Telegram Web Link
Ҳақиқий Дўст Ким? (Ибратли воқеа)

Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар.

Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан.

Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”.

Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин"

Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди.

Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади.

Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам!

@xazon_rezgi
132😢61👏24🔥9👍2
Ишхонадаман.
Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди.

- Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак.
- Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади.
- Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми?
- Йўғ-е, бўлмайдида.
- Жуда узоқ вақт кетмайдими?
- Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади.

Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди.

-Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак?
- Нечанчи фарзандингиз?
- Тўртинчиси.
- Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми?
- Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди.

Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди.

- Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики...

Йигит яна тин олди ва;

- Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай.
Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик.
Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди.

Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди.

© Малика Аъзамжонова.


@xazon_rezgi
😢12958👍23😱2
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз  "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

©интернет

@xazon_rezgi
👍4128🔥11😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни мақтама менга, азизим...

Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
14👏12👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунга нима дейсиз?

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😢4117🔥4🤔3
Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


https://www.tg-me.com/Xazon_Rezgi
71🔥41👍17🥰11👏10💯2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Қанақа иш экан у? - қулоқлари динг бўлди Камолнинг

- У мендан икки ҳафтага жавоб сўраганди. Айтишича аммасини кўриб келмоқчи эмиш.

- Сен нима дединг? Хонзода шу боҳона яна бир-икки ғалвани бошласачи?

- Мен унга майли дегандим. Аммо ҳозирги суҳбатимиздан сўнг кўнглим безовта бўлиб қолди. Шунга ўйланиб турибман.

- Демак, бундоқ қиламиз. Хонзода тўғрисўз қиз. Аммаси борасида алдамагани тайин. У ерга бемалол бориб келаверсин. Шаҳарга қайтиши билан йигитларга тайинлаймиз, кўз-қулоқ бўлиб туришади. У айниқса Асрор билан қалин дўстмиш.

- Ундай бўлса жуда соз. Бугундан сен ҳам сафар тадоригини кўравер.
Камол Ҳорунга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди:
- Ҳўп дўстим. Борингга шукр.

🍂

Хонзода Саидумарга телефонини топширгач даврадагиларга юзланди:

- Менда бошқа юмушингиз бўлмаса кетсам. Уйда кутишаётганди.

- Хонзода, тузукмисан? Тобинг йўқдек кўринади?

Асрор аканинг саволига Хонзода оғир тин олганча жавоб қайтарди:

- Ҳаммаси жойида, Асрор ака. Шунчаки бояги мараз билан бир хонада қолиб бир ҳаводан нафас олиш менга бироз оғирлик қилди.
Ўзимни қўлга олишга анча қийналдим рости.

- Озгина чида, синглим. Ёмонларнинг жазосини олишига жуда кам фурсат қолди. Ҳадемай бу қузғунлар ҳаётимиздан бутунлай даф бўлади. Сен эса хонангга бориб дамингни олақол.

- Хўп. Яхши қолинглар.

Хонзода офисдан ташқарига чиқиб ўпкасини тўлдириб нафас олди. Унинг нима учундир йиғлагиси келарди.
У икки кун аввал ресторандаги тадбирда тасодифан аммасининг қўшниси Моҳира опани учратиб қолганди:

- Хонзода, ўзингмисан? - деди Моҳира опа унга зимдан термулиб,- ҳалитдан буён сенмисан, сенмасмисан деб ўзимга савол бераман. Жуда ўзгариб кетибсан. Бирам гўзаллашибсан-ей? Туф-туф, кўз тегмасин,- унинг лаби лабига тегмай тинмай жаврарди. Тўсатдан кўзлари олайиб юзи ваҳимали тус олди,- қара-я, сени учратганим яхши бўлди.Ҳойнаҳой бу ерда юриб қишлоқда бўлаётган гаплардан хабаринг йўқдир?

@xazon_rezgi

-265-
👍251186🔥88🤔37💯11🎉1😍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Йўўўқ,- бош чайқади Хонзода, - хабарим йўқ.

- Эҳ, бу ерда иш билан бўлиб хабаринг бўлмагандир-да? - Моҳира опа "афсус" деган қиёфада танглагини тақиллатди,- шу десанг шумхабарчи бўлмай дейман-у, аммо айтмасам бўлмайди. Хумора аммангни бошига қийин бир савдо тушди. Мансур поччанг бетоб бўлиб қолган. Касалиям бир ғалати. Тун қоронғилиги тушганда бутун танасида чидаб бўлмас оғриқ бошланармиш то тонг ортгунча. Кечаси билан чинқириб гир юмалаб чиқаётганмиш. Узоқ-яқиндаги шифокорлар уни кўриб турли муолажа тайинлашибди, бироқ умуман фойдаси бўлмаётганмиш. Ҳали касалига ҳам аниқ ташхис қўйилмабди. Менга қолса, Аллоҳнинг ўзи кечирсин-у, Мансур поччангга буям кам деган бўлардим- у, аммо аммангга ачинаман. Боёқишга шу туришдаям тинчлик йўқ-да. Оғзи шалоқ, бунинг устига жоҳил эр касал бўлса яна шўрлик аёлига жабр. Аммангни ўрнида бошқа аёл бўлса "Бу кунингдан баттар бўл" деб этагини қоқиб шарт эрига қарамай қўярди. Аммо амманг боёқиш худони таниган аёл. Ўшанинг учун "Эримнинг бошига келган бу дард менинг учун ҳам келган синов" деб тишини тишига қўйиб эрини парвариш қиляпти. Ана шунақа гаплар.

- Сизни кўриб қолганим яхши бўлди, Моҳира опа,- деди Хонзода суҳбатдошига миннатдорчилик билдирар экан, - аммам менга поччанинг дардга чалинганлари ҳақида индамагандилар. Балки ишимдан чалғитишни истамагандирлар. Майли, энди раҳбаримдан жавоб сўраб улардан хабар олиб келарман.

- Шундай қил, қоқиндик, шундай қил. Айтишади-ку, одам тафтини одам олади деб.
Моҳира опа яна нималар деди Хонзоданинг ёдида қолмади. Унинг хаёли бир неча ойлар аввал Мансур поччасининг ўзига қилган ҳурмача қилиқларига кетганди. Ўзига қолса ўша Мансур поччасини бир умр кўрмасликка рози эди, бироқ аммаси Хонзода учун онаизоридек азиз аёл эди.

Хонзода яқин кунларда аммасиникига боришни кўнглига тугиб Моҳира опа билан хайрлашди.

@xazon_rezgi

-266-
418👍169🔥112🤔47👏13💯8😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салоҳият!

Барча ота ва оналарга кўриш тавсия этилади!

Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍3115🥰3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақт ўтгани сари...

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍21🔥10😢43
ЖУФТИ ҲАЛОЛ.pdf
344.8 KB
Муаллиф: Хазонрезги
📚ЖУФТИ ҲАЛОЛ

РДФ саҳифаловчиси :
Ниғматов Алишер

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
7👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
28👍19
Шекспир айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб. 
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг.

@xazon_rezgi
70👍36🔥29
Ж​он, жон ўзингни жонинг
(маслаҳат шеър 🤗)

Борми , йўқми имконинг,
Оғриб қолганда жонинг,
Ҳордиғингни олиб ол,
Жон, жон ўзингни жонинг

Қизинг айтса ғамини,
Ўғлинг айтса камини,
Олавергин дамингни,
Жон, жон ўзингни жонинг

Титраб турган юраксан,
Рўзғор-ғорга тиргаксан.
Эрингга соғ кераксан,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ўзи битта Тожмахал,
Жуфтинг қўярми ҳайкал,
Ёниб юр сен ҳам ял-ял,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ҳар турмушнинг мушти бор,
Тиконлари, ниши бор,
Бировда не ишинг бор,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ким кўрибди кишини,
Тугатган дунё ишини,
Нари сур ташвишингни,
Жон, жон ўзингни жонинг

Рангинг кўр-у, сўргин ҳол,
Токайгача шу аҳвол,
Оромгохда даминг ол,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ўсмани қўй қошингга,
Торт болиш ёнбошингга,
Қуйруқ солгин ошингга,
Жон, жон ўзингни жонинг

Кўнгилда баҳор сайли,
Ўзингни ата Лайли,
Аёлсан, шу туфайли,
Жон, жон ўзингни жонинг

Токай бўшлик қиларсан,
Ўзингга не тиларсан,
Яна ўзинг биларсан,
Жон, жон ўзингни жонинг

Хазонрезги

🍂Каналга уланиш
👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
72👍28👏10🔥6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хуш_кайфият

Шунақа гаплар
☺️

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍2210🔥7🥰3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди фирибгарлар томонидан жўнатилган файллар.apk эмас .jar кўринишида бўлади

Огоҳ бўлинг!

Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍1511
Кеча машинам бузилиб кўчада қолиб кетдим. Хечам ўт олмасди. Аксига олиб биров тўхтаб ёрдам керакми хам демасди. Визовга келадиган устахонага телефон қилдим. Хозир боради кутинг дейишди. Хар доимгидек бўш қолишим билан фейсбукни очиб кавлай бошладим. Берилиб кетиб уста келганини сезмай қолибман.
-- Ассалому Алайкум. Нима бўлди ака?
-- Зават бўлмаяпти.
-- Хозир кўрамиз-- дея копотни очиб қарай бошлади. Шунда эътибор берсам, устидаги кийим янги ва арзон эмас. Ха энди битта шурупни бураб эллик минг сўм оладиганларидан бўлса керакда.
-- Роса айлантирибсизда аккумлятор хам утирибди ака, мен хозир--деб машинасидан аккумлятор олиб келиб қўйди.
-- Қани зават қилингчи.
Барибир ўт олмади. Уста тромблёрни очиб кавлай бошлади. Уқувсиз уста экан хамма ёғи қора мойга ботиб бир соат деганда тромблёрни созлади. Қимматбахо кийими расво бўлди. Юз минг минг сўм чиқардим.
--Нима бу?
-- Камми? Яна эллик қўшаман бошқа бермайман.
--Буни айтмаяпман. Пулингиз хамма ерда ўтадими? Масалан жаннатни дарвозасидан кириш учун бу акчангиздан қанча керак бўлади?
-- Эсиз жойидами? Жаннатга амал билан кирилади укам.
-- Унда шу амалим учун бир дуо қилин акажон. Охиратда тош боссин.
Хайрон бўлдим. Бундай устани биринчи кўришим эди. Лекин юракдан дуо қилдим.
У негадир хурсанд бўлиб машинасига ўтирдию кетди..
Мен хам энди копотни ёпишга чоғланиб турувдим орқамдан бир йигит тўхтатди:
-- Тухтанг братан келдим ман.
-- Кел укам нима хизмат.
-- Братан сиздан сўраш кере нима хизмат деб. Сервисга телфон қиб чақирибсизку. Визовга келдим.
Хаммасини англадим. Бояги йигит оддий йўловчи экан. Машинани бироз тушунгани учун бир биродарига ёрдам бериш учун тўхтаган оддий мусулмон.. Қоп қора мойга ботиб дуо олгач, ўзида йўқ хурсанд булган бир муъмин..
-- Алё братан.-- йигитни сўзлари хаёлларимни бузди.-- Нимаси бузилди?
-- Бўлди укам машина тузалди.
-- Яхши юз минг беринг ман кетдим.
-- Кўпмасми? Хеч нарса қилмадингку?
-- Иш қилса қилмаса визовга юз минг оламиза братан.
Талашдим тортишдим фойдаси бўлмади. Барибир пулни олиб кетди.
Ўйлаб қолдим,бояги йигит билан қанчалик фарқлари бор. Бири пулдан воз кечиб дуо сўрайди,бири қарғиш олиб бўлса хам пул сўрайди. Лекин икковларини борадиган жойи бир. Борган жойларида эса фақат бояги йўловчи йигитни "пули" хақиқий хисобланади

Муаллиф: интернет

@xazon_rezgi
175👍82👏43😢28🔥12🥰2😱2
2025/10/24 10:40:47
Back to Top
HTML Embed Code: