яшамаса ҳам…
У каби бахтсизлар ўлиб кетса гар
Бу юрт ҳувиллайди бир мозор мисол.
#ўзбек_адабиёти | @Rahmat_Bobojon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги илтимос
"Ўша ишқ, ўша дард, ўша қарашлар,
Хотирам уйини айламоқда тарк..."
Шеър муаллифи: Раҳмат Бобожон
Ижро муаллифи: Маҳлиё Асқаралиева
Гўзал ижро учун Маҳлиё Асқаралиевага миннатдорлик билдираман!
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
"Ўша ишқ, ўша дард, ўша қарашлар,
Хотирам уйини айламоқда тарк..."
Шеър муаллифи: Раҳмат Бобожон
Ижро муаллифи: Маҳлиё Асқаралиева
Гўзал ижро учун Маҳлиё Асқаралиевага миннатдорлик билдираман!
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Дардлашиб юраги адолар билан,
Армонлар, қайғулар, хатолар билан,
Висолга ўрганан масъум кўнгилни,
Қолдирдим юзма-юз видолар билан.
"Ўша кун" шеъридан
#парча | @Rahmat_Bobojon
Армонлар, қайғулар, хатолар билан,
Висолга ўрганан масъум кўнгилни,
Қолдирдим юзма-юз видолар билан.
"Ўша кун" шеъридан
#парча | @Rahmat_Bobojon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, яқинда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келди ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан анжуманлар саройида икки халқ санъат усталари иштирокида ташкил этилган концерт дастурида қатнашди.
Тадбир зўр ўтди. Ўзбек ва озарбойжон тилларида шеърлар, куй-қўшиқлар янгради, саҳна асарлари намойиш этилди.
Буни ёзаётганимнинг сабаби, тадбирда камина ҳам қатнашди, шунингдек, саҳна асарларидаги шеърлар, монологлар – ўзбекчадан озарбойжончага, озарбойжончадан ўзбекчага қилган таржималарим иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Ҳамроҳларим таржималарим борасида яхши фирклар билдиришди. Миннатдорман!
Концерт якунида мана шу қўшиқни Озодбек Назарбеков куйлади. Билингки, бунинг озарбойжончаси ҳам каминанинг таржимаси. Шеър муаллифи эса Ғайрат Шералиев.
(Видеони томоша қилинг, ўзим ҳам бир-бир кўринганман, аниқроғи каллам кўринган)
#шундай_гаплар | @Rahmat_Bobojon

Audio
ОЗАРБОЙЖОН ГЎЗАЛИ
Куйлади: Озодбек Назарбеков
Шеър муаллифи: Ғайрат Шералиев
Таржима: Раҳмат Бобожон
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Куйлади: Озодбек Назарбеков
Шеър муаллифи: Ғайрат Шералиев
Таржима: Раҳмат Бобожон
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Бу кузга бизлардан алвидо қолди,
Беун кечаларни кечага улаб —
Тўқсон кун жонимда ором йўқолди,
Тўқсон кун дард руҳга босди таврни,
Бағрига қаттиқроқ кўмди сумбула,
Юзлари ивиган сентябрни.
"Бу кузга бизлардан алвидо қолди" шеъридан
Шеърни ўқиш учун: Telegram
Тинглаш учун: Youtube

ЁРДАН БИЗГА ЯРА КЕЛДИ, СУЛТОНИМ...
Келтирдилар, ўз хушимга келмадим,
Қўлларингла нурга дўнди зулматим,
Не бергандинг, қийматини билмадим,
Сочавердим, қайга келди, султоним.
Бир толенинг изларида талашдим,
Ёшликни-да қариликка алмашдим,
Қайга етдим, минг судрладим, адашдим,
Дард қўлимдан зора келди, султоним.
Манзил топмай умидимни узмадим,
Вақтдан бездим, сира бахтдан безмадим,
Не жўнатсанг, шерик бўлди қисматим,
Ҳар не келди, кора келди, султоним.
Сендан ғайри юз тутмоқлик қайда бор?
Кутилмаган ҳар оқ кунда қора бор,
Қайда билай, ёр сўзида яра бор,
Ёрдан бизга яра келди, султоним.
Умр йўли – замон аро бор-келдир,
Бора-бора дунё бизга тор келди,
Орзуларнинг баҳорга қор келди,
“Бизники ҳам қора келди”, султоним.
Сўнг манзилим ёрга бўлса, яра бер,
Дил қўрқувда – тинчланишга ора бер,
Чора сенда, зор-ночорга чора бер,
Ўлим бизга чора келди, султоним.
Озарбойжончадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Келтирдилар, ўз хушимга келмадим,
Қўлларингла нурга дўнди зулматим,
Не бергандинг, қийматини билмадим,
Сочавердим, қайга келди, султоним.
Бир толенинг изларида талашдим,
Ёшликни-да қариликка алмашдим,
Қайга етдим, минг судрладим, адашдим,
Дард қўлимдан зора келди, султоним.
Манзил топмай умидимни узмадим,
Вақтдан бездим, сира бахтдан безмадим,
Не жўнатсанг, шерик бўлди қисматим,
Ҳар не келди, кора келди, султоним.
Сендан ғайри юз тутмоқлик қайда бор?
Кутилмаган ҳар оқ кунда қора бор,
Қайда билай, ёр сўзида яра бор,
Ёрдан бизга яра келди, султоним.
Умр йўли – замон аро бор-келдир,
Бора-бора дунё бизга тор келди,
Орзуларнинг баҳорга қор келди,
“Бизники ҳам қора келди”, султоним.
Сўнг манзилим ёрга бўлса, яра бер,
Дил қўрқувда – тинчланишга ора бер,
Чора сенда, зор-ночорга чора бер,
Ўлим бизга чора келди, султоним.
Озарбойжончадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Forwarded from “Yoshlik” jurnali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aziz Nesinning "Tayoq yemasdan turolmayman" to‘plamidagi hikoyalari o‘ziga xos xalqona uslubda yozilgan bo‘lib, oddiy kishilarning kundalik hayotini aks ettiradi.
To‘plamdagi hikoyalar asosan satira janrida yozilgan, unda jamiyatdagi adolatsizlik va axloqsizlik kulgi ostiga olinadi. Bunga misol qilib "Kemani zabt etgan shilliqurtlar" hikoyasini keltirish mumkin. Dengizda ketayotib ustilariga yopirilgan shilliqurtdan jirkanganlar manzilga yetib ana o‘sha jirkanch qurtchalardan pishirilgan sho‘rvalarni paqqos tushirgani yuqori satira bilan bayon qilinadi. Bu vaziyatni jamiyatdagi istalgan mavzuga tutilgan ko‘zgu deyish mumkin. Masalan, poraxo‘rlikka. Undan go‘yoki hamma jirkanadi, tanqid qiladi va hokazo. Lekin kimlardir hamon olaveradi, beraveradi. Bu qolip fohishalikka ham tushadi. Hamma undan nafratlanadi, bu ish uyat, jirkanch va harom. Ammo jamiyatda bu faoliyat yo‘qolish o‘rniga gurkurab borayotgandek. Demak, kimlardir uchun u hamon shirin shilliqqurt sho‘rva degan xayolga borasan kishi.
Muallifning hikoyalaridagi qahramonlar ko‘pincha oddiy dehqonlar, ishchilar yoki past tabaqadagi odamlar bo‘lib, ular boshidan kechirgan voqealar xalqning o‘z hayotiga o‘xshab ketadi.
Aziz Nesin hikoyalarida inson psixologiyasiga chuqur sho‘ng‘iydi. Uning qahramonlari odatda ichki kurashlar, ijtimoiy bosim va o‘z shaxsiy ehtiyojlari o‘rtasida muvozanat izlaydigan oddiy odamlardir. "Hamma gap baqirishda" hikoyasida inson qadr-qimmati va jamiyatdagi munosabatlarning qanday tubdan o‘zgarishi qiziqarli tarzda ochib berilgan.
To‘plamdan joy olgan "Ko‘zoynak" hikoyasi ayni damda bizning jamiyat uchun ham muammoli bo‘lgan tibbiyotning ustidan kulsa, "Tayoq yemasdan turolmayman" hikoyasi orqali fanatizm va uning orqasidan inson va jamiyat boshiga kelishi mumkin bo‘lgan balolarni oddiy futbol muxlisi misolida tushunarli ochib beradi.
Avvalroq aytganimdek, kitobni do‘stim Rahmat Bobojon turkchadan tarjima qilgan. Menga tarjimasi yoqdi. So‘zlarni o‘rinlatib topa bilgan, yaxshi o‘girilgani sezilib turadi. Ammo hikoyalardagi satiralarga ozroq badiiy shira yetishmagandek tuyildi. Tajriba ortgan sari bu kabi kichik kamchiliklar to‘lashib boraverishiga ishonaman. Nazarimda, qolgan hamma hammasi joy-joyida.
"Tayoq yemasdan turolmayman"ni o‘qigach, Aziz Nesinning 1966-yilda nashr etilgan "Musht ketdi" hikoyalar to‘plamini ham o‘qib ko‘rish istagi paydo bo‘ldi. Xo‘sh, siz Aziz Nesin ijodi bilan tanishmisiz? Qaysi asarini o‘qigansiz?
🕊Telegram 📱Instagram

МЕНГА ТАНИШ БЕШ ФАСЛ ҲАҚИДА ШЕЪР
Биринчи фасл
КУЗ
Осилиб йиғладим Кузнинг бўйнига,
Сарғиш елкасига қўйдим бошимни.
Юракни хазонлар чирмади, э-воҳ,
Ғам оқизиб кетди умид тошимни...
Барига чидадим... Қонли юзимдан
Осмонга исёнкор қонлар сачради.
Фақат яшамадим, сўлмадим фақат,
Фақатгина сокин чарчадим.
Мени кутиб турар ҳали аёзлар,
Бағримни музларга топширгум бешон.
Нигоҳинг баҳридан кечиб, ичикиб,
Мендан жон чиқади, жон чиқади, жон...
Гарчи, қисматимни кузга топширдим!
(Кичик вужудингга сиғмаётгандинг) –
У пайтлар сен ҳали ёш эдинг Баҳор,
У пайтлар сен ҳали ухлаётгандинг...
Иккинчи фасл
ЁНАЁТГАН КУЗ
Ўзи хазонидан
тонаётган Куз,
Ўзи армонидан
тонаётган Куз.
Эй, беғамлик фасли,
беҳоллик фасли.
Йиғлаб-йиғлаб аста
қалб бўлар таслим...
Жонимни жонига
яшириб қайтар,
Менга куймоқликдан
қўшиқлар айтар,
Умримдан абадий
бахтларни ҳайдар,
Ўзини одил хон
санаётган Куз...
Қани кел, мен музман,
мен бир музман, муз!
Ёнаётган Куз!
Учинчи фасл
СУРАТДАГИ КУЗ
У энди яшашни тамом унутган,
Ҳазинлик тақдири жонида ҳануз.
Япроқлар инграниб жон берар боғда:
– Ку-у-уз...
Қоришиб кетади ўзи тўзонга,
Ғамгинлик уйини, дейди, бузгин, буз.
Ҳансираб кўксини муштлайди шамол:
– Ку-у-уз...
На бағридан бирор нажот бор, нажот,
Заминга термилар кўзлари маюс.
Силкиниб-силкиниб ёш тўкар фалак:
– Ку-у-уз...
Сўнгсиз ғам-андуҳлар жонидан ўтиб,
Ярадор баданин қучиб хазонюз.
Ҳорғин айланганча қичқирар гардун:
– Ку-у-уз...
Қадамингга жонни поёндоз қилдим,
Энди барча йўлу манзилимни туз.
Юракка бағрингдан сўлмас бахт бергин,
– Ку-у-уз...
Тўртинчи фасл
ДАРАХТНИНГ СЎНГГИ ҚЎШИҒИ
Танамга ўрлайди оғриқлар
Бераҳм илондай сассиз, жим.
Шохимда титрайди сўнгги барг
Энг сўнгги куним бу,
Сўнгги қўшиғим:
– Сўлдириб, сира ҳам
Сўлмаган Кузсан,
Бахт недир аслида?
Билмаган Кузсан!
Дунёни ўрадинг хазонга,
Сўрашдинг энг ғамгин шевада.
Ғуссадан пойингга тўкилди
Кўзёшдай интизор мевалар...
– Сўлдириб, сира ҳам
Сўлмаган Кузсан,
Бахт недир аслида?
Билмаган Кузсан!
Келишиб бўлгайдир ғам билан,
Оташ, дарё, тупроқ ҳам билан,
Келишиб бўлади дунёю
Ҳаттоки... ҳатто одам билан!
Сен билан эса йўқ,
Келишиб бўлмагай ҳеч қачон!
– Сўлдириб, сира ҳам
Сўлмаган Кузсан,
Бахт недир аслида?
Билмаган Кузсан!
Бешинчи фасл
ТУШ
Кузакка боримни бериб, сиғиниб,
Тўрт фасл яшадим фақат сенга зор.
Хуш келдинг!
Азизим,
жоним,
севганим –
Наҳотки, дунёда сен борсан Баҳор?!
2018 й.
© Р. Б.
#Куз_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Биринчи фасл
КУЗ
Осилиб йиғладим Кузнинг бўйнига,
Сарғиш елкасига қўйдим бошимни.
Юракни хазонлар чирмади, э-воҳ,
Ғам оқизиб кетди умид тошимни...
Барига чидадим... Қонли юзимдан
Осмонга исёнкор қонлар сачради.
Фақат яшамадим, сўлмадим фақат,
Фақатгина сокин чарчадим.
Мени кутиб турар ҳали аёзлар,
Бағримни музларга топширгум бешон.
Нигоҳинг баҳридан кечиб, ичикиб,
Мендан жон чиқади, жон чиқади, жон...
Гарчи, қисматимни кузга топширдим!
(Кичик вужудингга сиғмаётгандинг) –
У пайтлар сен ҳали ёш эдинг Баҳор,
У пайтлар сен ҳали ухлаётгандинг...
Иккинчи фасл
ЁНАЁТГАН КУЗ
Ўзи хазонидан
тонаётган Куз,
Ўзи армонидан
тонаётган Куз.
Эй, беғамлик фасли,
беҳоллик фасли.
Йиғлаб-йиғлаб аста
қалб бўлар таслим...
Жонимни жонига
яшириб қайтар,
Менга куймоқликдан
қўшиқлар айтар,
Умримдан абадий
бахтларни ҳайдар,
Ўзини одил хон
санаётган Куз...
Қани кел, мен музман,
мен бир музман, муз!
Ёнаётган Куз!
Учинчи фасл
СУРАТДАГИ КУЗ
У энди яшашни тамом унутган,
Ҳазинлик тақдири жонида ҳануз.
Япроқлар инграниб жон берар боғда:
– Ку-у-уз...
Қоришиб кетади ўзи тўзонга,
Ғамгинлик уйини, дейди, бузгин, буз.
Ҳансираб кўксини муштлайди шамол:
– Ку-у-уз...
На бағридан бирор нажот бор, нажот,
Заминга термилар кўзлари маюс.
Силкиниб-силкиниб ёш тўкар фалак:
– Ку-у-уз...
Сўнгсиз ғам-андуҳлар жонидан ўтиб,
Ярадор баданин қучиб хазонюз.
Ҳорғин айланганча қичқирар гардун:
– Ку-у-уз...
Қадамингга жонни поёндоз қилдим,
Энди барча йўлу манзилимни туз.
Юракка бағрингдан сўлмас бахт бергин,
– Ку-у-уз...
Тўртинчи фасл
ДАРАХТНИНГ СЎНГГИ ҚЎШИҒИ
Танамга ўрлайди оғриқлар
Бераҳм илондай сассиз, жим.
Шохимда титрайди сўнгги барг
Энг сўнгги куним бу,
Сўнгги қўшиғим:
– Сўлдириб, сира ҳам
Сўлмаган Кузсан,
Бахт недир аслида?
Билмаган Кузсан!
Дунёни ўрадинг хазонга,
Сўрашдинг энг ғамгин шевада.
Ғуссадан пойингга тўкилди
Кўзёшдай интизор мевалар...
– Сўлдириб, сира ҳам
Сўлмаган Кузсан,
Бахт недир аслида?
Билмаган Кузсан!
Келишиб бўлгайдир ғам билан,
Оташ, дарё, тупроқ ҳам билан,
Келишиб бўлади дунёю
Ҳаттоки... ҳатто одам билан!
Сен билан эса йўқ,
Келишиб бўлмагай ҳеч қачон!
– Сўлдириб, сира ҳам
Сўлмаган Кузсан,
Бахт недир аслида?
Билмаган Кузсан!
Бешинчи фасл
ТУШ
Кузакка боримни бериб, сиғиниб,
Тўрт фасл яшадим фақат сенга зор.
Хуш келдинг!
Азизим,
жоним,
севганим –
Наҳотки, дунёда сен борсан Баҳор?!
2018 й.
© Р. Б.
#Куз_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Адабиёт университетидан “отчисления” қилинган шоир
Ҳа, тўғри эшитдингиз, бу – мен. 4-босқич тугай деганда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидан ҳайдалган талаба.
Доимгидек сўзимни савол билан бошламоқчиман: Хўш, ўзбек тили ва адабиёти университетига ўзи ким керак? Дарсларда ҳайкалдай ўтирадиган, кўркўрона топшириқлар бажарадиган, ўқишни тамомлаб 1 млн. сўм ойлик учун мактабма-мактаб бош уриб юрадиган, адабиётдан йироқ талабами? Ёки қўлидан нимадир ёзиш келадиган, фикри бор, қалби ва мияси тирик, адабиётни севадиган ижодкорми?
Жавоб кутаман!
Очиғи, университетдаги 4 йиллик ҳаёт мобайнида кўп нарсага чидашимга тўғри келди, баъзи бировлар бармоғи билан кўрсатиб “Ana woir warmandiy” деди, баъзи бировлар мени курсда қолдириш пайида бўлди, баъзи бировлар кўзини лўқ қилди “Шу бола мукофот олиб кирган ўқишга грант билан, битта одамни жойини банд қилиб” дея, аммо энг аламлиси яқинда рўй берди, университет катталаридан бирининг ёнига кирганимда ҳазил аралаш “Ҳа шоир, шеърларам ёзиб турибсанми қўй-қўзилар, ўт-ўланлар ҳақида?” дея сўради. Менинг жавобим эса бирмунча жиддий бўлди: “Йўқ, фақат сиёсат ҳақида ёзяпман”. Ҳавотир олманглар, тинчман, яхшиман, чунки кўнгил сиёсатини назарда тутгандим.
Ҳазил-ҳазил деймиз, бироқ сўнгги 30 йилликдаги ёш шоир зотига бериладиган, шеър миссиясини тушунмайдиган одамларнинг ҳақоратомуз саволлари шу бўлди: “Қўй-қўзилар ҳақида ёзяпсанми? Туршак борми, туроқ борми?..”
Лолман, қачон бу авомнинг шоир ва унинг вазифаси ҳақидаги фикри ўзгаради? Қачон жамиятга роботлар эмас, ғоясию фикри бор инсонлар тақдим этишни йўлга қўяди? Қачон? Қачон? Қачон?
Қизим яқинда 1 ярим ёшга тўлди, яна 5 йилдан кейин мактабга чиқади. Менимча, тушундингиз! Бизку майли, ўтаётган одамлармиз, аммо яқиндаги авлодга раҳмим келади, уларга ўзим билан битказган баъзи курсдошларим дарс беришини ўйласам, титраб кетаман, папирос излашга тушаман, мабодо топгудай бўлсам нимадир ёзаман, нимадир ёзсам кў-ў-ўп сиқувга олишади. Лекин, мен тайёрман барига!
Тўғри, биринчи навбатда ҳаммасига ўзим сабабчиман, ўзим аҳмоқман. Чунки мен университетга ижодкорлигим орқасидан олган мукофот билан, имтиҳонсиз кирганман, аммо юқорида айтилганидек, бир ўринни банд қилмаганман, алоҳида жой ажратилган. Аҳмоқлигим эса шундаки, қўлимда Ўзбекистондаги исталган университетга кириш имкони бўлган, аксига олиб шоирлигим тутган, ўзбек тили ва ададиёти университетида кимдир мени тушунади, англайди, Сўз одами эканимни ҳурмат қилади, деб хаёл сурганман. Қанийди ўшанда бошқа, масалан, Жаҳон тиллари университетига кирганимда кўпроқ тил ўрганган бўлармидим ёхуд баъзи “Зулфиячи” қизларга ўхшаб иқтисод, молия соҳасида ўқиганимда бирорта банкда кастим-шимда, мўмайгина ойлик олиб, инамарка машиналар миниб юрган бўлармидим. Эсиз!..
Ваҳоланки, грантда ўқишимга қарамай, 4 йил контрактда ўқигандай ўтди, тинмай йиқилиб ва йиқитилиб қайта ўқишга пул тўладим, баъзан адабиёт тадбирлари билан юриб, баъзан сўз ортидан қувлаб дарсларда иштирок этолмадим ва шоирга хос эркалик билан ўзимни баланд тутдим. Аммо бу университетда адабиётни, фикри бор одамни, ижодкорни тушунадиганлар ҳам йўқ эмас, улардан жуда миннатдорман!
Умримнинг университет билан боғлиқ жойига “Раҳмат Бобожон миясизлигининг олий нуқтаси”, деб ёзинглар илтимос бу дунёдан ўтиб кетганимда, токи келажак шоирлари камина қилган хатони қайтармасин!
Яқинда бирга ўқиган (у битказган) бахтиёр, билими ҳаминқадар бир курсдошим билан учрашиб қолдим адабий тадбирда. У ҳозир ўзимизнинг университетда тьютор бўлиб ишлаётгани, яқинда гуруҳи билан тадбир қилаётганини айтиб, меҳмон сифатида қатнашишимни сўради. Менимча унинг мен ҳайдалиб, қайта ўқиётганимдан хабари йўқ. Бораман, дедим. Ахир шу университетда умри чириган одам талабаларга шоир ким ва унинг миссияси нималигини яхшироқ тушунтира олади, тўғрими?!
Раҳмат БОБОЖОН,
шоир ва таржимон.
#озод_хаёл_нафаси | @Rahmat_Bobojon