Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Эрон ҳарбийлари июн ойида Форс кўрфазидагу ҳарбий кемаларига миналарни юклаб бўлган. Бироқ охир-оқибат бу миналар ўрнатилмаган. Улар ҳануз кемаларда қолганми ёки омборга қайтарилганми ёки ҳозирча номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг ёзишича, ҳужжат “Европанинг тийиб туриш салоҳиятини Қўшма Штатларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мустаҳкамлаш” мақсадида тузилган.
Ҳужжат 17 июл куни имзоланиши кутилмоқда. Унинг матни деярли тайёр. Ҳужжатда ҳарбий жиҳатлардан ташқари, ноқонуний миграцияга қарши кураш, транспорт масалалари, илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича ҳам қоидалар белгиланиши кўзда тутилган.
"Шунингдек, томонлар NATO'ни жамоавий хавфсизликнинг асосий элементи сифатида қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқлайди. Бироқ, ўзаро ёрдам ҳақидаги банднинг пайдо бўлиши Европа мамлакатларининг Қўшма Штатларнинг трансатлантик мудофаа иттифоқидаги иштироки қисқараётгани фонида янада мустақил бўлишга интилаётганини кўрсатиб турибди", дея қайд этади Politico.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Франция президенти бундай хулосага Россия раҳбари билан кеча бўлиб ўтган икки соатлик телефон суҳбатидан сўнг келган", — дея тушунтирди агентлик манбаларига таяниб.
Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Макрон Зеленскийга Россия томони ҳали ҳам ўт очишни тўхтатишни рад этаётганини етказган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, АҚШ Сенати “One Big Beautiful Bill” (“Буюк чиройли қонун”) номли солиқлар ва бюджет харажатларига оид кенг қамровли қонун лойиҳасини минимал овоз устунлиги билан маъқуллади.
50 нафар сенатор уни маъқуллаб, 50 нафари эса қарши овоз берди. Қонун тарафдорлари ва қаршилари сони тенглашгач, ҳал қилувчи овозни Сенат раиси вазифасини бажарувчи вице-президент Жей Ди Вэнс берди, шу тариқа ҳужжат қабул қилинди.
Энди қонун лойиҳасига овоз бериш навбати Вакиллар Палатасига етиб келди. Қонуннинг асосий ғояси — юқори даромадли шахслар ва компаниялар учун солиқ имтиёзларини жорий этиш ҳисобланади. Бюджет бунга йўл қўйиши учун ижтимоий харажатларни кескин қисқартириш режалаштирилган. Бу эса демократлар томонидан кескин норозиликка сабаб бўлмоқда.
Бироқ бир қатор республикачилар ҳам қонунни танқид қилмоқда — улар харажатлар қисқартилиши етарли эмас деб ҳисоблашмоқда. АҚШ Конгресси бюджет мутахассисларининг огоҳлантиришича, “Буюк чиройли қонун” 10 йил ичида АҚШ бюджет тақчиллигини 3 триллион доллардан кўпроққа ошириши мумкин.
Вакиллар Палатаси қонунни маъқуллайдими ёки йўқми — ҳозирча номаълум. Бироқ унинг аввалги версиясини конгрессменлар қўллаб-қувватлаган эди. Президент Доналд Трамп 4 июл — АҚШ Мустақиллик кунига қадар ушбу қонуннинг қабул қилинишига эришиш учун барча чораларни кўрмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳамда Озарбойжон Бош прокурори Камран Алиев Москва ва Боку ўртасидаги муаммоли масалаларни муҳокама қилмоқда", — деди Дмитрий Песков.
У, шунингдек, Озарбойжонда ҳибсга олинган Россия фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланилишини таъкидлади.
"Екатеринбургда ҳибсга олишлар турли жиноятлар, жумладан Озарбойжон фуқароларига қарши жиноятларни тергов қилиш доирасида амалга оширилди", — дея қўшимча қилди Россия президенти матбуот котиби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Телеканалнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Украинага етказиб берилиши тўхтатилган ўқ-дорилар қаторида Patriot ҳаво мудофааси тизими учун ўнлаб ракеталар ва бир неча минг 155 миллиметр калибрли артиллерия снарядлари мавжуд.
Шунингдек, Киевга Hellfire ракеталари, GMLRS реактив залп ўт очиш тизими учун снарядлар, Stinger ер-ҳаво ракеталари, АIM ҳаво-ҳаво ракеталари ҳамда гранатомётлар топширилиши ҳам тўхтатилган.
NBC News'га кўра, Қўшма Штатлар мудофаа вазири Пит Ҳегсет бу қарорни Украинага қурол етказиб бериш ва Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар туфайли камайиб кетган АҚШ ўқ-дорилари захирасини текширишни буюрганидан бир неча ҳафта ўтиб қабул қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб Дания фуқароси бўлган аёллар ҳарбий рўйхатга туриши ва зарурат туғилганда муддатли ҳарбий хизматни ўташи шарт бўлган тартиб кучга кирди.
Янги тартибга кўра, ҳарбий хизматга чақиришда аввало ҳар икки жинс вакиллари бўлган кўнгиллиларга устуворлик берилади. Қолган ўринлар эса махсус саралаш асосида, жумладан, аёллар иштирокида тақсимланади.
Бунгача Дания аёллари фақат кўнгилли асосда ҳарбий хизматни ўташи мумкин эди. Шунингдек, чақириқ асосидаги хизмат муддати ҳам ўзгартирилиб, илгари тўрт ой бўлган бўлса, энди бу муддат 11 ойгача узайтирилмоқда, шундан 5 ойи ўқув-тайёргарлик босқичига ажратилади.
BBC хабарига кўра, бу ўзгаришлар Даниянинг NATO аъзоси сифатидаги ҳарбий харажатларни ошириш мажбуриятлари билан боғлиқ. Европадаги хавфсизликка таҳдидлар кескин ортган бир пайтда Дания мудофаа салоҳиятини кучайтиришга интилмоқда. Associated Press бу ислоҳотни Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши билан боғлиқ деб баҳолайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Шимолий Корея Россия тарафида Украинадаги урушда жанг қилаётган ўз аскарлари сонини уч бараварга оширишни режалаштирмоқда, деб ёзади CNN Украина махсус хизматлари баҳоларига таяниб.
Ушбу маълумотларга кўра, яқин ойларда Россияга 25 мингдан 30 минг нафаргача шимолий кореялик ҳарбий келиши мумкин.
CNN сунъий йўлдош суратларини таҳлили асосида, май ойида Россиянинг Находка шаҳри яқинидаги Дунай портида Россиянинг “Ропуча” кемаси яна тўхтаганини аниқлади. Таҳлилчиларга кўра, бу кема 400 тагача аскарни ташишга қодир ва у ўтган йили Россияда шимолий кореялик аскарларни жойлаштириш учун ишлатилган эди.
Шунингдек, сунъий йўлдош тасвирларида Шимолий Кореядаги Сунан аэропортида юк самолётлари ҳам қайд этилган. CNN бу ҳолатлар КХДР қўшинларининг жойлаштирилишидан далолат бериши мумкин деб ҳисобламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озарбойжон ТИВнинг маълум қилишича, Россия элчисига Москва томонидан кўрилган дўстона бўлмаган қадамлар бўйича норозилик билдирилган.
Бир кун аввал Озарбойжоннинг Москвадаги элчиси Раҳмон Мустафоев Россия ТИВга чақирилган ҳамда унга норозилик билдирилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Украина Қўшма Штатлардан келишилган мудофаа ёрдамини етказиб бериш тўхтатилиши ёки жадвали қайта кўриб чиқилиши бўйича расмий билдиришнома олмаган", дея баёнот берди Украина Мудофаа вазирлиги.
Шу сабабли, Украина мудофаа идораси Пентагондан тафсилотларни аниқлаштириш учун телефон орқали суҳбат ўтказишни сўраган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM