Telegram Web Link
🇩🇪🇺🇿Германия тажрибаси: халқаро нашр ҳуқуқлари ва ноширлик соҳаси бўйича семинар

Жорий йил 16-17 июнь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Франкфурт китоб ярмаркаси (Frankfurter Buchmesse) ташкилотчилари томонидан ноширлик, матбаа ва китоб савдоси соҳаси мутахассислари учун махсус семинар-тренинг ўтказилиши маълум қилинган эди.

Бугун семинарнинг иккинчи кунида қуйидаги мавзулар бўйича билим ва тажрибалар алмашилди:

📌Муаллифлик ҳуқуқи ва лицензиялар асослари

🔍Муаллифлик ҳуқуқи нима, уни кимга тегишли ва ким вакиллик қилади?
🔍Ҳуқуқларнинг бозор қийматини баҳолаш усуллари
🔍Таржималар ва халқаро лицензия шартномалари тузиш амалиёти

📌Халқаро китоб бозорида иштирок этиш қоидалари

🔍Франкфурт, Лондон каби ярмаркаларда ҳуқуқларни сотиш ва харид қилиш услублари;
🔍Маданий ва ҳуқуқий фарқлар, музокара этикетлари;
🔍Тақдимот қилишда визуал материал, маркетинг режаси ва таржималар роли

📌Frankfurt Connect платформаси тақдимоти

✔️Бу платформа 107 мамлакатдан 14 588 фойдаланувчи ва 580 маҳсулотни бирлаштирган;

✔️365 кун давомида ноширлар ва мутахассисларни онлайн тармоқда боғлайди;

✔️Профил яратиш, учрашув белгиллаш, тадбир ташкил қилиш ва маълумотлар таҳлили имкониятлари.

Семинар доирасида TRIPS/WTO Ўзбекистоннинг 2026 йилгача тўлиқ аъзо бўлиш режаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

🔝Тренинг иштирокчилари халқаро майдонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, лицензиялаш ва бозорга чиқиш бўйича аниқ билим ва амалий кўникмаларга эга бўлди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📢 18 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Реимбурсация дастури: Давлат тиббий суғуртаси орқали аҳолига берилаётган бепул дори-дармонлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Олмалиқ КМК" АЖда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Азамат Мавлонов, "Олмалиқ КМК" АЖ бошқарув раисининг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ташаббуси билан Frankfurter Buchmesse ташкилотчилари иштирокида ташкил этилган семинар якунланди.

Семинарда жами 55 нафар: нашриёт-матбаа, китоб савдо раҳбарлари, маркетологлар ва болалар адиблари иштирок этди.

Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏52🥰2👍1
📢 19 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳамид Абдураманов, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган устувор вазифалар ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Халқаро Кураш Ассоциацияси, Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Фуқаролар йиғини раиси сайловлари якунлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жобир Асқаров, Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚖️ Малайзия суди Telegram каналларига қарши чора кўрди

Малайзиянинг MCMC (Коммуникациялар ва Мультимедиа Комиссияси) Telegram ва ундаги “Edisi Siasat” ҳамда “Edisi Khas” каналларига нисбатан Малайзия Олий Судига мурожаат юборди.

Ижтимоий платформа ва ундаги каналларда тарқатилаётган контентлар мамлакат қонунлари талабларига зид, жамоат институтларига ишончни сустлаштириши ва ижтимоий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.

Кўрсатилишича, MCMC мазкур каналларга нисбатан доимий равишда сўровлар юборган, лекин Telegram томони мулоқотда ҳамкорлик қилмаган.

Суд қарорига кўра ижтимоий тармоқ каналлари фаолиятига тақиқ белгиланди.

MCMC қайд этишича, Ижтимоий тармоқлар уларда эълон қилинган контент учун жавобгардир.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢20 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “ЭРП маданият” ягона бошқарув тизими ҳақида
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган назорат хариди тадбирлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!

☎️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

🔔Агар сизда:

Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

лицензия бериш тартиби;

мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🤥Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.

🌎Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍2🔥2
📢23 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёнғин хавфсизлиги ойлиги якунлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, “Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат турлича бўлиши мумкин, лекин мақсад битта: юрт тараққиётига хизмат қилиш, инсон қадри ва ҳуқуқларини қадрлаш!


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9🔥4👍3👏3
🇳🇱 Нидерландияда 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ тавсия қилинди

Нидерландия расмийлари болаларни рақамли дунё таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида, 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга TikTok, Instagram каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни тавсия қилмоқда.

👀 Янгиланган тавсияларга кўра:

💬Болаларга мобил қурилмаларда ўтказадиган вақтни кескин чеклаш;

💬Болалар ётоқхоналарида экранли қурилмаларни тақиқлаш;

💬13 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга умуман рухсат берилмаслиги лозимлиги таъкидланмоқда.

⚠️ Нидерландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва парламент экспертлари таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказиш:

🟢уйқу бузилиши;
🟢депрессия;
🟢хавотир, ҳатто паник ҳужумлар каби салбий оқибатларга олиб келмоқда.

Айни пайтда Нидерландия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланган. Бироқ янги тавсиялар ҳозирча қонунан кучга эга эмас.

🎖 Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида ҳам ўхшаш ташаббуслар муҳокама қилинмоқда. Австралия эса ҳозирча ягона мамлакат бўлиб, у ерда 2024 йил ноябридан бошлаб ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қонуний равишда тақиқланади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6💯32😍1
📢 24 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ёз мавсумида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзархив” агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш ҳамда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/14 21:58:46
Back to Top
HTML Embed Code: