Telegram Web Link
Рекламада кредит оқибатлари ҳақида огоҳлантирилади

Аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши зарур қонун лойиҳаси.
Ишпулатов Зокир Эшкурбонович сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каримов Миролимжон Каримжон ўғли сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ҳисоб палатаси бош инспектори, шуъба мудири лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистонлик Камила Маҳмудова Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) банки молиявий директори лавозимига тайинланди. У 2007 йилдан бери RBI`да ишлаб келмоқда. 2021 йил охиридан бери у Чехиядаги Raiffeisenbank бошқарувининг молиявий директори эди.
Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Брюсселга ташриф буюриб, Европа иттифоқи лидерлари билан музокара ўтказади. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланиши кутилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shohsaroy uylari'нинг навбатдаги, премиум лойиҳаси — SHOHSAROY TOWERS сотувига старт берилди

Shohsaroy Towers резидентларга максимал қулайлик яратиш мақсадида мажмуа ичида:

- Яшил ҳудудлар
- Кофейня
- Барбекю зоналари
- Фитнесс заллари
- Меҳмонхона
- Банкет зал
- Массаж ва спа марказлари барпо этилади.


Хонадонлар нархлари 555 млн сўмдан бошланади.

Shohsaroy Towers — бу юксак дид эгалари учун яратилган ҳашаматли ҳаёт макони.

📍Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Эрон элчихонаси ёнида, собиқ «Шастри» чорраҳада

📞 555049999

Реклама
“Менинг мактабим” лойиҳаси бошланмоқда

Жорий йилнинг 22 октябридан бошлаб 2025/2026-ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилади. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.

Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.

Рўйхат
Болаларга нисбатан ҳар қандай жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини қонун даражасида белгилаш вақти келди — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилноза Азизова.
Финляндия президенти Александр Стубб 30-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Финляндия президенти офиси хабар берди.

Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Александр Стубб бизнес форумда иштирок этади, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза қилади, ташқи сиёсат экспертлари, парламент вакиллари билан учрашади.

Финляндия савдо ва саноат соҳаси вакиллари ҳам президентга ҳамроҳлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга биринчи марта Финляндиянинг собиқ президенти Мауно Койвисто 1992 йилда расмий ташриф билан келган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 18 октябрь куни соат 13:30 да Lotte City Hotels Tashkent Palace меҳмонхонасида илм-фан вакиллари ва тадиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Учрашувда “Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси доирасида илмий ишланмаларни бизнес амалиётига жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинади.

Қизиқувчилар илмий ғоялар билан видеолавҳалар орқали танишиб, ҳамкорликни йўлга қўйишлари мумкин

Барча олимлар ва тадбиркорлар иштирок этишга таклиф этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ибн Сино” тарихий-бадиий фильми учун ижодий танлов эълон қилинди

Танлов “Улуғлар болалиги” туркуми доирасида ташкил этилган бўлиб, фильм учун сцeнарий ва бадиий ғоялар 2025 йил 18 октябрдан 3 ноябргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-“А” уй.
Телефон: +998555111505 (ички 1005).

Танлов шартлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ билади. Адиз Бобоев билиб-билмай тўғри айтаяпти, порахўрликни фақат кимёвий ишланган пул билан ушлаб, тезкор тадбирлар билан йўқотиб бўлмайди, амалдорларнинг харажатига савол берилиши керак. Уйини, машинасини қайси пулга олганини ўзи исботлаб бериши лозим.
Van Universal Motors компанияси COMTRANS Tashkent 2025 кўргазмасида иштирок этади.
Van Universal Motors (VUM) – Ўзбекистонда FAW Trucks тижорат техникасининг расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибьютори.

Компания Андижон шаҳрида маҳаллийлаштириш, сервис хизматлари ҳамда эҳтиёт қисмлар таъминотига алоҳида эътибор қаратмоқда.
22–24 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазма марказида бўлиб ўтадиган COMTRANS Tashkent 2025 халқаро кўргазмасида FAW Tiger русумидаги янги техникалар намойиш этилади:

🚛 FAW Tiger V – Чиқинди ташиш машинаси
Мустаҳкам рама, тежамкор двигател ва 8 м³ сиғим — шаҳар тозалиги учун амалий техника.

❄️ FAW Tiger VR – Музлаткичли фургон
Thermo King совитиш тизими -5°C дан -20°C гача. Тежамкор, ишончли ва маҳсулот сифатини узоқ масофада ҳам сақлайди.

💧 FAW Tiger V – Сув ташиш машинаси (Водавоз)
6 м³ сув баки ва юқори босимли пуркаш тизими. Йўл тозалаш ва суғориш учун универсал техника.

Кўргазма давомида Van Universal Motors компанияси томонидан 20 дан ортиқ FAW махсус техника моделларига 20 миллион сўмгача чегирма таклиф этилади. Чегирма тадбир вақтида шартнома тузган мижозлар учун амал қилади.

📍 Манзил: Тошкент, CAEx кўргазма мажмуаси
📞 Батафсил маълумот учун: faw.uz | +998 55 508 60 60
📱 Telegram — www.tg-me.com/vum_faw_uzbekistan
📸 Instagram — instagram.com/vum_faw_uzbekistan

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев BRT ҳақида:

«Агар мана шундай йўллар қилсак, бу автобусларни қўйсак, одамлар фақат шанба, бозор кунлар ўзининг машинасида юради. Арзон, хавфсиз, тез. Нима кераги бор? Машинаси билан шанба ва якшанба кунлари болаларини дам олишга олиб боради»
Жиззах вилояти ҳам “пахта режаси”ни бажарибди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, вилоят бу йил 290 минг тонналик режани бажарган ва айрим хўжаликларда ҳосилдорлик 90 центнергача етган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрига киришдаги “Эркин”, “Шарқ”, “Бектемир”, “Уч қаҳрамон” ва “Турбанов” номли бешта йўл-патруль хизмати масканлари яқинида юк машиналар ҳайдовчилари учун кемпинг, автовокзал ва дам олиш зоналари қуриш кўзда тутилмоқда.

Тақдимотга кўра, баъзи объектлар учун 7,7 гектар, 4,25 гектар ва 8 гектарлик ер майдонлари ажратилади.
Hamkorbank'дан талабалар учун қулай таълим кредити

Hamkorbank таълимингизни орқага сурмаслик учун қулай ечим таклиф этади. Энди шартнома пулини дарҳол тўлаш шарт эмас — банк ёрдамида ўқишни осонликча давом эттириш мумкин.

Шартлар:
🔸 Кредит миқдори — таълим муассасаси билан тузилган шартнома асосида.
🔸 Муддати — 7 йилгача.
🔸 Тўлов — дипломдан кейин 7-ойдан бошланади.
🔸 Фоиз ставкалари:
👨🏻‍🎓 Йигитлар учун — 14%
👩🏻‍🎓 Қизлар учун — 0% (гаровсиз ва кафилсиз).

Hamkorbank — ҳақиқатан керак бўлган пайтда ёрдам қўлини чўзади.

Батафсил: hamkorbank.uz

Hamkorbank'нинг исталган филиалида ариза қолдиринг.

Instagram | Facebook | YouTube

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Миссия» лойиҳасининг навбатдаги сонида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Европага, жумладан Буюк Британияга ташрифи давомида бўлиб ўтган муҳим учрашувлар ва тадбирлар батафсил ёритиб берилган. Лойиҳа Мирзиёева билан интервью шаклида тайёрланган.
ChatGPT Go

OpenAI 70 дан ортиқ ривожланаётган давлатлар аҳолиси учун ChatGPT Go арзонроқ тарифини очди. Қарийб 6 долларлик тарифдан ўзбекистонликлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бунгача энг арзон тариф 20 доллар эди.
Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябрига қадар Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Транзит автоуловлар учун айланма ҳаракат йўналишлари ташкил этилади. Ўша кунлари Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.
2025/10/21 22:23:50
Back to Top
HTML Embed Code: