Telegram Web Link
Бугун Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтади.
2 хонали хонадонлар учун ажойиб таклиф

Енди Iskander Buildings Mezbon лойихасидан 2 хонали хонадонлар учун бош тўлов
92 млндан бошланади ва қолган қисмини 7.3 млндан бўлиб тўлашингиз мумкин.

👉 Боғланиш учун

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад кўтармокда.

☎️Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Уйғонадиган вақт келди. Қараб турган — хиёнатчи, ёнимизда турган — душман”

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров
Хитойнинг Lixiang Auto компанияси биринчи ваколатли хорижий дилерлик марказини Тошкентда очибди. Компания маҳаллий бозорда асосан уч турдаги юқори қувватли электромобилларни сотмоқда: LixiangL9, LixiangL7 ва LixiangL6.

Хитойда тўғридан-тўғри сотиш усулидан фарқли равишда, Lixiang Auto ҳозирда ўз автомобилларини чет элларда ваколатли дилерлар орқали сотишни йўлга қўйган. Ўзбекистонда Control Auto билан ишлар экан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев янгиланган Шота Руставели кўчасида автобусга чиқибди.
Chevrolet Cobalt учун контрактация очилади

Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар:

Style MCM – 156 100 000 сўм
Midnight MCM – 165 200 000 сўм.

Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaциялари мижозлар учун аввалги нархларда, ўзгаришсиз тарзда тақдим этилади:

Style AT Plus – 147 916 000 сўм
Midnight AT – 155 231 000 сўм.

2025 йил 3 ноябрдан бошлаб барча Chevrolet дилерлик марказларида мижозлар учун Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaцияларга қўшимча равишда янги Chevrolet Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этилади.
Шота Руставели кўчасини ободонлаштириш ва BRT тизимига мослаштириш лойиҳасининг умумий қиймати 19,2 миллион доллар экан.
Тошкентда махсус автобус йўлаклари давом эттирилади

Президентга тақдим этилган лойиҳадан кўринадики, автобуслар учун махсус инфратузилма узунлиги қарийб 58 километрга етади. Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, аввалига Шота Руставели, Шаҳрисабз, Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида BRT барпо этилади.

2030 йилга қадар Махтумқули, Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзиробод, Лутфий ва Муқимий, Нурафшон, Қоратош — Кўкча дарвоза, Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) — Паркент кўчаларида махсус мослаштирилган автобус йўлаклари пайдо бўлади.

Ушбу ишлар учун 110 млн доллар йўналтирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
Янги аэропортни халқаро консорциум қуради

Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги 1 минг 300 гектар майдонда барпо этиладиган янги халқаро аэропорт лойиҳаси Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Консорциум таркиби: Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси — 45%, Япониянинг “Sojitz Corporation” — 30%, Жанубий Кореянинг “Incheon International Airport Corporation” — 15% ҳамда Ўзбекистоннинг “Uzbekistan Airports” — 10% улушга эга бўлади.

Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда 2,6 млрд доллар инвестиция йўналтирилади. Шундан 1,8 млрд доллар аэровокзал қурилишига, 800 млн доллар эса аэродром инфратузилмасини яратишга сарфланиши кўзда тутилган.

Аэропорт лойиҳаси Naco Consulting компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Янги аэропорт Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ пуллик автомобиль йўлларига уланади. Бу ерда замонавий темир йўл станцияси қурилиб, тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Пойтахт ва Янги Тошкент марказлари шаттл транспорт хизматлари орқали боғланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Asia Alliance Bank янгиланди

Asia Alliance Bank 16 йилдан кейин илк бор ребрендинг қилди ва Alliance экотизимини тақдим этди — банк, бизнес, таълим ва рақамли хизматларни бирлаштирган ягона майдон.

Янги логотип — содда, ишончли ва замонавий. Энг қизиғи бизнес ва IT бўйича масофавий таълим платформаси — Alliance Academy фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Asia Alliance Bank энди нафақат банк, балки — замонавий ҳаётнинг бир қисми.

Реклама
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистонда энг юқори доиранинг саҳна ортида олинган, бошқа ҳеч қаерда чоп этилмаган суратлари билан бўлишадиган илк эксклюзив телеграм-канал очилди.

Бу ерда сиз фақат расмий манбалар учун мўлжалланган, оммага тақдим этилмаган махфий кадрларни кўришингиз мумкин.

👉 Обуна бўлинг: https://www.tg-me.com/minbarortida
Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев бугун эрталаб мамлакат бош вазирига топшириқ бериб, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат режаларига тузатиш киритиш зарурлигини таъкидлади.

Кечга яқин ҳукумат бир қатор чора-тадбирларни эълон қилди. Жумладан, АИ-92 бензини ва дизель ёқилғиси нархини оширишга мораторий жорий этилди, 2026 йилнинг биринчи чораги якунига қадар коммунал хизматлар тарифлари музлатилди, нарх-наво устидан назорат кучайтирилди ҳамда имтиёзли ипотека ва автокредитлар ҳажми бир неча баробарга оширилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, янги Солиқ кодексининг кичик бизнесга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб солиқ текширувлари ва камерал назорат тадбирлари бекор қилинади. Шунингдек, пеня ва жарималар ҳамда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда маъмурий жавобгарлик қўлланмаслиги кўзда тутилган. Кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ маъмурчилиги сақлаб қолинади.

Афтидан, ҳукумат аҳоли — айниқса тадбиркорлар — кайфияти ёмонлашиб, ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозлар кўпайганини ҳисобга олиб, шундай тезкор чоралар режасини тайёрлаган.
Лондонда Саида Мирзиёева Буюк Британия парламенти ва ҳукумат вакиллари билан учрашди

Буюк Британияга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Марказий Осиё бўйича умумпартиявий гуруҳнинг ташкил этилиши муҳокама қилинди. Саида Мирзиёева бу ташаббус минтақадаги мамлакатлар ва Британия парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади ҳамда гуруҳ делегациясини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Бош вазирнинг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра билан ҳам учрашув ўтказди. Суҳбатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва инвестицион ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Жаноб Чандра Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни ҳамда сармоя муҳитини яхшилаш борасидаги ишларга катта қизиқиш билдираётганини қайд этди. Саида Мирзиёева эса эришилган келишувлар икки мамлакат фаровонлиги йўлида янги амалий ташаббуслар учун мустаҳкам пойдевор бўлишини таъкидлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар инфратузилмасини барпо этиш бўйича янгиланган режаларини тақдим этди. Унга кўра, 10 та кўчада BRT тизими барпо этилади, уларнинг узунлиги қарийб 51 километрни (эски тақдимотда 57,5 км эди) ташкил этади. Куни кеча хомаки тақдимотда кўрсатилган КҲАЙ—Паркент кўчалари ўрнига Алишер Навоий— Беруний кўчалари қўшилган.

Демак, президентга тақдим этилган охирги лойиҳага кўра, Шота Руставели (5,1 км), Шаҳрисабз (3,2 км), Амир Темур (5,7 км), Янги Сергели (5,3 км), Махтумқули (1,3 км), Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзиробод (10,4 км), Лутфий ва Муқимий (5,9 км), Нурафшон (3,7 км), Қоратош – Кўкча дарвоза (4 км) ҳамда Алишер Навоий – Беруний (6 км) кўчаларида BRT барпо этилади.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 126 млн доллар (эски тақдимотда 110 млн доллар эди) сарфлаш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар тирбандликнинг олдини олиш мақсадида кўчирилар экан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида туризм маркази қурилиши давом эттирилади. Шавкат Мирзиёев марказ лойиҳаси ЮНЕСКО талабларига тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш кераклигини таъкидлади.
2025/10/21 13:22:45
Back to Top
HTML Embed Code: