Telegram Web Link
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди Бу ҳақда Озарбойжон маданият вазирлиги маълум қилди. "Екатеринбургда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан озарбойжонликларга нисбатан қасддан қилинган зўравонлик ҳаракатлари…
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон Миллий мажлиси (парламент) делегацияси Озарбойжон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг Москвада ўтказилиши режалаштирилган 23-йиғилишида иштирок этишдан бош тортди — Озарбoйжон Миллий Мажлиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇳🇪🇪🇱🇹🇺🇦🇷🇺 Литва ва Эстония пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенцийсидан чиқиши ҳақида БМТни хабардор қилди "Литва ҳеч қандай иллузияга эга эмас. Путин бошчилигидаги Россия – Европа учун энг катта ва узоқ муддатли экзистенсиал таҳдид, шу сабабли…
🇺🇦🇷🇺 Украина президенти мамлакатнинг пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциядан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолади – Олий Рада депутати

Володимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш бўйича Оттава конвенциясидан чиқиш тўғрисидаги қарорини кучга киритувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда “Голос” партиясидан Олий Рада депутати Роман Костенко маълум қилди.

"Бу — уруш шароитида узоқ вақтдан бери зарур бўлиб келаётган қадам. Россия бу Оттава конвенциясининг иштирокчиси эмас ва миналардан оммавий равишда бизнинг ҳарбийларимиз ва тинч аҳолимизга қарши фойдаланмоқда. Биз душман ҳеч қандай чекловларга амал қилмаётган бир шароитда ўзимизни йлтийиб ўтиришимиз мумкин эмас", — дея изоҳ берди Костенко.

Унинг айтишича, Зеленскийнинг фармонни имзолагани ҳақида унга "ҳозиргина хабар беришган". Ҳужжат матни ҳали расман эълон қилинмаган. Костенконинг сўзларига кўра, энди конвенциядан чиқиш масаласи Олий Радада кўриб чиқилиши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германия социал-демократлари ўта ўнг “Германия учун муқобил” партиясини зудлик билан тақиқлашга чақирмоқда

Ўта ўнг “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини тақиқлаш жараёнини бошлашни Германия Социал демократик партияси (ГСДП) қурултойининг барча аъзолари бир овоздан маъқуллади. Ариза Федерал конституциявий судга топширилиши режалаштирилган. Бироқ немис оммавий ахборот воситаларига кўра, буни фақат Бундестаг (парламентнинг қуйи палатаси), Бундесрат (парламентнинг юқори палатаси) ёки Германия ҳукуматининг ўзи амалга ошириши мумкин.

ГСДПнинг ҳукмрон коалициядаги ҳамкори ХДИ/ХСИ блоки бу таклифни рад этди. Шу сабабли, социал-демократлар ташаббусни Бундесрат орқали, ГСДП коалицияларда иштирок этаётган ва сезиларли таъсирга эга бўлган федерал ерлар вакиллари ёрдамида илгари суришга ҳаракат қилмоқда.

Социал-демократлар етакчиси Ларс Клингбайлнинг сўзларига кўра, ҳозирча ГСДП Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идорасининг АfD партиясини “ўнг экстремистик ташкилот” деб тан олиш тўғрисидаги қарорини кутмоқда. Баҳор ойларида идора партияни шундай деб тан олган эди, аммо АfD бу қарорга шикоят билдирганди, шу боис суд жараёнлари ҳамон давом этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашини Исроил ва АҚШни “тажовуз ҳаракат ташаббускорлари” деб тан олишга ва Эронга етказилган зарарни қоплашни улардан талаб қилишга чақирди.

Аббос Ароқчи бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерришга йўллаган мактубида ёзган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга доир қонун лойиҳасини Конгрессга киритиш вақти келган деб ҳисобламоқда

Бу ҳақда америкалик республикачи сенатор ва санкцияларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси муаллифи Линдси Грэм ABC News'га берган интервюсида маълум қилди.

Сенаторнинг сўзларига кўра, кеча Трамп билан голф ўйнаган ва президент унга биринчи марта: "Сизнинг қонун лойиҳангизни киритиш вақти келди", деган. Грэм бу Трампнинг қарори эканини айтган ва сенаторлар президентга Путинни музокара столига ўтказиш учун “қурол” тақдим этаётганини тушунтирган.

Сенаторнинг аниқлик киритишича, қонун лойиҳаси июлдаги таътилардан сўнг қабул қилиниши кутилмоқда. Анъанага кўра, Сенат июл охирида танаффусга чиқади ва сентябрда ишга қайтади.

Грэм қонун лойиҳаси қандай ишлашини ҳам тушунтириб берди. "Агар сиз Россиядан маҳсулот сотиб олсангиз ва Украинага ёрдам бермасангиз, сизнинг Қўшма Штатларга кираётган маҳсулотларингизга 500 фоизлик бож солинади", — деди у.

Сенаторнинг айтишича, қонун лойиҳаси президент Трампга Россия нефтини сотиб олаётган ва шу тариқа “Путиннинг ҳарбий машинасини” қўллаб-қувватлаётган Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатларга нисбатан божлар жорий этиш имконини беради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон ядровий дастури масаласини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди — МАГАТЭ раҳбари

Рафаэл Гроссининг сўзларига кўра, Эрон ядровий технологиялар нуқтаи назаридан ўта ривожланган давлат ҳисобланади ва Исроил ҳамда АҚШнинг зарбаларига қарамай, бу соҳадаги саноат салоҳиятини сақлаб қолган.

"Лекин энг асосийси, Теҳронда ҳеч қачон ядро қуроли бўлмаган. Буни очиқ айтиш керак. Шу билан бирга, МАГАТЭ ниятларни баҳоламайди", — дея қўшимча қилди Гросси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дрифтёр Севинч Бахтиёрова Plossla подкастида ўзининг устахонадаги қизиқарли тажрибаси ҳақида гапириб чиқибди.

У машина устахонасида шогирд бўлиб ишлар экан. Кўпчилик ҳайдовчилар машинасини ремонтга олиб келгач, у ерда қиз болани кўриб, “Бу қиз нима қиляпти бу ерда?” деб ҳайрон қолган.

Қиз бу вазиятни кулиб айтиб бераётганига қараганда, у бундай стереотипларга жиддий қарамайди, балки уларни синдиради🔥

Тўлиқ подкаст: https://www.youtube.com/watch?v=iuG-OaGwrVc
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Россия Украинага рекорд миқдордаги дрон ва ракеталар билан ҳужум уюштирди Украина Қуролли кучларига кўра, Россия мамлакат ҳудудига кечаси ва эрталаб 477 та ҳужумчи дрон ва 60 та турли русумдаги ракеталар, жумладан “Кинжал” ва “Искандер-М” ракеталари…
🇺🇦🇷🇺 Зеленский Россиянинг сўнгги авиазарбаларидан сўнг Ғарб давлатларига Украина қўшимча ҳаво мудофааси тизимларига муҳтожлигини билдирди

"Кремл бундай кенг кўламли ҳужумларни имкон борича давом эттиради. Биргина ўтган ҳафта давомида Россия Украинага ҳужумларда тахминан 114 та ракета, 1270 та дрон ва 1100 та авиабомба қўллади. Биз янада кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтожмиз", — деб ёзди Украина президенти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇰🇨🇳 Гонконгда сўнгги демократик партия тарқатиб юборилди

Гонконг Социал-демократлар Лигаси (ГСДЛ) ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Партия бу қарорни 2020 йилда жорий этилган хавфсизлик қонунлари туфайли Пекин томонидан кўрсатилаётган “кучли сиёсий босим” билан изоҳлади.

ГСДЛ раиси Чан По Ин оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида партиянинг олдида бундан бошқа йўл қолмаганини, чунки уни аъзоларининг ҳаёти хавф остида эканини маълум қилди.

ГСДЛ тарқатиб юборилиши билан Гонконгда энди расмий мухолифат бутунлай йўқ бўлди. ГСД сўнгги икки йил ичида ўзини-ўзи тарқатиб юборган учинчи партия ҳисобланади.

Чан По Ин тилга олган хавфсизлик тўғрисидаги қонун Гонконгда 2020 йилда, минтақада Пекин таъсирининг кучайишига қарши норозилик тўлқинидан кейин қабул қилинган эди. 2024 йилда бу қонун янада кучайтирилди, у ҳукумат томонидан “қўпорувчилик” деб баҳоланган ҳаракатлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланилишини назарда тутади.

Шундан буён, авваллари Пекиндан маълум даражада мустақил бўлган Гонгконгда норозилик намойишлари тўхтаб қолди, шу билан бирга ҳудудда марказий ҳукуматнинг таъсири анча кучайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇸 Сербия пойтахтида муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаб қилинган оммавий митингдан сўнг полиция билан тўқнашувлар юз берди 28 июн куни Белград марказида ўн минглаб намойишчилар тўпланди. Воқеа жойидан олинган видеоларда кўплаб ҳукумат идоралари жойлашган…
🇷🇸 Белградда кетма-кет икки кундан буён намойишлар давом этмоқда

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Сербиянинг бошқа шаҳарларида, жумладан Крагуевац, Нови-Сад ва Нишда ҳам норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар баррикадалар ўрнатиб, йўлларни тўсиб қўймоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга доир қонун лойиҳасини Конгрессга киритиш вақти келган деб ҳисобламоқда Бу ҳақда америкалик республикачи сенатор ва санкцияларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси муаллифи Линдси Грэм ABC News'га берган…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 WP: Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Вашингтон учун деярли бутун дунё билан савдо уруши хавфини туғдиради, бу эса АҚШга Россияга қараганда кўпроқ зарар келтиради

"Қонун лойиҳасининг асосий бандига кўра, Россия Украина билан тинчлик музокараларидан бош тортган тақдирда, унга “максимал даражада санкциялар” қўлланилиши керак", деб ёзади нашр.

Қонун лойиҳаси Россиядан энергия ресурсларини сотиб олувчи мамлакатлар учун 500 фоизлик савдо тарифини жорий этишни назарда тутади. Асосий муаммо шундаки, харидорлар орасида нафақат Хитой, балки Қўшма Штатларнинг муҳим савдо ҳамкорлари: Ҳиндистон, Туркия, Европа Иттифоқи, Бразилия, Жанубий Корея, Тайван ва Япония ҳам бор. Бундай қадам АҚШнинг ушбу давлатлар билан савдосини амалда тўхтатиб қўйиши мумкин;

"Сенатор Линдси Грэм Украинага ёрдам бераётган давлатларни санкциялар рўйхатидан чиқаришни таклиф қилмоқда. Бироқ, парадокс шундаки, Қўшма Штатларнинг ўзи Россия уранини импорт қилишда давом этмоқда, 2023 йилда ушбу импорт умумий етказиб беришнинг 12 фоизини ташкил қилган", дейилади The Washington Post мақоласида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇸 Белградда кетма-кет икки кундан буён намойишлар давом этмоқда Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Сербиянинг бошқа шаҳарларида, жумладан Крагуевац, Нови-Сад ва Нишда ҳам норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар баррикадалар ўрнатиб,…
🇷🇸 Сербиядаги намойишчилар йўллар ва кўчаларни тўлиқ тўсиб қўйишни бошлаганликларини эълон қилишди — ОАВ

"Уларнинг талаблари орасида аввалроқ ҳибсга олинган намойишчилар дарҳол озод қилиш ва мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш кабилар мавжуд", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 АҚШ Теҳрон билан музокараларни давом эттириш учун Эрон ҳудудига келгусида ҳар қандай ҳужумларни истисно қилиши керак

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи BBC'га берган интервюсида айтиб ўтди.

Тахт-Раванчининг сўзларига кўра, Эрон уранни тинч мақсадларда бойитиш ҳуқуқидан фойдаланиш масаласида қатъий туради. У, шунингдек, мамлакат ядровий бомба яратишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

"Уранни бойитиш даражасини муҳокама қилиш мумкин, ҳажмини ҳам муҳокама қилиш мумкин, лекин “Сиз уранни умуман бойитмаслигингиз керак, сизда нол даражада бойитиш бўлиши керак, агар рози бўлмасангиз, биз сизни бомбардимон қиламиз”, дейиш — бу “ўрмонда қонунлар” ҳисобланади", — деди Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Эронга қарши урушда эришилган ғалабамиз Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАСни тор-мор этиш учун “кенг имкониятлар” очади — Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой электр станциялари, электр узатиш тармоқларини ишдан чиқариш ва зарба ҳудудида электр таъминотининг узилишига сабаб бўладиган қурол ишлаб чиқди

Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди ва ушбу қурол намойиш этилган анимацион видеороликни эълон қилган.

Видеороликда қурол ер усти транспорт воситасидан учирилиши, кейин эса силиндр шаклидаги контейнерларни чиқариб юбориши ва улар портлаб, ингичка углерод толаларини сочиш орқали энергетика инфратузилмасида қисқа туташувни юзага келтириши кўрсатилган. Маълумотларга кўра, қуролнинг зарба масофаси 290 км, заряд оғирлиги эса 490 кг ни ташкил этади.

Телевидение Хитой Давлат аэрокосмик фан ва технологиялар корпоратиясининг (CASC) маълумотини келтириб, бу қурол душманнинг бошқарув ва назорат тизимларига зарба бериб, камида 10 минг квадрат метр майдонда электр таъминотининг кенг кўламли узилишига олиб келиши мумкинлигини билдирди. Қуролнинг номи ва бошқа хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Шу билан бирга, South China Morning Post газетаси экспертларга таяниб, гап графит бомбаси ёки ракетаси ҳақида кетаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Нашр ҳозирча бундай ўқ-дорилар ишлаб чиқилишининг қайси босқичида экани ва у Хитой армиясининг арсеналида жойлаштирилган ёки йўқлиги номаълумлигини ёзмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 15:40:42
Back to Top
HTML Embed Code: