Сўз хатарли нарсадир.
У электр қувватига ўхшайди. Икки лаб орасидан худди ўқдек учиб чиқиб мўлжалга тегади, уни жароҳатлайди, қулатади ва яксон қилади. У ҳарфлари билан ўзида тузалмас азоб ташийди.
Чуқур сукут қандай ҳам тотли!
© Доктор Мустафо Маҳмуд
@xazon_rezgi

❤40👍33👏12🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отанинг чўнтагидан хабар олиб туринг...
Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

❤40😢40👍19
Ҳикоя қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом кема ясаётган кезларида, бир кекса аёл:
— Тўфон қачон бошланади, эй Нуҳ, — деб сўрар экан. Нуҳ алайҳиссалом:
— Хали Роббим хабар бермади, — деб жавоб қилар экан. Қария:
— Агар, тўфон келса, мени унутиб қўймагин, — дея, тайинлар экан.
Кунлар, ойлар ўтиб, тўфон вақти келибди. Даҳшатли тўфон ваҳми босиб, Нуҳ алайҳиссалом бояги кекса аёлни ўзи билан олишни унутиб қўйибди. Атроф улкан тўлқинлар билан даҳшатли тус олиб бўлган, қуруқликка тушиш имкони қолмаган эди. Минг афсус-ла, кўзда ёш билан, ачина-ачина тиз чўкиб қолибди. Тўфон тинчиб, ердан сувлар аста кета бошлабди. Кунлар ўтиши билан, қуруқликка чиқибдилар. Нуҳ алайҳиссалом тушаркан, қай кўзи билан боқмасин, ўша кекса аёл ёнида турар эди. "Эй, Нуҳ! Тўфон қачон бошланади? Мени унутмагин-а, болам.."
Нуҳ алайҳиссалом у аёлни унутиб қўйган эди, бироқ, Аллоҳ бандасини унутмади. Шундоқ экан, бандасидан эмас, Аллоҳнинг ўзидан паноҳ сўрайлик, Ўзи қўлласин!

❤118😢50👏17👍16💯9🔥5🥰1🤔1😱1
ДАРАХТ
Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
- Баҳорда гулга бурканганимда бошим устида арилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим...
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...

© Ўткир Хошимов | 📘 «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»
@xazon_rezgi
😢94❤41👏4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларингизни бир-биридан ажратманг...
Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❤34👍18👏4🥰3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤69🔥29👍19👏16😍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
- Энди бу қўнқа Толиб Хонзода опамга қачон ёзар экан? Ё телефон қиламикан-а, нима дедингизлар? - Саидумар Жалолиддин билан Асрор акага савол берганча ўз саволига бир йўла жавобниям айтиб қўяқолди,- телефон қилса кўтармайман, хабар ёзинг деб нозланаман.
- Бу ишдан бирон фойда чиқармикан?- чуқур хўрсинди Жалолиддин,- менга қолса...
- Э ака, бирон эмас анча фойда чиқади бу ишлардан,- деди Саидумар Хонзоданинг телефонини ўз ноутбукига улар экан,- ана энди ҳужум биздан!
- Сен шунда Хонзоданинг телефони орқали анави маразнинг ёзишмаларини куза оласан, шундайми?- Саидумарнинг ноутбукига кўз қирини ташлади Жалолиддин,- тўғри тушундимми?
- Нега йўқ? - илжайди Саидумар,- менга бу имконни анави қўнқанинг ўзи бериб кетди-ку? У боя Хонзода опамнинг телефонини ўзича тузатганида унинг аккаунтига уланиб олганди. Рост буни оддий одамлар тушунмадилар, аммо мен эмас. Хуллас у кишим шоҳида юрсалар каминаи камтарин баргида юраман. Қани кўрайлик-чи "Бағдодда ҳамма ёқ тинчмикан?"
@xazon_rezgi
-267-

❤279👍135🔥94👏14💯7😢2😍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Саидумар Толибнинг аккаунтини титкилар экан пешонаси тиришди:
- Вааай қуймоооқ! Манави "тўк"нинг ёзганларини кўринглар!? Маразнинг шериклари билан ёзишадиган группасини топдим.
- Қани!?- Асрор ака билан Жалолиддин бараварига ноутбукга термулишди
- Группанинг номини кўринг: "Абадий дўстлар" эмиш. Ҳали бир куни қўлга тушсаларинг дўстликларингни яйраб бир томоша қиладик,- Саидумар шундай деб группадаги ёзишмаларни ўқий бошлади,- "Йигитлар, бугун менга бир эрийсизлар. Тилла тухум туғадиган товуқларни топдим" . Вой ифлос-ей?- ғижиниб кетди Саидумар,- манов қўнқа бизни товуқ деяптими, акалар? Честга тегиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман мен бу ҳ... га!?
- Эътибор берма,-Саидумарнинг елкасидан босди Асрор ака, - ўзи ким-у, гапи ким бунинг? Давомини ўқи-чи?
"Эриш бўлса эриймиз-да,Толик, деб жавоб ёзибди Женя дегани,- хўш гапир-чи, қандай товуқ экан ўша топганларинг?"
- Вой фасод!? Бунисиям товуқ деятими? Қанийди унга жавоб қайтаролсам, "Кечириб қўясиз, акаси, биз товуқмас лочинмиз деб! Ҳали ўткир тиноқларимиз танангга ботганида кўрарман бай-байлаганингни?
"Ишхона-класс! Йигитларнинг чўнтаги тўла пул! - дея ахборот берганди Толиб,-анави "Feruza" ресторани бор-ку, шаҳарда иккининг бири! Ана ўша рестораннинг компьютерларини созлаб келдим бугун. Эвазига эса иииммм вууаааҳҳҳ! - Толиб гуруҳга ресторан ходимларининг фойдаланувчи номларини жўнатди,- менинг давримда ҳаётдан завқланларинг!"
"-Хўш навбатдаги ов қачон?- сўрабди " Икки карра икки беш! " профилининг эгаси.
"Дарровда овга киришсаларинг мендан шубҳаланиб қолишлари аниқ, шунинг учун озгина сабр қилиб турасизлар. Унгача қўлларингда борини майда чайнаб турларинг - дея жавоб қайтарибди Толиб, - операцияни эса келаси хафтанинг пайшанба кунларига ўтказамиз. Хафтанинг ўрталарига бориб одамларнинг асаблари таранглашган бўлади, юборилган нарсаларга аҳамият бермай очиб юборишади. Қарабсизки марра бизники... "
@xazon_rezgi
-268-

❤394😱174🔥112👍70👏12💯6🥰5😍5🤔4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачон бахтли бўлгансиз?!
Оқ либос кийган кунингиз бахтли кунингизмиди?!
Ёки ёнингизда худди шундай оқ либосдаги фаришта маҳрамингизга айланган кун-бахтлимидингиз?!
Биринчи фарзандингизни қўлга олган кунингизчи?!
Одамдан-одам келмоғи осонми?!
Кимдир бу бахтга етди, кимдир бу бахтнинг армонида кетди...
Болаларингиз ўртасида, юлдузли осмонга боқиб ётган- кунингиз, жозибали ёз оқшоми, найсонлар томчилаган ва сиз ҳоли жой топиб- уйқунгизни бузган бу ёмғирдан қочган тунингиз бахтлимидингиз?!
Келин туширган кун- сиз "бир тоғдан ошдим" деган кунингиз бахтиёрмидингиз?!
Ёки қиз узатган кун?!
Бахт қачон сизга ўзини сездирди?!
Бахт қачон сизга тутқич берди?!
Ўзи уни тутолдингизми?!
Ўйланманг, эслашга уринманг, булар-ҳаммаси сиз "бахт" деб тушунсангизда- умрнинг ёрқин лаҳзалари эди ҳолос...
Шукр...
Хақиқий бахт эса- Сиз Аллоҳга ёруғ юз билан рўпара бўлган кунингиз бўлади...
Шу бахтга интилиб яшанг...
Хайрли тун, яхшилар...
Эртагача...

❤70🔥37🥰6👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, яхшилар ...
Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин...
Якшанба кунимизни мазмунли қилиб, хайр-у барокатларини ёғдирсин...
Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум, яхшилар ...
Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин...
Якшанба кунимизни мазмунли қилиб, хайр-у барокатларини ёғдирсин...
Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❤32👍10👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум , қадрдон...
Якшанба тонги муборак бўлсин ...
Кунингиз файзли , баракали ва мазмунли ўтсин ...

❤23👍13👏3
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган.
• Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
• Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
• Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.

😢51❤36😱10👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки кўринг 🙈😂
Мана тиниб-тинчимас аёлларимиз нималарни ўйлаб топишмоқда? 😌
Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Мана тиниб-тинчимас аёлларимиз нималарни ўйлаб топишмоқда? 😌
Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😍30❤21🔥12🤔12😱9😢7💯2🥰1
🍅 "ПАМИЛДОРИ" ОПЕРАЦИЯСИ
Ўғлимнинг тўйи куни саҳарлаб дарвоза олдида машина тўхтади. Чиқсам, Озод Шарафиддинов “Волга”нинг чап эшигини очиб рулда ўтирибди.
— Дачадан келаяпман, — деди домла. — Қани, дарров капотни очинг.
Юкхонани очсам, икки пақир памилдори турибди.
— Ўз қўлим билан тердим, — деди Озод ака тантанали оҳангда. — Идишларни тез бўшатинг-да, қоғоз-қалам олиб чиқинг.
Қоғоз олиб чиққан эдим, буюрди:
— Ёзинг! “Тилхат. Менким, ушбу ҳужжатга имзо чекувчи фалончи пистончиев шуни эътироф этаманки, Озод Шарафиддинов тўйимизни жамики сабзавот маҳсулотлари билан тўла таъминлади”. Ёздингизми? Энди қўл қўйинг!
Табиийки, бу гап ўша заҳоти тўйхонага тарқалди. “Памилдори” операцияси пишитиб қўйилди. Эрталабки ош дастурхонига памилдори ҳам тортилди. Домла ёнимда турган эди, маҳалла оқсоқолларидан бири келиб, у киши билан қўшқўллаб кўришди.
— Ўғлим, — деди менга қараб, — ошинг яхши бўптию, аммо памилдориси, айниқса, зўр экан-да! Экканнинг қўли дард кўрмасин!
Озод ака мамнун томоқ қириб қўйди.
Зум ўтмай иккинчи одам келди.
— Илоё ёшлар бахтли бўлсин! — деди қироат билан. — Дастурхон хў-ў-ўп тўкин бўпти-да, укам. Раҳмат! Айниқса, памилдорини айтгин! Асал-а, асал! Ишонсанг, мен ош еганим йўқ, нуқул памилдори едим!
Озод ака камтарона ерга қараб турибди. Қариндошлардан бири памилдорини мақтаб-мақтаб, жиндай танқид қилиб ҳам ўтди.
— Памилдори хўп яхши пишибди-ю, сал майдароқ эканми? Олхўри деб ўйлапман.
Шу пайт Эркин Воҳидов келиб қолди.
— Ўткиржон! — деди гапни узоқдан бошлаб. — Ёзда тўй қилишнинг шуниси яхши-да. Қовун-тарвуз мўл, мева-чева кўп... Манови олчанинг чиройли пишганини қаранг, деб, тўрттагинасини кафтимга олиб еб кўрсам, данаги йўқ! Қарасам, памилдори экан! Қаёқдан топдингиз бунақасини?
Зимдан қарасам, Озод аканинг қовоғи тушиб кетяпти.
Саид Аҳмад ака узоқдан мени койиб келаверди.
— Сен ярамасга қачон ақл киради-а? Янгилик яратаман деб, ҳар балони ўйлаб топаверасанми? Ош дастурхонига итузум қўйиш қаёқдан чиқди! Қаёққа қараса талинка-талинка итузум!
Озод ака бунисига чидай олмади.
— Чўрт побери! — деди қўл силтаб. — Мен тўйга памилдори эмас, тариқ обкелганман. Бўлдими? Қутулдимми энди?!
Ўткир ҲОШИМОВ
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://www.tg-me.com/xazon_rezgi

❤243👍106🥰55😍38👏18🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍36❤14🔥6😢3
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, ҳалиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.
Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи ҳали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.
Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди.
Хулоса шуки, доимо мискинларга эҳсон қилинг, очларнинг қорнини тўйдиринг. Шоядки Аллоҳ ҳам сизни балолардан асраса...
© интернет

❤189👍79👏13🔥9🤔3
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.
«Оят ва шифо» китобидан.
Каналга аъзо бўлиш
https://www.tg-me.com/Xazon_Rezgi

Telegram
XazonRezgi (Official Channel)
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://www.tg-me.com/Reklamarezgi

❤135👍39👏13🥰3🤔2🔥1