Telegram Web Link
СУВЧИЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ БИЛИМЛАР

Андижон тумани "Сув етказиб бериш" Давлат муассасаси ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур семинар "Хакан" гидроучасткасида ташкил этилди, хамда ташкилот сувчи ходимлари иштирок этди.

Иштирокчиларига давлатимиз рахбарининг 2024 йил 7 майдаги "Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида"ги ПФ-74-сонли фармони юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, "Сув етказиб бериш хизмати" Давлат муассасалари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
БОҒОТ ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бугун, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича бош мутахассиси Ж.Болтаев томонидан Хоразм вилоятининг Боғот тумани фермер хўжаликлари раҳбарларига сувни ўлчаш ҳисоб-китобини юритиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Суҳбат жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, Президентимизнинг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати
"НАЙМАН" НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Найман” насос станциясида семинар ўтказилди. Тахиатош туманида жойлашган мазкур насос станциясига бириктирилган суғориш майдони 210 гектарни ташкил қилади.
Семинарда Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев сўзга чиқиб насос станциясида фойдаланилаётган электр энергиядан оқилона файдаланиш кераклигини, эҳтиёт қисмлар созлигини таъминлашни таъкидлаб ўтди.
Хўжайли-Тахиатош бўлими бош мутахассиси Сапарбай Куановнинг таъкидлашича, мазкур насос станцияда ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириш, насос станцияси атрофидаги ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш мақсадида ёрдамчи ҳўжалик ташкил этилиб, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйилган. Бугун семинар иштирокчилари мазкур майдонда полиз экинлари уруғини бирга экишди.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/17/05/2024/3137/

Расмий тармоқларимиз: 👇

https://www.tg-me.com/krminwater/
http://krminwater.uz/
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

Аму-Қашқадарё ИТҲБ бўлим бошлиқлари Акбар Каримов ва Алишер Каримовлар томонидан "Яккабоғ" гидроузелида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва етказиб берилган сувни ҳисобини юритиш мавзусида семинар ўтказилди.

Унда “Оқсув”  ИТБ ҳамда Яккабоғ  “Сув етказиб бериш хизмати”  давлат муассасаси ходимлари иштирок этди.

Дастлаб қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5-январь кунидаги ПҚ-№-5-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Яккабоғ  “Сув етказиб бериш хизмати”  ДМ томонидан қарор ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Хусусан, истеъмолчилар билан сув етказиб бериш шартномалари   тузилганлиги ҳамда уларга юридик хулоса олинганлиги,  олди-берди журналлар ва далолатномаларнинг тўғри юритилиши кўриб чиқилиб, зарурий тавсиялар берилди.

Истеъмолчилар кесимида етказиб берилган сувни ҳисоботини ҳар ой якуни билан туман солиқ органларига  тақдим қилиб бориш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

https://www.tg-me.com/AmuQashqadaryoITHB
Навоий вилояти

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ СЕМИНАР “ЖАМБУЛ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш бўйича “Жамбул” насос станциясида семинар ташкил этилди.

Семинарда насос станцияларида электр энергияни иқтисод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилганларга ахборот берилди.

Шунингдек семинарда, “Жамбул” насос станциясининг 2023 йилги электр энергия лимити 2,833 млн.кВт.соатни ташкил этиб, амалда эса насос станция томонидан 2,795 млн.кВт.соат электр энергия сарфланган. 2023 йилда 0,038 млн.кВт.соат электр энергия иқтисод қилинганлиги таъкидлаб ўтилди
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги ЭДО-06-40-8-сонли йиғилиш баёнининг 26-бандига асосан бошқарма томонидан 2024 йилда 393.998 млн.сўмга 2 дона қуввати 315 кВт электродвигателлар сотиб олиниб “Жамбул” насос станциясининг №5 ва №6 агрегатларига ўрнатилди. - дейди Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси А.Муртозаев. - Бундан ташқари 309.250 млн.сўмга 2 дона насос,16,500 млн.сўмга 700 метр юқори кучланишли кабеллар, 9,760 млн.сўмга 100 дона светодиод лампалар, 12.0 млн.сўмга 1 дона 200 литр сиғимга эга сув иситиш қурилмаси харид қилиниб насос станцияларга ўрнатилди.

Хозирда бошқарма томонидан жорий йил май ойи режасига асосан 1 дона Частота ўзгартирувчи қурилмани сотиб олиш учун хужжатлар таёрланмоқда.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://www.tg-me.com/QuyiZarafshonITHB
НАВБАТДАГИ СЕМИНАР
"ТОШДАХАНА-1" НАСОС СТАНЦИЯСИДА ЎТКАЗИЛДИ


Норин-Қорадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Тошдахана-1” насос станциясида ташкил этилган мазкур семинар электр энергиядан оқилона файдаланиш масаласига каратилди.

Шу билан бирга, иштирокчилар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича керакли маьлумотларга эга бу́лдилар.

Семинар давомида мутахассислар томонидан насос станцияларда 2024 йилда режалаштирилган таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли бажарилиши бўйича тавсия ва топшириклар берилди.

Шунингдек, насос станцияда ташкил этилган ёрдамчи ҳўжалик фаолияти билан хам танишдилар.

Айни пайтда бу жойда 16 бош қўй боқиляпти хамда 6 сотихлик экин майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
2024/05/17 20:07:37
Back to Top
HTML Embed Code: